Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.74K videos
1 file
8.46K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#ногиронларга_мажруҳ_деб_жамиятдан_ажратганга_инсоф_берсин

Ногирон қатламга ҳам Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev томонидан қатъий эътибор бериш бошланди.

Президент селектор йиғилишини кўриб, эшитиб қувондим.

Кимлардир, афсуски улар кўпчилик, ногирон инсонларни инсон ўрнида кўрмадилар, ногирон инсонлардан очиқдан очиқ жиркандилар, ногирон инсонлар ишлаб турган ишхоналардан қаттиқ босимлар остида қолиб аёвсиз ишдан бўшатилдилар Ҳурматли Tanzila Narbaeva, сизни кўп воқеалардан хабарингиз бор албатта...

Ногирон инсонлар нафақалари ўта пастлигича қолди.

Ногирон инсонлар ётиб даволанадиган реабилитация марказларида аҳвол яхши эмас.

Ногирон инсонлар учун ўқишга киришга имтиёзлар кучи йўқ.

Ногирон инсонлар учун имтиёзлар деярли йўқ бўлди.

Ногирон инсонлар касаллигини даволатиш бўйича пластик карта рақамини оммага қўйиб ҳозиргача пул йиғилиши, бу ачинарли ҳол..., Худо хоҳласа бундай кўриниш йўқ бўлади...

Ногирон инсонлардан уялмасдан кўп инсонлар, оила аъзолари очиқдан очиқ фойдаланади.

Ногирон инсонларни кўплар очиқдан очиқ таҳқирлаб аёвсиз калтаклайдилар, бундай ҳолатлар кўп минг афсуски.

Ногирон инсонлар тўйиб ўзи хоҳлаган емак ея олмайдилар.

Ногирон инсонларни кўплар мажруҳ, деб, масҳара ҳам қилдилар.

Мажруҳ, деб, жамиятдан ажратганларни ўз хаётимда ҳам кўрганман, ҳозир у инсон кааааттттаааа "ҳалол, виждонли, камтардек, фидойидек, ақллидек" 🤗

Инсоф берсин...

Ногирон инсонларга эътибор кучли бўлиши керак.

Улар соғлом инсонлардек кўп эмас.

Статистика бўйича 1 миллионга ҳам бормайди.

Шу рақамдаги ҳамма ногирон инсонлар давлатдан ёрдам ҳам сўрамайди, кўпи ўзини ўзи эплайди.

Кўпи эса ёрдамга муҳтож.

Ногирон инсонларга эътибор ва ёрдам бераётган юртнинг фидойи фарзандларини Оллоҳим доим ўз паноҳида асраб ўзи қўлласин🇺🇿🙏

Шавкат Мирзиёев раҳмат Сизга...

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ногиронларга #ким #ёрдам #беради Ҳурматли Президент?!!!

700 та беморлар сарсон Фарғона вилоятида!!!

Вилоят ҳокими қанисиз, нега бефарқсиз?!!!

Вилоят прокурори нега томошабинсиз?!!!

Вилоят соғлиқни сақлаш ўлиб бўлган!!!

Бу бечора инсонлар ўзига керак бўлган дорини ололмай сарсонку pm.gov.uz, O'zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati, O'zbekiston Respublikasi Sog'liqni saqlash vazirligi, O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Бобожонов Пўлат Раззақович, Феруза Эшматова, Хайрулло Бозаров, Фарғона Вилояти Халқ Қабулхонаси!

Бу инсонлар Ўзбекистон фуқаролари бегоналар эмас.

Рўза Рамазон ойида бу инсонларга дориси берилмай келинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазири нега бефарқ?!

Матбуот котиби нега томошабин?!

Агар ҳозир Amrillo Inoyatov бўлганида аллақачон муаммо ижобий ҳал бўлган бўлар эди!!!

Бефарқ масъуллар ҳамма ёқни босиб кетган, атроф томошабин!!!

Айтдимку Ўзбекистон республикасида ногиронлар хор, хўр, зор!!!

+998900598484

https://t.iss.one/Nigora_Alimova