Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Президент #фаолларига #РАҲМАТ🙏🇺🇿 #Республика_ишчи_гуруҳи_фаолиятидан
Халқ билан мулоқот
“Ая, санаторияга борганмисиз?”
83 ёшли Инобат ая Жўраева Фарғона вилояти Данғара туманининг Қумқияли қишлоғида яшайди. Яқинда Республика ишчи гуруҳи аъзолари бу маҳаллада ҳам уйма-уй ўрганишлар олиб бораётганда, тасодифан Инобат ая билан учрашиб қолишди. Бир умр далада меҳнат қилган онахон масъулларга ҳеч бир масалада мурожаат қилгани йўқ. Салом-алик, “ҳорманг-бор бўлинг...”дан бошланган гурунгда гап айланиб, Инобат аядан “35 йил пилла боқибсиз, ҳеч санаторияга борганмисиз?”, деб сўралди.
Жавоб ва натижа нима бўлганини эса қуйидаги роликни кўриб биласиз...
PS: Самимий мулоқотлар халқ ва давлат, инсон ва жамият ўртасидаги меҳр ришталарини мустаҳкамлайди. Муборак Рамазон кунларида Сиз ҳам ўзингиз билган-таниган нуронийлардан бир кўнгил сўраб қўйинг, қурбингиз етса, даволаниш ва саломатлигини мустаҳкамлашга имкон тополмаётган инсонларга ёрдам беринг. Яхшиликнинг жавоби эса фақат яхшилик бўлади.
https://t.iss.one/Nigora_Alimova