Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оиламга #аралшма #деб #оилалар #фожеа #ўчоғига #айланди! Оилаларимиздаги аянчли манзаралар...

Келин қайнонани урган.

Бизга нима бўляпти, қаёққа қараб кетяпмиз, қани ҳурмат, қани инсонийлик?

Маънавий қашшоқлашишда давом этамиз.

Ватан оиладан бошланади, дегандик, ватаннинг аҳволини қаранг, ватан ҳор бўлди.

Огоҳлик оиладан бошланади, дегандик, огоҳликнинг ўзи йўқ.

Раҳм шафқат йўқ.

Мани оилам оиламга аралашмаларинг, деб, ҳитоб қилганларнинг кўплаб оилаларида инсонийлик И си қолмади.

Давлатимизни қадрламаганларнинг ҳолини кўринг.

Қутирди кўплаб инсонлар қутирди...

Жиноятларнинг ошиши давомий Бобожонов Пўлат Раззақович.

Балки энди ҳар бир оилага кириб яшаш тарзини ҳар томонлама ўрганиб керакли маслаҳату йўл йўриқларни бериш вақти келгандир?

Видео қачон олинган тўғриси билмайман, эскими янгими лекин шундай жирканч оилалар кўпайиб кетди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Камтар #самимий, #адолатли #инсон #деб #билардим... Ҳурматли Хайрулло Бозаров айрим ҳокимларга ишониб кетманг!
Ўзга инсонлар дардини эшитинг мақуллаб кетмай ҳокимни сўзини!

Биз сизга кўмакчимиз душман эмас!

Данғара туманидаги ноҳуш ҳолат мани ўйлантириб қўйди.

Фарғона вилояти ҳокими камтар самимий адолатли инсон эди ман учун токи ўша Данғара туманида кўришгунга қадар.

Бир кунда сиз вилоят ҳокимига юртдошларимиз ёрдам сўраб мурожаат қилганларидек биз жамоатчиларга ҳам кўплаб юртдошларимиз ёрдам сўраб мурожаат қиладилар.

Мурожаат қилиб ёрдам сўраган юртдошларимизни ҳаммасини ҳам сиздек муаммоларини ижобий ҳал эта олмаймиз, эшитамиз, тўғри йўл кўрсатишга ҳаракат қиламиз, лекин ҳеч қачон қаттиқ гапириб дилини оғритмаймиз.

Мавжуд муаммоларни манфаатлар тўқнашувларисиз ёрдам бериб келмоқдамиз.

Мандаги кўплаб мурожаатлар Аёллар, болалар, ёшлар, айрим ҳолларда эса тадбиркорлар, афсуски ҳамма тадбиркор ва фермерлар ишига аралашмайман.

Биз жамоатчилар ҳам Ҳурматли Президентга, сиз вилоят ҳокимига, шаҳар, туман раҳбарларига қайсидир маънода кўмакчимиз.

Адолатсиз, ёлғон бўлган жойда ман сизга эмас туман ҳокимига қаттиқ гапирдим, тан оламан, аммо сиз ўша ерда туман ҳокимини ҳимоя қилдингиз!

Ҳар доим ҳам қуйидаги раҳбарлар ҳақ бўлмайди Хайрулло Бозоров.

Ҳар доим ҳам қуйидаги раҳбарлар сизга рўйи рост гапирмайдилар.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам қуйидаги раҳбарлар коррупцион ҳолатда яшаётганларини сиз вилоят ҳокимига билдирмай сирли яшайдилар!

Ман айтмасам ҳам сиз яхши биласиз!

Сизни камтар, самимий, адолатли инсон, деб, билардим Данғара туманида кўришгунга қадар...

Балки ўзгаларни дардини адолатини билиш учун бош оғритишни кераги йўқдир, аммо адолат мезонини бузмаган ҳолда иккинчи томонни дардини сабр билан эшитиб адолатини билиб ёрдам бериш мушкул эмас.

Судларда шундай ҳолат, туман, шаҳар чиқарган қарорни вилоят, республика тўғри қарор, деб, ишни осонгина бошни оғритмай ёпавериши...

Сиз эса Ҳурматли Хайрулло Бозоров судья эмас балки Халқ хизматидаги инсонсиз адолатни меъёрда ушлаб мувозанатни адолатли ушлаб турадиган, ҳар икки томонни адолатли рози қиладиган...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova