Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Уйсиз #қолган #Аёлга маслаҳатлар... Севимлида Самарқандлик Аёл бўйича Янги Хаёт кўрсатуви бўлмоқда.

Аёл уйсиз.

Студияга келган экспертлар эса худудлардаги яшаётган қишлоқлардаги Аёлларни ҳуқуқий билими йўқ, деб, қўлларини кўтариб жон куйдириб сўзламоқдалар.

Эҳҳҳҳ экспертлар қишлоқлардаги инсонларга кимлар ҳуқуқий билимларни ўргатади, борми шундай фидойи адлиями, бошқами?!

Қишлоқлардаги инсонлар кўп воқеликдан анча йироқ.

Кўп касалхоналарда даволанаман, айниқса республика касалхоналарида.

Кўплаб вилоятдан инсонлар келади, ҳеч нарсани билмаган ҳолатлари кўп.

Биздан ҳаттоки сўрашга уялади.

Фаросати бор инсонлар эса шундай инсонларни юз кўзидан билиб ўзимиз ёрдам беришга шошамиз.

Қонуний ҳуқуқларни билмайди, деб, бонг ураётган экспертлар сизлардан илтимос қишлоқларга бориб шу инсонлар билан бир яшанг, ҳақ ҳуқуқларини ўргатинг, телефон орқали ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мумкинлигини кўрсатиб айтинг..., космосдан тушиб гапирманг!

Malika Qodirxonova ўзингиз тушиниб туриб жим кузатиб ўтирибсиз, Аёлни ҳолатини кўринг, хаттоки студияда ўзидан кетиб қолди.

Экспертлар эса ундоқ бундоқ деб овозини борича гапиришини кўриб ёқа ушлайсиз😳

Бу бечора Аёл боши гаранг, экспертлар сўзи уни қулоғига киргани йўқ, ўз дардига ўралиб бўлган.

Ҳозир экспертлар сўзлади роса сўзлади ва аста ўз кабинетига уйига кетади кўрсатув тугади, деб.

Аросатда қолган Аёл эса ўз дардига ўралиб ўз қобиғида қолаверади..., афсуски...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova