Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Хушхабар!!!

Бир ой мобайнида Фарғона вилояти Данғара тумани прокурори жаноб Акмал Убайдуллаев томонидан икки кун кетидан қон оқишига қарамай ҳибсхонада азоб билан сақланган Акмал Сулаймонов ҳақида пост қайта қайта қўйилган эди.

Кўп масъулларнинг хабари ҳам бўлди.

Бугун эрталаб Акмал Сулаймонов телефон қилиб, опа, ҳаммаси адолатли бўлди, суд оқлади, Худо хоҳласа ишга ҳам тикланаман, заказной иш бўлган экан, деди.

Акмал ишинга омад, бундан кейин хушёр бўлгин, деб, суҳбатни якунладим.

Акмал Сулаймонов ишида бефарқ бўлмаган инсон ҳуқуқлари бўйича Феруза Эшматова га, Данғара тумани судьясига, Фарғона вилояти ҳокимлиги масъулларига, ижтимоий тармоқ админларига, ижтимоий тармоқ кузатувчилари ва фикр билдирган Азиз Юртдошларимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман 🇺🇿

Ҳаммага раҳмат 👍

Доимо сергак бўлсак, адолатни талаб қилишдан қўрқмасак, ўз ҳақ ҳуқуқларимизни янада билсак ҳаммаси яхши бўлади 👌🇺🇿

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1101239247473836&id=100027633137805

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар!

Онага болалар қайтариб берилди.

Она ҳам болалар ҳам ҳотиржам ва хурсанд.

Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги масъулларига ва бефарқ бўлмаган Азиз Юртдошларимизга чексиз раҳмат🤝🇺🇿

Ҳаммадан ҳам Фарғона вилояти Халқ қабулхонасининг фаоли Дилдорахонга алоҳида миннатдорчилик билдираман🤝

МИБ, ички ишлар, маҳалла фаолларига ҳам раҳмат🤝

https://www.facebook.com/100027633137805/posts/1040349533562808/

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар 🇺🇿 #Самарқанд вилояти хотин қизлар раҳбари, фаол Аёл Зебунисо опа Самарқандлик ёлғиз Она тадбиркорга меҳмонхонаси қолиши учун инвесторларни топишга ҳаракат бўлганини эшитиб кеча хурсанд бўлдим 🇺🇿

Сўнган умидим яна қайтадан жонланди🇺🇿

Айтдимку Самарқанд Хотин қизлари ИШОНЧЛИ АЁЛнинг меҳрида, деб.

Ҳурматли Зебунисо опа сизга чексиз раҳмат айтаман, ишонч пайдо бўлиб ҳотиржам бўлдим🙏🇺🇿

Ҳурматли Tanzila Narbaeva, Гульнора Маруфова, Malika Qodirxonova, Erkinjon Turdimov ва бошқа фаоллар Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлишида бош қош бўлинг.

Аёллар қақшаб қолмасин🙏🇺🇿

Ёлғиз Аёлнинг 80 дан ошган оталари вафот этибди, отахонни жойлари жаннатда бўлсин🤲

Бир қора чизиқ келса орқама орқа ёмон кунларга рўбарў бўларкан инсон.

Худо хоҳласа Ёлғиз Аёл ўз меҳнати билан ёруғликка чиқиб хаёти яхши томонга изга тушиб кетади, бунга ишонаман 🇺🇿👍

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар 👍🇺🇿Фарғона вилояти Учкўприк туманининг Ёйилма худуди аҳолисини электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича вилоят, туман электр энергияси раҳбарияти билан кўришиб суҳбатлашдим.

Раҳбарият айтиши бўйича Ёйилма худудига янги электр шитини шу йилда ўрнатишини эшитиб ҳотиржам бўлдим.

Шунингдек Ёйилма худуди тадбиркорларини муқобил энергияга ўтишининг имтиёзлари бор эканлигини эшитдим.

Ёйилма худуди Қўқон шаҳри электр энергияси тармоқлари орқали ўчирилмаган.

Ёйилма худуди электр энергиясини ўч ёқига вилоят электр энергияси тармоқлари томонидан доимий равишда амалга ошириб келинган.

Ёйилма худуди тўлиқ индорама линиясига уланмаган.

Индорама электр энергияси тармоқи линиясига уланган аҳолию тадбиркорлар электр энергияси ҳаққини Учкўприк тумани электр энергияси тармоқларига доимий равишда тўлаб келган, келинмоқда ҳозирда ҳам.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Масъулларга раҳмат🙏🇺🇿

Бугун тонгда #хушхабар олдим👍🇺🇿

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги ўта абгор ҳолатдаги 2 поликлиника ҳозирда ҳар томонлама обод бўлганлиги ҳақида хабар келди👇
Ассалому алайкум. Нигорахон, соглик яхшими? Ёдингизда булса, шу поликлиника биноси буйича материал юборган эдингиз. Урганиб, вилоят хокимига таклиф киритган эдик. Катта маблаг талаб килар эди. Бошланиб, тухтаб колган эди. Бугун мукаммал таъмирланиб, кайта фойдаланишга топширилибди. Менга миннатдор булиб юборишибди. Мен Сизга юборяпман. Сизнинг хам хиссангиз бор. Омон булинг.

ТИББИЁТДАГИ ИСЛОҲОТЛАР-ИНСОН ҚАДРИ УЧУН

Шаҳрихон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника 2- бўлинмаси биноси мукаммал таъмирланиб, замонавий ҳолатга келтирилди.

Бугун ушбу поликлиника биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанада туман ҳокими Ҳ.Дадахонов бошчилигида сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар Қўқон шаҳар ҳамда Ўзбекистон республикаси учун🇺🇿Германия мактаби немис тили фани ўқитувчиси Ирматов Оятуллоҳ DAAD лектори томонидан Ўрта Осиё немис тили жамиятида журий, ҳакам унвони берилибди.

Афсуски дунё тан олаётган ёшга Фарғона вилоятида Қўқон шаҳрида Ўзбекистон республикасида ЭЪТИБОР ЙЎҚ Ҳурматли Президент!

Ҳаттоки шу ёш йигит яхши ишларни амалга оширишида кўмаклашиш учун бино ҳам берилмади!

Иқтидорли ёшларни ТАНКАСИ бўлмаса юзага чиқмаслигини исботи.

Иқтидорсиз ТАНКАСИ бўлса ҳар жойда буюк экан...

Соққаси йўқ.

Энг муҳими илми бор.

Соққани ҳам бир кун топади илм орқали...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар яқин кунларда кўрсатилади ижтимоий тармоқлар орқали.

Ўзбекистон республикаси инсон ҳуқуқлари бўйича масъул, фаол Аёл, адолатпарвар, масъулиятни ҳис қиладиган Ҳурматли Феруза Эшматовага чексиз раҳмат 🇺🇿

Феруза Эшматовага таълим тарбия берган Ота Онасига, устозларидан чексиз миннатдормиз 🙏

Сўз нима ҳақида эканлигини яқин орада билиб оласиз.

Шунингдек бефарқ бўлмаган Азиз Юртдошларимизга ҳам раҳмат, куч бирликдалигини исботи билан кўрдик🇺🇿

Ҳурматли Феруза Эшматовага ҳар қандай масъулиятли ишни берса аминманки ҳар қандай ишни маҳорат ила ижобий ечимини топа олади, шубҳам йўқ 👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар 👍🇺🇿Германия мактабига бино берилди ёшлар келажаги учун ТАНКАМ бўлган Ҳурматли Хайрулло Бозаров, Khabib Kamilovich ларнинг тезкор ёрдами ила🤝🇺🇿👍

Ўзбекистон бўйлаб 5 синфдан 11 синфгача талабаларни ўқишга шартнома бўйича қабул қилиш бошланди.

Ўқишга қабул қилиш узоқдаги Юртдошларимиз учун онлайн тартибида ҳам бўлади.

Ҳурматли Ўзбекистон Аҳли фарзандларингиз таълим тарбиясига ман ҳам масъулман😊

📱+998911407552
📱+998903433039

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар #Кредит #олди #давлат #дастури асосида 2 йил сарсон бўлган Фарғона вилояти Бувайда тумани тадбиркори Тешабаев Бахром!

Президент админстратори фаолларига, Туробжон Исломович, Agrobank, Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси фаолларига ўз миннатдорчилигимни билдираман 🇺🇿

Тадбиркор жуда оғир аҳволда, кредит бериш, кредит олиш эшиклари қаттиқ тўсилган эди Ҳурматли Президент!

Мана февраль ойидан қилинган ҳаракатлар бесамар кетмади...

Шу муаммога бефарқ бўлмай тадбиркор ишига ёрдам берган барча юртдошларимизга раҳмат айтаман🤝🇺🇿

Камчиликлар бор албатта, лекин мавжуд камчиликларни ижобий ечими бор👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар 🇺🇿 #Фирибгарлар #жавобгарликка #тортилсин!, ўзгалар ҳаққини осонгина еганларга кун йўқ
Қўқон шаҳар прокурори Улуғбекда адолатли ёндошув доим бўлган, бундан кейин ҳам бўлади👮‍♂️
Қийналган йигитга ёрдам берганларга раҳмат 👇

Assalamu alaykum Nigora apa sog'ligiz yaxshimi. Xush xabar bilan sizni bezovta qilyapman. Inshaalloh firibgarga Prakuratura jinoiy ish qo'zg'adi, material IIB da tergov-surishtiruv ishlari olib borilmoqda. Xudo xoxlasa firibgarga qonuniy chora ko'riladi. Sizning sai-harakatlaringiz, jonkuyarligingiz bilan adolat qaror topmoqda. Shu sababdan sizga, shaxsan o'zim va oila a'zolarim nomidan chuqur minnatdorchilik bildiraman. Uzbekiston xalqi muammolarini hal qilishda va rivojlanishida hamda yurtboshimiz bilan yelkama-yelka ishlashda kuch-quvvat tilayman. Olloh yomon ko'zlardan o'zi asrasin. Yana yangilik bulishi bilan xabardor etib turaman. KOTTA RAHMAT 👍

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1301035340827558&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар👍Бундан 2 ҳафта муқаддам 1 Аёлни қарз берган Аёл Қўқон шаҳар иибсига ариза ёзиб, терговчи томонидан қарздор Аёлга босимлар бошланганлиги бўйича пост қўйган эдим.

Пост қўйганимни эртасига қарздор Аёлнинг иши ииб томонидан ёпилиб судга оширилди.

Суд яқинда бўлиб ўтса керак.

Қарздор Аёлга нисбатан Терговчи томонидан олиб борилган босимлар натижасида Аёлнинг эри ажрашиш даражасига борди, ажраган ҳиссоби эди.

Аёл манга телефон қилиб дод фарёд қилганда, ҳафа бўлманг ёмонликнинг орқасида яхши ёруғлик турибди, ҳаммаси яхши бўлади, деб, Аёлни юпатгандим.

Ўша кундан Аёлнинг қўл телефонига Фарғона вилояти хотин қизлар фаоллари, кўплаб масъуллар, Қўқон шаҳар ДХХ фаоллари, Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек қўнғироқ қилиб Аёлдаги ҳолатни батафсил эшитишган экан ман бехабар.

Қийналган меҳнаткаш Аёл дардига мандан кейин ҳам масъуллар томонидан бефарқлик бўлмаганини кеча эшитиб хурсанд ва ҳотиржам бўлдим.

Аёл кайфияти анча яхши.

Оиласи тикланган.

Ишларини жойига қўйган.

Ўқув маркази очаман пишириқларни ўргатиш бўйича, деганига хурсанд бўлдим, омадини берсин.

Бу Аёлнинг бошига тушганларини ҳечкимга раво кўрмайман.

Аммо Аёл мард экан, қарз олдимми опа албатта меҳнат қилиб тез тўлайман, у дунёда оҳиратда жавоб беришим бор, деб, мани йиғлатиб юборди...

Қанийди шу Аёлдек ўзгалардан қарз олиб қарзини бермай ўзгаларни қақшатаётган инсонлар ўрнак олса, дедим.

Афсуски ўзгалар ҳаққидан қўрқмаган муттаҳам фирибгарларнинг борар йўли, манзили оҳир оқибат дўззаҳдир.

Аёлнинг ишларига омад тилайман 🤝🇺🇿

Фарғона вилояти хотин қизлар фаоллари Камила Кавланова га, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси га, Farg'ona viloyati IIB га, Бобожонов Пўлат Раззақович га, Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек га, Қўқон шаҳар Давлат Ҳавфсизлиги хизмати фаолларига, Барно Хасановага ўз миннатдорчилигимни билдираман, раҳмат сизларга чексиз раҳмат бир бечора вазиятда қолган Аёлга эътибор ва ёрдам берганингиз учун, Оллоҳ рози бўлсин сизлардан.

Шунингдек бу Аёл қисматига бефарқ бўлмаган Юртдошларимизга ҳам чексиз раҳмат айтаман👍🇺🇿

Азиз ҳамшаҳарларимиз, имкон бўлса шу Аёлнинг пишириқлари маззали бўлса кўпроқ буюртма бериб олинглар, қарзларидан қутилсин🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар

Кеча кадастр, архитектура бўйича ва Аёлнинг шаҳар ҳокими томонидан берилган ернинг қарори топилди, Аёл ҳозир уйимга келиб хурсанд бўлганини айтди, масъулларга раҳмат.

Аммо Аёлга берилган ерга ўзбошимчалик билан 3 қаватли бино қурилган, тадбиркор кимлиги номаълум.

Ҳурматли Қўқон шаҳар ииб, прокуратура, шаҳар ҳокимлиги масъуллар кўринмас тадбиркорни топишда ёрдам беринг, Аёлни адолатли ҳаққини берсин ёки бўш ерини берсин!

Муаммога бефарқ бўлмаган масъулларга раҳмат айтаман.

Шаҳар ҳокими ҳамда шаҳар прокурори Улуғбекка чексиз раҳмат 🇺🇿

Кадастр фаолларига раҳмат ҳамма ҳужжатларни топиб бериб Аёлга тўғри йўл кўрсатганлари учун 🤝🇺🇿✍️👇

Фейсбук ижтимоий тармоғида Нигора Алимова томонидан Қўқон шаҳар архитектура ва кадаст бўлими текширилсин сарлавҳаси остидаги мурожаат юзасидан Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг расмий муносабати

Мурожаатда кўтарилган масала мутасаддилар томонидан ўрганилмоқда, бу борада тўлиқ маълумот берилади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар👍🇺🇿

Қўқон шаҳар онкология касалхонасидаги ҳамшира Аёлнинг олинмаган мукофот пуллари касалхона бош врачи томонидан бугун тўлаб берилди.

Аёл билан телефон орқали гаплаша олмадим балки телефон қилиб қолар.

Аёлнинг дугонаси томонидан мукофот пуллари Аёлнинг пластик картасига 1 миллион 700 минг сўм пул тушганини айтди.

Хурсанд бўлдим.

Аёлнинг шароити оғир эди.

Аёлнинг эри Россиядан ногирон бўлиб қайтган.

Фарзандларининг ўқишига эса пул тўлаб қийналиб кетган эди.

Мана бугун кеч соат 21.00 да яхши хабар эшитдим.

Ҳалол пулларини яхши кунларига ишлатсин.

Қўқон шаҳар онкология касалхонаси бош шифокорига бефарқ бўлмагани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман 🤝🇺🇿

Илова ўрнида, Манга ҳозир 21.04 да Аёл хурсанд бўлганидан йиғлаб телефон қилди, раҳмат, айтиб.

Қадрли синглим, ман бир хабарчиман, асосий ишни раҳбарлар бажарди, фаол раҳбарларнинг борига шукур 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар👍🇺🇿

Соғлиқни Сақлаш вазири Амрилло Иноятовдан жавоб келди яъни Қўқон шаҳар онкология касалхонасининг абгор ҳолатини атрофлича ўрганиб ёрдам бериш бўйича 👍🇺🇿

Тез орада соғлиқни сақлаш вазири Қўқон шаҳар онкология касалхонасига келади, деган, умиддаман🇺🇿👇

Амрилло Иноятов:
Ассалому алейкум

Албатта урнатилган тартибда урганиб чикамиз

Рахмат сизга

https://fb.watch/n9wgDc9zBX/?mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар #Онкология #касалхонасидан👇

Нигора сизни сайи харакатингиз билан Онкалогия болницасида жуда котта узгаришлар булибди. Питанияси хам зур 4 махал, хоналар янги линонумлар билан тамирланган

Қўқон шаҳар

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Хушхабар! Совуқда бекатда яшаётган Аёлни Қўқон шаҳар Булоқбоши 26 МФЙ раиси томонидан керакли ташкилотларга тезкорликда хабар берган.

Аёлга керакли ташкилотлар эътибор берган, аммо Ҳурматли Ijtimoiy himoya milliy agentligi фаоллари нима бўлганини ўрганишимиз шарт токи бу ҳолат такрорланмаслиги учун.

Қўқон шаҳар 26 МФЙ Булоқбоши маҳалла раисига бефарқ бўлмай биринчи ёрдамни бергани учун раҳмат айтаман🤝🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Хотин қизлар қўмитаси ичида бир неча йиллардан буён ўтироқ эркатойларни ротация қилинмаса бари ишлар самарасиз!

Улар афсуски кўплаб топилади, сенатни ва қўмитани доимо сотиб олгандек ишдан кетмай айланиб юраверадилар!👇

#хушхабар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-208 сон Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ,
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди.
Қуйидагилар Қўмита фаолиятининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ва қонуний манфаатларини ифодалаш;
эркаклар ва хотин-қизларнинг тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш, хотин-қизлар ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат хизмати, таълим, илм-фан ва инновация, спорт, соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа ижтимоий-иқтисодий соҳаларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
иқтидорли хотин-қизларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;
хотин-қизларнинг касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига кўмаклашиш, тадбиркорлигини ривожлантириш;
оила аъзоларининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини олиб бориш, ижтимоий ходим
ва бошқа давлат хизматчилари билан ҳамкорликда хотин-қизларни тазйиқ
ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш;
оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш ҳамда репродуктив саломатлик қоидаларини оммалаштириш;
оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятларни тарғиб қилиш;
миграциядан қайтган, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг ижтимоий мослашувига, улар билан манзилли ишлаш орқали зарур ёрдамлар олишларига кўмаклашиш;
кейс менежмент қўллаган ҳолда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш ҳамда улар билан манзилли ишлаш;
ўзига юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш учун давлат ташкилотлари, халқаро молия институтлари ҳамда фуқаролик жамияти институтлари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш.
Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида мавжуд Бош вазир ўринбосари штати негизида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.
Қўмита раиси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари – Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари – вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари лавозими;
туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари – туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари лавозими киритилди;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг оила
ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари лавозими ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг оила
ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимлари тугатилди.
Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти негизида Оила
ва гендер илмий-тадқиқот институти ташкил этилди ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Қўмита тизими ходимлари, шунингдек, маҳалладаги хотин-қизлар фаолларининг малакасини ошириш, уларнинг фаолиятини услубий қўллаб-қувватлаш;
оила, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалаларига оид муаммоларни чуқур таҳлил қилиш, натижалари бўйича муаммолар ечими юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари учун тавсиялар ишлаб чиқиш ва киритиш;
#Хушхабар 6.5 ёшлик жияним Меҳримоҳ Султон ментал арифметика бўйича республикада иккинчи ўринни олиб бизни хурсанд қилди.

Ғолиблар Қозоқистон республикасида бўладиган Халқаро мусобақаларда қатнашиш учун сертификат олдилар👍🇺🇿

Кичкинтойларимизнинг билимлари чексиз бўлиб дунёларга чиқишсин🇺🇿

Чапдан тўртинчи қизалоқ😊

Ҳурматли ота оналар ҳар қанча пулингиз бўлса фарзандларингиз билимини мустаҳкамлаш учун сарфланг, инвестиция киритиш билан келажагингиз ишончли билимли, тажрибали ёшлар қўлида бўлади👍🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova