Нигора Алимова
1.39K subscribers
7.13K photos
3.73K videos
1 file
8.45K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Яхши хабар...

Қўқон шаҳрида ҳам Қўқон университети фаолият юритмоқда.

Хусусий университет, деб, эшитганман.

Бу ерда сиртқи бўлимда таълим олаётган талабаларга ҳам Президент чиқарган имтиёз борми?

Ёки бу имтиёз фақат давлат қошидаги ОТМларга тегишлими?

Мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Яхши тажриба, зора шу йўл билан жиноятчиларни назорат қилиб жиноят камайса😂

Ўзбекистонда жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилганлар ва қамоқдагиларга электрон браслет тақиб қўйилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида белгиланган.

Қайд этилишича, жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ва маҳкумларнинг қочиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида электрон браслетдан фойдаланиш тизими жорий этилади.

Конвой остидаги шахслар (жиноят содир этганликда гумон қилиниб ушлаб турилган, ўзига нисбатан қамокқа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган шахслар ҳамда маҳкумлар) қочишга уринганда (электрон браслетни ечиш, шикаст етказиш, конвойчи ходимдан узоқлашиш ва бошқа ҳолатларда) электрон браслет товушли ва визуал хабарни онлайн режимда автоматик тарзда бириктирилган конвойчи ходимга ва ҳудудий ички ишлар органлари, Қоровул қўшинлари қўмондонлиги ҳарбий қисмлари, тергов ҳибсхоналари ҳамда жазони ижро этиш колонияларининг навбатчилик қисмларига узатади.

Қочиб кетишга уринган шахсларни уларга тақилган электрон браслетлардан узатилаётган “GPS” сигналларига мувофиқ “иссиқ изи”дан ушлаш чоралари кўрилади.

2024 йил 1 декабрга кадар Ички ишлар органлари конвой бўлинмалари электрон браслетлар билан тўлиқ таъминланади.

Диёра Абдураҳмoнова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Яхши раҳбар демоқда Қўқон шаҳар масъули.

Демак 22 мактаб директори иши адолатли кўрилади, деган, умиддаман.

Айрим депутатлар манга чиқиб, апа сиз ўзи биласизми нимага шундай бўлганини, душанба куни сессияга қўйиб ишдан олинади, деди.

Депутатни манга берган саволини ўзига бердим, афсуски депутат кўп ишлардан реаль хабари йўқ экан😅

Депутат ҳаттоки бундай қўлга олиш операция ишлари ҳар томонлама пуҳталик билан бажарилганини ҳам ўз сўзида қистириб қўйдию, ўша жабр кўраётган инсонларни ҳақиқатдан айби борми йўқлигидан хабари бўлмаган ҳолда...

Ҳа депутат, депутат...

Қўқон шаҳар депутатлар кенгашида ҳоким томонидан, бошқа раҳбарлар томонидан овозга қўйилса кўр кўрона қўл кўтариб тасдиқлашга муккасидан кетган депутатлар🙄

Миллат миллатни кўр кўрона эзиш бу фожеаси.

Ҳа бизда кўр кўрона айбсиз инсонларни айбдор, қонунларни мазмун моҳиятини тўлиқ англаб англамаслигмиздан хаётга кўр кўрона жорий қилиш ишлари афсуски кўплаб топилади.

Айбсиз инсонларни айбдор қилишга, тақдирига қора тамғани босишга уринманг ким бўлсангиз ҳам.

Қайтар дунёнинг қайтишидан қўрқинг.

Қўқон шаҳар 22 мактаб директори яхши инсон, деган, хабарлар кўплаб келмоқда.

Илоҳим яхши инсонларнинг ишлари яхши бўлсин🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Яхши ниятлар билан олий таълим олиш учун ҳужжат топширган барча ёшларга ОМАД тилайман👍🇺🇿

#Студент бўлинг, омад, билим, илм, тажрибаларни янада мукаммал қилинг.

Фақат олдинга

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Яхши хабар #Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғи аҳолиси учун 👍🇺🇿

Кеча кечки вақтда Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқлари раҳбари Азизхон билан телефон орқали суҳбатлашдим.

Ёйилма қишлоғи аҳолиси светсизликдан кучли азият чекаётганини, тадбиркорлари эса ишлаб ишлай олмаслигини, шунингдек электр энергиясини меъёрдан ортиқ ўчирмаслик, Қўқон Индорама фабрикасидан ўтган катта кучланишдаги электр манбага Ёйилма қишлоғини электрини улатиш бўйича.

Ҳар тугул Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқлари раҳбари Азизхон мавжуд муаммони тўғри тушиниб, опа албатта амалий ёрдам бера оламиз, фақат Ёйилма қишлоғи аҳолиси ягона дарчага ариза ёзиб берсин, хат вилоят электр энергияси тармоқлари раҳбариятига борса, раҳбарият маъқул топса биз мутахассислар билан биргаликда Ёйилма қишлоғи аҳолиси учун Индорама фабрикасидан ўтган электр линиясидан сим тортиб электрга улаб берамиз, муаммосиз, деди.

Бу ёғи бироз қоғозбозлик😅

Тўғриси хурсанд бўлдим.

Ҳар бир муаммони моғорлатмай ечимини топса бўлади ҳар бир инсон бефарқ бўлмаган ҳолда.

Лекин кимларгадир оддий муаммони ечимини пайсалга солиб кутиш, билмадим Ҳурматли Президент, бунинг учун сиз айтгандек раҳбарларда таълим, тажриба бўлиши шартлиги муҳим экан албатта

Худо хоҳласа Қўқон шаҳар электр энергияси тармоқлари фаоллари Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғи аҳолиси ва тадбиркорларига амалий ёрдам беради, бунга умидим катта🤝

Фақат Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғи аҳолиси ва тадбиркорларидан ягона дарчага ариза ташланса бўлди...

Ажаб эмас вақти келиб Учкўприк тумани Ёйилма қишлоғи Қўқон шаҳрига қўшилиб қолса👍👍👍🇺🇿

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1205239213740505&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Яхши иш бўлибди агар шу рост бўлса👍🇺🇿

Ҳайдовчиларни қийнаб йўл юришида, ўзга ҳайдовчиларни менсимаган ҳар қандай ҳайдовчи қонун олдида жавоб бериши шарт🇺🇿👇

❗️Барча ҳайдовчиларни огоҳлантиринг: Бугундан, Ўзбекистонда LED фаралар ва ксенонларга қарши авторейдлар бошланди.

Қатъий чоралар кўрилмаётгани сабабли, ҳозирда LED, КСEНОН ўрнатиб ҳаракат қилаётган хайдовчирлар кўпайган.

Энди ДАН ҳодимлари автомобилга ностандард ўрнатилган ёритиш жихозлари учун жарима солиб, жарима майдонига тортишни бошлайди.

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўх...

#Яна бир бор Наврўз байрами билан Юртдошларимизни табриклайман🇺🇿🙏

#Яхши куйланган қўшиқ🎷🎻🎺🎹🎸📯🎧🎤🎼

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Алдагани #бола #яхши бўлди Ҳурматли Хайрулло Бозаров!

Муаммо ўз ижобий ечимини топмади Қаҳрамон Қуронбоев - Kahramon Kuranbaev, Alisher Sadullaev, Fayzullajon Qosimov, Muhammadamin Ganiyev, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси, Yoshlar Parlamenti!

Муаммо, муаммо, муаммо, оҳири йўқ!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Яхши #ниятларим #чексиз...
Ўзим учун эмас албатта.

Бахтимга мани тўғри тушинган ҳар бир Юртдошим бор бўлсин🤝🇺🇿

Хаётда яшаш ҳар томонлама қийин, тўсиқлар бор, лекин ҳар қандай тўсиқларни йўлдан олиб ташласа бўлади!

Айримлар ўз нафсини, манфаатлар тўқнашувини адолатли тийса, муаммолар ўз ечимини тез топади!

Нафс манфаатлар тўқнашуви кучли экан муаммолар бир неча йиллар ижобий ҳал қилинмайди!

Нафсларингиздан, манфаатлар тўқнашувингиздан оддий Халқ учун воз кечинглар!!!

Манда ТАНКАМ йўқ.

Манда ортиқча ДАВЛАТИМ, БОЙЛИГИМ йўқ.

Бир бурда нон ва бир қултум сув етарли.

Суянганим Оллоҳ, Давлатим Онам...

Атрофимдаги кўплаб яхши инсонларга доимо сиҳат саломатлик ва омад тилаб қоламан 🤲

Бундан кейин ҳам Аёллар учун жон куйдиришда давом этаман!

Бундан кейин ҳам танкасиз ёшлар учун ТАНКА бўлиб туриб бераман!

Бундан кейин ҳам ҳар қандай зўравонликка қарши курашда фаол бўламан!

Бундан кейин ҳам болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, сифатли таълим олишлари учун ўз ҳиссамни қўшаман!

Бундан кейин ҳам ишламаган виждонсиз нафсига эрк бериб, инсонларни менсимай, инсонларга ҳар томонлама маънан озор бераётган раҳбарларга кун бермайман!

Бундан кейин ҳам Ҳурматли Президент олиб бораётган ислоҳотларида фаол бўлиб ОЛҒА ҚАДАМ ташлайман!!!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юртдошларимиз #томонидан #Дуо #қилинган #йигит #операцияси #яхши #ўтди Ҳурматли Уткир Рахимов малакали лор врачнинг амалий ёрдами билан 🙏

Ҳаммага ваъда берганимдек операция давомида қатнаша олмадим, клиникада соғлигим ёмонлашиб истима 38 градусга чиқиб кетди.

Врач Рахимов билан йигитнинг юз қисмидаги оғир жароҳат асоратлари бўйича мукаммал суҳбатлаша олдим кучим борича.

Операцияга бир соат қолганда соғлигим ёмонлашганлиги туфайли уйга кетдим.

Ҳозир Қўқонлик йигитдан ҳамда малакали лор жарроҳдан яхши хабарни эшитиб Азиз Юртдошларимизга билдириб қўяй, деб, операция жараёнини кўрсатиб ўтдим.

Ҳечким касал бўлиб Азиз жони оғримасин🤲

Ҳурматли Бобожонов Пўлат Раззақович, Ички Ишлар Вазирлиги Ўзбекистон Республикаси фаоллари Қўқон шаҳридаги бўлиб ўтган мудҳиш воқеани адолатли ўз назоратингизга оласиз, деган, умиддаман 🇺🇿👮‍♂️

Ҳурматли Амрилло Иноятов малакали докторлар кўплаб экан👍

https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1316025215995237&id=100027633137805&mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Яхши #хабар, агар қуруқ гап билан қулоққа лағмон илинмаган бўлса вилоят электр энергияси тармоқлари раҳбари томонидан.

Вилоят электр энергияси тармоқлари раҳбари билан кеча телефон орқали Қўқон шаҳрида куз қиш мавсумига қандай тайёргарлик ишлари олиб борилаётганлиги борасида суҳбатлашдим.

Вилоят раҳбарини айтиши бўйича Қўқон шаҳар худудларига 3 та йирик электр энергияси подстанциясини октябрь ойида ўрнатилишини айтиб ўтди, агар ёлғон сўзламаган бўлса, ишониш қийин, лекин вилоят раҳбарини бу галги сўзига ҳам бироз ишонайчи.

Шунингдек Қўқон шаҳар аҳолисига қуёш панеллари ҳали ўрнатилмади, деб, савол ва эътирозимни билдирдим.

Вилоят раҳбари эса, йўқ опа, бу борада ҳам ишлар бўлади, ҳавотир олманг, деди.

Тўғриси Қўқон шаҳрида ҳали бирор хонадонга қуёш панеллари ўрнатилди, деган, хабарни ўзини эшитмадим.

Худо хоҳласа вилоят раҳбари айтгани бўйича 3 та электр энергияси узатувчи подстанциялар ишга тушса электр энергияси етишмаслигини олди олинади.

Ҳурматли Қўқон шаҳар аҳли сизлардан илтимос, сувни, электрни ортиқча исроф қилинишига бефарқ бўлманг.

Шунингдек шаҳар тозалигига ҳам кучли эътибор қаратинглар.

Экологияни асрамасак, йиққан давлатларингиз, бойликларингиз, ҳашаматли юришларингиз бир тийинга ҳам арзимайди, табиатни асраш энг катта бойлигимиз, мақсадимиз бўлсагина яхши хаёт давом этади, унутманг

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўзбеклашган #Рус #йигити #Сергейнинг #орзуси #ЯХШИ #ИНСОН #БЎЛИБ #ҚОЛИШ...

Қўқон шаҳар мурувват уйидан МАРД ЎҒЛОНЛАР маданий гуруҳи ташкил қилиниб республика бўйича кўрик танловларда кўплаб ғолибликни қўлга киритшган экан.

Суҳбатдошим Андижонлик Сергей билан самимий дўстона бўлди.

Сергей қўшиқ куйлашни севади, чиройли мусиқага мос рақсларни моҳирона ижро этади.

Орзуси фақат ва фақат дўст бўлиб оқибат, ота оналар ҳурматларини жойига қўйиш, бойликдан инсонийлик афзаллигини айтди.

Сергейни сўзларида жон бор.

Умр қисқа, дўст топиш эса ўта қийин, бор дўстларни эса қадрига етиш ҳозирда муаммо.

Сергейга сиҳат саломатлик тилайман, доимо соғ саломат бўлсин🙏🇺🇿

Имкон бўлса видеони оҳиригача кўринг💻🎞📱

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Қўмитани #ўзида #тартиб #бўлмаса #бу #қўмитани #йўқи #яхши Ҳурматли Президент

Қўмитани ўзида зўравон бўлса хотин қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нолга тенг хотин қизлар қўмитаси томонидан, энди тушуниб етдим😅

Ким у Умаров, деганлари, кришаси ким Zulayxo Maxkamova, Озода Парпибоева?!!! 👇

Нигора опа даже бу кумитада гендир тенгликда бир ходим бор Умаров канча аёлларни хукукларини паймол килиб юрибди бунака ходимлар кандай килиб яна аелларни химоя килсин факат пияр ёлгон малумотлар

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аёлнинг #ҳолати #яхши #эмас республика масъуллари!!!

Томошабин бўлмай республикадан экспертлар келиб Адолат тикласин пойтахтда иссиққина ўтирмай!

#Аёл #тинчи #бузилган Қўқон шаҳрида!

30 йил бир уйда яшаб 30 йилдан кейин уйдан чиқарилиши алам қилади.

Қонун бўйича 15 йил бир уйда яшаб, солиқ ва бошқа тўловларини тўлаган инсонга уй шундоқ ҳам қонуний номига ўтар экан.

Бу Аёл нима айб иш ёки қайси қонунни буздики ҳозирги кунда нотинч?!

Қўқон шаҳрида, Фарғона вилоятида, республикада Адолатли раҳбарлар борми қақшаётган Аёлга эътибор берадиган?!

Раъно Юсупова

903615343

АТХ, Хўқандий 53 уй 36 хонадон

Феруза Эшматова
Камила Кавланова
Зулайхо Махкамова
Nadira Ataboyevna
Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
pm.gov.uz
UN Amina Filicial
Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси

https://t.iss.one/Nigora_Alimova