Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Менинг_фикрим
Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev
#Танзила_Нарбаева
Saida Mirziyoyeva
#Турсунхон_Айдарович_Худойберганов

Елкамга қўпол қўли билан қаттиқ туртган мулозим бир умр эсимда қолса керак, агар темир одам бўлганимда, қаттиқ туртки еб озор тортган елкамни алмаштирган бўлардим.

15:11:2019 йил Фарғона вилояти Қува туманида вилоят ҳокимининг халқ билан мулоқот сайёр қабулига бордим.

Қабулга атрофдан, бошқа туманлардан жуда кўп инсонлар келган экан, юришга имкон йўқ...

Ман борган куни республика ишчи гуруҳи ҳам келган экан.

Залга одам тўлди, кира олмаганларни эса ўз муаммоси бўйича масъулларга рўбаро қилишди...

Ўша куни Президент маслаҳатчиси асли Фарғоналик Турсинхон Айдарович Худайберганов ҳам ташриф бўйириб, залда йиғилган инсонлар билан самимий суҳбат бўлди.

Суҳбатда Турсинхон Айдарович Худайбергенов инсонларни қийнаб турган, ҳал бўлмаётган муаммоларни албатта ҳал бўлишини қатъиятлилик билан айтиб ўтди.

Ман бир оддий кузатувчи сифатида ўз телефонимга айрим қизиқарли таъсвирларни ола бошладим.

Пастда ўтирган айрим вазирликдан келган масъуллар негадир манга кучли гумон ва ҳадик билан назар сола бошлашди, ўзим бу ҳолатни сездим...

Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергенов ҳам мани таъсвирга олаётган ҳолатимни кўрди, лекин Президент маслаҳатчиси мандан асло ҳадиксирамади ва ёмон кўз билан қарамади, тўғри қабул қилган ҳолда ўз сўзини давом эттирди.

Ёнимда ўтирган, пойтахтдан келган мулозимга ва уни ёнида турган виқорли масъулларга мани ҳаракатим ёқмади, ёнимдаги мулозим мани елкамга қўли билан қаттиқ турта бошлади, ҳой сиз нима қиляпсиз, нега видеога оляпсиз, ҳаммани эътиборини тортяпсиз, деб танбеҳ берди.

Мулозим атрофида турган Президент девони масъули ёш йигитлар ҳам манга танбеҳ беришни бошлади, мулозимни манга қилган ҳатти ҳаракатини маъқул деб топганлар, имкон қадар манга сўз ташлаб ёмон қарадилар ва мулозимни ҳаракатини очиқ ойдин қўлладилар...

Ман ҳам бўш келмадим, ёмон иш қилаётганим йўқ ку, ҳақиқат қарор топаётганини кўряпман, яхши ишлар бўляптику, деб унга гапирдим.

Мулозим мани исмим, қаерда яшашим, қаерда ишлашимни обдон сўради.

Ман ҳам ундан исмини, иш жойини сўрадим. У исмини айтмасдан, тадбиркорман, деб гапни тамомлади...

Ўртада бироз жиддий тортишув бўлди...

Оҳири мани елкамга қаттиқ туртган мулозим ўз ҳаракатидан манимча бироз ноқулай бўлганини ўзи сезди шекилли, юзи бироз ўзгарди, лекин ман ўша ерда бироз ўзимни бу мулозимлар ичида, не в тарелке, эканлигимни сездим...

Кўз қарашлар нафратли, илмоқли, айбдорга қараётгандек ҳатти ҳаракатлари шуни англатдики, юқоридаги мулозимлар кўпи ўзгармаганини, ҳаттоки ёш кадрларни ҳам ўша ўта қўполлигини кўриб ҳафа бўлдим...

Бу қарашлар, бу қўпол қўли билан елкамни қаттиқ туртиб асасбийлашиб танбеҳ бериши, ажойиб воқеа..., аёл киши эканлигимни ҳам эътиборга олмади..., айниқса елкамга қўли билан қаттиқ турткилаши билан.

Лекин мани ҳатти ҳаракатимни тўғри қабул қилган Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергеновга раҳмат, ҳар тугул шу инсонни ёши ҳаммадан улуғ бўлса ҳам мани ҳатти ҳаракатимни тўғри самимий қабул қилди ва таъсвирга олаётганимга эътибор ҳам бермади...

Ёши улуғ, хаётнинг кўп оқу қорасини кўрган, қўлидан келганча кўп инсонларга амалий ёрдам берган, самимий, юморга бой, халқпарвар Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергенов замон билан ҳамнафас бўлсаю, ўрта ёш эркак ва ёш йигит мулозим хаёт билан ҳамнафас бўлмаслиги, ёввойилиги, виқорлилиги, мияси, дунёқараши ўзгармаганлиги, қўполлиги эса ажабланарли ҳолдир.

Ман яхши ният билан бориб, у ерда адолат қарор топаётганлигини, самимий халқ билан бўлаётган мулоқотни таъсвирга олиб, кўрган ва билганларимни ижтимоий тармоқларда ёритиш эди..., ёмонликни эмас афсуски..., ёмонлик қилиш, ўзгани дилини билиб билмай оғритиш қўлимдан асло келмайди...

Гап ёшда эмас, бошда экан...

Елкамга қўпол қўли билан қаттиқ туртган мулозим бир умр эсимда қолса керак, агар темир одам бўлганимда, қаттиқ туртки еб озор тортган елкамни алмаштирган бўлардим.

Бу қўпол ва қаттиқ қўл турткиси бир умр ёдимда қолса керак😒

@Nigora_Alimova
#Танзила опа билан кўришибсиз, кўрдик, билдик, мабодо сенат қабулхонасига борганда сенат раиси билан кўришдингизми, суҳбатлашдингизми..., деган, саволлар яқин икки ҳафтадан ортиқ кўплаб берилмоқда.

Азиз инсонлар, шу йилнинг 25 июлида Тошкентга бордим.

Ҳаммага маълум кун ўта иссиқ бўлди, борган жойимдан кўчага чиқа олмадим.

Сенатдан телефон бўлди, келсангиз ҳамма шароитларни кўрсатамиз, деб.

Ман уларга, узр, кунни иссиғида ўзимни ҳам сизларни ҳам оввора қилмайман, дедим.

Иккинчи ҳафтада эса иссиқ пасайган, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидан сарсон бўлган бир инсон ёрдам сўраб телефон қилди, ака, имкон бўлса пойтахтга келинг, прокуратурадан кейин сенатга ҳам кирамиз, дедим.

Ака эрталаб пойтахтга етиб келди.

Прокуратура биносидан кейин сенатга бордик.

Сенат биноси алоҳида, халқ қабулхонаси эса алоҳида, масофа бироз ноқулай шароитда, катта йўлни бўйида, сенатдаги масъуллар бироз йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига эътибор бермагандек назаримда..., кимдир йўлни у юзидан ўтиб йўлни бу юзига ўтишга ҳаракат қилади ва бошқа воқеалар.

Сенат биноси ташқи кўриниши ўта ҳашамдор, чет элдан ўтса ўтадики👍

Мурожаатчи ака билан ичкарига кирдик, яъни йўлни бу юзидаги халқ қабулхонасига.

Ҳар доимгидек миллий гвардия кутиб олди.

Ичкарида аёллар, мурожаатчилар.

Ўша куни сенат ялпи мажлиси эди, буни билардим.

Лекин кимдир қайсидир масъул ўтирса керак, дегандим, афсуски ҳеч қайси масъул дежурный бўлиб ўтирмаган.

Ариза ёзинглар, деди, ҳамма вазирлик расмиятчилиги бўйича.

Бу аризачилик ҳали бери йўқолмайди.

Шундай қилиб Азиз инсонлар ман икки ярим ҳафта пойтахтда бўлдим.

Аммо сенат раиси Ҳурматли Танзила Нарбаева билан амалий кўришмадим ва бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Тадбир устига тадбирлар кўп бўлди ўша кунлари.

Нима бўлганда ҳам инсонларни муаммолари оператив ижобий ҳал бўлса хурсандман.

Қайсидир раҳбар билан кўришдим, деб, сельфи пельфи қилишга, мақтанишга тоқат йўқ.

Сенат раиси билан кўришмадим...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Танзила Нарбаева #хотин #қизлар тизимига қайта #раҳбар бўлсинсенатдан кетсин

#Ҳурматли Президент Аёллар тизимини янада мустаҳкамлаб, сиз кутган тизимни ярата олмай, лағмонларни қулоғингизга илган профессорларни(профессор дейишга тўғриси муносиб эмас аслида😅😂), айрим Аёллар раҳбарларини (қўғирчоқларни😂), олифта зўравон Аёлларни(бу тоифадагилар вазирга ўйнаш, кўплаб раҳбарлар қўлида қўлма қўл бўлган хонимлар, фақат ўзини ўйлаган муттаҳам) Аёл номига номуносибларни ҳар бир тизимлардан тозаламагунга қадар Аёллар муаммоси ижобий ҳал бўлиши моғорлаб ётаверади.

Ҳурматли Президент эшитишим бўйича юқоридаги хонимлар гуруҳларга бўлинган яъни сизни командангиздаги айрим хонимлар ўзаро бир бирини кучли зимдан зитини олиб ишлаши ҳақида хабарлар бор.

Бир бирига ёқмаган хонимлар бир бирини йўқ қилиш учун ишлаб турган тизимни сиз Президентга ёмонлаб нолга тенг қилиб ёлғон ахборотлар бериб келмоқдалар.

Ҳар бир тизимни фаол ишлатиш учун бир тизимни ўзи ожиз.

Ҳар бир тизимни фаол ишлатиш учун атрофдан жамоатчилик ёрдами билан огоҳлиги билан ишлатиш мақсадга мувофиқ.

Хотин қизлар тизимини фаол ишлатиш бўйича саноқли блогерлар, журналистлар хотин қизлар муаммоси бўйича хотин қизлар тизимини ишлата олди ва бундан кейин ҳам шундай бўлади.

Блогерлар билан фаол ишлашни ўргандилар.

Ҳурматли Президент қуйи тизимни биз ишлата олдик

Камчилик ҳамма тизимда бисёр бўлганидек хотин қизлар тизими ҳам бутун дунё хотин қизлар муаммоси каби мавжуд.

Хотин қизлар муаммоси ҳеч қачон буткул яхши бўла олмайди.

Дунё бўйлаб ҳам шундай.

Лекин хотин қизлар тизими дунёнинг ривожланган мамлакатларида мустаҳкам фаолият билан йўлга қўйилган.

Биздачи бизда, қайсидир хонимга кейинги хоним ёқмаса уни ижтимоий тармоқларда сазойи қилдириб, шаънини қадрини ер билан битта қилиб ишдан йўқотиб тизимни ёпиш ва яна кимдирга тизимни очиш билан оввора шундайми Tanzila Narbaeva?!

Мани ҳам бошимдан ўтган худди шундай жирканчли ишларга ёрдам бериш бўйича.

Ўша Аёлга телефон қилиб узр сўраганман, бу Аёл Элмира Баситхонова эди.

Афсуски Ҳурматли Президент бир бирини юқорида ёнингиздаги хонимлар, раҳбарлар ўзаро зимдан уруш қиладилар, илтимос Президент хабардор бўлинг.

Шундай қилиб тизимни очиб ёпишда юқоридаги раҳбарлар бир бирини йўқотиш учун қилинган ҳаракатларидан, деб, ўша пайтда англаб етдим.

Кейинги жирканч ўйинларга аралашмадим, давомий ўйин бўлишидан қочдим, Гульнора Маруфова опа даврида ҳам манга шундай сигнал келди, яъни опани ишидан кир аҳтариш😅

Афсуски заказ ишларни амалга оширишдан бош тортдим🙄

Шундай жирканчли ўйинлар юқорида ўтирган раҳбарларда кучли экан Азиз юртдошларимиз 😊

Аёллар тизимини мустаҳкамлаб ишини янада фаоллаштириш керак.

Ҳозир эса хотин қизлар номсиз вазирлик ичида қолиши АДОЛАТдан эмас Ҳурматли Президент

Танзила Нарбаева ўз даврида қандай ишлаган бўлса хотин қизлар тизими шундай ишлашига имконият яратиб беринглар.

Танзила Нарбаева яратган тизим эгоист тизим бўлиши эмас эди🙄

Танзила Нарбаева томошабин бўлишига асло ҳаққи йўқ

Танзила Нарбаевага кимлардир ёқмаса шу инсонларнинг йўқ бўлиши, тизимни барбод бўлиши керак эмас!

Чек қўйинглар ўзаро зимдан даҳанаки жангларингни, чек қўйинглар

Аёллар тизимини ишлатинг, мустаҳкамланг Танзила Нарбаева ўз даврингиздек.

Сенатда ишламанг Танзила Нарбаева, сенатда ишлаб Халқдан узоқлашдингиз.

Имкон бўлса Ҳурматли Президент Танзила Нарбаева хотин қизлар тизимига қайта раҳбар бўлсин, хотин қизлар тизимини ўзи ишлаган даврдек яна жонлантирсин, яна мустаҳкамласин, ёпилишига йўл қўймасин

https://t.iss.one/Nigora_Alimova