Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Президент #бахтимизга #соғ #бўлсин, бизнинг хаётимиз, Қорақалпоқимиз, туманимиз, овулларимиз Шавкат Мирзиёев Президент бўлгандан кейин жуда чиройли томонга ўзгарди, бизнинг арзимас муаммоларни ўзимиз ижобий ҳал қиламиз, доимо шукуроналар келтирамиз, дейди, Қорақалпоқистон республикаси Мўйноқ туман Аёллари.

Бизга ҳеч нарса керак эмас, Ҳурматли Президентимиз соғ саломат бўлишини ва Орол денгизимиз тезроқ сувгв тўлиб тошишини Оллоҳдан дуо билан сўрайман ҳар дам, дейди, Қорақалпоқ Халқи...

Қорақалпоқ Халқи табиатга ўта эътиборли Халқ.

Орол сувга тўлсин🤲

Онахонларнинг бари олий маълумотли ва ёш қизлар ҳам олиб таълим олишга кучли интилиши мани хурсанд қилди.

Қорақалпоқ миллатини, юртини бошқача таъсаввур қилган эдим, аммо таъсаввурларим умуман ўз аксини берди, борганимдан, Халқ билан кўришиб бир пиёла чой устида суҳбатлашганимни доимо илиқ хотираларда эслайман хаёт эканман.

Нукус кундан кунга обод бўлмоқда.

Туман ва овулларда ҳам ободликни кўрасиз.

Қорақалпоқистонда бир нарсани сездим у ҳам бўлса Қорақалпоқнинг мард жигитлари, эрлари, оталари, боболари ўз Аёлларини, қизларини, келинларини ҳурматини биринчи ўринга қўйиб, уларнинг орзуларини албатта амалга оширишда жонбозлик кўрсатишини.

Буви олий таълим, қизи олий таълим, келини олий таълим, ўғли олий таълим олмагунча тинчимас эканлар.

Мободо олган келинлари ўқимаган бўлса ўша оила келинни албатта олий таълим олишини таъминлаб берар экан.

Мани ҳотиржам қилган воқеа таълим олишга бўлган иштиёқнинг баландлиги бўлди.

Президент айтганидек, ҳар бир муаммони ечими таълимдир...

Қорақалпоқистонга биринчи марта келдим, келганимдан жуда хурсандман, бу юртни бу Халқни севдим, инсонлари оддий самимий, меҳмондўст.

Миллат ўз миллийлигини кучли сақлаб қолган.

Ҳар бир фаол нуронийлар ўзига 10 та ёшни бириктириб ёшлар хаётига бефарқ эмас экан.

Онахонларнинг кўпи тиниб тинчимас тадбиркор.

Овулда кимдир қийналиб қолса ёки бетоб бўлса овул аҳли овқат, пул, кучли оқибат билан ўша беморни, қийналган инсонни оёққа турмагунча ёрдам берар эканлар, мана оқибату ана оқибат...

Саёҳатим давом этади😊

Ёмғирда қолдим, лой кечдим, бўғирсоқларнинг турини кўрдим едим, Қорақалпоқ Халқи камтарона яшаши манга жуда жуда ёқди🙏

Ҳурматли Президент айтганидек, маданият Мўйноқдан бошланади, деганларини исботи билан кўрдим яъники инсонларнинг дунё қарашларини юксаклигидалигини...

Давоми бор...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova