Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Repost #SOS #Боқимандаликка #барҳам #беринг Ҳурматли Президент!

Боқимандалик бойлардек КЛАНЧИЛИККА айланиб бориш кучайди.

Олдин бир боқиманда ёрдам олиб ҳокимиятга прописка бўлган бўлса, энди у боқиманда атрофидаги қариндошларини ҳам боқимандалик касбига ургатишга улгурди.

Қайсидир куни Фарғона вилояти ҳокимини Данғара туманида Халқ билан мулоқоти бўлди.

Тўғриси у ерга келган кўплаб боқимандалар тинмай олган ёрдамларига бўкиб ўлмай шармандаларча вилоят ҳокимидан яна ва яна нафсига эрк бериб сўрашлар авжига чиқибди.

Қўқон шаҳридан турна қатор бўлиб бир хил боқимандалар ҳар доимгидек вилоят ҳокимидан пул бер, скутор бер, уй бер, памперс бер, деб, айтибди.

Скутор олгану вилоят ҳокимини ёрдамида, скутор ўзибоп эмаслигига скуторни пул топиб бели оғримаган бозорда сотиб юбориб, яна скутор сўрабди.

Вилоят ҳокими, ҳа сизга скутор бердикку нима бўлди, деса, боқиманда бу берган скутор биз айтгандек эмас экан, сотдик, деб, пинагини ҳам бузмапти..., астағфируллох Арши Ало бир кунмас бир кун ёрилиб бу хаётда яшашга нолойиқ инсонларни ердан кўтариб юбормаса ҳали..., бу аёл ундан олдин ҳам 9 та тикув машинаси, ҳокимият томонидан уй, телевизор, озиқ овқатлар, пуллар олиб ҳам ўз хаёт йўлини топа олмаган ва бу юлғичлик давомий кетмоқда.

Яна биттаси қари чолни етаклаб вилоят ҳокимидан скутор сўрабди...

Яна биттаси биринчи гуруҳ ногирон қизига пул сўраган, кошки ногирон пулга муҳтожман, деб, ўзи айтса, бу аёлга ҳам қизи ногирон бўлганлиги туфайли ҳокимиятдан уй берилган, ёрдамлар эса давомий.

Бир аёл эса Қўқон шаҳар ҳокимлиги биносида хотин қизлар масъулини хунук олди авратини пеш қилиб, ўзи эрма эр тегиб бер бердан чарчамасдан памперс берасан, деб ҳақоратлар қилган.

Яна биттаси келиб хотин қизлар масъулидан пул берасан, деб, бақир чақир қилган.

Яна биттаси пул бер, деб, хотин қизлар фаолини уришга югирган!

Яна биттаси ўзи ж... б бўла туриб хотин қизлар масъулини ж... бсан, деб ҳақорат қилган.

Кўпи боқимандалар тикка ҳокимларга, масъулларга сан бермайсан бу ёрдамни Президент беради, бер Президент берган бизни пулларни, дейди.

Ҳурматли Президент етар ортиқ берманг, қармоқ берамиз, дегандингиз, қармоқ тугули қўлига балиқ берса ҳам тўймаяпти, баттар хунук ишлар чиқяпти борган сари.

Ҳа, десанг, Президент трассасига борамиз, ўзимизга ўт қўямиз, ўзимни машина тагига ташлайман, деб, важоҳат қилади.

Ҳаммаси биргалашиб ҳаммаёқни талаб бўлиб Президент трассага чиқишни одат қилди, Президент трассасидаги қўрқоқ раҳбарлар худудларга телефон қилиб сўраган нарсасини бер, деб, қуйига босим қилади.

Бу шантажчи бақироқ, тили шалоқ аёлларни ЭРЛАРИ, ЭРКАКЛАРИ қаерда?!

Фарзандлари ота оналарини ҳатти ҳаракатларини кўриб эртага ота онасидек боқиманда бўлмайди, деб, ким кафолат бера олади?!

Қуш уясида кўрганини қилмайдими аҳли инсонлар?!

Ҳой юқорида ўтирганлар тўҳтатинглар фуқароларни бер берларини!

Шаҳарни, вилоятни, вазирлар маҳкамасини бер берлари билан тинчитмаганларни қачон тўҳтатиб, берилган нарсаларни қаерга гумдон қилган, нима қилган, нега ўз хаёт йўлини топмасдан боқимандаликни касб қилганларга қонуний чора кўрмасдан яна неча йил шундай яшаб ишлаб келасизлар!, тўҳтатинглар маънавий қашшоқлик, дангасаликни, шукуроналик нима эканлигини, диний дунёвий савоб гуноҳларни билмаганларни БОҚИМАНДАЛИКДАН ТЎҲТАТИНГЛАР

Давлат ўқи деса ўқимаса.

Ишла деса ишламаса.

Давлат боқимандалар учун яшамайдику.

Боқимандалар давлатга керак бўлса, унда бир таклифим Ўзбекистон республикасида мавжуд олигарх, монополист, кланчиликларга тўла оилаларнинг қарамоғига бириктириб қўйинглар, олигарх, клан, монополистларда пул кўп, боқсин умрини оҳиригача боқимандаларни, ҳозир ман боқимандаларга чора кўришни бошқа йўлини топа олмай шу таклифни талаб қилиб чиқдим.

Қўқон шаҳрида адашмасам 1000 дан ортиқ боқимандалар бор, қайси бой бу боқимандаларни бўйнига олади?!, олинг бўйнингизга боқимандаларни бир умрга боқишни!

Ҳокимиятда бошқа ишлар йўқми тинмай боқимандалар хоҳлаганча эшик тепиб, хотин қизларни Аёл бўла туриб олди авратини пеш қилиб ҳақоратлар қилишини кўриб эшитишга?!