Нигора Алимова
1.4K subscribers
7.62K photos
4.55K videos
5 files
9.68K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

9860 0825 8193 5846 канални қўллаб қувватлаш учун

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ҳовли #талаш! #Хотин #қизлар #фаоли #томонидан #воқеа #ўрганилди! Воқелик шундай бўлган: холани 8 та фарзанди бўлган, 5 та қиз, 3 та ўғил.
Бир ўғлига ўз жиянини келин қилади. Жиян келин 3 та қиз фарзандли бўлганда муросасизлик билан 9 йилда оила бузилади ва 3 та фарзандли жиян келин кўчага чиқариб юборилади. Бу 1988 йилда бўлиб, 1991 йилда ўғил вафот этади. Йиллар ўтиб катта бўлган 3 қиз ота мерос ховлидан умид қила бошлашади. Лекин у ховли 3 га бўлиниб 2 қисми амакиларга, 1 та қисми турмушдан ажраган аммага бўлиб берилган эди. Аммага ажратилган томон 1916 йилларда хадя сифатида ҳужжатлаштирилади. 3 та қизнинг каттаси уйни ярмини олиш учун қаттиқ ҳаракат қилади ва судда ғалаба қозонади. Суд қарори билан мажбурий ижро ховли-жойга олиб кириш бўйича буйруқни бажаради. Ҳовли 10 сотих бўлиб 4 сотих неварага, 6 сотих аммага қолдирилади. Невара қиз бир кунда девор тортади. Бундан норози бўлган амма 90 ёшли онани уйдан олиб ижарага чиқиб кетади. Ва ижтимоий тармоққа кечаги аҳволни чиқаради. Хола жуда қари. Холани уриб бўлмайди. Сал қаттиқ ушласангиз кўкариб чиқади панжа изингиз.
Айни ҳақиқат шу опа. Мана кўринг ва хулоса ўзингиздан! Кечқурун буларни ёзишга куч топа олмадим😥

Воқеага бефарқ бўлмаган Қўқон шаҳар хотин қизлар раҳбари Barno Hasanova, республика хотин қизлар фаоллари Saodat Boymirzayeva, Фарғона вилояти хотин қизлар раҳбари Камила Кавланова, Фарғона вилояти ҳокими матбуот котиби Dilmurod Jumaboyev, Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Улуғбек Норбоев ва бошқа фаол юртдошларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман 🤝🇺🇿

Оҳир борадиган жойимиз 2 метрлик туйнуксиз, эшиксиз қоронғу қабрда жонсиз танамиз, забонсиз, кўрмасдан, бутун дунёни унутиб ер билан битта бўлганимизни сезмай ётамиз...

Шундай экан нафсга эрк бериб динимизни дунёимизни унутиб, жигарлар бир бирига душмандек бўлиши қанчалар адолатли?!

Қани диний тушунча, қани оҳират ўйлари, тўғриси ман кўрмаяпман...

Ман фақат ўз нафси учун бир қарич ерни талашиб жигар жигарга нафрат отаётганини кўриб афсусланяпман...

Қаёққа қараб кетяпмиз ҳой инсонлар?!

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1318133625784396&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
👍3
🔴 #Қизиқ #воқеа...

Икки хил оталар.

Бири ажрашиб фарзандлари ва Аёлини ёлғиз қолдириб оҳир оқибат виждон амри билан Аёли, фарзандлари ўзгалар хонадонида сарсон, дарбадар, сиғинди бўлиб юрмаслиги учун ота мард бўлиб 6 хонали 🏠 уй олиб берди.

Уй олиб берган ота бу ҳатти ҳаракати билан ҳақиқий исломий, дунёвий инсонпарварлик тамойиллари билан гўзал иш қилди.

Иккинчи ота эса, ўйнаши бўла туриб ота онасини мажбурлаши билан бир бегуноҳ қизга уйланади.

Ундан кўр кўрона фарзандлар орттиради.

На аёлига ва на фарзандларига меҳр берди...

Бу эркакда на диний ва дунёвий илм бор, инсонийликдан асар ҳам йўқ.

Аёли ва фарзандларидан номардларча воз кечди.

Аёли ва фарзандларига мард бўлиб 🏠 уй билан таъминлаб бермади.

Алиментга ҳам соҳта ҳужжат тайёрлаб ўз фарзандларини боқишни ор деб билди.

Биринчи виждонли эркак ҳар ҳолда жаннатий иш тутди.

Иккинчи виждонсиз эркак эса у дунёси нима бўлади, бунисини ўзи Оллоҳ билади.

Ҳурматли ва ҳурматсиз эркаклар!

Оила қуриш, фарзандлар орттириш ҳозирги қийин яшаш жараёнида ўйинчоқ эмас!

Имкон қадар ўйнаб эмас ўйлаб иш тутинглар тирик етим ва ёлғиз аёлларни сонини кўпайтирмай!!!

Яхши хаётни яқинларингиздан асло қизғонманг

Эртага шу кичкинтойлар улуғ инсонлар бўлиб азобда қолган жонингизга оро киришини унутманг!

Меҳр берсангиз меҳр кўрасиз!
Заҳар берсангиз оҳир ўз заҳрингизда хор хўр зор бўлиб ўласиз!!!

Айрим Аёлларга эслатма.

Эр чиқди, деб, орқа олдингизга қарамай тегиб кетманг.

Синаб кўринг агар ақлингиз етса.

Олдин ким ва қандай ишларни қилганини билинг, ўзга аёл бўлганми, фарзандлари борми, деб!

Адашмасам айрим кўплаб эркакларда камида 3-4-5-6 ва ундан юқори аёллари бўлиб 4-5 тадан ортиқ сарсон ота меҳрига зор фарзандлар ҳам бор!

Бундай оталар бетаъсирларча ўзга аёллар қўйнига кириб ўз кайфи учун ёлғон ваъдалари билан кейин кайфи қониб қонмай бошқа бир аёлни бахтсиз қилишга шошилади ва кўрингки ўз эҳтиётини қилмаган аёллар фарзандли бўлиб, бетайин эркакни қидиришга, алимент ўндиришга, жазолашга киришадилар..., унда кеч...

Нигора Алимова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
👍9🤝1