Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#ТАНКАМ #бўлинг!!! Ҳурматли Хайрулло Бозаров сиз бугун Германия мактаби асосчиларини қабул қилганингиздан ҳотиржам бўлдим.

Хайрулло Бозоров сизни кучли алдашмоқда!

Сиз ёшларга бино бор, дебсиз.

Аммо аслида бино йўқ, шундайми Ҳурматли Khabib Kamilovich?!

Бундай сарсон қилиш, қилдиришлар давомий!

Ишонч йўқ тўғрисини айтсам Хайрулло Бозоров!

Бугун ёшлар шошма шошар масъулларингиз томонидан белгиланган бинога чалама чакки ишлайдиганлар томонидан бино кўрсатилган.

Болалар уйи ҳозирда кўрлар жамияти қошига ўтган бино қандай қилиб бу Германия мактабига берилади, қани мантиқ?!

Хайрулло Бозоров азалдан сиз ишонган кадр ҳам айрим инсонлар сўзи билан ўзгарди худдики Германия мактаби ёшларида бир катта айбли доғ бордек!

Фарғона вилояти мактабгача таълим раҳбари ҳам айниди ва ёшларни август ойида чиқиб кетишини қатъий айтиб ўтди.

Педагогика коллежи директори эса азалдан бу Германия мактаби ёшларига кун бермай келган ва ўзгаларга нотўғри ахборот бериб ўртада тушинмовчиликларга асос солишга муваффақ бўлган, гап йўқ педагогика коллежи директори, гап йўқ, худдики ўз ишини қойиллатиб қўйиб ишлагандек!

Германия мактаби ёшлари учун жой топишда кўплаб биноларни кўрдим, афсуски педагогика коллежи биносидаги файзсиз нураб кўрими хунук ҳолатга келган бир неча коллежларни ачинарли биноларини кўриб дилим оғриди!

Хайрулло Бозоров аслида биноларга хўжайинлик қилаётганлар қандай бўлиши керак, биноларни қандай обод қилиши керак эди?!

Биноларни кўримсиз файзсиз ҳолатларга олиб келганларга қонуний жазо йўқми?!

Инсонларга маънан кучли зарар берганларга қонуний жазо борми?!

Демак билдимки шаҳар бедарвоза!, ким нимани хоҳласа қиладиган, гапирадиган, ишлайдиган!

Давлат сўзи умуман йўқ!

Қарор ва фармонлар ижроси нолга тенг!

Хайрулло Бозоров сиз бугун кўришган ёшларингизга чалама чакки ишларни амалга оширган масъулларингиз!

Йўқолсин бундай ўз ишига бефарқ бўлган масъулларингиз!

Бу ёшларни ёки мани бошқалардек ТАНКАМ бўлганида яқин бир йил ичида бино беринглар, демаган, бўлардим!

Илтимос Хайрулло Бозоров манга ТАНКА бўлинг!!!

Ман бу ишларга асос солишим ўзим учун эмас!

Ёшлар келажаги учун қайғуряпман!

Таълимдан ўзга нажот йўқ, деб, тинмай минбарларда баланд парвоз нутқ сўзламайлик раҳбарлар!

Нутқингиз билан ишингиз амалда бир бирига мос эмас!

Биз ривожланмаймиз!

Чунки биз ҳар бир ишга юзаки қараймиз, кучли бефарқмиз!

Жамиятни нима емиради Ҳурматли Хайрулло Бозоров!, жамиятни бефарқлик емиради!

Сизга қийинми шу ёшларни бошини силаб ёрдам бериш Хайрулло Бозоров!

Ёшлар иши бўйича масъуллар кучли бефарқ бўлганда, сиз вилоят ҳокими бироз шу ёшларни йўлга солишда тутинган отадек, акадек, Халқ хизматкоридек ёрдам беринг!

Ёшлар Фарғона вилояти ҳокимлигига кетишди, ишларни чала қўл учида бўлганини кўриб!

Уларни кеч бўлса ҳам саройингизда қабул қилиб осилиб турган муаммога оҳирги ижобий нуқтани қўйинг!

Ҳурматли ёшлар ишингиз ижобий ҳал этилмагунга қадар саройдан қайтманг!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova