Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Штраф тўладим авария ҳолатидан, ямадан қочиб Тошкент вилояти Охангарон трассасида турган радар машиналарнинг етказган ахбороти билан 👮‍♂️

#Сифатсиз йўл.

#Сифатсиз ЙПҲ хизмати.

#Сифатсиз Охангарон масъуллари👎

#Сифатли радар машиналари👍

#Ямадан, #Авариядан қочган шофёрлар.

#Балони ёрилган машиналар.

#Шофёрларга сифатсиз йўлда юриб машиналари ремонт талаб, авария бўлаётганларга #ЙПҲ ва #йўл #қурилиш масъуллари томонидан #Ким #Штраф #Тўлайди Ҳурматли Бобожонов Пўлат Раззақович, Ички Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси?!

#Қарс икки қўлдан чиқадими ёки доим ЙПҲ ҳақми?!

#Штрафни сифатсиз йўл учун, сифатсиз ЙПҲ хизмати учун Ўзбекистон шофёрлари тўлаб келиши адолатдан эмас!

Норозилик билан қилинган, бўлаётган ишлар кимларгадир буюрмайди, буюрмасин👎

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Агробанкка #ким #асос #солган! Agrobank биносида МИТИНГ ўтказаманми энди 1 тадбиркорни кредитини олдириш учун?!

Агробанк кимники ўзи Ҳурматли Президент.

Бизга керакми ўзи фуқароларни қийнайдиган ташкилоту муассасалар?!

Тадбиркор иши битса битди, битмаса Тошкент республика агробанк биносида МИТИНГ бўлади, ўзим бўлсамда!

Иши битмаган, қийналган инсонлар энди шу йўл билан иши битиши керакка ўхшайди.

Аҳир бизни тизим бақир чақир қилсангиз, шантаж қилсангиз, кимгадир чиқсангиз кейин югурадику, шундайми?!

Кўп шундай ҳолатларни кўрдим.

Шантаж қилганни иши битганини.

Бақирганни иши битганини.

Пора бериб иш битирганини.

Танкага чиққанини.

Қариндош бўлганини.

Таниш билиш асосида ишлар аъло бўлишини.

Умуман олганда Агробанк кимга қарайди, ким у соядаги инсон Ўзбекистон фуқароларини кучли қийнайдиган?!

Агробанкка асос солган валломат ким?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ёнаётган #абгор #трансформаторлар #ҳолидан #ким #хабар #олади, #ким #янгилайди Ҳурматли Hududiy Elektr Tarmoqlari?!

Қўқон шаҳрида 70 га яқин маҳаллалар бор.

Маҳаллалар кўпида трансформаторлар ҳоли хароб.

Қани Президент ажратган пуллар Фарғона вилояти электр энергияси тармоқлари ҳамда Республика электр энергияси вазирлиги?!

Халқ яна қанча азоб тортсин?!

Дунёнинг иссиқ улкаларида нега электр трансформаторлари портлаб ёниб кетмайди, авария бўлмайдию Ўзбекистонда эса доим шундай бўлаверади ва бу давомий?!

36 миллион аҳолининг ярмидан кўпи электр энергияси ҳаққини тўласа, қани шу тўланган пулларни хаётдаги электр энергияси трансформаторларини янгилаш, реконструкция қилиш ишлари қани, кўринмаяптику?!

Кечадан олдинги куни Артизон бўйи маҳалласида трансформатор ёнган, ҳар доимгидек нагрузка дейилади😄

Нагрузка демай аҳолини маълум сонига қараб трансформаторлар ўрнатилса бўлмайдими?!

Мингта оилага мўлжалланган трансформаторларга 50 мингта оила улангандан кейин трансформаторлар дод демай ким дод десин🙄

Нега пулларни эконом қилиб, бажарилиши керак бўлган ишларни оҳиригача бажармайсизлар?!

Жаҳон банки энергетика учун ажратган пулларни қачон Халқ учун ишлатасизлар?!

Аномал иссиққа ҳеч қандай тайёргарлик йўқ, деб, бонг урдим, мана исботи Тошкент ҳам Қўқон ҳам светсиз, трансформаторлар ёнган, портлаган!

Эссиз Халқ...

Пулини тўлаб сифатли хизмат ҳеч қачон ололмаймиз!

Биз шундай яшашга маҳкум қилинган Халқмизми Ҳурматли Президент?!

Аномал иссиқ ўтиб аномал совуқда ҳам шундай салбий ҳолатлар бўлмайди деб ким кафил беради, ҳеч ким!

Халқни қийнаганни Халқни оҳи уради, вақти келиб Халқни ҳаққини еганларни у дунёсию бу дунёси аномал иссиқдек аномал совуқдек Халқ чорасиз қолгандек бефарқ раҳбарлар ҳам оиласи билан чорасиз қолсин

Бошқа сўзим йўқ!

Президент шунча гапирган гапи кўплаб раҳбарлар учун бир тийин эканлигини исботи!!!

Аномал иссиқ аномал совуқда ҳам раҳбарлар уйида свет газ доим бўлган!

Шармандалар ўле Халқни ўйламаган бефарқ раҳбарлар, светсиз, газсиз, шароитсиз қолгин ҳамманг, Халқда йўқ ҳолат сан раҳбарларда борлиги Халқ учун яшамаганлигингни исботи👎

Раҳбарлар ўзлари учун алоҳида трансформаторлар ўрнатади ўз оиласи учун!

Халққа эса битта трансформаторга 50 мингга яқин оилалар уланишга маҳкум!

Суф санларга эгоист раҳбарлар, суф!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Алданган #йигитга #ким #ёрдам #беради Қўқон шаҳар иибсини раҳбари?!

Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида 3 кун олдин Сафаров Шукур, маҳалла ииб нозири томонидан аризасини қабул қилиниб, жиноят аломати йўқ, деб, фуқароликка ўтказяпти, Сафаров Шукурни чақирмасдан туриб Сафаров Шукурни алдаган инсон билан кўришиб ишга бефарқ бўлган ииб ходими!

Сафаров Шукур бўлиб ўтган ишлардан норози қаттиқ!

Ёрдам беринг масъуллар!

Фирибгарлик йўли билан инсонларни қақшатганларга қонуний қаттиқ чора кўрилмаса кўплаб юртдошларимиз билмасдан қақшаб қолиши мумкин!

+998911530003

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ўзгалар #пули #мулкини #олиб #қайтармаганларга #жазо #муқаррар!, шундайми Ҳурматли Бобожонов Пўлат Раззақович, Farg'ona viloyati IIB, Қўқон шаҳар иибсининг фаоллари!

Ҳозир биз шундай кўплаб фирибгарлар ишини фуқароликка ўтказиб юборсак бу фирибгарлик тўҳтамайди аксинча янада кўпаяди.

Республика бўйича машина бозорларда савдо борки бир бирини алдаш бор.

Машина сотганда алдайди.

Машинани сотиб бераман деб, машина ҳам йўқ пули ҳам йўқ.

Машина ҳужжатлари нотўғри, олган одам сарсон.

Машинани юрган кмсини орқага буриб сотиш, ҳа ноинсофлар!

Машинани ички запчастларини ўғрилаб сотиш.

Санасам адоси йўқ!

Машина бозорлардаги ёлғон савдоларга кўплаб раҳбарлар бефарқ!

#Алданган #йигитга #ким #ёрдам #беради Қўқон шаҳар иибсини раҳбари?!

Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчасида 3 кун олдин Сафаров Шукур, маҳалла ииб нозири томонидан аризасини қабул қилиниб, жиноят аломати йўқ, деб, фуқароликка ўтказяпти, Сафаров Шукурни чақирмасдан туриб Сафаров Шукурни алдаган инсон билан кўришиб ишга бефарқ бўлган ииб ходими!

Сафаров Шукур бўлиб ўтган ишлардан норози қаттиқ!

Ёрдам беринг масъуллар!

Фирибгарлик йўли билан инсонларни қақшатганларга қонуний қаттиқ чора кўрилмаса кўплаб юртдошларимиз билмасдан қақшаб қолиши мумкин!

+998911530003

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Фожеада #тўрт #кишини #бир #кечада #йўқотган #ўзи #ҳам #қотил #томонидан #пичоқланган #Ёлғиз #Онага #ким #ёрдам #бера #олади Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Nadira Ataboyevna, Saodat Boymirzayeva?!

Бундан 10 йиллар олдин Қўқон шаҳар Химикда бир ховлида бир кечада Аёлнинг эри, қайнона, қайнота, қайноғаси қотил томонидан пичоқланиб ваҳшийларча ўлдирилган.

Уйдаги келин фожеани кўриб икки норасида ўғил гўдакларини қотил қўлидан асраш учун гўдаклар ётган хонани қулфлаб калитни шкаф орқасига отиб юборади.

Қотил оила аъзоларни ваҳшийларча сўйиб ўлдирганидан сўнг уйдаги қўрқувда қолган келинга кўзи тушиб келинни сўйишга чопади ва келинни ушлаб бир неча жойига ваҳшиёна пичоқни уриб уйдан чиқиб кетади.

Бир кечада тўрт инсон қотил томонидан сўйилиб ўлдирилган бир пайтда Оллоҳим икки гўдакни Онасини хаётда яшашда қолдириши бу мўжиза эди.

Бир кечада уни севган турмуш ўртоғи йўқ, болаларнинг меҳрибон отаси йўқ эди.

Аёл фарёд тўкади, дод дейди, бошини қўллари билан қисиб унсиз йиғлаб ўлимдан тирик қолган гўдакларини бағрига босиб унсиз йиғлайди.

Фожеа бўлган ҳовлида сўйилиб ўлганлар қони оқишда тўҳтамайди.

Ҳаттоки тобутда ҳам...

Фожеа бўлган жойга Аёл икки нафар фарзанди билан қайтиб бормайди.

Қотиллар қўлга тушиб суд қилинади ва қамалади.

Аёл кучли қўрқув ҳолда икки фарзанди билан паноҳ топишда Тошкент шаҳрига келиб, ўзига иш топиб, ижорада 13 йилдан буён ишлаб яшаб келмоқда.

Фарзандлар аста катта бўлмоқдалар.

Лекин Аёл ҳотиржам эмас.

Чунки уни бошпанаси ўзиники йўқ.

Аёл 2019 йилда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигига уй бўйича ҳамма айтилган ҳужжатларни топширади.

Ҳурматли Президент таъкидлаб ўтган шаблонга Аёл юз фоиз тушсада Аёлга уй берилмайди.

Ана сизга бефарқлик Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигию ҳокимини аҳволи!!!

Ўзбекистон фуқароси, Шайхонтоҳур туманида қонуний рўйҳати бор, аммо ҳоким бу Аёл тақдири билан умуман шунча йиллар давомида қизиқмай келганлиги фожеа, десам, адашмайман Ҳурматли Президент!

Яқинда бу Аёлни тасодифан учратиб хаёт дафтарини эшитиб, бош вазир ўринбосари Ҳурматли Зулайхо Махкамова, Озода Парпиева, Нодира Атабаева, Саодат Боймирзаеваларга смс ёзиб, телефон орқали суҳбатлашиб билдирдим.

Ҳар бир масъул Аёл раҳбарлар ёрдам берамиз албатта, дейишди.

Ҳотиржам бўлдим, чунки хотин қизлар қўмитасида озгина бўлсада эътибор кучайган Аёлларга нисбатан..., имкониятлар эшиги очилган, ҳар бир ташкилотга ўз таъсирини ўтказа олади Ҳурматли Президент ёрдами билан.

Ёлғиз Аёлга қўмитадан телефон бўлди, улар Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биносида яна қайта кўришдилар, ёрдам берилади, дейилди.

Ҳурматли юртдошларимиз ёрдам берилади, деб, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги худудида кўплаб чиройли уйлар қурилишига қарамай Аёлга Сергели туманини энг чеккасидан тўққизинчи қаватидан абгор бир хонали уйни тавсия қилишган, шарманда Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги, шарманда!

Ўз фуқаросини осонгина бошқа туманга кидат қилиш қанчалар адолатли?!

Аёл энг муҳими боқиманда эмас, у ишлайди азондан тунги соат 12 гача!

Субсидияга ҳам кредитга ҳам уй оламан, имконият яратиб беришсин, дейдию Аёл боши билан, креслоларда савлат тўкиб ўтириб бир ишни виждонан қойиллатмай Асл муаммосини ижобий ҳал қилмай ўтирганларга ачинасиз...

Текинга уй олмайди қўрқманглар!

Субсидияга ёки кредитга олади!

Яна қайтариб айтаман Аёл боқиманда эмас!!!

Тошкент шаҳрида яқиндан таниган инсонларга телефон қилдим смс ёздим Аёлга ёрдам бериш бўйича!

Бир мард инсонни топдим..., у ҳам бўлса Аёл қисматини ўз қисмати деб билиб ўз қабулига келишини айтган Тошкент шаҳар Яшнаобод туман ҳокими Бахтиер Рахманкулов дир.

Бахтиёр Рахманқулов сизга раҳмат🤝

Ўзга туман ҳокими бўла туриб ўзга туман ҳокимлигига қараган инсонга бефарқ бўлмади Ҳурматли Президент.

Қанийди ҳамма ҳокимлар Бахтиёр Рахманқуловдек бўлсалар қанийди.
#Қолган #ўқитувчиларни #дардини #ким #эшитади Khilola Umarova?!

Сурхондаги мактаб ишини Прокуратура, Феруза Эшматова лар текшириши шарт!
Қолган ўқитувчиларнинг ҳақ ҳуқуқларини ким ҳимоя қилади?!

Ушбу видеони ижтимоий тармоқлардан олдим, ўқитувчиларнинг дардини эшитдим, бу жирканч иллатлар ҳақиқатдан бўлганми йўқми республика ишчи гуруҳи атрофлича текшириб, қолган ўқитувчиларнинг ҳақ ҳуқуқларини тиклаши шарт!!!

Кўплаб мактабларда шундай носоғлом муҳит!!!

Қачон барҳам берилади таълим муассасаларидаги бақир чақирларга?!

Ким бақирса ҳимоя қилсак, ким дод деса ҳимоя қилсак, қани адолат?!

Қолган Аёл ўқитувчиларнинг тақдиричи, улар ҳам бақирса чақирса кейин телефон орқали эътибор берасизми вазир Хилола Умарова?!

Қани сенатдаги Аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи Аёл раҳбарлар?!

Қани хотин қизлар қўмитаси фаоллари?!

Қани инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаоллари?!

Қани касаба союз?!

Мактабларда қачон соғлом муҳитни яратиб берасиз вазир?!!!

Тўҳтатинг бундай шантажларни, бақир чақирларни, пул йиғишларни, соат талашишларни, тўҳтатинг

Болаларга кимни раҳми келади?!

Бу ерда ўқийдиган болалар келажагига ким жавобгар?!

Директор оппоқ қолганлар қоп қора эмас, қарс икки қўлдан чиқишини, тангани иккинчи томонини ўрганишни жуда яхши биласизларку масъуллар, нима бўлди билганларинга тормоз босилдими🙄?!!!

Мактаб директори, боғчага мудира бўлиш узоқ йиллар, тўғриси тушинмадим отасидан қолган меросми...?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Ким #нима #дединг!!!, минг лаънат бундай тиббиёт ишлари бўйича ишлашга Amrillo Inoyatov!!!

Тиббиёт Ўзбекистонда асло яхши бўлмайди!!!

Эссиз инсонлар, эссиз болажонлар!!!

Тиббиёт қаҳри қаттиқ қўпол муомала айрим кўплаб тиббиётчиларга қолиб кетгани фожеа!, Ҳурматли Президент!

Вазир ўзгарди, униси келди буниси келди натижа ноль!!!

Кимдир телефон қилса кейин кетини кўтариб бемордан кимга айтдинг, ким бўлади, нимага айтдинг, деб, тиббиётчилар беморларни тергов қилиши нимадан далолат?!

Бугун Қашқадарё вилояти кўп тармоқли болалар касалхонасида машиналар, инсонлар кўплигини кўриб юртдошларимиздан сўрадим, кўпини чақалоқ ва катта ёшдаги болалар шамоллаган, кўпи пульмонологияда, аммо эътибор суст, қачонгача бундай ишлайди бу тиббиётчилар, миллатни соғлиги кимга керак?!

Айрим касалхоналар атрофида аптекалар кўпки бемор касалхонада ётса аптекани планини тўлдириш учун ётса керак, деб, ўйлаб қолдим, бизнесингга ўт тушсин валломатлар!!!

Болалар соғлигига эътибор ва ёрдам беринг вазир қаерда бўлсангиз ҳам!!!

Тиббиёт бўйича малакали мутахассисларни Тошкентдан ҳайдаб чиқаринглар қишлоқ жойлардаги аҳолини соғлигига қарасин!!!

Қашқадарёга келларинг!!!

Бемор ёнига келиб савол жавоб қилма, беморга қара, соғлигини тикла!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Блогер #ким👇

Баъзиларнинг назарида блогер – фақат танқид қилиб, ҳаммага ақл ўргатиб ўтирадиган одам. Мен эса уларни қоронғуда гугурт чаққан одамга ўхшатаман: ҳеч ким кутмаган мавзуни кўтариб чиқиб, барчанинг эътиборини унга қарата олади. Блогерлар чемпионати баҳона Ўзбекистонда ҳам бу мавзу муҳокамалар марказига чиққанидан фойдаланиб, блогерлик ҳақидаги билим ва тажрибаларим, фикр-мулоҳазаларимни ўртоқлашишга қарор қилдим. Чунки ҳозир кўпчилик, ҳатто блогерларнинг ўзлари ҳам унинг нима эканини тўла тушуниб етмаган, блогерлик имкониятлари, истиқболлари ҳақида етарлича тасаввурга эга эмас.
Блог нима? 
Гапни блог нима эканлигидан бошласак. Блог – инглиз тилидаги web log сўзларидан ясалган бўлиб, интернет-журнал, ҳодиса, интернет-кундалик, онлайн-кундалик деган маъноларни англатади. Аввалига блог шахсий онлайн кундалик сифатида қабул қилинган. Одамлар ўз фикрлари, бирор воқеа ёки ҳодисага нисбатан муносабатини бошқалар билан мунтазам бўлишиб борган. Бугунга келиб блог тушунчаси анча кенгайди, матн, тасвир ёки мультимедиани ўз ичига олган, мунтазам ёзувлар қўшиб бориладиган веб-сайт назарда тутилади (манба – Википедиа).
Блогнинг қуйидаги турларини санаб ўтиш мумкин: матнли блог (Ўзбекистонда ҳозирча энг оммалашгани), фотоблог, артблог (Rais buva каби блог муаллифи чизган расмлардан иборат), мусиқий блог, видеоблог (влог), микроблог. Кўриниб турибдики, блогда ҳар қандай кўринишдаги материал, файл ва маълумотларни жойлаштириш мумкин. Бу блогер танлаган йўналишга боғлиқ, истаса ҳамма турларини қориштириб юбориши ҳам мумкин. Чунки блог учун ҳеч қандай қатъий қоида, шаблон ёки мезонлар йўқ.
Блогер ким? 
Блогер - блог юритувчи шахс. У юритаётган блогни кичик газетага ўхшатиш мумкин. Фақат унинг штатида биргина мухбир – блогер бор. У бир вақтнинг ўзида ҳам муаллиф, ҳам муҳаррир, ҳам саҳифаловчи. У SMM, SEO, дизайнерлик, дастурчилик, фото ва видеолар монтажчиси вазифасини ҳам бажариши мумкин.
Кимлар блогер бўлиши мумкин? 
Ўзбек блогосферасида таниқли блогерларнинг касби ва мутахассислигига эътибор берсангиз, уларнинг аксарияти ё журналист (менга ўхшаган), ёки ўқитувчи. Журналистлар орасида блогерларнинг кўпроқ экани сабабли баъзилар журналист билан блогерни адаштириб юборади ҳам. Аслида эса ҳар ким блогер бўлиши мумкин. Ҳатто ғирт бекорчи одам ҳам блог очиб, кун бўйича ҳеч нарса қилмаётгани ҳақида блогпост ёзиб ўтириши мумкин. Муҳими у одамларни қизиқтириши ва блогига жалб қила олиши керак.
Бошқа касб эгалари – шифокорлар, стоматологлар, қурувчилар, ошпазлар, чўпонлару деҳқонлар, уй бекалари ҳам блог юритиши, унда ўз шахсий фикрларидан тортиб, тажрибаларигача ёрита олади. Ошпаз таом тайёрлаш, уй бекаси бола тарбиялаш, ўқитувчи сифатли дарс ўтиш, ҳуқуқшунос ҳуқуқий маслаҳатлар бериши ёки ўз соҳасидаги оғриқни масалаларни кўтариб чиқиб, уларга ечимлар таклиф қилиши мумкин. Энг муҳими тўхтаб қолмаслиги, блогини доимий янгилаб туриши керак.
Блогпост ва мақоланинг фарқни нимада? 
Баъзида ёзган блогпостимни улашсам, одамлар зўр мақола чиқибди, деб қолади. Шахсан мен блогпост билан мақолани бошқа-бошқа нарса деган бўлардим. Мақола – журналист томонидан оммавий ахборот воситаси – газета-журнал ёки электрон нашр учун ёзилади. Мақолада факт ва далиллар бўлиши, холис ва ҳаққоний ёзилиши, мавзу чуқур таҳлил қилиниши, ечим ва таклифлар берилиши керак. Одатда мақолаларда муаллиф «мени» кўринмайди.
Блогпост эса асосан шахсий ва субъектив фикрлардан иборат бўлади. Блогернинг шахсий кузатувлари, мулоҳаза ва муносабати, шахсий тажриба ва маслаҳатлари ўрин олади. Фикр тўғри ёки нотўғри бўлиши, унга қўшилиш ёки қўшилмасликдан қатъи назар, ҳурмат қилиниши керак.
Муаммони кўтариб чиққан блогерга ечимлар беришни талаб қилиш ҳам нотўғри. Чунки блогер ўша соҳанинг мутахассиси бўлмаслиги мумкин, унинг вазифаси қаердадир қандай муаммо борлигини кўтариб чиқишдан иборат, масалани ўрганиш, ечим топиш ва ҳал қилиш билан ўша соҳанинг эгалари – давлат ойлик, ваколат берган одамлар шуғулланаверсин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ногиронларга #ким #ёрдам #беради Ҳурматли Президент?!!!

700 та беморлар сарсон Фарғона вилоятида!!!

Вилоят ҳокими қанисиз, нега бефарқсиз?!!!

Вилоят прокурори нега томошабинсиз?!!!

Вилоят соғлиқни сақлаш ўлиб бўлган!!!

Бу бечора инсонлар ўзига керак бўлган дорини ололмай сарсонку pm.gov.uz, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Бобожонов Пўлат Раззақович, Феруза Эшматова, Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси!

Бу инсонлар Ўзбекистон фуқаролари бегоналар эмас.

Рўза Рамазон ойида бу инсонларга дориси берилмай келинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири нега бефарқ?!

Матбуот котиби нега томошабин?!

Агар ҳозир Amrillo Inoyatov бўлганида аллақачон муаммо ижобий ҳал бўлган бўлар эди!!!

Бефарқ масъуллар ҳамма ёқни босиб кетган, атроф томошабин!!!

Айтдимку Ўзбекистон республикасида ногиронлар хор, хўр, зор!!!

+998900598484

https://t.iss.one/Nigora_Alimova