Нигора Алимова
1.37K subscribers
7.18K photos
3.81K videos
2 files
8.56K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Менинг фикрим... Президент админстрациянинг янги раҳбари этиб Комил Алламжонов тайинланса абгор аҳвол бироз яхшиланади🇺🇿

Нега Комил Алламжонов дейишмга бир сабаб бор, у ҳам бўлса оддий инсонлар билан суҳбатлашади, ёзишади ва катта раҳбарлар қандай ишлаши ҳақида билади.

Комил Алламжонов ижтимоий тармоқларни доим кузатиб боради.

Демократик қараш, инсон ҳолатини тушиниш, саҳоватли, самимий инсон.

Сардор Умрзақов ҳам яхши кадр👍🇺🇿

Оқ сочли ёши улуғ инсон бўлмасин🙏ўз вақтида оқ сочли инсон Халққа яқин бўлмаган!!!

#Халққа_яқин_бўлмаган_инсон_раҳбар_бўлмасин Ҳурматли Президент Шавкат Мирзиёев!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Уй #олиш #азоб #оддий #Халққа!

Олигарх кланлар Ўзбекистон Халқини бурчакка қисиб бормоқда, оҳири Халқ мардикорликка маҳкумдек чет элларга бош олиб чиқиб кетади.

Ўзбекистон кимга қолади, Ўзбекистон Халқни ҳар томонлама қийнаган олигархлар, кланларга қолади албатта..., қора Халқсиз мазза қилиб яшайдилар👍

Ўзим эфир тайёрлаб Президентга асослар билан чиқаман, жим ўтирсак ўтираверамиз.

Ўзбекистонда қурилаётган уйлар оддий Халқ учун эмас, аксинча олигархлар, чет эллик фуқаролар учун қурилмоқда.

Миробод авеню нарҳини кўриб шокка тушдим..., миллиарддан ортиқ, оддий Халқ бу суммани топиш учун бир умр меҳнат қилса ҳам ололмайди.

Пирамит таур нарҳлари, Нествон нарҳлари ва бошқа уйлар осмондек нарҳларда Ҳурматли Президент.

Ўзбекистонда 1 миллиондан 2 миллионгача ойлик маош оладиган инсонлар орзу қилиб ўлиб кетади.

Ногирон инсонларга умуман йўл бўлсин.

Қанчалар адолатсиз нарҳлар.

Бир ҳовлидек жойга қурилган уйлар нарҳлари нотўғри белгиланган тадбиркорлар томонидан.

Оддий ҚОРА ХАЛҚ ҳам шундай чиройли уйларда яшашга ҳар томонлама ҳақли Ҳурматли Президент!!!

Ҳурматли Президент сиз доим Халқим учун хизмат қиламан, Халқ нима деса шу, дер эдингиз!

Эндичи энди, мабодо тоифа табақа кучайиб кетмадими назарингизда, ОДДИЙ ҚОРА ХАЛҚ қанчалар осмонўпар уйларга ўзи тугул сояси ҳам яқинлаша олмаслигига😔

Тошкентда 1 квадрат метр уй нарҳи камида 6.500 000 миллиондан юқорига қараб кетаверади 25 000 000 миллиондан ортиқ!

Вилоятларда эса 5 миллиондан юқорига қараб кетди.

Президент сўзи қани уйларни нарҳларини тушириш бўйича, қани, у сўзлар қаерга учиб кетди Ҳурматли Президент?!

Ўзбекистон Халқи мардикорлик қилиб чет давлатда ишлашга маҳкум, ҳамма чиқиб кетса Ўзбекистон кимларга қолади?!, Ўзбекистон албатта Халқни ҳар томонлама қийнаган олигарх, кланларга қолади.

Қора Халқсиз мазза қилиб яшайди!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қотил #қочган! #Бу #жиноят #тергов #натижаси #қачон #Халққа #очиқланади?!

Жиноятга қўл урган инсон осонгина қочиб беркиниб юрса, астағфируллох 🙄

Данғара тумани ва Қўқон шаҳрига туташ ерда Марокаш ресторанидаги пичоқ зарбаларидан ўлган йигит видеода тасвирланган.

40 фоиз жиноят бу Қўқон шаҳри учун қанчалар шаҳарда жиноятчиликка мойиллик аломатлари кўплигидан дарак.

40 фоиз жуда юқори рақам.

Пойтахтдан келган вазирлар бир ой бўлсада шаҳарда қолиши керак, бир икки кунда пойтахтга қочмай.

Эшитишим бўйича кўплаб пойтахт раҳбарлари Қўқон шаҳрида вазхонлик қилиб, буйруқларни бериб пойтахтга шошган.

Юзаки ишлар эканмиз 40 фоиздан 60 фоизга чиқамиз, кейин эса 100 фоизга, бу фоизларнинг кўплиги оҳири тузалмас иллатга айланади, унда эса кеч бўлади!

40 фоиз ман учун яхши ҳолат эмас!!!

Шаҳарда ишсизлик юқори.

Ёшлар учун имконият эшиклари деярли кам.

Таълим оқсоқ.

Носоғлом оилалар кўп.

Боқимандалик кўп.

Шаҳарда муносиб иш ўринлари яратилмади.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova