Nazorat Uz | Rasmiy kanal
82.2K subscribers
13K photos
13.8K videos
15 files
15.2K links
Энг долзарб мавзулар, кун муаммолари, адолат ва ҳақиқат мустақил ОАВ @NazoratUZ Расмий каналида.
Таҳририят "ОАКА"нинг N°1504-сонли гувоҳномаси асосида фаолият олиб боради.

Мурожаат учун @Murojaat777_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Телеведениега чиқаётганларнинг аҳволини қара...

@NazoratUzOfficial хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!

Биз билан боғланиш:👇
@Murojaat777_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Бу Европада ўрнатилиши кутилаётган янгича инновацион ахлат қутилари!

Бизда эса кўчаларда оддий ахлат қутилари, улар бўлган тақдирда ҳам, унга ахлат ташлайдиган фаросатли одамлар етишмайди.

@NazoratUzOfficial хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!

Биз билан боғланиш:👇
@Murojaat777_bot
#танқид

Бундан ўн йиллар аввал Шарқий Европа ҳаво йўллари компанияларидан бирида учишдан аввал, рўйхатдан ўтишда менга ҳалол таом беришларини сўрадим. Масъул ҳалол таомнинг нималигини билмади. Ундан "кошер" нималигини сўраганимда, "биламан", деди. Шунда ундан сўрадим:
— Қандай қилиб умумий сони ўттиз миллионга ҳам бормайдиган яҳудийларнинг кошери ҳақида биласизу, бир ярим миллиардга яқин бўлган мусулмонларнинг Ҳалол таоми ҳақида билмайсиз?, — дедим. Шунда масъул:
— Сиз биздан ҳалол таом сўраётган биринчи мусулмонсиз, — деди.

© Саид Комил

@NazoratUzOfficial хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!

Биз билан боғланиш:👇
@Murojaat777_bot
#танқид

Бугун вазирликда ишлайдиган бир танишимнинг сўзлари бошимга гурзи билан ургандай бўлди. Вазирининг (дўстимнинг шахсий илтимосига кўра вазирлик номи очиқланмади) иккита ҳайдовчиси бор экан: бири ишники, бири шахсий. Ишникини тушундим, шахсийси қанақалигини сўраганимда дўстим бу вазирининг оиласини олиб юрадиган ҳайдовчи эканлигини айтди. Кейинчалик суриштирсам, бу кўп идораларда одатий ҳол экан. Раҳбарлар бирорта жойга биттасини тайинлаб, ўз шахсий манфаатлари учун ишлатиб юрар экан.

Ўтган йили Эстония президенти фарзандларини мактабга хизмат машинасида олиб борган вазирни ишдан бўшатган эди. Бизникилар эса шаҳар бедарвозалигидан халқ ҳисобидан алоҳида шахсий ҳайдовчи тайинлайди. Назорат қилувчи идоралар мум тишлаган. Чунки уларнинг ўзи ҳам орқаси тозамаслигини яхши билади...

Мен бу ватаннинг ҳарчанд ривожланишини хоҳласамда, бунақа амалдорлар билан юз йилдан кейин ҳам аҳволимиз ўнгланишига ишонмайман...

@NazoratUzOfficial хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!

Биз билан боғланиш:👇
@Murojaat777_bot
#танқид

Қиш бошланяпти...


Ўзбекистонда тез орада автомобилида шунақа белгиси бўлган одам энг бахтли бўлади!

Неча йиллардан буён халқни қийнаб келаётган деярли бирорта муаммога ечим топилмади. Ҳаромхўр ўғри амалдорлар халқни талашда давом этмоқда. Ўз ватанингда ўз ресурсларингга зор бўлиб яшайсан...

Яқин кунларда яна халқнинг ўғлонлари бир-икки сўм илинжида туни билан турнақатор навбатда туришади... Масъуллар эса маза қилиб, жазманига қуриб берган қасрида тунини ўтказади...

Ҳаммасидан бош олиб кетгинг келади. Бироқ, ота-она, қариндош-уруғ шу ерда. Ўз ватанимдан бездиришгани учун ҳамма масъулларга катта "раҳмат"!

Сиз бу белгининг қадрини қайданам билар эдингиз...

@NazoratUzOfficial хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!

Биз билан боғланиш:👇
@Murojaat777_bot
#ибрат #киноя #танқид

Жанубий Корея метросида ўқиб кетиш учун китоб жавонлари жойлаштирилган экан.

Бизнинг метроларда эса аёлларнинг гигиеник воситалари рекламасини учратишингиз мумкин.

Шунинг улар тараққиётнинг қаеридаю, биз қаеридамиз...

@NazoratUzOfficial хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!

Биз билан боғланиш:👇
@Murojaat777_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Бу гўдакни азоблаган, ҳайвонлар! Қабрда сенларга нима едирилишини бир фикр қилсаларинг эди!

👉 @NazoratUzOfficial хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!

Биз билан боғланиш:
👉
@Murojaat777_bot
#танқид

Генри Форднинг заводларидан бирида бир гуруҳ ишчилар дам олгани учун пул олар эди. Бу конвейернинг узлуксиз ишлашига жавоб берувчи сервис бригадаси, яъни таьмирчи усталар эди. Уларнинг дам олиш хонасида ўтказган вақти учун ҳисобларига пул ёзиларди. Йиғиш линиясида носозликдан дарак берувчи қизил чироқ ёниши билан уларга пул ҳисоблаётган ҳисоблагич тўхтар эди.

Биринчидан, таъмирчилар тезроқ дам олиш хонасига қайтиш учун таьмир ишларини тезкорлик билан амалга оширар эди. Иккинчидан, яна муаммо чиқмаслиги учун таьмир юқори сифатда амалга оширилар эди.

Бизнинг идораларда эса ходимнинг дам олиши жиноят каби баҳоланади. Раҳбардан дам ёки таътил сўрасангиз, кўзига муттахамдек кўринасиз. Шунинг учун ҳеч бир идорада на унум ва ривож бўлади. Дам олмасдан ишлаш ватанпарварлик белгиси каби қаралар экан, ҳеч қандай тараққиёт ҳақида фикр юритиб бўлмайди.
ㅤㅤㅤㅤ
👉 @NazoratUzOfficial хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!

Биз билан боғланиш:
👉
@Murojaat777_bot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танқид

Бир ёнда ночорлар кечда боламга нима едираман деган ўй билан юрибди. Бир ёнда эса бойлар мана бунақа ишлар қилиш билан овора. Аллоҳдан ҳаё қилинг!

👉
@NazoratUzOfficial хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!

Биз билан боғланиш:
👉
@Murojaat777_bot
#танқид

Норвегияда олмалар серҳосил келса деворларига шундай илиб қўйишаркан, истаган одам олиб кетавераркан.

Бизда агар шундай бўлса, олмаларни чириб кетганча омборда сақлашади. Чиришни бошлаганидан кейин молларга беришади. Токи кўзимиз тўймас экан, дунёни еб битирсак ҳам қорнимизни тўйдира олмайди.

👉 @NazoratUzOfficial хабарлар ва янгиликлар каналига аъзо бўлинг!

Биз билан боғланиш:
👉
@Murojaat777_bot
#танқид

Мен камерунлик эмасман. Мен — францияликман. Эндигина футбол ўйнашни бошлаган чоғларим, ҳали сояда бўлган даврим эди, отам Камерун футбол федерацияси билан боғланиб, Камерун терма жамоасида ўйнаш ниятим борлигини айтади ва улардан мен учун имкон берилишини сўраб илтимос қилади. Аммо, улар отамдан жуда кўп пора талаб қиладилар. Отам уларнинг бу қилиқларидан жирканиб Францияга қайтиб келади... Ҳа ўша менга имкон берган, мени дунёга машҳур қилган Францияга. Бугун мен дунёнинг энг қиммат футболчисиларидан бирига айландим!

Камерун эса энди мени ўзига чақириб, гўёки мени ўзиники қилиб кўрсатмоқчи. Аммо, мен энди францияликман ва шундай бўлиб қоламан.

©️ Килиан Мбаппе

Ватан бу фақат сенинг туғилган жойингина эмас, ватан бу сени шахс сифатида ҳурмат қиладиган ва сенга ишонадиган жойдир.

 | Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |

✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун:  @Murojaat777_bot

👉 https://t.iss.one/NazoratUz