Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Кўришилди #Фарғона #вилояти #ҳокими #ва #прокурори #билан!

Бугун Фарғона вилояти ҳокими ва прокурори Фарғона вилояти туманларидаги Халқ ҳамда ривожланиш бўйича кўриб суҳбатлашишга Данғара туманига келган экан.

Хабар топиб вилоят ҳокими ва прокурорни учратиш учун йўлга чиқдик, учрашдик.

Жаҳлим чиққан ҳафа аҳволда эдим Данғаралик балиқчи Акмалжонни бошига тушаётган ташвишлардан.

Вилоят ҳокими Халқни қабул қилиб уларни дардини эшитиб амалий ёрдам бераётган экан.

Қабулга киришдан олдин Фарғона вилояти прокурори бизни кўриб чақирди, нима муаммо, деб, бизга савол билан юзланди.

Бахтиёржон балиқчи Акмалжонга қайта қайта ноҳақлик бўляпти, имкон бўлса ўзингиз шу йигитни ишини ҳар томонлама кўриб ёрдам беринг, дедим.

Вилоят прокурори, албатта, ўзим бу ишни назоратга олиб, экспертлар билан ўрганиб берамиз, муаммони ечими бўлади албатта, деб, ҳотиржам қилди.

Вилоят прокурори билан суҳбатлашиб вилоят ҳокимини қабулига кирдик.

Вилоят ҳокими балиқчи Акмалжонни эшитди.

Жарима тўғри чиқарилган, у эди бу эди, деб, сўзлади.

Майли тўғри чиқарилгандир, лекин барибир атрофлича ўрганиб кейин қарор чиқариш керак эди, дедим.

Суҳбат тугагандан кейин ман чиқиб кетдим.

Зинадан тушиб тўғри йўлга боқиб турганимда вилоят ҳокими балиқчи Акмалжон билан самимий суҳбатлашиб ташқарига чиқаётганини эшитиб ҳотиржам бўлдим.

Вилоят ҳокими оддий самимий инсондек Акмалжонга саволлар бериб туман ҳокимига бу йигитни қўллаб қувватлаш керак, имтиёзли кредит бериш керак, деди.

Ҳар тугул вилоят ҳокими туман ҳокимидек жабрдийдани баттар жазолашга киришмади.

Норозилик нимадан келиб чиқади, нима учун инсонларни рози қилиш қийин ҳозирга қадар, бу нимани англатади бошқарувдаги раҳбарларнинг ҳали ҳануз Халқ дардини виждонан эшитмай кўр кўрона қарорлари билан жазолаши нега давомийлиги шу раҳбарларнинг ўз ишига нисбатан билими, илми, тажрибаси етишмаётганлигидан эмасми Азиз Юртдошларимиз?

Шу ўринда наҳотки туман ҳокими ва прокурори фермерларни дардига ёрдам бермай, дориси борми, ўғити борми, пули борми йўқми, трактори борми йўқми, суви қандай билмай, қизиқмай, сўрамай, ўрганмай жарималарни пақиллатиб чиқариши қанчалар адолатли Ҳурматли Президент?!

Айб иш қилган бўлса уни ўз ишидан бездирмай тушунтириш шунчалар қийинми масъуллар?!

Сиз масъуллар ўзгаларни айб қилишини кутиб жарималарни қўллашингиз керакми?!

Эртага вилоят прокуратурасининг экспертлари келиб Данғара тумани чиқарган қарорни, жаримани қанчалар тўғри, тўғри эмаслигини балиқчи Акмалжонни чўл зонадаги ерига бориб ўрганиб бир қарорга келишади.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров вақтида балиқчи йигит Акмалжонни қабул қилиб самимий суҳбатлашганингиз учун раҳмат.

Ман бироз қизишиб кетдим суҳбат чоғида.

Нима учун қизишиб ҳафа бўлганимга эса сабаб бор, бу сабабни вилоят ҳокими ва прокурорига билдириб ўтдим, ўзлари ақл билан тўғри тушунадилар, деган умиддаман...

Ҳечким ноҳагон қоқилиб адашмасин.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova