Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.75K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Боқимандани #Ватани #дўсти #бўлмайди, деганлари рост экан!

#Боқимандага Юрт равнақи қанчалар муҳим эканлиги керак эмас.

#Боқиманда беюз бўлишини кўп кўрдим, ёрдам берганларни юзига оёқ қўйиб ҳеч нарса олмадим, дейишини, еб туриб марашини.

#Боқимандага маънавият маърифат, диндан дарс ўтманг, уни қулоқлари эшитмайди, уни қулоқлари пулларни, нарсаларни, эҳсонларни эшитади минг афсуски.

#Боқимандани #Ватани #бўлмайди, деб тўғри баҳо берилган, чунки у ўз нафси йўлида берувчиларни излаб ўз уйини, дунёга келтирган фарзандларини кўчаларда хору зорликка маҳкум қилиб, қариндошларини, ота оналарини надоматларга кўмиб, нафсини жиғилдонини тўйдириш учун бўкиш учун ўз миссиясини бажаришда давом этаверади.

#Боқимандага фарзандлар тарбияси керак эмас, фарзандлар кўз ўнгида ўз ота онасини нафсини қандай пасткаш йўллар билан қондираётганини кўриб улғаймоқда, эртага фарзанди ёки жиноятчи бўлади ёки муттаҳам бўлади, камдан кам ҳолларда инсон бўлиши ҳам мумкин.

#Боқимандаликка ўргатганлар энди #боқимандаликдан чиқара олмайди.

#Боқиманда энди уни #боқиманда қилганларга ўз нафси йўлида ўзгаларга #Тош отишни ва бошқа хунарларни ҳам ўйлаб топади.

Ўзбекистон республикасининг кўплаб Халқи ориятли, ғурурли Халқ эди.

Қозоқистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистонда бундай ҳолатлар Халқни #боқиманда қилиш урф бўлмади.

Ўзбекистон Президенти қийналган Халқ учун ҳамма айтганини бажар, деганди, бошида.

Энди эса Халқнинг айрими берилган имтиёзлардан қутириб унга шароит яратиб берган инсонларга ҳам лаънатлар ўқимоқда.

Қанчалар аянчли кўринишли воқеалар...

Лекин Ўзбекистонда #Боқимандаликни кучайтиришда давом этишига кўплаб юртдошларимиз фикри асосида бир фикрга ҳам тўҳталдим, балки #боқимандалик кимларгадир керакдир устидан нон ейиш учун...

Бу юртда ҳар нарса бўлиши мумкинлигига ақлим етди.

#Боқиманда Юртни кемир оҳиригача.

#Боқиманда тадбиркорларни тийини қолмагунча тала.

#Боқиманда еб туриб марашда давом эт.

#Боқиманда қармоқ олма, балиқни қидир топ е.

#Боқиманда ўз хунарларингни фарзандларинга ўргат, ҳозир фарзандларинг сани қандай йўллар билан пул топиб осон яшашингни кўриб ўрганиб бўлди.

Вақти келса Юртни ҳам арзимаган пулга сотиши ҳеч гап эмас!

Хаётимда манга мурожаат қилган #боқимандаларни кўпини хаётини ўргандим, насиб ҳар бир #боқиманда хаётини ёритиб бораман...

Ношукурликни оҳири балиқчи чол ва балиқ эртагидек тешик тоғорани ушлаб жим ўтириб қилган жирканч ишларга қаердан ҳам қўл урдим, деб, афсусликда қолади...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Боқимандаликни #чеки #йўқ! Ҳурматли мурожаатчи Юртдошлар, пул йиғиш соҳасида ёрдам бера олмайман...

Соғлиқни тиклашда кўплаб юртдошларимиз пластик карталарни ёки маблағ томонидан ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилиб келмоқдалар.

Албатта мурожаат соғлиқ бўйича бўлса вазир жанобларини Amrillo Inoyatov га етказиб оператив эътибор беришини талаб қиламан, чунки инсон саломатлигини тиклашда соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулдир!

Шунингдек яқиндан буён ногирон ижтимоий муҳофазага муҳтож юртдошларимизга ёрдам берадиган янги Ijtimoiy himoya milliy agentligi ташкил этилди, агентлик билан ҳамкорликда мурожаатларни ижтимоий тармоқлар орқали етказиб бормоқдаман.

Кимнидир касаллиги туфайли пул ишлашга ҳаракат қилманг айрим юртдошларимизга эслатма, бу ҳам боқимандаликка киради соғлом бўла туриб бир ногироннинг пулига яшаб қолиш, тўғриси бундай ишлардан нафратланаман!

Бувайда туман ҳокимининг қабулида бўлдим яқинда, қабулда бир Афғонистон урушида қатнашган тиббий кўмакка муҳтож ака ўтирган эди, ака тинмай ҳокимият вакилларини ҳақорат қилиб ўтирди, ман эса ҳайрон наҳотки шу инсонга ёрдам йўқ, деб..., кейин билсам бу инсон жуда кўплаб ёрдамларни олиб, яна бир нимага эгалик қилиш учун ҳокимдан талаб қилиб сўрар экан, бу галдаги ёрдам сўраши касалхонада Тошкентда даволаниш, ҳокимлик бўлди ака Тошкентга йўлланма берамиз, деди, лекин акага бу сўз ёқмади, унга йўлланма эмас пулни беришини айтди...,акага скутор ҳам берилган, лекин ака балиқчи чол балиқ эртагидек тўймас кампирдек яна, яна, яна, дейишдан нарига ўтмас экан.

Аканинг фарзандлари бор, ўзи эса ишга яроқли, лекин қилаётган ҳатти ҳаракатлари манда бироз норозилик кайфиятини келтирди.

Бир Сурхондарёлик Афғонистон урушида қатнашган дўстим Рустамбек Тогаев бор, бу дўстим манимча Бувайдалик инсондек иш тутмайди, ўзи учун ҳаракат қилиб яшаб келмоқда, фарзандлари атрофида парвона, керак бўлса пандемия пайтида фарзандлари инсонлар соғлигини тиклаш бўйича кўмак берди.

Қўқон шаҳрида ДЦП касаллигига учраган қизнинг онаси бор, фарзанди катта, ҳокимият томонидан доимо ёрдам берилади, тиббиёт бўйича ҳам, аммо Аёл ногирон фарзандининг орқасидан кун кўриб яшаши ман учун ачинарли ҳолдир, Аёлнинг эгнида қиммат кўйлак, қош кўзи сочи бўялган, гап бермайдиган шаллаққига айланиб улгурган, меҳнат қилиб пул топишни унутган, ногирон фарзандини қийнаб ҳали у ёққа судрайди ҳали бу ёққа судраб Фарғона раҳбарларидан бир нарсаларни ундириб келмоқда, бундай яшаш хаёт тарзига айланиб бўлган.

Ўзбекистон бой мамлакат ҳар қанча қийналган инсонларни қўллаб қувватласа арзийди, аммо ҳар доим боқимандаликни касб қилганларни қўллаш керак эмас!

Айрим дангаса нафсга эрк берган Худони унутган айрим инсонларга айтар сўзим, ногирон бемор инсонлардан асло ўз нафсингизни қондиришда фойдаланманг, буни бадали жуда оғир бўлади, ногирон бемор инсонлар бир кунмас бир кун бу хаётни тарк этганда бомжга айланиб қолиб хор хўр зорлик хаётига кириб борасиз, чунки сиздек нафси оч дангаса инсонлар бир бемор инсонни арзимаган пулига кўз олайтириб нафсингизни қондириб меҳнат орқали пул топишни унутгансиз!

Ҳукуматдан бир талабим, ногирон бемор инсонлардан фойдаланиб боқимандаликка юз тутган соғлом инсонларга қонуний жазолашни ўртага қўйиб қонунни ишлатиш вақти келди!

Бу ҳолатни уйдаги ёш болалар кўриб уларнинг ҳулқида салбий иллатлар пайдо бўлишини олдини олайлик.

Ёшлар ўз уйида кўраётган салбий иллатларни кўриб эртага ким бўлади, эртага боқиманда дангаса, ўзи учун жамият учун фойдаси тегмайдиган бир манқуртга айланади.

Қуш уясида кўрганини қилади, деб, бежизга айтилмаган.

Яна бир таклиф, фарзандларини ҳар хил эрлардан туғиб тинмай болаларим оч уни бер буни бер деб фарзандларини совуқ иссиқда сарсон қилиб боқимандаликни фарзандлари орқали бизнесга айлантирган оналардан фарзандларини олиб қўйиш керак, чунки бу она фарзандларига таълим тарбия бера олмайдиган, ёшлар тарбиясига фақат ва фақат негатив таълим тарбия бериб эртага фарзандларини жиноятчи бўлишига замин яратадиган она бўлиши фожеадир!