Нигора Алимова
1.37K subscribers
7.18K photos
3.8K videos
2 files
8.56K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Жума муборак 🤲#Азиз Юртдошлар имкон қадар Аҳмад Яссавий Ҳазратларини зиёрат қилинг🇺🇿🇰🇿юрт кезинг, Аждодларимизни ёд этинг🤲🇺🇿🇰🇿

Аҳмад Яссавий (1041-1167)

Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва Ҳадис аҳкомига мос равишда пайдо бўлган тасаввуфий таълимотлар X—XI аерларга келиб Мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқала бошлади.
Тасаввуф — Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг маънавий ҳаёти тарихидаги энг мураккаб, ўзаро зиддиятларга тўлиб-тошган ва муҳим ҳодисалардан бири бўлиб, унинг учун таркидунёчилик, бу дунё бойликларидан ва нозу неъматларидан воз кечиш, Аллоҳ васлига етмак учун пок, ҳалол, ўз меҳнати ила яшаш, ихтиёрий равишдаги фақирлик характерли хусусиятлардан ҳисобланган.
Марказий Осиёда тасаввуфий таълимотларнинг пайдо бўлиши Юсуф Ҳамадоний (1048—1140) номи билан боғлиқцир. Юсуф Ҳамадоний Марв ва Бухорода хонақо ва Мадраса қурдириб, кўплаб туркигўй, форсигўй шогирдлар тайёрлади. Бухородаги шогирдлари орасида Ҳасан Андоқий, Абдулло Барақий, Аҳмад Яссавий ва Абдухолиқ Ғиждувоний алоҳида ажралиб турарди. Кейинроқ бу тўрт истеъдодли шогирд Ҳамадоний мактабини муваффақият билан давом эттирдилар.
«Яссавия», «Нақшбандия» тариқатлари Ҳамадоний таълимоти асо¬сида шаклланди.
XII аерда Марказий Осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчиси Хожа Аҳмад Яссавий 1041 йилда Сайрамда, Шайх Иброҳим оиласида дунёга келган. Унинг вафот этган вақти кўпгина қўлёзма манбаларда ҳижрий 562 (1166/67) йил деб ёзилган. Аҳмад ёшлигида онасидан, сўнг отасидан ажралади. Уни бобоси Арслонбоб тарбиялаб вояга етказади. Аҳмад дастлабки таълимотни Яссида машҳур олим Шаҳобиддин Исфижобийдан олади. Сўнгра бобоси Арслонбоб кўрсатмаси билан Бухорога бориб, Юсуф Ҳамадонийдан таълим олади. Аҳмад Яссавийнинг ўзи «Устоз Юсуф Ҳамадонийнинг ҳузурига 23 ёшида борганини ва ул Ҳазратнинг тарбиясига ноил бўлғонлигини» айтади. У ерда тасаввуфдан таълим олиб, сўнг ўз юрти Туркистонга қайтади, ўз таълимотини тарғиб этиб, шогирд, муридлар тайёрлай бошлайди.
Ривоятларга кўра, Яссавий 63 га (Пайғамбар ёшига) етгач, ер остида ҳужра ясатиб, «чилла»га кирган, қолган умрини тоат-ибодат қилиб, қимматли ҳикматлар ёзиб, риёзатлар чекиб, ер остида ўтказган. Бир ривоятга кўра, у 125 йил, бошқа ривоятга қараганда, 133 йил умр курган.
Яссавий маданиятимиз тарихида илк туркийзабон мутасаввуф шоир сифатида маълумдир. Унинг тасаввуфни тарғиб этувчи туркийда ёзилган шеърлари тилининг халққа якинлиги, оҳангдорлиги би¬лан тезда машҳур бўлиб кетди.
Алишер Навоий ибораси билан айтганда, «Туркистон мулкининг улуғ Шайх-ул-машойихи» Ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавий жуда кўп мутасаввуф донишмандларни тарбиялаб вояга етказган. Маълумки, «Яссавия» тариқатидан кейин Марказий Осиёда икки йирик тариқат пайдо бўлади: «Накшбандия» (Хўжагон), «Бектошия».
Тасаввуфдаги барча йирик тариқатларда бўлганидек, «Яссавия» тариқатининг ҳам ўзига хос муайян қоидалари (одоби) бўлиб, бу таълимотдаги соликлар қуйидаги қоидаларга амал қилишлари мажбур бўлган:
1) Мурид ҳеч кимсани ўз пиридан афзал кўрмаслиги, унга доимо таслимият изҳор килмоғи лозим;
2) Мурид шунчалик зукко ва идрокли бўлиши керакки, то ўз шайхининг румуз ва ишораларини мукаммал англай олсин;
3) Шайхнинг барча аҳволи (сўзлари) ва афъоли (ишлари)га мурид содиқ бўлиб, унга мутлақо муте ва мўътақид бўлмоғи лозим;
4) Мурид ўз муршиди (пири)нинг барча топшириқларини чусту чолоклик (чаққонлик) ила сидқидилдан бажариб, уни ҳамиша рози қилиб юрмоғи зарур. Чунки ризой Аллоҳ унинг (яъни Шайхнинг) зимнидадир;
5) Мурид ўз сўзига содиқ, ваъдасига росих бўлиб, муршиди кўнглида ҳеч қандай шаку шубҳа туғдирмаслиги зарур;
6) Мурид ўз ваъдасида вафодор, сўзида устувор турмоғи лозим;
7) Мурид ўз ихтиёридаги барча мол-мулкини, бутун бору йўғини ўз шайхига нисор этмоқ учун доимо тайёр турмоғи лозим;
8) Мурид ўз муршидининг барча сир-асрорларидан огоҳ бўлиб, унинг ифшосини ҳеч вақт хаёлига келтирмаслиги керак;
9) Мурид ўз шайхининг барча таклифларини назарда тутиб, унинг мушкилотини осон қилмоғи, панду насиҳатларини бажо келтирмоғи шарт;
#Йўл #ҳаракати #ҳавфсизлиги #қоидалари #қўпол #бузилмоқда #давомий #Жума бозор атрофи, йўлнинг икки четидаги савдо расталари, янгибозор атрофларида машина ҳайдовчилари ҳам пиёдалар ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини АЁВсиз бузиб келмоқдалар.

Қўқон шаҳрига туристлар кўп келади, туристлар бу тартибсизликларни кўриб қандай баҳо беришини бир тасаввур қилиб кўринг.

Ундан ташқари Қўқон шаҳар бозорлари ҳар томонлама озодалик гигиена талабларига риоя қилмай ишлаб келмоқдалар.

Бозор атрофлари чиқиндиларга тўла.

Озиқ овқат сотиладиган худуд, оптом томонларда йўллари расво, қонун қоидалар йўқ, озодалик талаблари ноль Ҳурматли Marufjon Usmonov.

Ўша бозорқумлар фақат пул йиғиш билан эмас, ўша ўзидаги пул билан бозор атрофларини тозалаши мумкин, лекин бозорқумларга бу тозаликларни амалга оширишни кераги йўқдек.

Ҳайдовчилар учун йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари йўқдек.

Велосипедчиларга фарқи йўқ, йўлларни икки кишилаб эгаллаб, бемалол ёнидаги шериги билан гаплашиб кетаверади.

Шунингдек пиёдалар учун ҳам ўз ҳавфсизлигини таъминлаш йўқ.

Қўқон шаҳар ЙПҲси бундай жойларда умуман кўринмайди.

Янгибозор атрофи бардак, лекин ЙПҲ йўқ 👮‍♂️👮‍♀️

Қизил светафор ёниб ҳайдовчилар учун яшил ёнса ҳам кўплаб пиёдалар яшил ёнишига қарамай йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиб йўлдан ўтишга ҳаракат қилмоқдалар.

Қачон бизни Қўқон шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига ҳайдовчилар, пиёдалар ЙПҲ ҳам амал қилиб адолатли ёндошиб ишлайдилар?!

ЙПҲ штраф йиғиш, штрафга тортиш эмас ишларинг!

Пиёдаларга ҳам қонуний жазони қўлланглар ёки пойтахтдек пиёдаларга тушинтириш ишларини олиб боринг!

Қўқон шаҳрида айрим жойларда йўл ҳаракати хавфсизлиги бузила ётганда ЙПҲ ходимлари бошқа жойда туриб штрафга тортиш билан оввора!!!, Ҳурматли Бобожонов Пўлат Раззақович

https://t.iss.one/Nigora_Alimova