Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ёнаётган #абгор #трансформаторлар #ҳолидан #ким #хабар #олади, #ким #янгилайди Ҳурматли Hududiy Elektr Tarmoqlari?!

Қўқон шаҳрида 70 га яқин маҳаллалар бор.

Маҳаллалар кўпида трансформаторлар ҳоли хароб.

Қани Президент ажратган пуллар Фарғона вилояти электр энергияси тармоқлари ҳамда Республика электр энергияси вазирлиги?!

Халқ яна қанча азоб тортсин?!

Дунёнинг иссиқ улкаларида нега электр трансформаторлари портлаб ёниб кетмайди, авария бўлмайдию Ўзбекистонда эса доим шундай бўлаверади ва бу давомий?!

36 миллион аҳолининг ярмидан кўпи электр энергияси ҳаққини тўласа, қани шу тўланган пулларни хаётдаги электр энергияси трансформаторларини янгилаш, реконструкция қилиш ишлари қани, кўринмаяптику?!

Кечадан олдинги куни Артизон бўйи маҳалласида трансформатор ёнган, ҳар доимгидек нагрузка дейилади😄

Нагрузка демай аҳолини маълум сонига қараб трансформаторлар ўрнатилса бўлмайдими?!

Мингта оилага мўлжалланган трансформаторларга 50 мингта оила улангандан кейин трансформаторлар дод демай ким дод десин🙄

Нега пулларни эконом қилиб, бажарилиши керак бўлган ишларни оҳиригача бажармайсизлар?!

Жаҳон банки энергетика учун ажратган пулларни қачон Халқ учун ишлатасизлар?!

Аномал иссиққа ҳеч қандай тайёргарлик йўқ, деб, бонг урдим, мана исботи Тошкент ҳам Қўқон ҳам светсиз, трансформаторлар ёнган, портлаган!

Эссиз Халқ...

Пулини тўлаб сифатли хизмат ҳеч қачон ололмаймиз!

Биз шундай яшашга маҳкум қилинган Халқмизми Ҳурматли Президент?!

Аномал иссиқ ўтиб аномал совуқда ҳам шундай салбий ҳолатлар бўлмайди деб ким кафил беради, ҳеч ким!

Халқни қийнаганни Халқни оҳи уради, вақти келиб Халқни ҳаққини еганларни у дунёсию бу дунёси аномал иссиқдек аномал совуқдек Халқ чорасиз қолгандек бефарқ раҳбарлар ҳам оиласи билан чорасиз қолсин

Бошқа сўзим йўқ!

Президент шунча гапирган гапи кўплаб раҳбарлар учун бир тийин эканлигини исботи!!!

Аномал иссиқ аномал совуқда ҳам раҳбарлар уйида свет газ доим бўлган!

Шармандалар ўле Халқни ўйламаган бефарқ раҳбарлар, светсиз, газсиз, шароитсиз қолгин ҳамманг, Халқда йўқ ҳолат сан раҳбарларда борлиги Халқ учун яшамаганлигингни исботи👎

Раҳбарлар ўзлари учун алоҳида трансформаторлар ўрнатади ўз оиласи учун!

Халққа эса битта трансформаторга 50 мингга яқин оилалар уланишга маҳкум!

Суф санларга эгоист раҳбарлар, суф!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Фожеада #тўрт #кишини #бир #кечада #йўқотган #ўзи #ҳам #қотил #томонидан #пичоқланган #Ёлғиз #Онага #ким #ёрдам #бера #олади Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Saodat Boymirzayeva?!

Бундан 10 йиллар олдин Қўқон шаҳар Химикда бир ховлида бир кечада Аёлнинг эри, қайнона, қайнота, қайноғаси қотил томонидан пичоқланиб ваҳшийларча ўлдирилган.

Уйдаги келин фожеани кўриб икки норасида ўғил гўдакларини қотил қўлидан асраш учун гўдаклар ётган хонани қулфлаб калитни шкаф орқасига отиб юборади.

Қотил оила аъзоларни ваҳшийларча сўйиб ўлдирганидан сўнг уйдаги қўрқувда қолган келинга кўзи тушиб келинни сўйишга чопади ва келинни ушлаб бир неча жойига ваҳшиёна пичоқни уриб уйдан чиқиб кетади.

Бир кечада тўрт инсон қотил томонидан сўйилиб ўлдирилган бир пайтда Оллоҳим икки гўдакни Онасини хаётда яшашда қолдириши бу мўжиза эди.

Бир кечада уни севган турмуш ўртоғи йўқ, болаларнинг меҳрибон отаси йўқ эди.

Аёл фарёд тўкади, дод дейди, бошини қўллари билан қисиб унсиз йиғлаб ўлимдан тирик қолган гўдакларини бағрига босиб унсиз йиғлайди.

Фожеа бўлган ҳовлида сўйилиб ўлганлар қони оқишда тўҳтамайди.

Ҳаттоки тобутда ҳам...

Фожеа бўлган жойга Аёл икки нафар фарзанди билан қайтиб бормайди.

Қотиллар қўлга тушиб суд қилинади ва қамалади.

Аёл кучли қўрқув ҳолда икки фарзанди билан паноҳ топишда Тошкент шаҳрига келиб, ўзига иш топиб, ижорада 13 йилдан буён ишлаб яшаб келмоқда.

Фарзандлар аста катта бўлмоқдалар.

Лекин Аёл ҳотиржам эмас.

Чунки уни бошпанаси ўзиники йўқ.

Аёл 2019 йилда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигига уй бўйича ҳамма айтилган ҳужжатларни топширади.

Ҳурматли Президент таъкидлаб ўтган шаблонга Аёл юз фоиз тушсада Аёлга уй берилмайди.

Ана сизга бефарқлик Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигию ҳокимини аҳволи!!!

Ўзбекистон фуқароси, Шайхонтоҳур туманида қонуний рўйҳати бор, аммо ҳоким бу Аёл тақдири билан умуман шунча йиллар давомида қизиқмай келганлиги фожеа, десам, адашмайман Ҳурматли Президент!

Яқинда бу Аёлни тасодифан учратиб хаёт дафтарини эшитиб, бош вазир ўринбосари Ҳурматли Зулайхо Махкамова, Озода Парпиева, Нодира Атабаева, Саодат Боймирзаеваларга смс ёзиб, телефон орқали суҳбатлашиб билдирдим.

Ҳар бир масъул Аёл раҳбарлар ёрдам берамиз албатта, дейишди.

Ҳотиржам бўлдим, чунки хотин қизлар қўмитасида озгина бўлсада эътибор кучайган Аёлларга нисбатан..., имкониятлар эшиги очилган, ҳар бир ташкилотга ўз таъсирини ўтказа олади Ҳурматли Президент ёрдами билан.

Ёлғиз Аёлга қўмитадан телефон бўлди, улар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносида яна қайта кўришдилар, ёрдам берилади, дейилди.

Ҳурматли юртдошларимиз ёрдам берилади, деб, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги худудида кўплаб чиройли уйлар қурилишига қарамай Аёлга Сергели туманини энг чеккасидан тўққизинчи қаватидан абгор бир хонали уйни тавсия қилишган, шарманда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги, шарманда!

Ўз фуқаросини осонгина бошқа туманга кидат қилиш қанчалар адолатли?!

Аёл энг муҳими боқиманда эмас, у ишлайди азондан тунги соат 12 гача!

Субсидияга ҳам кредитга ҳам уй оламан, имконият яратиб беришсин, дейдию Аёл боши билан, креслоларда савлат тўкиб ўтириб бир ишни виждонан қойиллатмай Асл муаммосини ижобий ҳал қилмай ўтирганларга ачинасиз...

Текинга уй олмайди қўрқманглар!

Субсидияга ёки кредитга олади!

Яна қайтариб айтаман Аёл боқиманда эмас!!!

Тошкент шаҳрида яқиндан таниган инсонларга телефон қилдим смс ёздим Аёлга ёрдам бериш бўйича!

Бир мард инсонни топдим..., у ҳам бўлса Аёл қисматини ўз қисмати деб билиб ўз қабулига келишини айтган Тошкент шаҳар Яшнаобод туман ҳокими Бахтиер Рахманкулов дир.

Бахтиёр Рахманқулов сизга раҳмат🤝

Ўзга туман ҳокими бўла туриб ўзга туман ҳокимлигига қараган инсонга бефарқ бўлмади Ҳурматли Президент.

Қанийди ҳамма ҳокимлар Бахтиёр Рахманқуловдек бўлсалар қанийди.