Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Свет келди!

Эрталабдан яхши хабар😊

Тошкент шаҳар Сергели тумани машина бозорининг машина эҳтиёт қисмларини сотадиган бозорида уч кундан буён свет йўқ экан.

Кечаги постга балки кимлардир эътибор берганми ёки свет ўз ўзидан келганми, ҳар тугул тадбиркорлар свет келганидан дарак берди.

Ҳурматли тадбиркорлар сизлардан илтимос, свет ўчиши аниқ, ривожланган мамлакатларда ҳам свет ўчганини кўрганман, айниқса маркетларда ва бозорларда.

Тадбиркор инсонлар маркетларида, бозорларда свет моторини олиб қўйишган экан, биз кўриб ҳайрон бўлдик, ие..., сизларда ҳам свет ўчадими, деб, сўрагандик, улар бу ҳолатни муаммо қилмасдан сокингина, ҳа бизда ҳам свет ўчади, ўчганда моторни ишлатамиз, муаммо йўқ, деди, юзида табассум билан.

Шунинг учун имкон бўлса, муаммони имконини топишга ҳаракат қилинг.

Кимдир свет ёрдамида ўз бизнесини юргиздиради, кимдирга эса свет керак эмас.

Шунинг учун нима бўлганда ҳам ўзингиз учун эҳтиёт чорасини кўриб қўйинг🇺🇿

Бизнесменларнинг савдосига барокатлар тилайман🤝🇺🇿
#Свет эрталабдан йўқ, ҳеч тузалмайдиган трансформатор ремонт қилинмоқда.

Бизда оператив мутахассислар камки, таъмирлаш ишлари кечгача давом этади ва керак бўлса кунларга тақалади.

Президент тадбиркорлар билан учрашуви чоғида бўлаётган ишларни қара.

Имкон бўлса мустақиллик куни ҳам трансформаторни ремонт қилинглар.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар, Артизон бўйи маҳалласи.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Свет ҳар доимгидек 17.00 гача бўлмайди, деган, сийқаси чиққан хабар келди.

Молодец Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқлари👍

Шундай "фаол" ишлашда давом этинг!

Эски тос эски ҳаммом, бир хил вақтда ўчиб бир хил вақтда ёнади.

Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқларининг шиори ҳар доимгидек, авария, ремонт, соат кечгача свет бўлади

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тезкор малакали мутахассислар томонидан ҳар бир корхона ташкилотларда яхши хизмат йўлга қўйилмаса қийин.

#Свет ҳали ҳануз йўқ...

Қўқон электр энергияси раҳбари прокурор билан гаплашишини эшитиб қойил қолдим, ман ундай, мани йигитларим бундай, ёрдам бўлсин, деб..., раҳбарни овози ўта баланд эди.

Ҳурматли Қўқон шаҳар электр энергияси тармоғининг раҳбари, ким бўлсангиз ҳам сал овозингизни пасайтиринг.

Ҳа электр энергияси йигитлари ҳақиқатдан зўр ишлади.

Эрталабдан ўчган свет ҳали ҳануз малакали мутахассислар томонидан уланмади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Свет йўқ.
#Пробка.
#Сфетафор ўчиқ.
#Тез ёрдамга йўл бериш йўқ.
#ЙПҲ тез ёрдамга бефарқ.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Чорсу чорраҳаси 4.11.2022 йил 10.39

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Бир бирига боғлиқ бўлиши ёмон экан...

#Свет бўлмаса #Сув ҳам йўқ...

#Светни беринглар, қорни оғриганлар кўпайиб кетдику😅

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Свет #ўчганда 4 соат ва ундан кўп вақтга ўчмоқда экан Данғара туманида!

Нега бундай ҳолат, свет атиги бир марта ўчирилиши керак эмас эдими?!

Халқ норозилигини кучайтириш кимга керак?!

Аномал иссиқ чекинди, свет узилишларини камайтиринг Фарғона вилоят раҳбарлари!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Трансформаторлар #ўрнатилмади #Қўқон #шаҳрида, #свет #бўладими? Ҳурматли Президент свет ўчмайди, газ бўлади, дебсиз, яқинда минбарда туриб сўз айтибсиз.

Майли газга умидимиз йўқ, тўғриси свет бўлса газсиз яшай оламиз.

Свет бўлсин.

Германия трансформаторлари Қўқон шаҳрига ҳали ўрнатилмади Ҳурматли Президент.

Кузга саноқли кунлар қолди.

Қишга эса саноқли ойлар.

Президент сўзи Қўқон шаҳрида ҳали бери амалга ошмайди.

Германия трансформаторлари келмаган ва ўрнатилмаган.

Ҳурматли Президент свет ўчмайди, деб, кимлар учун айтдингиз?

Олдингидек оддий Халққа анқони уруғи йўқ бўладими?

Бойларда, вазирларингизда олдингидек аномал совуқ, иссиқда свет, газ бўлганидек шулар учун бўладими?

Бизни қийнаманглар илтимос Ҳурматли Президент.

Сўзингизни исботи Қўқон шаҳрида ҳали свет бўйича трансформаторлар ўрнатилмади, имкон бўлса эътибор беринг Ҳурматли Президент 🇺🇿

Ҳозир ҳам свет тинмай ўч ёқ, ўч ёқ...

Кимга ишонайлик Ҳурматли Президент?

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Свет #йўқ, #газ #йўқ

Қўқон шаҳар 34 МФЙ Марғилон Дарвозаси.

Уйда 3 ойлик чақалоқ бор.

Свет эрталабдан йўқ.

Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқлари раҳбари имкон қадар эътибор ва ёрдам беринг🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Свет #ҳар #куни #ўчмоқда, дейди, Қўқон шаҳар Пўстиндўст кўчаси кўп қаватли уйда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар...

Ҳар куни кеч соат 20 да ўчиб тунги соат 1.2 ларда ёнмоқда экан.

Свет нега ўчмоқда, аҳир яқинда 2 та катта трансформаторга уладик, свет ўчмайди, деб, катта ваъдалар берган вилоят электр энергияси тармоқлари раҳбари Азизбек.

Газни эса кеча Қўқон шаҳар ҳокими қўлида катта ключ билан газни очганди, газ энди ҳар доим бўлади, деб.

Тўғриси ҳар икки ҳолатга тушунмадим, бири катта трансформаторга уланди свет ўчмайди, деса, иккинчиси кеча қўлида катта ключ билан газни очиб, газ доим бўлади, деб, Халқни лаққилатдими шунда?!

Қўқон шаҳар прокурори нима ишлар билан банд ўзи?!

Қани свет?!

Қани газ?!

Овқат пиширмаяпмиз, дейди, пенсионер фуқаролар, пенсияси ўта кам бўлиб кўчадан овқатланишга ҳар кимни қурби етмайди!

Бўлмаса кам таъминланган оилаларга қўшимча ёрдам пули беринглар овқат сотиб олиши учун!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Свет #ўчади! Шоҳимардонга келганимдан буён иккинчи марта Қирғизистон томонидан свет ўчиши бўйича огоҳлантириш Шоҳимардон Халқига эълон қилинди.

Бугун эрталаб соат 7 дан свет бўлмайди то 17.30 гача.

Нега свет ўчади, дейсизми?!

Сел талофатлари оқибатида Қирғизистон томонидан электр энергиясини таъминлаш аварияга носозликка учраган.

Шунинг учун носозликни бартараф этиш учун Қирғизистон томонидан таъмирлаш ишлари бошланган.

Шунча йиллардан буён Шоҳимардон Халқига Қирғизистон томонидан электр энергияси узлуксиз, Ўзбекистондек Халқни қийнаб асабига тегмай узмас экан, молодец Қирғизистон 🇰🇬🇺🇿

Шунча йиллардан буён Фарғона вилояти ҳокими электр энергиясини Шоҳимардон Халқига ўзимиздан узатилишини таъминлаб бермаганлиги ачинарли ҳолдир.

Шунингдек Шоҳимардон мактабларида мактабни таъмирлаш учун 20 минг сўмдан пуллар йиғилмоқда Хайрулло Бозаров, Sherzod Dolimov, Khilola Umarova!

Хайрулло Бозоров таълимга ажратилган миллиард миллиард сўм пуллар Шоҳимардон мактабларига етмай қолдими?!

Мактабгача таълимда эса ойлик тўлов 50 минг сўм бўлиб битта тухумни иккига бўлиб беришини нима, деб, баҳолай иқтисод вазири Жамшид Қўчқоров!

Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси нинг раҳбари эътибор ҳам бермаган.

Шоҳимардонда кўплаб ерлар Марғилонлик ва бошқа тадбиркорларга сотилган.

Тадбиркорлар фақат ва фақат дам олиш масканларини чиройли қилишмоқда.

Лекин бирорта тадбиркор ёки дийдаси қаттиқ раҳбарлар мактаб ва болалар боғчаси учун бир сўм пул тикмаган!

Шоҳимардон болажонлари қўшимча дарс олиш учун чегарадан минг азоблар билан Фарғонага ўтиб репетиторларга қатнар экан Ҳурматли Президент!

Малакали ўқитувчилар Шоҳимардонга жалб қилинмаган.

Шоҳимардонга болалар қўшимча дарслари учун ўқув курсларини ташкил қилиш керак, болалар билимга чанқоқ.

Ота оналари ўз фарзандларини қийинчиликларга қарамай олий таълим олишига жон куйдирсаю Фарғона вилояти масъуллари томошабин бўлса!

Шоҳимардон Халқи учун ишлаб чиқариш корхоналарини қуриб иш билан амалий таъминлаш зарур.

Чегарадан ўтиб шароитсиз жойларда ишлаб кун кўраётган Халқнинг ойлик маошлари ўта кам, 1-2 миллион сўмни ташкил этади!

Шоҳимардон Халқи меҳнаткаш Халқ экан, тиниб тинчимаган Халқ ўзининг ҳовлиларига меҳмонхоналар қуриб пул топишни ҳам йўлга қўйганлар, аммо бу бизнес атиги уч ой холос.

O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi жаноб Бекзод Мусаев бундай шароитсиз жойларга келишга қўрқса керак, аҳир Шоҳимардон чет эллардек эмаску шундайми жаноб вазир?!!!

Хотин қизлар иши бўйича ишлар ўта суст Озода Парпибоева, имкон қадар Шоҳимардонга ташриф буюринг Тошкентда ёки бошқа жойларда тадбирма тадбир юрмай!

Сенат раиси Tanzila Narbaeva спектаклдек келиб кетмай Шоҳимардон Халқи учун қўшимча ишчи ўринларини яратишга асос солинг ҳашаматли сенат биносига ёпиш олмай!

O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi вазирининг иши нолга тенг, тиббиёт ўта абгор, тиббий техникалар, шарт шароитлар ўта ачинарли!

Туғадиган Аёллар чегарадан минг азоблар билан ўтиб Фарғона туғруқхонасида туғар эканлар, нақадар ачинарли воқеалар!

Наҳотки тиббиёт ёрдами учун навбатсиз чегарадан ўтказилмаса махсус назоратлар орқали, наҳотки Шоҳимардонга кичик туғруқхона қилинмаса?!

Вақтида ўтолмай туғруқхонага чегарада ҳомиладор Аёллардан қон кетиб ҳомила нобуд бўлса унда нима бўлади дийдаси тош қотган раҳбарлар?!!!

Умуман олганда республика масъулларини Шоҳимардонга таклиф қиламан, келинг кўринг!

Давоми бор...

Телефонни ўчирдим, чунки свет йўқ бўлса антеналар ҳам ишламас экан...

Қўқон шаҳар ИИБсининг минтақавий раҳбарини ман ҳақимда айтганидек устимдан кулиб, ман ўзимдан ватанпарварликни ёқиб олмадим, зеро ватанпарварлик ҳаммада бўлиши шарт ва мажбурликдир унутманг!!!

Ҳурматли Президент айтганларидек, бефарқ инсонлар жамиятни емиради, бефарқ бўлманглар Азиз Юртдошлар!

Нигора Алимова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova