Нигора Алимова
1.37K subscribers
7.18K photos
3.8K videos
2 files
8.56K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Пули борни иши тез битмоқда!

#Пули бор аукционда ерларни ҳисобсиз олмоқда!

#Камбағал қашшоқ инсонлар аукционга қатнаша олмайди ер нарҳини баландлигини кўриб!

#Ер олишда, ўз ери бўла туриб боғ қилдириш ишлари сарсон, муттаҳамчилик авжида!, Фарғона вилояти ҳокими Ҳурматли Хайрулло Бозаров!

Фактлар бисёр!

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Янги хаёт фермер ҳўжалиги
рахбари А.Абдуллаевнинг боғ қилдириш қоғози ўлда жўлдалигича кимни қўлидалигини, ким қўл қўйиши мавҳум!

Теплица ерлари уй жой учун тез берилди негадир, адашмасам дори бозор атрофида, деб, эшитдим.

Жуда кўплаб ерларни олишда рухсат, қоғозга қўл қўйдириш ишлари тез битиб кетганда, бир дашт ерни боғ қилдиришга рухсат олиш ишлари ойлаб чўзилиб кетди, чунки ПОРА, деган, лаънати ишни қилмади.

Пора олинмаган иш эса аросатда қолди!!!

Ҳурматли Ҳайрулло Бозаров имкон бўлса ер бўйича коррупцион ҳолатларга адолатли қонуний зарба беринг!

Инсонлар қўлида фактлар жуда кўплаб топилади...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқни ҳаққи тешиб чиқсин#Камбағал қашшоғи кўп жойларда газ тугул светни соатлаб йўқ бўлиши, бу миллатни жарлик ёқасига бориб, жарга қулаб бўлганидан дарак Ҳурматли камбағал қашшоққа вазир бўлган вазир Жамшид Қўчқоров!!!

Ҳисоботлар аъло кетяпти ҳар соҳада.

Ўзбекистон ТВ нинг ахборотларида порлоқ Ўзбекистон, Янги Ўзбекистон, Янги Давр, Янги Халқ, э йўқеее эски Халқнинг хаёти қоралигича қолиб кундан кунга қашшоқлик кўпайиб бормоқда.

Мани фикримча 36 миллионли Ўзбекистон Халқининг 32 миллиони қашшоқликда кун кўриб яшайдиган Халқмиз, дейманда.

36 миллион Халқнинг агар ярми чет давлатларга чиқиб кетмаган бўлса, лекин 10 миллиондан ортиқ Юртдошларимиз ўзга юртларда меҳнат қилиб оиласини боқиши Ўзбекистон ҳукуматига сир эмас.

Ҳукумат эса атиги неча юз минг инсонлар чет давлатларда ишламоқда, деб, миллион миллион рақамларни яшириб ҳисоботлар бериш билан оввора.

Ҳурматли Президент айтганидек, Ўзбекистон Халқи тан олганидек Ўзбекистон табиий ресурсларга бой мамлакат, Араб мамлакатларидан ҳам анча устунмиз, Европадан ҳам, Америкадан ҳам..., аммо, лекин, бироқ, Ўзбекистон Халқининг ер ости ер усти бойликлари қайси еб тўймасларни қўлидалиги, Халққа конпенсация қилиб товон тўламаслиги безбетларча, хом ашёни сақлаб туриб сунъий тақчилликни келтириб чиқариб сунъий равишда нарҳ наволарни ошириб, миллатни хорликда, зорликда яшашга маҳкум қилишини ўзи Дунё ҳамжамиятини олдидаги ҲУКУМАТНИНГ катта жиноятидир!

Ҳукумат бир сўз билан айтганда Халқ душмани, деб, айта оламан!!!

Халқни оми, деб, айбладинг.

Халқни ҳар томонлама лабораторияда синагандек синадинг.

Халқни ҳар йилги қиш мавсумидаги қора совуққа бурканиб музлашига маҳкум қилдинг, хаттоки шу музлашига сабабчи қилиб Халқни ўзини айбладинг, уйни нотўғри қурган, у қилган бу қилган, деб.

Ҳукумат аъзолари яшаётгандек, қураётгандек қиммат қурилиш материалларини Халқ қайси пулига олиб деворига ёпиштирсин?!

Уйни бузиб бошқа қура олмайдику бу Қора Халқ!

Газга ақлли ҳисоблагичлар ўрнатилса газ келади, дединг, ақлли ҳисоблагичларни мажбуран ўрнатдинг номард, қани ГАЗ?!

Светга ақлли ҳисоблагичларни мажбуран ўрнатдинг, бир сўм қарз бўлсак узишни биласану ўзингни айбингни билмайсан, қани СВЕТ?!

Солиқни турини жорий қилиб Халқни юляпсан, солиқ тўласа хаёти яхши бўлади, деб, қани ЯХШИ ХАЁТ НОМАРД ҲУКУМАТ!

Ривожланган мамлакатлар тажрибаси деб тинмай чет эл тажрибасини жорий қилдинг, қани амалдаги исботи КАЛЛАСИ ЙЎҚ МУТАХАССИСЛАР!!!

Гўшт емай қўйганларга чет эл тажрибасини жорий қилиб сунъий гўшт едир ҲУКУМАТ, семиз молларни сўйиб ҲУКУМАТ ОИЛАСИ ЕСИН БЎКИБ!

Сунъий нон ярат Халққа, бўғдойни олий навидан бўлган нонни ҲУКУМАТ ОИЛАСИ ЕСИН ТИҚИЛИБ!

Озиқ овқатлар сифатсиз Қора Халққа бўлаверади!!!

Тиббиёт хизмати нолга тенг Қора Халққа бўлаверади!!!

Ҳавомиз чанг Қора Халққа бўлаверади!!!

Нарҳ наволар баланд Қора Халққа бўлаверади, чидайди, чидамаса ана катта кўча кетаверсин қаёққа кетса!!!

Умуман ман Ўзбекистон Ҳукумати аъзоларини ўз ишига Халқчил қарамаслигида АЙБЛАЙМАН!

Бундай ҳукуматни боридан йўқи яхши!

Ҳар йили шу муаммо газ свет!

Халқни оҳири кўниктириб этини ўлдириб роҳатланиб яшанглар Ўзбекистон олигарҳлари.

Халқни ҳаққи ҳар томонлама ТЕШИБ ЧИҚСИН

Тешиб чиқмаса РОЗИ ЭМАСМАН!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Камбағал қашшоқ баттар кўпайди камбағаллар вазири Жамшид Қўчқоров!

Камбағал қашшоқларга чет элдан келган миллион миллион доллар қани?!, Жамшид Қуўқоров!

Самарқанд бизнес форумида жудааа катта кетдингиз, Ўзбекистонда камбағал қашшоқ қолмайди, деб!

Қиш фасли келмасдан камбағал қашшоқ оилалар баттар кўпайди, қани пуллар, энергетика ресурсларини модернизация қилиш учун ҳеч йўқ шу пулларни беринг!, Халққа савоб қилган бўласиз!

Жамшид Қўчқоров баландпарвоз гаплардан кўнглингиз айнисинееее, сиз камбағал қашшоққи кўп Ўзбекистонда камбағаллар вазирисиз, ҳолатни аъло даражада билиб билмасликка оласиз, қачонгача?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Камбағал қашшоқ вазири Жамшид Қўчқоров триллион сўм пуллардан шу Онахонга берилмадими?!

"Билганимда эди..."

Бешариқ тумани ҳокими оғир шароитда ёлғиз яшаётган 71 ёшли онахондан узр сўради

"Афсуски, мана шундай шароитда яшаётган юртдошлар ҳам бор. Аслида ҳокимият эшигига ётволиб, “сени палон қивораман, пистон қивораман”, “палон блогерни чақириб, шарманда қиламан”, деб шантаж қилувчиларга эмас, мана шундай ҳақиқий муҳтожларга ёрдам кўрсатиш керак" - Қитмир Мухбир

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Камбағал қашшоқ вазири Жамшид Қўчқоров триллион сўмдан бири шу оилаларга тегмадими?!

#Аёл уч нафар фарзанди билан қийналмоқда Ҳурматли Зойир Мирзаев.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан ижорада яшаётган оиладан мурожаат келди.

Ногиронликдаги кичкинтойни ногиронлик нафақасидан олиш бўйича норозилик бор Она томонидан O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi, Алия Юнусова.

Имкон бўлса ёрдам беринглар🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Камбағал #камаймади, #камбағал #кўпайди!!! Тўйиб овқат ейилмайди, деб, жаҳон экспертлари Ўзбекистонни айтиб ўтди.

Тўғри баҳо берилган.

Кўплаб оилаларнинг музлатгичлари бўш ҳиссоби.

Ўзбекистонни еб тугатаётган клан олигархларининг музлатгичлари битта эмас бир нечта!

Афсуски бу Ўзбекистон Онахони...

Бундай оилалар жуда кўп!!!

O‘zbekiston Respublikasi Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi вазири ва вазир ўринбосарлари аҳолини камбағалликдан чиқардик деб тинмай минбарларда бонг урмоқдалар, нақадар адолатсиз ҳисоботлар!!!

Ойни этак билан минг ёпинг барибир бир парчасидан нур чиқиб билдиради Ўзбекистонни еб тугатаётган клан олигархлари!!!, ёлғончи вазирлари!!!

Танзила Норбоева кўринг аҳволни!!!

Нигора Алимова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova