Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.75K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Кибр #тўла #банк #раҳбарларига етарли таълим тарбия бериш керак Ҳурматли Туробжон Исломович.

Айрим банк раҳбарларингиз банкни ўзиникидек, банк ичидаги пулларни ҳам ўзинидек, ўзгаларга ёрдам беришга ожиздек тутиши яхши эмас.

Банк муаммолари бўйича бир икки банк раҳбарларига телефон қилдим, имкон бўлса муаммони ечими топиб фуқароларга ёрдам беринг, деб.

Бирам ўзича осмонда гаплашдики шунчаки куласиз😄ўле бир кичик банкка раҳбарча бўлиб ўзини виқордек бир ишни виждонан жой жойига қўйиб ишлагандек🙄

Қандай ишлаганини, кўплаб тадбиркорларни атайин боши берк кўчаларга тиққанини исботи билан кўрдик.

Бу ҳақида бир неча маротаба ижтимоий тармоқларда ёзиб билдирдим.

Лекин ўша банкка жойлашиб олган валломатлар ҳали ҳануз ўз лавозимида ўзгармасдан ишлаб келишини кўриб ҳайрон қолдим.

Бизда тизим издан чиққан.

Бизда фуқароларни сарсон қилганларга чора кўриш йўқ.

Бизда коррупцияга ботган ҳолда ишлаш давомий.

Банк кимники ўзи Ўзбекистонда Ҳурматли Президент, банк Халқники, дегандингиз, афсуски банк Халқники эмаслигини, банк, банк раисиникини исботи билан кўряпмиз.

Қачон бу бурни осмонда банк раҳбарларига қонунан чора кўрасизлар?!

Қачон Халқ учун бериладиган кредитлар Халқни сарсон қилмасдан берилади?!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкентда #юришни #имкони #йўқ.
#Уйлар #нарҳи #баланд.
#Одам #кўп.
#Йўллар #пробкага #тўла.

Ҳаммасини бир ечими бор, у ҳам бўлса монополиялашган Тошкентда жойлашган вазирликлар, тиббий муассасалар, олий ўқув юртлари ва керакли хизматларни барчасини вилоятларга тенг тақсимлаб бўлиб юбориш керак.

Аҳолини кўпи тиббиёт хизматига талаби кўп.

Тошкентда ўқишга келиш кўп.

Тошкентда бошқа вилоятлардан анча цивилизация ривожланган, хаёт зерикарли эмас, шунинг учун Тошкентга келган инсонларнинг кўпи шароитларни яхшилигидан Тошкентда қолишга кучли ҳаракат қиладилар.

Монополияшган Тошкентда жойлашган барча аҳоли учун хизматларни вилоятларга бўлинса Тошкентга келиш камаяди.

Мани фикрим шундай...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova