Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.75K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Ҳожатхонам #йўқ #эди... #Сен #Аёлсан, #Мен #ҳам #Аёлман! #Мансаб #учун #эмас #фарзандлар #учун!, деб, оддий бир маҳалла хотин қизлар фаоли, бир сўм давлатдан олмаган ҳолда #Ёлғиз #Онага, #Аёлга ҳомийлар, саҳоватли инсонлар ёрдами билан уй жойни инсон яшайдиган шароитда қуриб берган Малика Рахимжоновага РАҲМАТ айтаман Ҳурматли Зойир Мирзаев, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Saodat Boymirzayeva!

Мана шундай фаол, фидойи хотин қизлар фаоллари борлигини исботи билан кўрдим, эшитдим, билдим.

Қўлини баланд минбарларда БИГИЗ қилиб хотин қизлар ундоқ хотин қизлар бундоқ, деб, тинмай ер билан битта қилган, қилаётган раҳбарлар кўриб қўйинглар, хотин қизлар қанчалар кучга, матонатга эга эканлигини!

Ўзбекистонда кўплаб хотин қизлар фаоллари яхши ишларни олиб боришмоқда, лекин уларнинг меҳнати СОЯ остида!

Кимлардир ўз мансабини кетига маҳкам ёпиштириб бўшатмайман ва шу яхши ишлаган инсонларни юзага чиқармайман, деб, беюзларча кўплаб раҳбарлар ишлаб келмоқдалар.

Хотин қизлар катта куч Ҳурматли Президент!

Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек хотин қизлар фаоллари ичида куним ўтсин, дейдиганлар ҳам топилади!

Шундай бўлсада хотин қизлар фаолларини маошларини ошириб, устамаларини тўлаб, чет элларга хотин қизлар иши бўйича малакасини оширишга албатта жўнатишни йўлга қўйиш керак!

Ҳурматли Малика Рахимжонова сиздек хотин қизлар фаоллари бор экан ҳеч бир қийналган Аёл, Ман Бахтсизман, демайди!

Чунки БАХТСИЗМАН, деган Аёлларга тиргакли куч бор ва бу тиргак эркак эмас Аёллардир👇

#Чиноз_тумани
#Эътибор_эҳтиром

⚡️Яхши кўриш ҳам ризқ... Хурсандчилик ҳам ризқ... Дўстингиз ҳам ризқ... Яна қанча ризқлар бор...Ризқни хайрлисини сўранг...

⚡️Яхши кўрганларингиз сизга меҳрли бўлсин! Хурсандчилигингиз сизни яхшилар ичида яшнатсин! Хайрли дўстлар ато этсин! Агар хайрли ризқлар сўраган бўлсангиз ачинманг...

⚡️Хайрлиси сизга насиб этади...

⚡️ Тошкент вилояти Чиноз тумани Сутчилар мфй хотин қизлар фаоли Малика Раҳимжонованинг эзгу саъй ҳаракатлари самараси ўлароқ бугун яна бир аёл ўзлигини англади, яшашга завқи ортди.

⚡️ Яхшилик барибир яхшида, азизларим!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ишда #қолиши #керак #эди...

Қўқон шаҳрига энди яхши инсоний ииб раҳбари қўйилганди.

Бу инсон кўплаб Қўқон аҳлига, айниқса қийналган Аёлларга амалий ёрдам берган.

Кўплаб манга келган мурожаатларни биргаликда ижобий ҳал қилгандик.

Афсуски Қўқон шаҳрида жиноятчилик азалдан республика бўйича юқори бўлган.

Қўқон шаҳрида ишлашни ўзи оғир.

Жавобгарлик бу йигитни бошига тушди.

Ҳурматли Президент жавобгарликни энди яхши ишлаган кадрлардан тозалаш билан эмас, балки кўплаб ёшларнинг бефарқ ота оналарига қўйилиши кераклигини таъминлаш зарур тезкорликда!

40 фоиз кўрсаткич жиноят бўйича деб таъриф берилиши бу Қўқон шаҳар оилаларининг 40 фоиздан ортиқроқ оилалар ичидаги носоғлом муҳит борлигини англатади!

Ота она ўз фарзандларини тўғри йўлга сола олмаса ота оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилиш керак, афсуски фарзандлари жиноятга қўл урса айбни ота онадан эмас атрофдан қидириш бизнинг иш принципларимизга айланган азалдан.

Бир болага етти маҳалла масъул деймиз, қани масъуллик?!

Маҳалла раисларини кўпи бефарқ!

5 минга яқин аҳолиси бор жойда битта ииб ходими.

Кўп участка нозирлари носоғлом оилаларнинг тинчимаслигидан безиб кетган.

Носоғлом оилалар эса ичкарига ўзгани қўймайди, нимамиш, бу шахсий масала, сизлар аралашманглар, дейдию валломат оилалар, аммо фожеа бўлса ўзи эмас, давлатга айбни тўнтариб дод фарёд қилади!

Бундан кейин носоғлом оилалар ичига без бетларча кириб бориш шарт.

Тинч яшамаса жавобгарлик масаласини қўйиш керак.

Қўқон шаҳрида носоғлом оилалар сони жуда ортиб кетди.

Наркоманлар кўп.

Ўғрилик.

Фирибгарлик.

Шантажлар.

Дангасалик иллатлари ортди!

Давлат боқсин, деб, замонавий боқимандаликка рўжу қўйишди минг афсуски.

Оилаларда эркаклар масъулияти камайди, албатта камаядида эркак ўз масъулияти нимадан иборат эканлигини ҳис қилишни истамасада.

Аммо фарзандларни чексиз тўғдиришга жуда масъуллигини яхши билади.

Шаҳарда маънавий маърифий ишлар ҳам нолга тенг!

Қўқон шаҳрида бундан кейин ҳам жиноятчилик ортади.

Чунки наркобаронлар ўз ишларини қойилаттиб қўймоқдалар.

Ишлайман, деса, ойлик маош кам.

Иш берувчилар ишчиларни инсон ўрнида кўрмаслиги кўп.

Мурожаатлар ўз вақтида ҳал қилинмайди, маддаланиб ётаверади.

Маънавий бузуқчилик ортди, ҳали спид ҳам кўпаймаса деб қўрқаман.

Мактабларда тоифа, табақа, ўқитувчи, ўқувчилар ўртасида носоғлом муҳит, билим савияси пастлиги, жиноятчилик ортди.

Ёшлар билан ишлаш азалдан айтиб келаман, нолга тенг, деб.

Осон пул топиш касаллиги ортди.

Ҳокимлик эса шантажчиларни оғзини мойлашда давомий!

Дини ривожланган кичик шаҳардаги аҳвол аянчли бўлса нима дейсиз, қани динимизнинг кучи?!, дунёвий илм билим паст бўлганда.

Қўқон шаҳар ииб раҳбари Нурилло Султонов яхши ишлади..., Нуриллони бундан кейинги ишларига омад тилайман 🤝🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova