Нигора Алимова
1.33K subscribers
7.21K photos
3.87K videos
3 files
8.64K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#ЁрдамБеришҚийинми?!, бир ногирон Аёлга Ҳурматли Sirdaryo viloyati hokimligi, Sirdaryo Viloyati Xalq Qabulxonasi

Қуйида Сирдарё вилояти ҳокимлиги муносабат билдирибди.

Инсон қадри шартнома, қоғоз билан қачонгача ўлчанади?!👇

#Муносабат

Сирдаре тумани "Камолот" маҳалласи Буюк Замин кўча 1 уй 1 хонадонда яшовчи Мухтарам Усмонованинг ижтимоий тармоқлардаги мурожаати юзасидан...

Фуқарорининг мурожаатида хонадон ачинарли аҳволда унга топширилган. Қурилиш сифатсиз қилинган. Ҳозирда хонадон ичи заҳ тортганидан деворлари моғорлагани таъкидланган.

Маскур мурожаат туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда туман Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими томонидан ўрганилди.

Маълум бўлишича ушбу кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар томонидан 2019 йилнинг июн ойида уч томонлама шартнома асосида, яни, қишлоқ қурилиш инвест, пудратчи ташкилот ва уйни қабул қилиб олувчи фуқаролар ўртасида келишув имзоланиб, уйлар шу уйда яшовчи фуқаролар томонидан қабул қилиб олинган.

Ушбу уйларнинг боланғич тўлови Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285 сонли қарорга асосан, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган оилар, кам таъминланган ва фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган, уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга бошланғич тўлови Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан тўлаб берилган.

Уйлар топширилгандан сўнг бир неча бор туман ҳокимлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳамкорликда фуқаролар билан умумий йиғилишлар ўтказилиб, Бошқарув сервис компаниясига аъзо бўлиш тўғрисида тушунтиришлар берилашига қарамай фуқаролар томонидан аъзо бўлинмаган.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 07 ноябрлаги "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисада"ги ЎРҚ-581-сонли Қонунига мувофиқ, умумий йиғилишларда умумий мол-мулкни бошқариш, унга хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлаш учун танлов асосида юридик ҳамда жисмоний шахслар билан шартнома тузиш тўғрисида қарорлар қабул қилилиниши кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, жойларнинг мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича умумий харажатларни биргаликда зиммасига олиши шартлиги белгиланган.

Бошқарув сервис компанияси ҳамда кўп қаватли уйда яшовчи мулкдорлар ўртасида шартнома тузилмаганлиги сабабли, хизмат кўрсатилмаган.

📲@Sirdaryotumanpress

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1025853145012447&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova