Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ўлим #бўлиш #ҳолати #кўпайса керак бу Аномал иссиқда светсиз қолган юртдошларимиз...

Ҳаттоки прйтахт касалхоналарида беморлар иссиқдан азият чекиш ҳолларини эшитяпман!

Ҳурматли Амрилло Иноятов наҳотки кондиционер ўрнатиш қийин бўлса?!!!

Коридорларга катта кондиционер қўйинг ҳар битта палатага қўйиш агар қимматга тушса!

Пойтахт шифохонасида даволандим, свет ўчдия ўчди😡

Реанемацияда ётган беморларга ачиндим, генератор бор автоматик тарзда ёнади, деб, мани тинчлантиришди, хоп генератор ҳам ишдан чиқса реанемациядаги беморлар ўлиб кетадику!!!

Лифтда ўлган инсон светсиз юраги дош бера олмай ўлди!

Ҳурматли Президент Германия давлатининг генераторларига ажратилган пулларга ҳеч нарса олинмагани исботи ҳар куни юртдошларимиз дод вой дейишидан далолатдир!

Ўтган йилги аномал иссиқ совуқдаги аянчли воқеалар раҳбарларга дарс бўлмаган!

Албатта дарс бўлмайдида, раҳбарлар ўзлари учун дода шароитларда мазза қилиб яшаб келмоқдалар.

Раҳбарлар учун бизни Халқни ҳурмати йўқ!!!

Ҳурмати бор Халқни аҳволи ҳеч қачон аянчли бўлмас эди...

Ҳурматли юртдошларимиз зарурат бўлмаса кўчага чиқманг...

Машинани ҳам имкон қадар ҳайдаманг, аномал иссиқ 50-60 градус бўлса машина моторидан чиққан 100 градусдан ортиқ иссиқ орқали ҳаво баттар исимоқда, илтимос ўзимизни ўзимиз асрамасак, табиатни асрамасак оҳири вой!

Соя салқин берадиган дарахтлар йўқ энди!!!

Қўқон шаҳар касалхоналарида кондиционер деган матоҳни ўзи йўқ, манимча бундан кейин ҳам кондиционер берилмаса керак, касалларга сабр берсин🙏

Яхшиямки Қўқон уйларида лифт йўқ, бўлмаса ўлганлар сони битта эмас бир нечтага кўпайиб кетарди свет ўч ёқ оқибатида!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ўлим #жазоси #бўлиши #шарт!!! Бу пост ўта муҳим, тинмай твларда, кундалик рейдларда наркотик моддалар билан савдо қилаётган қўлга тушишини кўрамиз, лекин улар тез фурсатда озодликка чиқиб яна миллатни заҳарлашда зарарлашда давом этмоқдалар.

Бу иллат миллатнинг қонига сингиб бўлди.

Ёшларда орзу истак йўқ, сўлғин, агар таблеткани кўрса ва уни истеъмол қилиш учун кимнидир жонига молига зарар беришдан қўрқмайди. Ишлашни истамайди.

Ота бир ён она бир ён.

Ота ҳам наркотик истеъмол қилса ёшларнинг кўз ўнгида.

Наркотик моддаларни сотиш юқоридаги чиновникларнинг иши бўлса ер ютсин.

Ҳар 10 та ёшнинг 9 тасида наркотик моддалар чиқяпти, пичоқлар.

Қачонгача бу иллат фаол давом этади?!

Ишсизлик, оиладаги носоғлом муҳит, меҳнатига яраша ҳақ тўланмаса, адолатсизлик ҳукмрон бўлса кўплаб инсонлар иродасизлик қилиб алкогол ва наркотик моддаларга ўзларини урмоқдалар.

Дангасалик, бефарқлик, ваҳшийлик, шафқатсизлик, ўғрилик, талончилик, фирибгарлик, қотиллик, зулмлар, орзусиз хаёт, таълим олмаслик, ишламаслик, ёлғончилик, ажримлар кучайди.

Биз қачон фаол миллат бўламиз шу кетишимиз бўлса?!!!

Ўлим жазоси бироз бўлсада сергакликка чақиради.

Ўлим жазоси кўплаб оилаларнинг ўзларини фарзандларини ажал оғусидан истеъмол қилиш, сотишдан асрайди...

Нигора Алимова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova