Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Менинг_Фикрим
Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev
#Ruslanbek_Davletov
#Бош_прокуратура

Миллиардлаб сўм ишлаш учун Халқни минг азобга қўйиб ўша миллиардлаб сўмни ўз жиғилдонига урган ва сунъий навбатни ташкил қилиб, инсонларни соатлаб, кунлаб совуқ кунларда кўчаларда сарсон саргардон қилган ўғири муттаҳам юлғич Метан заправка ўғрилари ва бензинни 91 ўрнига 80 ни сотиб қўшимча пул ишлаб, литрдан уриб халқни ҳаққига ҳиёнат қилаётган бензин заправкадаги ўғири муттаҳамлар жиноий жавобгарликка тортилсин!

Газдан ҳам бензиндан ҳам Худодан қўрқмай уриб қоляпти.

Бундай жирканч воқеаларга бефарқ, лоқайд бўлган ҳокиму, вазиру, раҳбарлар ишдан кетсин!!!

Ҳоким, прокурор, ииб, солиқ, молия ва бошқа масъуллар умуман бефарқ..., юриб текшириб аҳволни реал адолатли ўрганиш умуман йўқ.

Нарҳ навони мунтазам ошишига ва маҳсулотни адолатли тақсимлашда молия вазирлиги томонидан кузатувчи текширувчилар, назоратчилар қаёққа қараяпти, қани улар..., қаерда ўтирибди...,?

Қачон бу юлғич, ўғири муттаҳам, жиғилдони пулга тўймаган
#Менинг_Фикрим

Президент Сиз ман учун Яхши инсонсиз

Бундан 3 йил олдин шу куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Президент бўлиб сайланди.

Шу 3 йил давомида Шавкат Мирзиёев Президент бўлгандан буён Юртимизда Буюк ақл бовар қилмайдиган даражада ўзгаришлар ва Инсонларимизда эртанги кунга ишонч учқуни пайдо бўлди.

Юртимизни ривожланган Буюк Давлатлар ва Жаҳон ҳамжамияти янада Буюк ўзгаришларни тан олмоқда.

Ҳамма қилинаётган ишлар Буюк Ҳалқимизнинг нурли фаровонлиги йўлида бошланди ва давом этмоқда.

3 йил ичида Халқимизнинг кўплаб дардли муаммолари ижобий ҳал қилиниб келмоқда.

Кўплаб имтиёзли арзон турар жойлар Халқимиз учун қурилди ва қурилмоқда.

Халқимиз муаммоларини асосли равишда тўғри талқин қилган ҳолда имкон қадар адолатли сўз эркинлиги берилди.

Ўзбекистон республикасини бутун дунё лидерлари ва халқлари, юртимиздаги қилинаётган буюк ўзгаришларни ҳақли равишда тан олмоқда.

Диний эркинлик берилди, диний маърифий, илмий амалий марказлари, кўплаб ўз маҳобати билан дунёни лол қолдирадиган масжидлар қу
#Менинг_фикрим
#Toshkent_shahar_hokimligi

Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев айтганидек, инсонда дух бўлиши керак экан...

Балки ҳаммамизга духли бўлиш вақти келгандир.

Дух кучли бўлса ҳамма ишлар ва хаёт яхши томонга ўзгарар экан...

Тошкент шаҳар ҳокими бошқа ҳокимлардан фарқли ўлароқ инсонлар томонидан бўлаётган танқидларни тўғри қабул қилиб, албатта бу танқидга ўз муносабатини билдирганини кўрдим ва эшитдим.

Бошқа айрим
раҳбарлардек танқидчиларга нисбатан таҳдид, сирли босим ёки ёмон ишлар бўлганини эшитмадим.

Бўлаётган жараёнларга демократик қараш гувоҳи бўлдим.

Танқиддан тўғри хулоса чиқариб(агар ўринли танқид бўлса) муаммоларни бартараф қилиб халқни розилигини олган яхши.

Ҳурматли ҳоким жаноблари, жаҳлингиз айрим ҳолларда қаттиқ чиққанида Сиздан илтимос, ногаҳон инсонларга қаттиқ гапириб юборманг🙏

Ҳаммага буюк дух тилайман 🙏👍
#Менинг_Фикрим
Президентимиз Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлаш гуруҳи

Ҳурматли вазирлар, сенаторлар, депутатлар, ҳокимлар, сизлардан илтимос, қачонки кимдир ёрдам сўраб мурожаат қилгандагина касалхона беморларини, шароити оғир кам таъминланган ва ногиронлар ҳолига эътибор бериш сценарийларидан воз кечинглар...

Имкон бўлса ўзингиз учун беморлар ва кам таъминланган, ногиронлар ҳолидан хабар олишни ҳар доимгидек кун тартибингизга, иш жадвалингизга киритиб қўйинг.

Шундагина кўнглингиз ҳотиржам бўлади, иш жараёнингиз ҳар томонлама олдинга юради.

Кўнгли ярим инсонларнинг дуоси ҳар нарсадан сизларни асрайди🙏
Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev
#Ўзбек_туризм
#Менинг_фикрим
#Ўзбекистон_темир_йўллари
#Aziz_Abdukhakimov
Saida Mirziyoyeva
#Комил_Алламжонов

19:09:2019 йилда Ўзбекистон 24 информацион ахборот каналида Европадан туристлар чартер поезди билан Ўзбекистонга келган Европалик дўстларимизни кўриб хурсанд бўлдим.

Ишонсангиз туристлар чартер поезди борлигини энди кўрдим ва эшитдим.

Бу яхши албатта.

Демак нафақат самолёт орқали балки поезд орқали ҳам Европага чиқиш мумкин экан.

Чет элликлар Ўзбекистонга бемалол визасиз келмоқдаку, балки ҳукумат бирор чора кўрар, бизни чет элликлардан кам жойимиз ҳам йўқ ку.

Қанийди Ўзбекистонликларга ҳам Европа мамлакатларига турист бўлиб бориш имконияти яратилса, яъники поезд орқали.

Ҳам самолётдаги ноқулайликлар, самолёт чипталар нарҳи ўта баландлигини ҳисобга олиб биз Ўзбекистонликлар учун ҳам шундай қулай, чўнтакбоп хизматлар кўрсатилса аъло иш булур эди... 🙏

Илтимос масъуллар шу масалани ҳисобга олиб биз Ўзбекистонликлар учун ҳам дунё мамлакатларига эмин эркин чиқишимизга йўл очиб беринглар...
Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev
#Менинг_Фикрим

Курашга тайёр одам натижа қилади, кураша олмаган одам эса ишдан кетиши керак!

Шавкат Мирзиёев.
————————
Лекин натижасиз раҳбарлар ишдан ўз ҳоҳиши билан кетгани йўқ ва манимча кетмайди ҳам.

Бу исботланган реал воқеа.

Муаммоларни ўзларича аҳлатга айлантириб, аҳлатлар устида ўтирган раҳбарлар қанча...😔
#Менинг_Фикрим

Мана икки ойдирки Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев қабулига кира олмаяпман.

Нега...?

Тўғриси ҳоким билан кўришишдан ҳам воз кечдим.

Ҳоким Халқ учун ишласин, ишига омад, ўзига соғлиқ тилайман.

Ҳа бир гап, бу ёзганларим ҳечкимни буюртмаси асосида ёзилмади, ўзимни фикрим. Бунинг учун мани койиманглар🙏

Қўқонда жаҳон ҳунармандлар фестивали бўлди, фестивални аъло даражада ўтиши учун, эшитишим бўйича вилоят ҳокими кучли кечаю кундуз ишлаган.

Фестиваль жуда аъло ўтди, хурсанд бўлдим ва Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyevга ўз миннатдорчилигимни билдирдим.

Чунки бир йил ичида Қўқон шаҳри ҳар томонлама гўзал бўлди, Она шаҳримга файз келди. 🙏

Фестивалдан кейин вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев энди бўшдир деб яна ҳокимликка телефон қилиб боғландим, лекин, энди ҳоким пахта мавсуми муносабати билан далада эртадан кечгача меҳнаткашлар ҳолидан хабар олиб, ўзи бош қош бўлиб фаолият кўрсатиб юрганини эшитдим ва кўрдим.

Мана Республика бўйича вилоятимиз пахта планини биринчилардан бўлиб бажарди👍

Бу ютуққа ҳам хурсанд бўлдим 🙏

Чунки вилоятимизда ҳар қалай катта ва кичик яхши ўзгаришлар сезиларли равишда бўлмоқда.

Баъзан ўзим ижтимоий тармоқларда ҳокимни қилган айбларини ҳамма қатори койидим, керак бўлса ҳокимга муаммолар бўйича мурожаат қилдим, танқид қилдим.

Айб иш қилса қилган ишидан норози бўлиб аёвсиз танқид қиламан, у инсон ким бўлмасин, яхши иш қилиб инсонлар хаётига бефарқ бўлмаган ҳар қандай инсонни, у ким бўлишидан қатъий назар хурсанд бўлиб қилган яхши ишини мақтайман.

Лекин манда кўпроқ танқидий муносабат кучли.

Танқидларга, мурожаатларга аста секин бўлсада ҳоким томонидан яхши ўзгаришли реакцияни сездим.

Ҳокимга оғир бўлса ҳам танқидларни тўғри қабул қилди ва танқидлар устида ишлади.

Ўрганишим бўйича вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа раҳбарларга ўхшамаган характер ва иш услуби борлигини билдим.

Унинг характери оддий, унда актёрлик йўқ, ичидаги сиртида, борини гапиради қўяди, дангал, хаётда ўзига яраша анчагина оғир кунларни бошидан ўтказган инсон.

Кийиниши ва юриш туриши ўта оддий.

Бир айби муомалада.

Лекин манимча у ўзи сўкиб жаҳл устида айтган сўзларини амалда қилмаган.

Ҳақиқий меҳнаткаш ҳаракатлари бор ва шуни билдимки тиним билмай ишлайдиган инсон.

Ҳокимда ортиқча пияр ҳам йўқ.

Балки вақт келиб кўришиб қолсам, суҳбатлашсам ҳоким билан, ман ва сизлар билмаган, кўрмаган воқеаларни билан фикрлашаман.

Шуҳрат Ғаниев оҳирги воқеадан кейин омма орасида кўринмай қолди.

ТВларда, матбуотларда ҳам жим.

Майли нима бўлса ҳам Халқимиз ўта тушунадиган ва кечиримлидир.

Лекин Халқимизда азалдан бир мақол бор, яхши бўлса ошини, ёмон бўлса бошини ейди, деган.

Кимки ёмон бўлса эртами кечми ўз бошига ўзи етади.

Яхшилик қил токи қилган яхшилишингни ўзгаларга кўрсатмасдан билдирмасдан.

Беайб Парвардигор.

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев, Сиздан илтимос Халққа кўриниб туринг, шижоатли иш фаолиятига қайтинг, ҳаммаси яхши бўлади Худо хоҳласа🙏

Айрим Юртдошларимга илтимосим, кимларгадир фикрим ёқмаса инсон дилини ранжитадиган сўзларни ёзишни кераги йўқ, ўқиманг, ўтказиб юборинг, асабларни асранг...
#Менинг_фикрим
Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev
#Танзила_Нарбаева
Saida Mirziyoyeva
#Турсунхон_Айдарович_Худойберганов

Елкамга қўпол қўли билан қаттиқ туртган мулозим бир умр эсимда қолса керак, агар темир одам бўлганимда, қаттиқ туртки еб озор тортган елкамни алмаштирган бўлардим.

15:11:2019 йил Фарғона вилояти Қува туманида вилоят ҳокимининг халқ билан мулоқот сайёр қабулига бордим.

Қабулга атрофдан, бошқа туманлардан жуда кўп инсонлар келган экан, юришга имкон йўқ...

Ман борган куни республика ишчи гуруҳи ҳам келган экан.

Залга одам тўлди, кира олмаганларни эса ўз муаммоси бўйича масъулларга рўбаро қилишди...

Ўша куни Президент маслаҳатчиси асли Фарғоналик Турсинхон Айдарович Худайберганов ҳам ташриф бўйириб, залда йиғилган инсонлар билан самимий суҳбат бўлди.

Суҳбатда Турсинхон Айдарович Худайбергенов инсонларни қийнаб турган, ҳал бўлмаётган муаммоларни албатта ҳал бўлишини қатъиятлилик билан айтиб ўтди.

Ман бир оддий кузатувчи сифатида ўз телефонимга айрим қизиқарли таъсвирларни ола бошладим.

Пастда ўтирган айрим вазирликдан келган масъуллар негадир манга кучли гумон ва ҳадик билан назар сола бошлашди, ўзим бу ҳолатни сездим...

Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергенов ҳам мани таъсвирга олаётган ҳолатимни кўрди, лекин Президент маслаҳатчиси мандан асло ҳадиксирамади ва ёмон кўз билан қарамади, тўғри қабул қилган ҳолда ўз сўзини давом эттирди.

Ёнимда ўтирган, пойтахтдан келган мулозимга ва уни ёнида турган виқорли масъулларга мани ҳаракатим ёқмади, ёнимдаги мулозим мани елкамга қўли билан қаттиқ турта бошлади, ҳой сиз нима қиляпсиз, нега видеога оляпсиз, ҳаммани эътиборини тортяпсиз, деб танбеҳ берди.

Мулозим атрофида турган Президент девони масъули ёш йигитлар ҳам манга танбеҳ беришни бошлади, мулозимни манга қилган ҳатти ҳаракатини маъқул деб топганлар, имкон қадар манга сўз ташлаб ёмон қарадилар ва мулозимни ҳаракатини очиқ ойдин қўлладилар...

Ман ҳам бўш келмадим, ёмон иш қилаётганим йўқ ку, ҳақиқат қарор топаётганини кўряпман, яхши ишлар бўляптику, деб унга гапирдим.

Мулозим мани исмим, қаерда яшашим, қаерда ишлашимни обдон сўради.

Ман ҳам ундан исмини, иш жойини сўрадим. У исмини айтмасдан, тадбиркорман, деб гапни тамомлади...

Ўртада бироз жиддий тортишув бўлди...

Оҳири мани елкамга қаттиқ туртган мулозим ўз ҳаракатидан манимча бироз ноқулай бўлганини ўзи сезди шекилли, юзи бироз ўзгарди, лекин ман ўша ерда бироз ўзимни бу мулозимлар ичида, не в тарелке, эканлигимни сездим...

Кўз қарашлар нафратли, илмоқли, айбдорга қараётгандек ҳатти ҳаракатлари шуни англатдики, юқоридаги мулозимлар кўпи ўзгармаганини, ҳаттоки ёш кадрларни ҳам ўша ўта қўполлигини кўриб ҳафа бўлдим...

Бу қарашлар, бу қўпол қўли билан елкамни қаттиқ туртиб асасбийлашиб танбеҳ бериши, ажойиб воқеа..., аёл киши эканлигимни ҳам эътиборга олмади..., айниқса елкамга қўли билан қаттиқ турткилаши билан.

Лекин мани ҳатти ҳаракатимни тўғри қабул қилган Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергеновга раҳмат, ҳар тугул шу инсонни ёши ҳаммадан улуғ бўлса ҳам мани ҳатти ҳаракатимни тўғри самимий қабул қилди ва таъсвирга олаётганимга эътибор ҳам бермади...

Ёши улуғ, хаётнинг кўп оқу қорасини кўрган, қўлидан келганча кўп инсонларга амалий ёрдам берган, самимий, юморга бой, халқпарвар Президент маслаҳатчиси Турсинхон Айдарович Худайбергенов замон билан ҳамнафас бўлсаю, ўрта ёш эркак ва ёш йигит мулозим хаёт билан ҳамнафас бўлмаслиги, ёввойилиги, виқорлилиги, мияси, дунёқараши ўзгармаганлиги, қўполлиги эса ажабланарли ҳолдир.

Ман яхши ният билан бориб, у ерда адолат қарор топаётганлигини, самимий халқ билан бўлаётган мулоқотни таъсвирга олиб, кўрган ва билганларимни ижтимоий тармоқларда ёритиш эди..., ёмонликни эмас афсуски..., ёмонлик қилиш, ўзгани дилини билиб билмай оғритиш қўлимдан асло келмайди...

Гап ёшда эмас, бошда экан...

Елкамга қўпол қўли билан қаттиқ туртган мулозим бир умр эсимда қолса керак, агар темир одам бўлганимда, қаттиқ туртки еб озор тортган елкамни алмаштирган бўлардим.

Бу қўпол ва қаттиқ қўл турткиси бир умр ёдимда қолса керак😒

@Nigora_Alimova
#Менинг фикрим... Президент админстрациянинг янги раҳбари этиб Комил Алламжонов тайинланса абгор аҳвол бироз яхшиланади🇺🇿

Нега Комил Алламжонов дейишмга бир сабаб бор, у ҳам бўлса оддий инсонлар билан суҳбатлашади, ёзишади ва катта раҳбарлар қандай ишлаши ҳақида билади.

Комил Алламжонов ижтимоий тармоқларни доим кузатиб боради.

Демократик қараш, инсон ҳолатини тушиниш, саҳоватли, самимий инсон.

Сардор Умрзақов ҳам яхши кадр👍🇺🇿

Оқ сочли ёши улуғ инсон бўлмасин🙏ўз вақтида оқ сочли инсон Халққа яқин бўлмаган!!!

#Халққа_яқин_бўлмаган_инсон_раҳбар_бўлмасин Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Нима учун депутат бўлиш мавзусини кўтариб чиққанимга кўплаб сабаблар бор.

Яқинда Тошкент шаҳрида бўлдим, инсонлар билан кўришдим, турли мавзулар бўйича суҳбатлашдик.

Мавзулар орасида депутатлик мавзуси ҳам кўтарилди.

Эшитишим бўйича депутатлар рўйхатини юқорида ўтирган чиновниклар белгилаб чизиб йўқ қилишар, ёққан номзодини қолдирар эканлар, уят!

Ишлайман деган фаолларни йўқотиб, ишламаган, атрофида валломат бой таниш билиши борларнинг кетмони учиши ачинарли ҳолдир.

Кўплаб қонунларни кўриб чиқишда Халқ номидан гапираётган депутатлар Халқ қийналишига маҳкум қонунларни пинагини бузмай тасдиқлаши фожеа!

Нарҳ наволарни осмон қадар оширишга ҳам жим туриб тасдиқлаб беришда фаол бўлди бу депутатлар!

Яқинда яна сайлов, яна ўйин, яна спектакль!!!

Бизнику бу ҳурмача қилиқлар жонимизга тегди, аммо Халқнинг юзи бўлганларга саҳна кўринишлари жонларига тегмади, катта ойлик маош олиш ёқди, чиройли жойларда тугмачани босишлар ёқди, давлат томонидан бериладиган текин уйлар, текин хизмат машиналари ёқди, ёқди, ёқди.

Аслида Ўзбекистонда Олий Мажлис депутати бўлиш дабдабаларга эга бўлиш учун ҳаракатда бўлишдир!

Бу дабдабаларга эришишда Халқнинг оғирини енгил қилиш ўйланмайди, асло ўйланмайди!!!

Ман нима учун депутат бўлсам, деган, сўзимнинг таг тагида шу маънолар бор эди.

Яқинда оилавий депутликдан бўшамаган клан оилалар ҳақида эшитдим.

Депутат ставкаси кичиги 5000$ доллардан ва ундан юқорилиги ҳақида ижтимоий тармоқларда ўқиб ёқамни ушладим.

Демак пулим, танкали таниш билиш валломатим бўлса ман ҳам депутат бўла олишимга ишондим, агар танкали таниш билиш ва пулим бўлмаса минг яхши ишлай, Халқ ичида бўлмай депутат бўла олмайман!

Тўғриси ҳам танкали таниш билиш ва пулим йўқ, депутатлик ҳам йўқ, бу аччиқ адолатли сўзим!

Нечтасини биламан валломат ҳомийлари осонгина депутат қилганларини!!!

Бошидан ўтганлар билади, бошидан ўтмагани Ўзбекистон адолатли мамлакат, деб, атрофга ўз эртагини айтаверади!!!

Бир воқеа эсимда, бир катта валломатли чиновник машинам орқасида ўтириб чиройли жойларда бир умр ишлашини орзу қилганини ва уни ортиқ танқид қилмаслигимни айтган!

Мана сизга биздаги ишлаш принциплари!!!

Яхши Халқчил депутатлар бор, аммо улар жуда жуда жуда оз...

Янги Ўзбекистонда Халқ юзи бўлмиш депутатларни аслини, фаолини, адолатлигини сайламас эканмиз бундан кейин ҳам жирканч ботқоққа, бефарқликка, нарҳ наволарни баттар оширилишига, камбағал қашшоқликка, адолатсизликка ботамиз, жарликка қулаймиз, дардимизни эшиттирмаймиз, қоронғуликка маҳкум бўламиз!!!

Депутат бўлиш ниятидан йироқман, бу мавзуда асл ҳақиқат ёзилди депутат бўлишдаги жараён эшитганим ва кўрганим бўйича.

#Менинг_фикрим

Нигора Алимова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova