Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Тергов_бир_томонлама_бўлган_Аёлга_тергов_жараёнида_босим_қилинган!

Сўдхўрга қонуний жавобгарлик йўқми?!

Бугун 1 декабрда Фарғона вилояти Марғилон шаҳар жиноят судида сўдхўр Аёл томонидан судга берилган Ёлғиз Она, Аёлни судида қатнашдим.

Соат 14.00 га белгиланган суд соат 15.13 ларда бошланди.

2 соатга яқин судда терговдек суд бўлди.

Тергов ишлари ўлда жўлда Ҳурматли Ички Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси вазири Бобожонов Пўлат Раззақович, Феруза Эшматова, Tanzila Narbaeva, Malika Qodirxonova, Гульнора Маруфова, Ниғматилла Йўлдошев, Олий суд раиси ўринбосари Робахон Махмудова, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси ва қатор ташкилот вазирлик фаоллари.

Судда кўп ишлар бир томонлама тергов ишлари олиб борилганлиги маълум бўлди.

Икки дугона 15 йил қадрдон бўлиб, айбланиб суд бўлаётган Аёл ўртасида ўзаро пуллик фоизга олди берди муомалалар бўлган.

Айбланувчи Аёлнинг сўзига кўра ҳозирда ўзини жабрдийда кўрсатаётган Аёлга ҳамма олинган пулларни фоизини ҳам танини ҳам берганман, демоқда.

Жабрдийда Аёл жуда кўплаб тадбиркорларга 10 фоиз ҳисобида пул бериб кун кўриши аниқланди.

Жабрдийда Аёлнинг Фарғона вилоятида давлат ташкилоту, органларда етарлича кучли таниш билишлари ҳам бор.

Айбланувчи Аёл ва жабрдийда сиймосидаги Аёл бир пайтлар ўзаро қуда бўламиз, деб, аҳдлашиб, айбланувчи Аёлнинг ўғли бўлғуси қайнона сўдхўрлигини билиб, Онасига, ман дугонангизни қизига уйланмайман, манга бунақа ишлар ёқмайди, деб, жабрдийда Аёлнинг қизини рад этади.

Хуллас ишлар айқаш чуйқаш, оҳири, боши йўқ.

Айбланувчи Аёл ҳамма олди бердиларини дафтарга ёзиб келган.

Аудио овозлар, смслар ҳам мавжуд.

Айбланувчи Аёлни шу йили август ойининг оҳирида иибга ҳибс қилиб олиб кирилганча қамоқда.

Айбланувчи Аёл бўлиб ўтган нохолис терговдан қаттиқ норози.

Ҳурматли республика масъуллари сизлардан илтимос ўз ишини фидойи кадри бўлса ушбу тергов жараёнини холисона ўрганиб чиқишларингизни сўрайман.

Тергов нохолис олиб борилган.

Коррупцияга ботган ҳолда иш кўрилган!

Айбланувчи Аёлнинг исми шарифи Мамажаонова Эътиборхон Маҳкамовна.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тергов қилди!!!

Фарғона вилояти Боғдод тумани ва Қўқон шаҳар Тоза худуд ДУК ишчилари 5-6 ой давомида иш ҳаққисини ололмай манга Нигора Алимова ёрдам беринг, биз камбағалларни пулимизни берсин, деб, мурожаат қилгандилар.

Ишчиларга тўғриси ойлик маош берилиши ўша манга ёрдам сўраб мурожаат қилганларни боши маломатда қолди.

Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимлигида ишлаётган Ойбекми, Отабекми, деган, масъул, манга мурожаат қилганларни алоҳида алоҳида тергов қилган, нега чиқдинг интернетга, нега ундай, нега бундай, деб!

Мана Қўқон шаҳар ҳокимлигида Халқ хизматчисини олиб бораётган иши!

Ҳаттоки тоза худуд ишчиларига айнан ёрдам сўраб чиққан ишчиларига жазо сифатида ойлик маош берилмаган, айби, интернетга чиққани!!!

Боғдод тумани тоза худуд ДУК раҳбари ҳам ишчиларни инсон ўрнида кўрмаслиги, ишчиларга бўлган бақир чақирларининг асосли запислари бор.

Боғдод тумани тоза худуд ДУК раҳбарини орқасида ким бор билмадим, лекин бу инсонни республика, вилоят иибси, прокуратураси, дххси бир текширса яхши бўлар эди.

Бу ҳолатни манимча шаҳар ва туман ҳокимларини хабари йўқдир, унисини билмадим.

Ана сизга эскича ишлаш принциплари!

Кимдир мурожаатчини Худодан қўрқмай ЖИННИга чиқарди, ёзувчига чиқарди, ношукурга чиқарди.

Ободонлаштириш ишларида ишлайдиган инсонларни инсон ўрнида кўрмайдиган, ҳурмат қилмайдиганлар афсуски жамиятимизда кўп!

Хоп бир савол юқорида ўтирган Президентга, Сенат раисига, Олий мажлисга, вазир, ҳокимларнинг мабодо бир ойлик ойлиги бир икки кунга чўзилса нима бўлади..., нега ёзиб ўтганларим ойлик маошларини вақтида тета тет оладию..., камбағал қашшоқ қатлам эски тузумдаги ойлаб иш ҳаққисини ололмаган режим асосида ишлашда давом этади, нега?!!!

Президент имкон қадар қанчадан қанча имтиёзли шароитларни яратди.

Президент қанчадан қанча инсонларни қўлида пул бўлишига ҳаракат қилди, қўлимизда пул қолмаган пайтлар ҳам бўлган, пластикни мажбурий жорий қилиб пластикдан фоизни отни калласидек тўлаб пулни нақдлаштириш ҳолатларини қанчалар машаққатлилигини кўрганман.

Президент Янги Ўзбекистон, деб, бонг урмоқда.

Президент Янги Ўзбекистон, деб, бонг ургани билан жойлардаги раҳбарият эскича ишлашдан воз кечмай келмоқда.

Ҳали ҳам репрессия давом этмоқда.

Ҳали ҳам инсонларни ҳуқуқлари пой мол бўлмоқда.

Ҳали ҳам мурожаат қилганларга қасддан босим ишлари доимий давом кетмоқда.

Бизга ўз ишчиларига бефарқ бўлган, ўз ишчиларини инсон ўрнида кўрмаганларни, ўз ишчиларига ойлик маош бермаганларни, ўз ишчиларини ўз оиласидек кўрмаганларни, барча шундай МАРАЗ ҳислатга эга бўлган ТЕРРОР раҳбарларни устидан жиноий иш очиб, пулсиз, ишсиз қолдириб жазолаш керак!!!

Ободонлаштириш ишларида кўплаб Аёллар ишлайди.

Афсуски хотин қизлар раҳбари бемеҳр, бефарқ, ҳайкал!!!

Бу инсонларни ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар, вазирликлар, сенат ва бошқаси КАР, КЎР, СОҚОВ!!!

Улар камбағал инсонлар билан иши йўқ Ҳурматли Президент, улар фақат чиройли давраларда чиройли бўлиб бир бирларини поддержка қилиб юрса бўлди!!!

Мана бу номи бору ўзи жим жит Пресс-служба Федерации профсоюзов Узбекистана нинг асло камбағал инсонлар билан иши йўқ ташкилот!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тергов ноҳақларча якунланмоқда, дейди, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи Раҳматхўжа.

Ҳурматли Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги вазири Бобожонов Пўлат Раззақович, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Tergov departamenti, Farg'ona viloyati IIB, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси фаоллари, имкон бўлса шу фуқарони айтиши бўйича терговдаги ҳолатни атрофлича ўрганиб ёрдам беринглар.

Жабрланаётган инсонни қўлида ҳамма ҳужжатлар, овоз ёзувлари бор, лекин терговчи негадир жабрланувчини қўлидаги фактларга эътиборсизлик қилмоқда экан👇

Raxmatxo‘ja:
Assalom alaykum nigorahon shunga junatovraymi

Men alihujayev rahmathuja sotvoldiyevich. Uzb tumani konizar kfyda yashayman.1972 yil 22 may da tugilganman.

Bu rayongs yozgan arizam

Bu tavakkal junatkan zapislar.

Bari zapislarfi bir biriga boglansa aldanganligim kelip chiqadi.

Bu arizada bankdi qushmaganman. Bu ish ochilsa bankdi ishlari qushilip ketadi

Navoiyliklar bn tuzgsn shartnomamiz.

Bu navoiyliklardi arendasimi tulash tugrisidagi tilhati

Bu tilhati sotvolishi tugrisidagi tilhati

Bu tilhati sotip olmasam tulayman dep yozgan tilhati

Bu shifer zavotti qabul qilganligi tugrisida shartnoma

Arizada yozganimdi barini ortigi bn isbotlap berganman. Tergovchiyam hayron ish ochmaganiga.

Uzbekiston tumani nachalnik melisasi qarshilik qilganligi ochilip ketti.

Shu arizamis buyicha bugun muhlati tugadi. Atkas qilassn dep turvoldi. Navoiyliklardi ustidan yana 2 ta ariza bor.hech qaysi inobatga olinmadi

Yana nima kerak bulsa tashlavoraman. 100 foyiz haqman. Navoiyliklar tanish bilish qilip ish ochtirmayspti

Navoiyliklar birinchi meni ustimdan ariza berganakan
Ushanda nachalnik yozdirganakan.yozip ket u yossa shu arizanga asos qilip atkas qilamiz deganakan.isbot yuq bu gaptiyu.lekin nachalnikka nimadir berganligi aniq. Sababi tergovchi navoiyliklarga tel qilip kel deganda bahtiyor nachalnigiyizga uchrashing u biladi borishimam kerak bulmay qoladi deganakan

Yo oldin nachalnikka pul bergan.yo toshkendan kottaroq odamga tel qildirgan. Bulmasa tergovchiga atkas qil desa tergovchi shuncha asosi turipti atkas qilolmayman desayam ishingdan ayrilging kelmasa atkas qil depti

90 lik 306 9222 rahmathuja

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тергов қайта очилмоқда, 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Ҳурматли Фарғона вилояти иибси сизлардан илтимос ушбу бўлаган ишни қайтадан кўринглар.

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=pfbid025kdbVBTZ339jGTVpe2F8LFfWJH5PSt3PeCtTyHNiQofA29rCn49ZorvLvu2cxE4kl&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Тергов бости бости бўлиш арафасидами ёки терговни қайта кўриш иши чўзилишини қайсидир Farg'ona viloyati IIB фаолларидан кимдир аниқлик киритишсин имкон бўлса.

Ҳали ҳануз жим житлик.

Қарши томонни қўли ёки таниши баландми, кучлими, ҳар нарсани кутиш мумкин.

Бўлмаса ўз адолатини йўқотиб тиклай олмаган Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшовчи Раҳматхўжа республика Tergov departamenti нинг фаолларига келиб қўлидаги барча далилларни берсин.

Балки республика тергов департаменти нинг адолатли фаоллари адолатни ўрнатар, деган, умиддаман.

+998903069222

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1086503872280707&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қотил #қочган! #Бу #жиноят #тергов #натижаси #қачон #Халққа #очиқланади?!

Жиноятга қўл урган инсон осонгина қочиб беркиниб юрса, астағфируллох 🙄

Данғара тумани ва Қўқон шаҳрига туташ ерда Марокаш ресторанидаги пичоқ зарбаларидан ўлган йигит видеода тасвирланган.

40 фоиз жиноят бу Қўқон шаҳри учун қанчалар шаҳарда жиноятчиликка мойиллик аломатлари кўплигидан дарак.

40 фоиз жуда юқори рақам.

Пойтахтдан келган вазирлар бир ой бўлсада шаҳарда қолиши керак, бир икки кунда пойтахтга қочмай.

Эшитишим бўйича кўплаб пойтахт раҳбарлари Қўқон шаҳрида вазхонлик қилиб, буйруқларни бериб пойтахтга шошган.

Юзаки ишлар эканмиз 40 фоиздан 60 фоизга чиқамиз, кейин эса 100 фоизга, бу фоизларнинг кўплиги оҳири тузалмас иллатга айланади, унда эса кеч бўлади!

40 фоиз ман учун яхши ҳолат эмас!!!

Шаҳарда ишсизлик юқори.

Ёшлар учун имконият эшиклари деярли кам.

Таълим оқсоқ.

Носоғлом оилалар кўп.

Боқимандалик кўп.

Шаҳарда муносиб иш ўринлари яратилмади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova