Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Reposт #Хотин #қизлар #қўмитаси #қачон #алоҳида #бўлади #Ҳурматли #Президент?!

Хотин қизлар қўмитаси алоҳида ташкил бўлиб ҳар томонлама кучли профессионал мустаҳкам ташкилот бўлиши шарт экан кўплаб кўрган воқеаларим исботи билан Ҳурматли Президент.

Референдум ўтса қўмита алоҳида бўлади, деб, ёлғон гапирдилар.

Референдум ўтди қўмита алоҳида бўлмади.

Президент сайловидан кейин ҳам, депутат, сенаторлар сайловидан кейин ҳам бўлмаса керак.

Алдагани бола яхши иш қабилида иш тутилишини бас қилинглар

Хотин қизлар банкини жорий қилиш, хотин қизлар фондини маблағларини кўпайтариш керак.

Қора негрдек ишлаган ва ишлаётган хотин қизлар фаолларидан ҳеч ким рози бўлмаган, бўлмайди ҳам.

Бу иш мушкул иш.

Минг яхши ишланг сизга раҳматлар айтмайди.

Кўрдим ва кўрмоқдаман.

Хотин қизлар итдек ишлаб очкони юқоридагилар олиб орден медаллар билан сийланиб дунёларга юз тутишмоқда соҳтакорона.

Хотин қизлар фаолларини малакасини ошириш учун чет элларга жўнатишни йўлга қўйиш керак.

Ҳадеб сенат, қўмита боравермасин!

Ишлаган хотин қизлар борсин шундай нуфузли жойларга!

Сенатда ўтирган хонимлардан хотин қизлар ваколатини буткул олиб Зулайҳо Маҳкамовага, Озода Парпибаеваларга бериш шарт.

Хотин қизлар иши тарқоқ бўлмаслиги керак.

Бири у ёққа тортаса иккинчиси бу ёққа тортса муаммо қаердан ҳал бўлади?!

Ҳурматли дўстлар, Аёллар бир биримизни доимо қўлласак ишлар яхши бўлади🇺🇿

16 миллиондан ортиқ Аёллар ҳоли қандай эканлиги, адолатсизлик ишлари давомийлиги бўйича ҳар бир ахборотни билиш мушкул.

Ноҳақлик бўлган бўлса ёзиб билдиринг, раҳбарларни огоҳ этинг.

Бир Аёлнинг аянчли тақдирига ҳамма вазирлик, ҳар бир вазир, ҳар бир ҳоким масъулдир

Аёлнинг аянчли тақдири фақат хотин қизлар қўмитасига боғлиқ эмас, унутманг!

Ҳар бир Аёлнинг тақдирига аввало Ҳурматли Президентнинг ўзлари масъуллигини унутмайман ва доимо Президентни огоҳ этаман🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ёмон #бўлади, эмиш, манга нисбатан ҳар хил узун қулоқ сўзларга кўра Ijtimoiy himoya milliy agentligi, O'zbekiston Respublikasi Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, Феруза Эшматова, Озода Парпибоева ва бошқа фаоллар!

Ман ҳечкимни ҳақорат қилмадим, ортиқча гап сўзлар ёзмадим!

Ман ўзим республика ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказида 20 йилдан ортиқ даволаниб келаман.

Совет пайтини ёмон, деймиз, ўша совет пайтида ногиронлар реабилитация маркази аъло даражада ишлар эди.

Физиотерапия аъло даражада, массажлар, психологлар, бўғим, суяклар қотиб қолганда бўғим суякларни юмшатиш бўйича малакали мутахассислар бор эди, юролмаган беморларга алоҳида индивидуал ёндошиб ишлар эдилар!

Ҳозирги физкультура хонасида биттаси ўтириб унга тегма, буни қилма, деб, ногиронларнинг оғриқ нуқталари билан ишламай ойлик маош оладиган ходими бор!, қўпол муомалада ишлаб келмоқда!

Ҳозирчи ҳозир, ҳаммаси абгор ҳолатга келиб бўлган!

Беморлар ётадиган хоналарнинг поллари тагидан чириб кетган, ремонт устида бўлаверади, ҳечким пол таги нега қимирлаб юмшаб қолган очиб таъмирлаш керак демайди!

Беморлар ётадиган хоналарнинг сув кранларининг оқиб канализацияга тушадиган жойидан сув оқмаган вақтда канализациянинг сассиқ хидидан азобланиб ётасиз, ҳечким канализация қувурлари қай аҳволдалиги билан иши йўқ!

Беморлар чўмилиши учун ювиниш хоналари битта, шароитсиз, билмай йиқилиб яна ногирон бўласиз, бу билан ҳам ҳечкимнинг иши йўқ!

Хожатхоналарида мувозанатни сақлай билмаган беморлар учун шароит йўқ, бу билан ҳам ҳечкимнинг иши йўқ!

Беморларга бериладиган дориларининг кўпи бир, JURABEK фирмасининг дорисидан бошқа дорилар йўқ, раҳмат, бу билан ҳам ҳечкимнинг иши йўқ!

Ҳамшира ва ходимларнинг ойлик маошлари ўта пастлиги бўйича, шикоят бўйича чиқарган постимга ҳаммани иши бўлиб мандан қасос олишга ўхшаш ишлар бошлангани ачинарли ҳолдир!

Марказда раҳбарлар кўп алмашди!

Марказда раҳбарлар алмашгани билан марказ аъло даражада ўзгармади!

Ерлари сотилиб кетди!

Кўплаб жойлар абгор ҳолатга келди.

Олдин эътибор бўлмаган, наҳотки ҳозирги Президент Шавкат Мирзиёев даврида ҳам ўзгариш бўлмаса, деб, ҳафа бўламан!

Ҳозирги Президент кўплаб ёрдамларни бермоқда, айниқса соғлиқни сақлаш бўйича!

Қани ёрдамлар мандан қасос олмоқчи бўлган марказ раҳбари, қани марказдаги ўзгаришлар?!

Великлар, тренажерлар, массаж хоналари, маънан эскирган физиотерапия аппаратлари ўта абгор ҳолатдалигига кимлар кўз юмиб келмоқда ёки кўз юмишга кимлар мажбурламоқда марказ раҳбари?!

Ҳамшира ва фаррошлар ойлик маошлари пастлиги учун республика ижтимоий кўмак агентлигига кетаётганларида марказдан телефон бўлган, тез ортга қайтларинг, деб?!

Нега ортга қайтарилади агар айби бўлмаса?!

Ким бу саволларга жавоб беради?!

Қани айтингчи азиз юртдошларимиз ким айбдор, марказнинг ҳоли хароблигини юқорига билдирган ман айбдорми ёки марказни ўта абгор ҳолдалигига кўз юмган масъуллар айбдорми?!

Тоталитар тузум кўп эканку Ҳурматли Президент, Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva, pm.gov.uz, жойларда ўзгариш эски иш принциплари асосида исботи билан давомий!!!

Токи ногиронлар реабилитация қилиш ва протезлаш миллий марказида яхши ўзгаришлар бўлмас экан танқидим давомий бўлади!!!

Марказ раҳбари ушбу қуйидаги ёзувларни ўқишини тавсия қиламан👇

#Биласизми

🔰 Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш:
#Ёшлар #қўллаб #қувватланса #натижаси #аъло #бўлади Ҳурматли ва ҳурматсиз масъуллар!

Халқаро Германия мактаби фаолликда жадал кетмоқда!

Ёшларга чет эл тилларини ўргатиб уларга таълим билан бирга энг муҳими бўлган тарбия ҳам берилмоқда.

Халқаро Германия мактабига Халқаро ташкилотларнинг қизиқишлари борган сари кучаймоқда.

Чет элдан меҳмонлар, ўқитувчи профессорлар келиб ёшларга жаҳон стандарти асосида дарсларни ўтиб билим беришга ошиқмоқдалар.

Миллийлигимиз, динимиз, урф одатларимиз ҳурмат қилинмоқда.

Бугун эрталаб туриб телефонни ёқсам Халқаро Германия мактабининг фаол асосчиларидан бири, немис тилларини ўқитиш бўйича жаҳонда тан олинган профессиональ Устоз Оятиллоҳ томонидан телеграмимга ушбу ролик ва смс келибди.

Халқаро Германия мактабини доимо қўллаб келдим ва бундан кейин ҳам қўллаб қувватлайман.

Халқаро Германия мактабига тўғриси республика, вилоят, шаҳар масъуллари томонидан асло астойдил қизиқиш бўлмади, тўғриси қўл учида кўрилгандек бўлди.

Шунча тиришқоқлигимиз билан Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров тўғри тушуниб, Халқаро Германия мактабини келажаги келгусида ўз маҳсулини беришини билиб ёшларга ёрдам берди, бунинг учун вилоят ҳокимига ҳам камбағалликни қисқартириш ва бандликнинг вилоят раҳбари Хабибжонга раҳмат айтаман.

Яқинда Ҳурматли Президентимиз томонидан Германия билан олиб борилаётган ҳамкорлик юзаки эмаслигига селектор йиғилишларида ҳам алоҳида изоҳ берилди ва бу танланган йўлга тўсқинликни келгусида бўлмаслигига, ёшларни қўллаб қувватлашларига ишониб қоламан.

Қўқон шаҳрида ва республиканинг худудларида бўш иншоотларни масъуллар сотиш билан оввора бўлиб нафс қулига айланганлари ҳеч кимга сир эмас ва бу ҳолат ҳозирда нафсига қул бўлганлар томонидан авжига чиқди!

Нафс қуллари биноларни сотади, биноларни ижорага беради, биноларни бекорга ушлаб туриш ҳоллари кўпайиб кетган.

Агар ақл, илм, билим, тажриба билан таълимга чиройли ёндошилса меваси келажакда ширин бўлади.

Қўқон шаҳар ёшлари дунёларга юз тутсин, дейман.

Қўқон шаҳар ёшларидан иқтидорли ёшлар чиқсин, дейман.

Қўқон шаҳар ёшлари ҳам ривожланган мамлакатлар қаторидаги илмли, билимли, тажрибали ёшлар қаторига киришини хоҳлайман.

Лекин бу хоҳишларга қарши нафсига қул бўлган нопок кимсалар бор экан ривожланишимиз, таълим олишимиз ўта мушкул ҳоллигича қолаверади.

Нафсига қул ва қул бўлмаган масъуллар ёшларни қўллаб қувватланг!

Нафсига қул бўлган ва бўлмаган ўтироқ масъуллар сиз янгиликлар ярата олмаганингизга яраша янгиликлар ярата оладиган иқтидорли инсонларга йўл очиб беринг! 👇

Assalom alaykum, xurmatli Nigora opa. Hozirda maktabimizda qilinayotan ishlar, haqiqatan salmoqli. Maktabimizda öquvchilar uchun viloyatdagi hech qaysi maktabda yaratilmagan imkoniyatlar yaratyabmiz. 21 fevral kuni Germaniyadan mashhur Professor kelyabdi. Undan tashqari 16/17 yosh öquvchilarimizni 5-20 Iyul kunlari Germaniyaga Stipendiya asosida yuborishni yölga qöymoqdamiz.
Ishga ketish istagida bo'lgan hamyurtlarimiz uchun ham juda katta loyihalar qilyabmiz. Germaniyaning temir yöl tizimiga xodimimiz ketgan, hozir ishchilar yuborish masalasida shartnoma ustida ishlanyabdi. Hatto maktabga investitsiya kiritib, katta hajmli masshatbda Ger. Temir yöl tizimiga ishchi yetkazib bermoqchimiz.
Faqat ozroq muammo joy bölib qolyabdi. 3/4 qavatlarni olganimiz Nemis Professoriga ham avvalgi gal kelganda ozroq noqulaylik yaratdi. Shu masalani ijobiy hal qilib olsak, nafaqat viloyat, balki respublika miqyosida ham közga körinib olardik, Xudo xohlasa.

Ҳа айганча, таълимни тушунмаган, таълимни қўллаб қувватламаган, таълим ўрнига ўз нафсини ўйлаган, таълимга тўсқинлик қилган ҳар қандай кимсаларни ХАЛҚ ДУШМАНИ билан тенглаштираман!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova