Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Халқчил раҳбар👍🇺🇿 Қўқон шаҳар ободонлаштириш бошқармасини камтар раҳбари Азизжон Аҳмедов🇺🇿

Бирор марта Қўқон шаҳар ободонлаштириш бошқармасида ишлаётган инсонлардан, ёрдам беринг, деган мурожаат тушмади.

Бирор марта Қўқон шаҳар ободонлаштириш бошқармасида ишлаётган инсонлардан, ойлик маошларимизни бир неча ойдан бери ололмаяпмиз, деган мурожаат тушмади.

Қўқон шаҳар ободонлаштириш бошқармасида ишлаётган инсонлар қайсидир маънода ҳотиржам ишламоқдалар.

Қўқон шаҳар чиройли гулларга бурканди.

Қўқон шаҳар дарахтларга тўлмоқда.

Қўқон шаҳар келгусида кислородга тўла экологик тоза шаҳар бўлиб қолади

Чунки раҳбари камтар, самимий, қўл остида меҳнат қилаётган инсонларни ўз оиласидек кўрадиган, борини берадиган Халқчил инсондир

Азиз Аҳмедовнинг ишларига омад тилайман 🤝

Қўқон шаҳар ривожланган мамлакатлардек ҳар томонлама покиза, озода шаҳар бўлиб қолишига тилакдошман🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқчил раҳбар👍🇺🇿Қўқон шаҳар хотин қизлар бўйича масъул Барно Хасанова🇺🇿

Барно оз муддат ичида аслида қандай раҳбарлигини кўрсатди.

Барно оддий, камтар, самимий ва қийналган инсонларни дардини ўз дардидек ҳис қилиб яшаётган фаол инсон.

Барно ҳис туйғусини темир инсондек яшира олмайди.

Кимдир йиғласа йиғлайди.

Кимдир хурсанд бўлса ўзида йўқ хурсанд бўлади.

Кимдир ҳаста бўлса кечасими кундузими ўз ишини ташлаб бўлсада ҳаста инсонларга оёққа туришига ёрдам беради.

Барно ҳар бир инсонни ички кечинмаларини юзидан ўқиб оладиган сергак хушёр инсон.

Барно ўзини раҳбарман, демади.

Барно раҳбар бўлиб ўзидан кетмади.

Барно Халқ хизматидаги инсонман, деди.

Муҳими Барно амал учун курашмайди, унга амал ҳам бойлик ҳам мавқе ҳам керак эмас.

Қўқон шаҳар тарихида илк маротаба олий маълумотли, илмий даражаси бор инсон хотин қизлар бўйича масъул бўлди.

Педагог инсон.

Барно Хасанова ишларига омад тилайман.

Шу қисқа давр ичида Барно кўплаб яхши ишларни амалга ошириб улгурди.

Бизга шундай камтар, ўқимишли, Халқчил раҳбарлар кўплаб керак Ҳурматли Президент, Tanzila Narbaeva 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқчил раҳбар👍🇺🇿Қўқон шаҳар ииб раҳбари Нурилло Султонов🇺🇿

Нуриллодек кадр Қўқон шаҳар тарихида илк маротаба ички ишлар органлари тизимига ўзининг янгиликлари, ислоҳотлари, инсонийлиги билан кириб келди.

Нурилло кечю кундуз фавқулодда ҳолатларда ҳам ҳар қандай ҳолатда бўлмасин телефонини кўтариб мурожаатларни эшитиб оператив тезкорликда имкон қадар ижобий ёндошувлар асосида ишлайди Ҳурматли Бобожонов Пўлат Раззақович.

Яхши кадр ииб соҳаси бўйича Қўқонга ишга қўйилди.

Нуриллодан олдинги ииб раҳбарларини кўпи димоғдор, муомала маданияти ўта паст, ўз ишини билмаганлар, жиноятчиликни кўпайишига сабабчи бўлган раҳбарлар қўйилган бўлиб тез тез алмаштирилди афсуски...

Раҳбарлар алмашгани билан ииб тизимида ижобий ўзгаришлар бўлмади, баттар салбийлашишда давом этди.

Нурилло Султонов Қўқон шаҳар иибсига раҳбар бўлгандан кейин ииб тизимида ижобий ўзгаришлар сезилди.

Шаҳардаги фуқаролар учун Нурилло оддий Халқчил раҳбар бўла олди.

Нурилло ўзини димоғдор тутмади.

Нурилло ўзини Халқдан олиб қочмади аксинча ичкарига кириб борди.

Нурилло ўта маданиятли маърифатли раҳбар бўла олди.

Айниқса қийналган Аёлларни кўпига инсоний ёрдам берди, кўпини ишга жойлаштирди, болаларга эътиборли бўлди, касалманд инсонларга инсонпарварлик ёрдамларини берди👍

Нуриллодек ииб сафида инсонлар кўп бўлсин Ҳурматли Президент.

Бизга Нуриллодек камтар Халқчил инсонлар аслида керак.

Нурилло Султоновга таълим тарбия берган Ота Онасига, устозларига чексиз раҳмат🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқчил раҳбар 👍🇺🇿 Қўқон шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов🇺🇿

Улуғбек ҳам Қўқон шаҳар тарихида Халқчил инсон сифатида кириб келди.

Улуғбекдан олдинги Қўқон шаҳар прокурорларининг иши нолга тенг бўлган.

Улуғбекдан олдинги прокурорлар Халқдан йироқ бўлган.

Улуғбекдан олдинги прокурорлар Халқ ичига кириб бормаган.

Қўқон шаҳрига шундай Халқчил прокурор қўйилганидан ҳотиржамман Ҳурматли Президент.

Улуғбек Қўқон шаҳрининг муаммоси билан бирга Қўқон атрофидаги туманлардан келган мурожаатларга ҳам эътиборли бўлиб ўз ёрдамини аямайди.

Бу муаммо Ўзбекистон муаммоси, муаммони туман, шаҳар, қишлоғи бўлмайди, ҳар бир мурожаатга ёрдам беришимиз шарт принциплари асосида ишлайди.

Улуғбек қаердасиз, десам, Нигора ман бу маҳалла, ман касалхонадаман, у ерда бу ердаман, дейди.

Улуғбекни ўзини хаёти йўқ.

Уни хаёти Халқ муаммоси, Халқ хурсандчилиги билан яшашдир.

Қўқон шаҳрига Улуғбекдек прокурорларни бўлиши шаҳар аҳолисининг ютуқларидир.

Улуғбек камтар.

Ҳар бир инсонга ўз оиласидек қарайди.

Улуғбек кўплаб Аёлларга инсоний ёрдам берди.

Улуғбек коррупционер раҳбарларга қақшатқич зарба бера олди.

Улуғбек кўплаб болажонларга меҳрибон инсон бўлди.

Улуғбек кўплаб касалманд юртдошларимизга гуманитар ёрдам берди.

Ҳурматли Президент Улуғбекдек мард, саҳоватли, инсонпарвар раҳбарлар кўпайсин🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқчил раҳбар 🇺🇿👍Ёшлар агентлиги раҳбари камтар самимий Алишер Саъдуллаев 🇺🇿

Ёшлар агентлиги биноси ёнида BOOK китоб ўқиб, компьютерлардан бемалол фойдаланиб, керакли дарслар билан эртадан кечгача чой ичиб, сок ичиб, емак ширинликлар еб ўтирса бўладиган ёшлар учун чиройли жой очилганлигини кўриб хурсанд бўлдим 😊

Ҳурматли Алишер имкон бўлса ҳар бир вилоят, туман, шаҳарларга ҳам Тошкентдаги аурани олиб кириш керак.

Бу ерда ёшларни кўриб хурсанд бўлдим.

Дунё адабиётлари чексиз кўп.

Ҳурматли ёшлар келинг, ўқинг, ҳордиқ чиқаринг🙏👍🇺🇿

Olimbek Tursunov сизга раҳмат, тўғриси кетгим келмай китобларни кўриб ўқиб ўтирибман👍

Кайфиятим аъло бўлди келиб👌

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқчил раҳбар👍🇺🇿Қўқон шаҳрининг Халқ хизматидаги ҳокими Маруфжон Усмонов🇺🇿

5 йилдан олдин даврда ҳар томонлама ривожланишдан реал тўҳтаб, файзсиз қолган Қўқон яқин 5 йил ичида ҳар томонлама ривожланди ва қайсидир маънода Она шаҳримга ФАЙЗ кирди.

Олдинги халқчил бўлмаган бефарқ шаҳар раҳбарларининг оҳиригача қилинмаган, талон тарож бўлган ишлари ҳозирги Қўқон шаҳар Халқчил раҳбари томонидан қийинчиликлар билан бирга амалга оширилди, шаҳарда ободлик сезилди...

Қўқон шаҳар дунёга юз тутди🇺🇿

Қўқон шаҳарни дунё тан олди🇺🇿

Қўқон шаҳар Ҳурматли Президентнинг инсоний қарашлари билан янада чиройли томонга ўзгарди.

Туризм маркази, Халқаро ҳунармандлар маркази, қўшимча олий таълим, хусусий иқтидорли мактаблар, мактабгача таълим муассасаларининг очилиши бунга яққол мисолдир.

Қўшимча ишчи ўринларни яратиш учун қўшимча ишлаб чиқариш корхоналари тадбиркорлар томонидан амалий очилиб аҳолининг ишсиз қатлами иш билан таъминланди ва таъминланмоқда.

Тадбиркорларга имкон эшиклари очилди, очилмоқда.

Шаҳарда тартиб бор, сезиларли...

Янги янги ситилар барпо қилинмоқда.

Аҳолининг хотин қизлар қатламига катта эътибор берилмоқда.

Ўксик қалбли болажонлар доимо эътиборда.

Ногирон инсонлар Халқ хизматчисининг инсоний ардоғида.

Йўлларимизнинг кўп қисми асфальтлашди, асфальтлашмоқда.

Маҳаллаларга электр энергияси тармоқларини яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ишлари мустаҳкамланмоқда.

Камбағал қашшоқ қатламларга эътибор кучли ва кўп камбағал қашшоқ оилалар тадбиркор бўлиб қашшоқликдан чиқишмоқда.

Олий таълим, мактаб, мактабгача тарбия муассасаларига Халқ хизматчисининг амалда эътибори жуда кучли, кўпроқ болажонлар билан, талабалар билан жонли мулоқотлар олиб борилади.

Шаҳар тозалиги, шаҳарнинг экологик муҳитини янада яхшилаш ишлари давомий кетмоқда.

Қариялар эъзозда.

Спортга эътибор кучли.

Соғлиқни сақлаш бўйича ҳам жаҳон тажрибаларини, малакали тиббиёт мутахассисларини кўпайтириш, замонавий тиббиёт технологияларини келтириб аҳолига сифатли тиббий хизматларни йўлга қўйишда фаоллик кучли.

Ички ишлар, прокуратура, солиқ ва бошқа ишларда ҳам Халқ хизматчисининг фаоллиги давом этмоқда.

Ҳар бир мурожаат оператив тезликда ижобий ҳал бўлмоқда.

Муаммолар ҳали кўп, лекин ҳар бир муаммони ечими маълум бир вақт, маълум бир сабр, маълум бир маблағлар билан албатта ҳал бўлади.

Қўқон шаҳар Халқ хизматчиси Маруфжон Усмонов салоҳиятли кадрларни, Халққа амалий реал фойдаси тегадиган кадрларни ҳам юзага чиқариб биргаликда иш олиб бормоқда.

Таниш билиш асосида Халқчил бўлмаган олифта кадрларни ишдан бўшатишга муяссар бўлди.

Гапираман, десам, Она шаҳримда яхши ўзгаришлар бор

Халқ манфаатлари йўлида ишлар қийинчилик билан бўлсада албатта амалга ошди, ошади.

Осон ишни ўзи йўқ 🇺🇿

Ютуқ бор жойда камчилик ҳам доимо бўлади.

Камчиликсиз, муаммосиз дунёда юртнинг ўзи йўқ 🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Қўқон шаҳар ҳокимлиги биносида хаётдан қийналган Халқ ҳокимдан амалий ёрдам сўраб келишини шунингдек ёрдам олишнинг куни, вақти, соати йўқ.

Ҳокимлик биносида Халқни қабул қилиб эшитиш ҳар куни, давомий 🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқчил раҳбар👍🇺🇿Фарғона вилояти Халқ хизматидаги камтар самимий инсон Хайрулло Бозоров🇺🇿

Олдинги вилоят ҳокими юқорига кўтарилиб кетгандан кейин Фарғона Халқини янада ҳар томонлама ўйлайдиган, тиними йўқ, Халқ дардини ўз оиласидек қабул қиладиган, Фарғона иқтисодини кўтарган, тадбиркорларни эшитган, қўшимча ишчи ўринларни яратган, чет эл инвестицияларини олиб кирган, қўшимча олий таълим, мактаб, мактабгача таълим кўпайтиришга, етим, ёлғиз, ногирон инсонларни меҳрибон инсон бўлиб бошини силаган Хайрулло Бозоров бўлганидан ҳотиржам бўлдик.

Хайрулло Бозоров соғлиги бўйича оғир жарроҳликни бошидан ўтказди ва ушбу дард чекиш орқали дардман инсонларга бошқача инсоний принциплари орқали ёрдам берди.

Дарди қийнаб, жарроҳлик битмаган бўлсада Халқ ичида дам олмай тик оёқда соатлаб турди.

Уйсиз инсонларни уй билан таъминлади.

Бир неча йил ҳеч ким эшитмай сарсон бўлган инсонларни дардини эшитиб амалий кўмак берди.

Аёлларга ҳар томонлама эътибор берди.

Болаларни бошини силади.

Танқидларни тўғри қабул қилди.

Ҳар бир жараёнга демократик, ақл, илм, билим, тажриба билан ёндошиб фаолият кўрсатмоқда.

Халқ хизматидаги инсон ўта камтар.

Шундай инсонни Халқни корига ярасин, инсонларга ҳурмат кўрсатсин, етимларни, ёлғизларни бошини силасин, Юртига Халқига содиқлик билан меҳнат қилиб ишласин, деб, дунёга келтирган, таълим тарбия берган ОТА ОНАСИ, УСТОЗЛАРИГА ЧЕКСИЗ ФАРҒОНА ҚИЗИ НИГОРАДАН РААААҲҲМАААТТТТ🇺🇿🙏

Ютуқлар бор жойда камчилик албатта бўлади.

Буни хаёт дейдилар.

Идеал ишлашни, яшашни имкони йўқ!

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқчил раҳбар👍🇺🇿Фарғона вилояти туризм раҳбари камтар самимий инсон Хуршид Аҳмедов🇺🇿

Хуршид Ахмедов ҳақида қанча ёзсам, гапирсам ҳам кам...

Хуршид Ахмедов ўз юртини, Халқини равнақи учун чет элдаги аъло хаёти ва ишидан воз кечиб Фарғонага ишлаш учун қайтиб келди.

Чет элдан қайтиб тиним билмай, уйқусизликда, чарчаса ҳам чарчамасдан Халқ билан ишлади.

Айниқса Фарғона туризмини аъло даражада ривожланишига сабабчи бўлди.

Хуршид Ахмедовни меҳнати дунёларни забт этди, Ўзбекистон республикасини янада эътирофига сазовор қилдирди👍

Чет элдан кўплаб буюк инсонлар Фарғонага келишлари кундан кунга кўпайди.

Янгидан туризм марказлари очилди.

Бир неча қўшни мамлакатларга блогер журналистларни бирга олиб борди.

Хуршидни билими ҳар томонлама мукаммал.

Ҳам диний, ҳам дунёвий

Хуршид қўшни мамлакатлар билан Халқчил дўстона алоқаларни тиклай олди.

Ҳар бир йиғлаган Аёлни токи кўзида хурсандчилик, ҳотиржамликни кўрмагунга қадар рози қилиш учун меҳнат қилди.

Ҳар бир йиғлаган болани бошини ўз фарзандидек бошини силади.

Ҳар бир йиғлаган қарияларни ўз ота онасидек бағрига босиб меҳр берди.

Ҳар бир қоқилган инсонга ман сани қардош акангман, укангман, деб, хаётини яхшилашга ҳаракат қилди.

Хуршидда айрим раҳбарлардек ўйин ичида ўйин ўйнаш жирканч ишлаш йўқ.

Хуршид борича оддий Хуршиддир.

Фарғона вилоятига Хуршид бошқача янгиликлари билан кириб келган Президент истаган кадр бўла олди.

Хуршиддек инсонларни дунёга келтирган, таълим тарбия берган ОТА ОНАСИГА, УСТОЗЛАРИГА ФАРҒОНА ҚИЗИ НИГОРАДАН ЧЕКСИЗ РАҲМАТ🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқчил раҳбар👍🇺🇿Фарғона вилояти Фурқат тумани Халқ хизматидаги инсон Жуманов Жахонгир Собиталиевич🇺🇿

Фурқат тумани бундан икки йил олдин ҳар томонлама аянчли, ривожланишдан анча орқада қолган, аҳолини турмуши яхши томонга ўзгариши қийин бўлган, худуд тадбиркори, фермери, деҳқони эътибордан четда қолган, таълими, тиббиёти орқада қолган туманлардан бири эди.

Жахонгир Фурқат туманига Халқ хизмати учун келгандан кейин туманда яхши ўзгаришлар сезиларли бўлди.

Кўп муаммолар ижобий ечимини топди.

Аёлларга эътибор қаратиш кучайди.

Болаларга меҳрибонлик кўрсатилди.

Қариялар эъзозланди.

Тадбиркору, фермер, деҳқонларни дардини эшитиб амалий ёрдам берилди.

Фурқат тумани олдингидек қолоқ туман эмас ҳозирда.

Қийинчилик билан бўлсада ривожланишда давом этмоқда.

Жахонгирдек Халқчил ўғлонларни дунёга келтирган, таълим тарбия берган ОТА ОНАСИГА, УСТОЗЛАРИГА ФАРҒОНА қизи НИГОРАДАН ЧЕКСИЗ РАҲМАТ 🙏🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Уйлар #ўта #қиммат, #нарҳлар #Халқчил #қўйилмаган Ҳурматли Президент!

Ўзбекистон Халқини кўпи бу чиройли уйларни ололмайди Ҳурматли Мурад Назаров!

Нарҳларини телефон орқали сўраб билдим ва шокка тушдим...

Давоми бор!

Бошқа уй қурган тадбиркорларни ҳам уй бўйича қўйилган қиммат нарҳларни олиб чиқаман!

Бир хоналик уйлар 100000 доллардан тортиб уч хоналик 180000 долларгача ва ундан ҳам юқори!

100000 минг доллар оддий Халқ топа оладими, албатта йўқ!

Худудлардаги ҳокимлар нега томошабин бундай нереал қиммат нарҳларни қўйилиб сотилишига?!

Бу уйлар бойлар учун, олигарх кланлар ва чет элликлар учун, Оддий Халққа анқони уруғи ҳам йўқ денглар уй қураётган, қимматга сотаётган ноХалқчил тадбиркорлар!!!

https://fb.watch/lcche-Lz26/?mibextid=Nif5oz

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
#Халқчил #Ўзбекистон #Қаҳрамони #Президентнинг #фидойи #кадри Қашқадарё ўғлони Акром Сулаймонов 🇺🇿

Бу инсон ман билган таниган, раҳбарлардан тубдан фарқ қилади.

Энг муҳими шаффофликдан қочмайдиган, сизнинг таклифингиз, талабингизни ўрганадиган, ОАВлар учун доимо очиқлик сиёсати билан ишлайдиган инсон.

Бу инсонни Қашқадарё вилояти Шахрисабз шаҳар ҳамда Деҳқонобод туманида ҳоким бўлган пайтларидаги амалга оширган чиройли ишлари билан ҳурматим ошди.

Афсуски номаълум сабабларга кўра бу инсон ҳозирда ҳоким эмас!

Нега..., сабаби мавҳум...

Лекин манда бир яхши умид бор, у ҳам бўлса Акромжонни Худо хоҳласа Ҳурматли Президентимиз муносиб ишни топширади, деган.

Илоҳим шундай бўлсин🇺🇿

Меҳнат қилган Элда Азиз деганларидек Акромжонни олиб борган яхши ишларини Халқ доимо ҳурмат билан ёдга олиб Азизлайдилар🇺🇿

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Депутат #бўлсангиз шундай #Халқчил #депутат #бўлинг, бўлмаса #Хулқчилман, #деманг минбарларда!!!

Қаранг Азиз Юртдошлар Россия биздан анча бой, Халқи тўқ, нарсалар арзон, деймиз, аммо..., Россиялик депутат сўзи бўйича Россияда ер ости ва ер усти бойликлари чексиз бўлишига қарамай Россия Халқи қашшоқ, демоқда.

Араб мамлакатлар ер ости ва ер усти бойликларини ўз Халқлари билан баҳам кўришини таъкидлаб ўтди

Ўзбекистон унда қандай яшамоқда Азиз Юртдошлар...?

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Ассалому алайкум Азиз Юртдошларимиз🇺🇿 #Ватанпарвар, #Халқчил #бўлайлик. Юқорида ўтирган раҳбарларга шу икки сўзга кучли амал қилиш етишмаганда биз оддий Халқ шу икки сўзга кучли амал қилайлик, ўзгалар дардига бефарқ бўлмайлик, у дунёда ҳар бир яхши ва ёмон амалимиз учун Оллоҳ олдида берадиган топширадиган ҳисоботимиз жавобимиз бор...

Ватанга севгиси ҳақида сайрайдиган эмас, ватанидаги мазлум ҳуқуқлари ва адолат тантанаси учун курашадиган одам ватанпарвардир.

Нигора Алимова

https://t.iss.one/Nigora_Alimova