Нигора Алимова
1.38K subscribers
7.14K photos
3.75K videos
1 file
8.47K links
Адолат, адолат ва яна адолат!
Инсон_жамият_давлат

Мурожаат учун +998909009024
Download Telegram
#Жума муборак 🤲#Азиз Юртдошлар имкон қадар Аҳмад Яссавий Ҳазратларини зиёрат қилинг🇺🇿🇰🇿юрт кезинг, Аждодларимизни ёд этинг🤲🇺🇿🇰🇿

Аҳмад Яссавий (1041-1167)

Ислом дини пайдо бўлгандан сўнг унинг доирасида, Қуръон ва Ҳадис аҳкомига мос равишда пайдо бўлган тасаввуфий таълимотлар X—XI аерларга келиб Мовароуннаҳрда ҳам кенг тарқала бошлади.
Тасаввуф — Яқин ва Ўрта Шарқ халқларининг маънавий ҳаёти тарихидаги энг мураккаб, ўзаро зиддиятларга тўлиб-тошган ва муҳим ҳодисалардан бири бўлиб, унинг учун таркидунёчилик, бу дунё бойликларидан ва нозу неъматларидан воз кечиш, Аллоҳ васлига етмак учун пок, ҳалол, ўз меҳнати ила яшаш, ихтиёрий равишдаги фақирлик характерли хусусиятлардан ҳисобланган.
Марказий Осиёда тасаввуфий таълимотларнинг пайдо бўлиши Юсуф Ҳамадоний (1048—1140) номи билан боғлиқцир. Юсуф Ҳамадоний Марв ва Бухорода хонақо ва Мадраса қурдириб, кўплаб туркигўй, форсигўй шогирдлар тайёрлади. Бухородаги шогирдлари орасида Ҳасан Андоқий, Абдулло Барақий, Аҳмад Яссавий ва Абдухолиқ Ғиждувоний алоҳида ажралиб турарди. Кейинроқ бу тўрт истеъдодли шогирд Ҳамадоний мактабини муваффақият билан давом эттирдилар.
«Яссавия», «Нақшбандия» тариқатлари Ҳамадоний таълимоти асо¬сида шаклланди.
XII аерда Марказий Осиёда пайдо бўлган илк тасаввуфий тариқатнинг асосчиси Хожа Аҳмад Яссавий 1041 йилда Сайрамда, Шайх Иброҳим оиласида дунёга келган. Унинг вафот этган вақти кўпгина қўлёзма манбаларда ҳижрий 562 (1166/67) йил деб ёзилган. Аҳмад ёшлигида онасидан, сўнг отасидан ажралади. Уни бобоси Арслонбоб тарбиялаб вояга етказади. Аҳмад дастлабки таълимотни Яссида машҳур олим Шаҳобиддин Исфижобийдан олади. Сўнгра бобоси Арслонбоб кўрсатмаси билан Бухорога бориб, Юсуф Ҳамадонийдан таълим олади. Аҳмад Яссавийнинг ўзи «Устоз Юсуф Ҳамадонийнинг ҳузурига 23 ёшида борганини ва ул Ҳазратнинг тарбиясига ноил бўлғонлигини» айтади. У ерда тасаввуфдан таълим олиб, сўнг ўз юрти Туркистонга қайтади, ўз таълимотини тарғиб этиб, шогирд, муридлар тайёрлай бошлайди.
Ривоятларга кўра, Яссавий 63 га (Пайғамбар ёшига) етгач, ер остида ҳужра ясатиб, «чилла»га кирган, қолган умрини тоат-ибодат қилиб, қимматли ҳикматлар ёзиб, риёзатлар чекиб, ер остида ўтказган. Бир ривоятга кўра, у 125 йил, бошқа ривоятга қараганда, 133 йил умр курган.
Яссавий маданиятимиз тарихида илк туркийзабон мутасаввуф шоир сифатида маълумдир. Унинг тасаввуфни тарғиб этувчи туркийда ёзилган шеърлари тилининг халққа якинлиги, оҳангдорлиги би¬лан тезда машҳур бўлиб кетди.
Алишер Навоий ибораси билан айтганда, «Туркистон мулкининг улуғ Шайх-ул-машойихи» Ҳазрати Хожа Аҳмад Яссавий жуда кўп мутасаввуф донишмандларни тарбиялаб вояга етказган. Маълумки, «Яссавия» тариқатидан кейин Марказий Осиёда икки йирик тариқат пайдо бўлади: «Накшбандия» (Хўжагон), «Бектошия».
Тасаввуфдаги барча йирик тариқатларда бўлганидек, «Яссавия» тариқатининг ҳам ўзига хос муайян қоидалари (одоби) бўлиб, бу таълимотдаги соликлар қуйидаги қоидаларга амал қилишлари мажбур бўлган:
1) Мурид ҳеч кимсани ўз пиридан афзал кўрмаслиги, унга доимо таслимият изҳор килмоғи лозим;
2) Мурид шунчалик зукко ва идрокли бўлиши керакки, то ўз шайхининг румуз ва ишораларини мукаммал англай олсин;
3) Шайхнинг барча аҳволи (сўзлари) ва афъоли (ишлари)га мурид содиқ бўлиб, унга мутлақо муте ва мўътақид бўлмоғи лозим;
4) Мурид ўз муршиди (пири)нинг барча топшириқларини чусту чолоклик (чаққонлик) ила сидқидилдан бажариб, уни ҳамиша рози қилиб юрмоғи зарур. Чунки ризой Аллоҳ унинг (яъни Шайхнинг) зимнидадир;
5) Мурид ўз сўзига содиқ, ваъдасига росих бўлиб, муршиди кўнглида ҳеч қандай шаку шубҳа туғдирмаслиги зарур;
6) Мурид ўз ваъдасида вафодор, сўзида устувор турмоғи лозим;
7) Мурид ўз ихтиёридаги барча мол-мулкини, бутун бору йўғини ўз шайхига нисор этмоқ учун доимо тайёр турмоғи лозим;
8) Мурид ўз муршидининг барча сир-асрорларидан огоҳ бўлиб, унинг ифшосини ҳеч вақт хаёлига келтирмаслиги керак;
9) Мурид ўз шайхининг барча таклифларини назарда тутиб, унинг мушкилотини осон қилмоғи, панду насиҳатларини бажо келтирмоғи шарт;
#Азиз Юртдошлар албатта Қозоқистон республикаси Туркистон вилоятига боринг, саёҳат ва зиёрат қилинг🇺🇿🇰🇿🇰🇿🇺🇿

Уккоша ким эди?

Уккоша ибн Миҳсан улуғ саҳобалардан бўлиб, Бани Абдушшамс ибн Абдуманофнинг иттифоқдоши эдилар. У киши Исломга аввал кирган пешқадамлардан бўлиб, Мадинага ҳижрат қилганлар. Уккоша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан барча жангларда қатнашдилар.

Мукофот амалдан кейин бўлади. Уккоша розияллоҳу анҳу унгача кўп амал қилган, барча жангларда қатнашган эдилар. Аллоҳ таоло Расули соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларига мазкур ҳадисни Уккоша розияллоҳу анҳу борликларида жорий қилди, Уккошага эса тезкорлик билан фурсатни ғанимат билишни насиб этиб, сўнггида мукофотни ато этди.
Жавоб беришдаги лутф, мулойимлик. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи сўраган кишига “Сен лойиқ эмассан”, “Сен муносиб эмассан” демадилар. Балки унинг кўнглига ботмайдиган қилиб, “Уккоша бу борада сендан ўзиб кетди” дедилар ва бу билан қайта сўраш эшигини беркитдилар.
“Ўзиб кетди” деган сўз билан яхшилик масаласида мусобақалашиш кераклигини баён этдилар.
Мусобақада ютган кишининг исмини эслатиб, бошқаларга намуна қилиш. Уккоша деб эълон қилдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Умматимдан етмиш минг киши ҳисоб қилинмасдан жаннатга кириши берилдим. Уларнинг юзлари бадр (ой тўлган) кечадаги ойдек ва қалблари бир одамнинг қалбидек бўлади. Мен Раббим азза ва жалладан яна қўшишини сўрадим. У менга ҳар бирлари билан етмиш мингта қўшиб берди”.

Бу ҳадиси шарифни имом Аҳмад “Муснад”ларида ривоят қилганлар. Устозларимиздан Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ ушбу ҳадисни таржима қилиб, остига қуйидагича изоҳ ёзганлар: “Мен ҳисоблагични олиб етмиш мингни етмиш мингга кўпайтирдим. 4900000000 (тўрт миллиард тўққиз юз миллион) чиқди. Эй карами кенг Зот, Расулинг соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир сўровларига етмиш минг баробар қўшиб бердинг. Биз ҳам ўзимизнинг ҳолимиздан келиб чиқиб ўтинамиз, бизни ўша тўрт миллард тўққиз юз миллиондан биттаси қилгин! Ё Робб, бизни ҳисоб беришга мажолимиз йўқ.

Аллоҳ таоло бизни ҳам ана шу ҳисобсиз жаннатга кирувчилар сафида қилсин!

Үкаша ата мазары – шамамен 6-7 ғасырларда өмір сүрген, Мұхаммед (саллаллаһу ғаләйһи уа салләм) пайғамбарға замандас болған ислам дінінің өкілі – Үкаша ата кесенесі, сәулет өнері ескерткіші.
Қаратаудың күнгей бетінде, Өгіз тау шатқалы маңындағы қыратта, Түркістан қаласынан солтүстікке қарай 42 км жерде орналасқан.
Кесененің жалпы ұзындығы 16 м, ені 5 м, биіктігі 3,5 – 4 м. Ғимараттың батыс жағында, диаметрі 3,5 – 4 м, биіктігі 4 – 4,5 м болатын шірімейтін қаңылтырдан күмбез тұрғызылған. Негізгі құрылысы тау тастарынан тік төртбұрышты етіп қаланып, сырты ақ және сұр түсті цемент қоспасына қиыршық тас араластырылып сыланған. Кесененің ішіндегі мазардың биіктігі 160 – 170 см, ені 150 см, ұзындығы 12 м-ге жуық (ұзындығының ұзын болуы - Үкаша атаның басын шапқанда, басы 12 метр жерге дейін домалап барған, содан кейін қаны аяқ астына жатпасын деп, қанымен бірге жерлеген). Кесененің батыс жағында 200 м жерде Үкаша ата құдығы бар.
Аңыз бойынша, Үкаша ата сахаба Мұхаммед (с.ғ.с) пайғамбардың сенімді серігі әрі күзетшісі болған. Жергілікті тұрғындар “Пайғамбарымыздың (с.ғ.с) жауырынының астындағы мөрді сүйгеннен кейін Үкаша сахабаның денесіне атса – оқ, шапса – қылыш өтпеген” дейтін ертегіге бергісіз әңгімені ғасырдан-ғасырға жалғап, айтып келеді. Аңызға жүгінсек, қайсыбір мысық пиғылды, іштарлық танытқан дұшпандары қапияда бас салып, Үкаша атаны қапы қалдырып, бақиға аттандырған көрінеді. Таң намазында басы сәждеге енді барғанда дұшпанның қылышының соққысынан жерге салбырап түскен сахабаның мүбәрәк басы ешкімге ұстатпай, құдыққа түсіп кетеді. Ал, құдық болса, жерасты жолдары арқылы, сонау Меккедегі зәмзәм бұлағымен жалғасады дейді, айтушылар. Себебі, құрбан болған сахабаның басы, сол балбұлақтан табылып, пайғамбардың қабірінің аяқ жағына жерленіпті-міс. Бұл – Үкаша атаның «Иә, Алла, менің басым пайғамбарымның аяғында жатса екен!» деген арман-тілегінің орындалғаны болса керек.
#Азиз юртдошларимиз имкон бўлса кечқурун уйқудан олдин аспирин, нимесил, тайлол холд каби дориларни ичиб кейин уҳланг

Ҳар тугул бироз совуқ отмай эрталаб шамоллаб қолмайсиз👍

Ўзингизни ва яқин инсонларингизни асранг🤲

Азиз юртдошларимиз акса урган, шамоллаган инсонларга яқин борманг, масофа сақланг ўзингизни ҳавфсизлигингиз учун зарурат билиб маска, ниқоб тақиб олинг🙏

https://t.iss.one/Nigora_Alimova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Азиз #жой #Шоҳимардонда #аҳлатлар... Аҳлатлар ободликка етакламайди, аксинча ҳар жойга аҳлат ташлаганлар вақти келиб аҳлатдек хор бўлади.

Шоҳимардонда ҳозирда аҳлатлар кўпайиб аҳоли ва атрофдан келган меҳмонлар томонидан кўчаларга очиқ ойдин бефаросатларча табиатга зарар етказган ҳолда ташлаб, отиб, тупуриб кетилмоқда!

Шоҳимардонда ободонлаштириш, экология ишлаши нолга тенг!

Имкон бўлса табиатга зарар етказган ҳар бир фуқарога катта жарималарни қўллаб назоратни кучайтириш керак Хайрулло Бозаров!

Видеони оҳиригача кўринг

https://t.iss.one/Nigora_Alimova