Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.13K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аёллар ўлдирилмоқда Ҳурматли Президент 🔥

Ёрдам беринг

Сенатдаги Аёллар фаоллари ожиз Ҳурматли Президент.

Гендер зўравонлик авжига чиққан 🔥

Гендер тенглик нолга тенг👎

Малика Қодирхонова, Нодира Шотурсуновалар кетинглар ишдан, сенатдан

Tanzila Narbaeva, Saida Mirziyoyeva, Зулайхо Махкамова, Гульнора Маруфова

❗️Aвтомашина ичидан аёл жинсига мансуб куйган холдаги мурда аниқланган

Жорий йилнинг 24 январь куни соат 19:55 ларда тушган дастлабки хабарга кўра, Фарғона шахар Қиргули мавзеси Марғилон кўчаси “Нефтчи” стадиони олдида фуқаро Я.У.га тегишли “MATIZ” русумли автомашинасида ёнғин содир бўлган. Текширув давомида ёнғин оқибатида автомашина ичидан аёл жинсига мансуб куйган холдаги мурда аниқланган.

Хозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Очилади #Ёпилади #Ёпилади #Очилади😅😂🙄

Давлатимиз нақадар хотин қизлар тизимига "эътиборлилигини" исботи👎

Имкон бўлса Ҳурматли Президент хотин қизларни ўрни йўқлигини ва бундан кейин ҳурмати йўқлигини обрўси бўлмаслигини минбарга чиқиб бонг уринг

#Хотин қизлар ТУМАНДА ҚОЛДИ Tanzila Narbaeva 👎

#Хотин қизлар статуси ЎЛДИ💥🔥

#Аёллар ўлдирилади зулмкорлар томонидан

#Аёллар калтакланаверади зулмкорлар томонидан

#Аёллар ўз жонига қасд қилиши давом этаверади зулмкорлар дастидан

#Аёллар ҳуқуқлари зўравон аёллар томонидан зўравон раҳбарлар томонидан, зўравон эркаклар томонидан пой мол бўлаверади

Ўзбекистонда Аёллар ҳурмати йўқ

Тутруқсиз раҳбарларни ақли етмаса қийин экан😅

Кўп фаоллар ишдан ўзлари кетади👎

#Open #Close #Close #Open😅😂🙄

Proof of how much our country "pays attention" to the system of women and girls

If possible, Dear President, go to the pulpit and tell women that they have no place and that they will not have the reputation of being disrespected.

#Women girls STAYED IN THE FOG Tanzila Narbaeva 👎

#Wife girls status is DEAD💥🔥

#Women are killed by oppressors

#Women continue to be beaten by oppressors

#Women continue to commit suicide at the hands of oppressors

#Women's rights are being exploited by violent women, by violent leaders, and by violent men

There is no respect for women in Uzbekistan

It's hard not to have a leader without a leader 😅

Many activists leave work on their own👎

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аёллар билан суҳбат, Қўқон шаҳар масъуллари имкон бўлса эътибор ва ёрдам беринглар амалий.

Альфонс эркаклар кўпайиб кетган афсуски.

Фарзандларни туғдириб оталик вазифасини адо этмайдиган бефарқ оталар кўпайиб кетган.

Айрим Аёлларимиз кадрга тушишни истамадилар...

Ёлғиз Аёлларимиз кўпайиб кетибди...

Barno Hasanova, Marufjon Usmonov, Қўқон шаҳар прокурори, Mib Maslahatchisi

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёл зўрланган, #Аёл хўрланган! #Хотин қизлар фаоллари вазирликдан сояда қолмай, олға қадам ташлаб чиқинглар

Қамбағалиям, меҳнатга бандлигиям ўзига🙄

Хотин қизлар борган сари жабрланиши кўпайиб кетди.

#Аёллар зўрланмоқда
#Аёллар калтакланмоқда
#Аёллар ҳақоратланмоқда
#Аёллар ер билан битта бўлмоқда
#Аёллар қўрқитилмоқда
#Аёллар уй ичида зўравон эри томонидан овози чиқмай яшамоқда
#Аёллар қорага бурканиб йўқ бўлиб кетмоқда.
#Аёллар Ўзбекистонда камайиб бормоқда

#Хотин қизлар фаоллари уйма уй юриб хаётини ҳавф остига қўйиб хатлов қилиб юрибди👎

Хатлов чоғида уйдан эркак чиқиб, уйга киринг Аёлимни чақираман, деса, уйда Аёли бўлмай хотин қизлар фаоллари зўравон қўлида қурбон бўлса ким жавоб беради Ҳурматли Президент, Tanzila Narbaeva, Зулайхо Махкамова?!

Зўравонлар кўпайиб қутириб кетмоқда.

#Зўравонни қўлида болта, чопяпти аёвсиз Аёлни
#Зўравонни қўлида пичоқ, сўйяпти аёвсиз Аёлни
#Зўравонни қўлида Аёл бўғилиб ўлмоқда
#Зўравон педофиллар қўлида ёш қизлар зўрланиб фожеали ўлмоқда
#Зўравон Аёлларни буралаб ҳақоратламоқда
#Зўравон Аёлларни қул қилмоқда
#Зўравон Аёлларни туғдириш билан оввора

Гапираман, десам гап кўп...

Яна қанча Аёлларимиз уй ичидаги, уйдан ташқарида, ишхоналарда ҳар томонлама зўрланмоқда, ҳўрланмоқда афсуски биз буни билмаймиз...

#Хотин қизлар фаолларини ёнида на бандликни ходими, на камбағаллик ходими, на ииб йўқ!

Бу бедодлик!!!

#Хотин қизлар ишламоқда, ҳаммаси яхши ишламаса ҳам тизим ишлаб келганди.

#Хотин қизлар фаолларининг ҳар томонлама билим, илм, тажрибага эга бўлган ходимлари ишдан кетди, кетмоқда.

#Хотин қизлар фаолларини оёқ учида кўрсатиш бошланди!

Ўрнига эса бефарқ ходимлар ишга жойлашмоқда, бу фожеанинг давомийлигига томошабинлар ўқувсизликларнинг куни туғди дегани.

Ҳурматли Президент #Хотин қизлар тизимини алоҳида мустаҳкам ҳуқуқий ташкилот асосида ташкил этилсин.

#Хотин қизлар тизимини йўқ қилганларни жабрланаётган Аёлларнинг кўз ёшлари тинч қўймайди

Ўйлаб гапирмай ўйнаб гапирган пиарчилар қанисизлар?!

Тошкент вилояти Бўстонлиқдаги фожеани ўқиб эшитиб шокка тушдим.

Аёлнинг ҳолатини кўринг...

Ҳар доимгидек тавқи лаънат жабрланган Аёлнинг пешонасига босилмаса бўлди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёллар дафтари бўйича вилоят ва шаҳар хотин қизлар масъуллари билан кўришиб суҳбатлашдим.

Энди аҳолига балиқни эмас қармоқни бериш йўлларини кучайтириш лозим.

Бер бер билан бири икки бўлмаганлар ўзига хулоса қилиш вақти келди.

Мономарказларда текинга касб ўқиб ўрганиб ишга жойлаштиришни тезкорликда амалга ошириш муҳимдир.

Қабулга Аёллар келди, уларни сўзларини эшитиб ҳафа ҳам бўлдим.

Давлатдан 3-4 та тикув машиналарини олган, уни олган буни олган, ҳаттоки ҳокимият фаоллари тиккан маҳсулотларни бозорда ўтказиб ҳаридор топиб беришган.

Аммо боқимандаликни нони ширин экан ёш бўла туриб меҳнатга бўйин эгмаслик яхши эмас.

Давлат ҳамма сўраганини бердими, берди..., давлатга ҳам қайтариш керакми...?!, ёки давлатга ўлигини ҳам орттириб олиши керакми?!

Соппа соғ инсонлар боқимандаликни касб қилиб олди.

Ногирон инсонлар меҳнат қилаётган бир пайтда боқимандаликни касб қилиб олган соғлом инсонлар меҳнатдан қочиб нон топишга хоҳиши йўқлиги бу фожеа Ҳурматли Президент.

Хотин қизларнинг кўпи асабий ҳолатда.

Ҳар куни ҳокимият биносида соғлом инсонлар жанжал қилиб берасан, шартсан, деган, шантажона боқимандаликларини кўриб ёқа ушлайсиз.

На диндан на дунёвий илмдан хабари йўқ кимсалар.

Текинга ўқи деса ўқимаса.

Иш топилди ишла деса ишламаса.

Яна нима қилиш керак?!

Балки боқимандаликни касб қилиб меҳнатдан қочганларга, давлат берганини сотганларга, тинмай бақир чақир қилиб шантажона ҳаракатларга қонуний чора кўришни реал ишга солиш вақти келмадими...?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#бефарқэмасман
#Аёллар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиб қалқон бўлаётган Қўқон шаҳар хотин қизлар масъули Барно Хасанова ўз чиқишида адолатли ҳақиқатни минбарда туриб сўзлади.

Барно борича очиқ ойдин бор ҳақиқатни айтди.

Ҳали хотин қизлар бўйича қилинаётган ишлар ўз самарасини бериши қийин.

Чунки бир неча йиллар Аёлларга атрофдан паст назар билан қараш одати қон қонига сингиб улгурган.

Ҳурматли Президент томонидан туманда қолган Аёллар қуёшли кунларга чиқдилар, лекин камчиликлар ҳали ҳам кўп бўлсада.

Ўлиб бўлган тизимни жонлантириш ўта мушкул бўлсада талаб билан жонлантирилди.

Президентга раҳмат айтаман, фақат ва фақат Президент хотин қизлар бўйича муаммоларни биринчилардан англаб етиб минбарларда бонг урди🇺🇿

Президентдан ўзга масъуллар эса ҳали ҳам кўр, кар, соқов👎

Қанчалар шармандалик кўринишлар.

Ҳозиргача Ҳурматли Президентга бирор раҳбар қуйидаги норозилик кайфиятини Аёллар бўйича муаммоларни очиқ ойдин гапира олмайди.

Ҳа Президент айтсада, айтмасада жим бўлиб бош эгамиз, деб, ишлаб турган хотин қизлар тизимини битта номсиз нишонсиз вазирлик ичига бўлимча қилиб тиқиб юборишса ҳам жим сукут сақлаб қуллардек бош эгишда давом этишди ва бу сукут сақлаб бош экканлар ҳам хотин қизлар фаоллари эди минг афсуски.

Қуйидаги азоблик ишларни биз кўрдик.

Қуйидаги муаммолар бўйича биз бонг уриб Президентга очиқладик.

Бонг урганимизни, хотин қизлар дардига бефарқ эмаслигимизни Президент ўқиди билди.

Лекин нима бўлганда ҳам хотин қизлар тизими бўлимча бўлишда давом этди.

Хотин қизлар азобда.

Қизлар ваҳший иркаклар томонидан ваҳшиёна зўрланмоқдалар.

Хотин қизлар бир неча миллиони уй ичида зулм ичида яшамоқдалар

Хотин қизлар туман ичида қорага бурканмоқдалар эрлари, ўйнашлари томонидан.

Хотин қизлар айниқса чекка қишлоқларда яшайдиган Аёллар ҳали ҳануз ўз ҳақ ҳуқуқларини билмай келмоқдалар, бунинг учун адлия фаолларига "раҳмат" айтаман👎

Хотин қизлар ҳали ҳам мардикор бозорларида.

Хотин қизлар иш билан таъминлангани билан ойлик маошлари ўта паст.

Хотин қизлар боқиманда эрларни боқишга масъул👊

Хотин қизлар ҳали ҳам чет элларда сарсон бўлиб ишлаб келмоқдалар, уларни ҳолидан на сенат, на адлия, на элчилар, на ииб, хабар олмайди, уларга зарур эмас инсон қадри қанчалик паст эканлиги👎

Хотин қизлар бўйича гендер тенглик нолга тенг..., ҳамма ёқни эркак раҳбарлар босиб кетган.

Гапираман десам гап кўп.

Ҳурматли Президент мақсадим ва бошқа фаол Аёлларни мақсади хотин қизлар қўмитаси давлат ёки нодавлат ташкилоти бўлиб алоҳида қолсин

Хотин қизлар фаоллари боши эгилди эгишди ёнингизда юрган хонимлар сабабли.

Хотин қизлар фаолларини меҳнатлари кўплариники қадрланмади.

Хотин қизлар бўйича ишлар ҳам сенатдан тортиб таниш билиш бўлиб кетганлиги ачинарли ҳолдир.

Ҳали ҳам эскича ишлаш давомий Ҳурматли Президент.

Минг лаънат эскича яшашдан чарчамай инсонларга ҳар томонлама азоб бераётган манқурт раҳбарларга.

Ҳурматли Президент бундан кейин ҳам хотин қизлар тизимига, болалар хаётига, қийналган тадбиркору юртдошларимиз фаолиятига #бефарқэмасман

Барно кўп сўзларни айтиши мумкин эди, лекин, лекини бор воқеликлар катта тўсиқ бўлишига сабаб бўлишини билиб сезди.

Лекин нима бўлганда ҳам минбарда туриб Аёллар муаммосини гапира олди.

Ҳурматли хотин қизлар биз сизлар биланмиз🤝🇺🇿

Қўлини бигиз қилиб ўзи Аёл бўла туриб Аёлларга ҳурматсизлик қиладиган ҳар қандай инсонларга қаршимиз.

Президент инсонларга эҳтиёткорлик билан, одоб билан, ҳурмат билан эътибор бериши ҳали ҳам айрим эркак Аёл раҳбарларга дарс бўлмаган!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аёллар иш билан таъминландилар🙏

#Маҳалламизда НОН ёпиш ишга тушди.

Нонлар турли туман.

Аёллар хурсанд😊

Бири ашулла айтиб ҳамирларни қўлларини кучли билан ўйнатиб юборишини кўриб лол қолдим😃

Инсонларни иш билан таъминлаган яхши тадбиркорлар доимо бор бўлишсин🙏

Иш берувчи яхши муҳит яратганки олти Аёл хурсанд🤗

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёллар #ходима #Аёлни #жамоа #бўлиб #урган нуфузли ишхоналарнинг бирида, ҳозир терговми, судми бўлмоқда Ҳурматли Zulayxo Maxkamova, Nadira Ataboyevna.

Кланчилар ишхонага ин қурганда хоҳлаганини қиладиган😡

Тавба тавба, уят, хотин қизлар фаолини қариндошларимиш😂😂😂

Хотин қизлар фаолини қариндошлари хотин қизлар тизимида ишлайдиган қариндошини шарманда қилди🤮😂

Бу мавзуни бир неча марта ижтимоий тармоқларда олиб чиқиб мавжуд ташкилотдаги хотин қизлар тизимини адолатли кўриб чиқишлигини айтгандим.

Бари бе самар бўлди.

Мана кўза кунда эмас кунида синади деганларидек муштумзўрлар асл башарасини кўрсатиб қўйибди.

Ушбу ҳолатни бугун эшитишим билан республика ўша ташкилотнинг хотин қизлар масъулига телефон орқали етказдим.

Кейинги ҳафта опа келиб бўлиб ўтган воқеани ўрганадилар ва хотин қизлар тизимини янгилаб тартибга солиб кейин пойтахтга ҳотиржам кетадилар, деган, умиддаман.

Шарманда🙄🤭🤮

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ногирон #Аёллар #трассаларда!
#Бола #қуёш #нурида Алия Юнусова!

Ногирон Аёлларга ким эътибор беради, улар ҳозирда Тошкент вилоятининг Охангарон ва Ангрен худудларида гадойлик қилмоқдалар.

Бир ногирон Аёл қўлида бир ёшлар чамаси қизалоқ қуёшнинг ўткир тиғида бошида шапкачаси йўқ аҳволда!

Ногиронлар нафақаси етмаяпти аслида, шунингдек уйдагилари ногирон бўлсанг инсонлар раҳми келиб пул беради, деб, ногирон инсонларни оилалари кўчага пул топиш учун чиқариб юбориляпти...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёллар #учун #ОЛҒА👍🇺🇿 Ҳурматли Зулайхо Махкамова, фақат ва фақат олға🇺🇿

Ҳамма тизим чириган каби хотин қизлар тизими ҳам чириб кетганини исботи билан кўрдим.

Президент алмашди, аммо тизимлар бошқаруви, фаолияти ўша эски бошқарув, фаолиятдан воз кеча олмадилар минг афсуски!

Раҳбарларга боғлиқ, дейишди😭😄

Раҳбарларга боғлиқ бўлганида Ҳурматли Президент яратган бошқарув, фаолият янгичасига ўзгарар эди.

Афсуски букрини гўр тўғрилайди, деб, бежизга айтилмаган экан!

Президент ҳамма шароитни берди, пул берди, ишонч берди, ҳурмат берди, иззат берди, эътибор берди, эътироф берди, дунёларга танитди!

Қани Президентга қайтим раҳбарлар томонидан..., қайтим бўлмайди!

Хотин қизлар тизимини бир неча раҳбар Аёллар бошқарди.

Ҳисоботлар олиш тинмади йўқ шаротларда!

Жамиятда обрўси тўкилди минбарларда қўлларини бигиз қилиб асоссиз танқид қилганлар томонидан!

Юқоридаги раҳбар хонимлар бир бирларига кучли қаршилиги оқибатида бир бирларига кулиб туриб жонини олдилар, қўмитани ГЎРГА тиқдилар!

Ўзбекистон ривожи учун юқоридагилар аҳил бўлиш керак эмасмиди Ҳурматли Президент?!

Йўқ аҳил бўлса бўлмайди, Ўзбекистон ривожланиб кетса ёмон бўлади, меҳнати билан танилмоқчи бўлган самимий инсонлар юқорига чиқиб танилмаслиги керак, иш принципларини шиор қилиб ҳозиргача ишлаб келмоқдалар!

Хотин қизлар қўмитасини, бошқарувини, фаолиятини бўлакларга бўлиб ташладилар!, бўлиб ташлаганлар эса хотин қизлар тизимига қиё ҳам боқмадилар!

Нақадар аянчли кўриниш!!!

Тизимни яхши бўлиши учун теппадан қуйигача бўлган масъуллар ўзаро иноқлиқда ишлаши шарт!

Бири аравани у ёққа тортса ман масъулман, санга бермайман, деса, иккинчиси, йўқ, тошингни тер, деса, шарманда!

Тизимни фақат бир инсон бошқаради, қозон битта, кабгир битта, чўмич битта!

Шунча йиллар хотин қизлар масъуллари бошқаргану тизимни, лекин тизим ичидаги чириган муҳитларни ўрганмаган!

Келади кетади.

Келиб спектакль асосида жойларни кўради!

Келиб расмга тушади!

Хотин қизлар фаоллари ишлайдиган маҳалладаги хоналари абгор, компьютерлар эски, қоғоз йўқ, ойлик маош паст, устама ҳақ йўқ, юқоридаги хонимлардек малака ошириш учун чет элларга чиқиш йўқ!

Ҳурматли Зулайхо опа сиздан илтимос, хотин қизлар тизими сизни даврингизда ривожлансин, файз кирсин...

Хотин қизлар фаоллари учун шарт шароитлар яратиб беринг.

Ойлик маошларини ошириш керак.

Устама ҳақлари тўланиши шарт.

Чет элларга малака оширишга бориши шарт.

Хотин қизлар фаолларини дунёқарашларини янада ўстириш керак.

Хотин қизлар статуси ўсиши шарт.

Вазирликларда, ҳокимликларда хотин қизлар кадрлари кўпайсин.

Депутат, сенаторликка хотин қизларни кўпайтириш керак.

Зулайхо Опа сиз фақат сиз Ҳурматли Президент билан хотин қизлар тизимини яхшилашингизга ишонаман ва қўллаб қувватлайман.

Зулайхо опа сиз камтар самимий инсонсиз.

Хаётда кўп қийналгансиз, юзингиздан биламан, ўқийман.

Аёллар статусини оширишда чарчаманг, ОЛҒА Зулайхо Опа🇺🇿

Зулайхо опадек самимий камтар раҳбарлар кўп бўлсин Ўзбекистонда!

Таннозлар керак эмас!!!

Ўзбекистон ривожи учун, Халқ фаровонлиги учун раҳбарлар камтар самимий бўлишга масъулдир!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Эътибордан #четда #қолган #фаол #Аёллар! #мукофотланмаган ҳам бирор марта бўлсада! Озода Парпибоева 🇺🇿

38 йил Ўзбекистон Республикаси МТРКсида фаол ишлаган Аёл, Она Мавлудахоним Аҳмедова ҳозиргача ҳеч йўқ Ўзбекистон ТВси ёки бошқа вазирлигу ташкилотлари томонидан атиги бир марта бўлсада мақтов ёрлиғи, деган қоғозни ҳам олмаган!

Ачинарли ҳолат...

Афсуски сенатдаги хонимлар томонидан кўплаб фаол Аёлларимизга қора чизиқлар тортилиши давомий, исботи Тошкент вилояти Чиноз туманидаги ҳолатда кўриб билганмиз.

Малика Қодирхонова янгиликлар билан ишлай олмаслигингизни исботлашда давомийсиз, сизни деб яна қанчадан қанча фаол Аёлларимиз эътиборсиз, эътирофсиз қоладилар?!

Мотивация бизда йўқ, билмайман нега бизнинг раҳбарлар шундай мотивация бермай ўзининг фаол ходимларини қўллаб қувватламаслигига нима сабаб, тўғриси тушунмайман.

Мавлуда опани ТВларда кўп кузатаман, танийман, биламан.

Ёшлигимдан Ўзбекистон республикасининг ТВсида суҳандони(диктор), кейинчалик эса актёрликни ҳам сериалларда жойига қўйиб ўйнамоқдалар.

Нега бу Аёл ҳали ҳануз ўзга фаол Аёллардек буюк Давлатимиз томонидан тақдирланмадилар?!

Ўтган замонларда кимнидир кучли нафратига учраса шу инсон бир умр кўкармайди, деганларидек иш борми ёки?

O'zbekiston Milliy Teleradiokompaniyasi раҳбарияти фаол инсонларни тақдирлашни, мотивация беришни билмаса республика Oila va xotin-qizlar qo'mitasi фаоллари фаол Аёлимизни меҳнатлари билан яқиндан танишиб эътибор берармиканлар Zulayxo Maxkamova, Saodat Boymirzayeva, Malika Qodirxonova, Tanzila Narbaeva, Saida Mirziyoyeva, Зироатхон Мирзиёева - Ziroatkhon Mirziyoyeva

Фаол Аёлларимизни излаб топиб юзага чиқарсак бир хилликдан воз кечиб, шу фаол Аёлларимизнинг ёрдамлари билан бирлашиб яхши янги янги лойиҳаларни, гўзал ишларни амалга оширсак бўлади.

Тор доирадаги ишлар, танишларни тақдирлаш, фақат ва фақат бир хил инсонларни тан олиш монополиядек ишлашнинг оҳири вой, биз асло ривожланмай қотиб қолишда давом этаверамиз...

Эътибордан эътирофдан четда қолган Аёлларимизни сизу биз бирлашиб юзага чиқариш вақти келди ва бу яхши ниятларимиз давомий.

Ҳурматли Мавлудахон опа сизни раҳбарият билмаса Ўзбекистон Халқи жуда яхши билади ва сизни ҳурмат қилади.

Сиз бор Ўзбекистон ТВсида файз бор!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Аёллар, #болалар #совуқда #светсиз!
Шоҳимардонда Пульмонология санаториясида кечадан буён СВЕТ йўқ!

Қор ёғмоқда кучли!

Ҳурматли Хайрулло Бозаров имкон қадар эътибор беринг.

Хоналарда иситиш тизимлари ишламаган, дейишмоқда.

Айниқса санаторияда ёш болалар жуда кўп ҳолат ҳозирда.

Ҳеч йўқ болаларга раҳм қилинглар pm.gov.uz

Бир гуруҳ ёш болали Аёллар ёрдам сўраб телефон қилдилар Hududiy Elektr Tarmoqlari, O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Матбуот хизмати, Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева, Камила Кавланова.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova