Қобиғини ёриб чиқа олган шоирларни доим ёдда сақлайман.

МАНГУ ҚЎШИҚ

Айтсам, ўлдурурлар, айтмасам, ўлам.
(халқ мақоли)

Ўлим...
Қабр...
Мен ва ўриндиқ,
Сонияда умр кўринди,
Соянг истаб итдек уриндим,
Айтсам, ўлай, айтмасам, ўлдир.

Олис...
Яқин...
Аёғим толди,
Нигоҳимда нигоҳинг қолди,
СЎЗ истадим, сўзим йўқолди,
Қайтсам, ўлай, қайтмасам, ўлдир.

Очлик...
Башар...
Тентираб ўсдинг,
Умидларинг кул каби тўзди,
Дўст деганинг дўст эмас, дўстим,
Сотсам, ўлай, сотмасам, ўлдир...

Осмон...
Меҳр...
Эркимсан, ОНА,
Бош эгмасам, товоним қонар,
Тонса, мендан бир Машраб тонар –
Битсам, ўлай. Битмасам, ўлдир!

Бекзод Жўра (Жўраев)

@Bekzod_0803
t.iss.one/Feruz_Nematullayev

t.iss.one/Navoiy_ijodkorlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Odil HOTAMOV

Shoyim SHERNAZAR

t.iss.one/Navoiy_ijodkorlar
ЁШ ИЖОДКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
Навоийлик ёш ижодкорларнинг шеърлари ва ҳикояларидан иборат Баёз нашрдан чиқиш арафасида . Зомин семинари иштирокчилари бўлган ёшларни ўз ижоди билан иштирок этишларини сўраймиз!
Мурожаат учун : +934604530

t.iss.one/Navoiy_ijodkorlar
*. *. *.
Чағалайлар
кўз ёш тўкиб тўлдирган уммонни
десам ишонасан.
Ой коинотда чўмилаётган
қамчилланган вужудли ожиза
десам қучасан қаттиқ...
Шу дам кўзларинга
жойламоқ мумкин қор парчасин,
Шўнғимоқ мумкин ғаввос мисол бағрингда.
Юрагингга сочаман уфқни майдалаб,
Сочларинга боғлаб қўяман турналарни.
Хоҳласанг,
Пойингга бош эгиб келар
чўққисоқол Тяншан.
Ишонасан...
Қўлларимни жойламоқ бўламан –
Икки қорачиғинг иккита кишан.
Совуқ.
Соямни ёпингача кетасан уйқуга.
Мен эса
покланган ойга боқиб,
Бедорман.
Қўрқаман,
Дераза ортида шовуллаётган шамол
Киприкларингни синдириб олишидан!

©Shahboz Fayzullayev


t.iss.one/Navoiy_ijodkorlar
Ассаламу алайкум! Худо хоҳласа, келадиган 15-октябр куни ушбу китоб тақдимотини ўтказиш ниятидамиз. Китоб 15 шарқ муаллифларини ва А.Пушкин, А.Блок, М.Цветаева, В.Маяковский, С.Есенин, Р.Рождественский, Л.Коен, Р.Ровшан сингари мағриб муаллифлари(таржималари)ни бағрига олган.
Қизиққан инсонларни тақдимотга таклиф қиламиз.

Манзил: Навоий шаҳрининг 6-умумий ўрта таълим мактаби.

t.iss.one/Feruz_Nematullayev
Высоцкий

1.
Шам...
Шамол...
Шабистон...
Тобора яқинроқ қатлгоҳ,
Кел,
Иблис қошимга қон истаб,
Кулгули кўринар қатл гоҳ.
Танимда гуллади ҳужайраларим,
Туз босдим чириган ярамга.
Дўстларим,
Дўстларим,
Дўстларим...
Муҳтожсиз жони йўқ танамга!
Руснинг кўйлагини илганча шамол,
Югурар
қовоқхоналар сари.
Май ичган денгизлар телбаҳол,
Мен ҳушёр –
Шамолдан,
денгиздан ҳам ғариб.
Шаҳарлик олифта дарахтлар,
Тамаки тутатар овлоқда.
Қабрлар,
Қабрлар,
Қабрлар...
Безганман эҳ сизни кўрмоқдан!
Жон берсам тобутга юкламанг,
Жим бормоқ ярашмас ўлимга.
Кишанланг,
Кишанланг,
Кишанланг...
Занжирлар занжирланг қўлимга!
Оломон ўлсам ҳам ҳойнаҳой,
Ҳойнаҳой,
Куйларман бағрингда тинмай,
Ўшанда
денгизвой, шамолвой
Тутингиз лабимга қадаҳ тўла май.
Ўлмайман!
Гар куйлаб турганда нохос
Узилса гитарнинг симлари,
Ўшанда
Тупроққа тутгум юз,
Дўстларим,
Дўстларим,
Дўстларим?

2.
Жайронлар олисда жон берар ҳали,
Қон ичиб тўймаган кўкиш булоқлар.
Ёмғирлар заминдан ёғган маҳали,
Самони сел босиб, қушлар чўкмоқда...

Шиддат билан янчиб ўтади ҳар тун,
Қорачиқларимни бронопойезд.
Киссавур йигитча қичқирар беун,
Энг сўнги йўловчи бўлгани боис...

Тонг отар. Қуёшнинг нури беҳузур,
Тамаки тортаман ўпкамни янчиб.
Эҳ, яшашим зарур, яшашим зарур,
Ажалнинг истагин бажармоқ учун!

Дўстлар у дунёда манзил ноаён,
Аросат ютмаса – дўзах ва жаннат.
Бу оламда йўл ҳам иккита, тамом:
Саҳна, гитара ва гитара, саҳна!

Хайр, жон топширган марҳум жайронлар,
(Бу йўлнинг охири бўлмас бахайр.)
Хайр, қонга тўймас кўкиш булоқлар,
Киссавур йигитча омон бўл, хайр!..

Заминда тикланди чексиз жаҳаннам,
Соям таъқиб этиб борар изма - из.
Хайр, икки йўлим – гитара, саҳна,
Манзилга элтақол бронопойезд!

2021

Шаҳбоз Файзуллаев

t.iss.one/Navoiy_ijodkorlar
Men o'qituvchi jonsiz xonada,
O'rindiqqa vaysamoq ishim.
Darsim olmas har bir bolada,
Kiydirilgan zamonbop bichim.

Goh qo'limda ko'tarib qog'oz,
Partalarni aylanaman jim.
Jonsizlardan kutgandek ovoz,
Savol deyman: sizlarga men kim ?

Stol g'ingshir chala uyquda,
Uyg'onishga qilmas hafsala.
Doskada bo'r ming xil tuyg'uda,
Odamlardek yechar masala.

Og'ir boshim ko'tarib asta,
Buyuraman sizlar o'quvchi.
Insonga yo'l ko'rsatgan dastak,
Hayot o'zi "bilmas" o'qituvchi.

2023

t.iss.one/Navoiylik_ijodkorlar
Qachonlardir yosh, tantiq qizaloqning injiqliklariga oʻxshatardim uning yozmishlarini (faqat xafa boʻlish yoʻq😉). Endi esa oʻzim uning muxlisasiga aylandim. Ijodiy parvoz yuksakkacha In shaa Allah!

@Nozima_Ashurova
Juda yaqinmasman, yo juda yiroq
Menga sen, senga men kimlarmiz o'zi?
Boqsang, ko'zlarimga qadalgan nigoh
Olar diqqatimni dunyodan uzib.

Ishq yo'li na qisqa, na juda olis,
Senga qo'shilmasman, sendan uzilmam.
Noayon ketmog'im, noayon qolish,
Qo'yib yubormasman, tutolmasman ham.

Ishq bu – gohi hurlik, gohi erksizlik
Na mavhum, na aniq unda qiyofa.
Balki nolga tengdir, balki cheksizlik
Qalbimdan qalbingga qadar masofa.

Oshiqlar ro'yxati sog'inchdek uzun
Yodingga olasan xotirang tolib.
Men na ilk muhabbat, na so'nggi yakun
O'rtada eslanmay ketganman qolib.

Juda yaqindeksan va juda yiroq...

Flora Uzoqova

t.iss.one/Navoiy_viloyati
Audio
Шаҳодат Исахонова шеъри.
Устоз Одил Ҳотамов ўқиган – Зоир АЛИМ ёзиб олган.

t.iss.one/Navoiy_viloyati
ЗОҲИД

Ёмғирлар ёғмади  ёр бўлиб,
Сочлар сузилмади дор бўлиб,
Мен гунгман...

Чимилдиқнинг даричаси қанақа?
Ичидаги тилсим, паричаси қанақа?
Мен кўрман...

Нигоҳлар ҳам айтмаса-я «кутаман» ,
Бу қулоқлар мадрасани ўтаган!
Мен карман...

Лаблар шафақ, чақиради, дейдилар,
Ҳам шафақни, ҳам юракни едилар,
Мен очман...

Вафо ФАЙЗУЛЛОҲ
#Jurnalimiz_xazinasidan

Sharl Bodler

Yozig‘

So‘rarsan: “Bunchalar ezg‘ilaydi jon
Ruhim soyasiga urilgan ozor?”
– Bir kun ko‘nglimizda ko‘tarsak, xirmon
Hayot bor-yo‘g‘i g‘am! Yana ne darkor?

Yoniq nigohingday botirar xanjar
Chap bermog‘ing qiyin jaydari g‘ussa.
Xavotirni bas qil, shafaqlab dilbar,
Tinsa-da totli tiling, indama, chida.

Soddadilday yasha! Shavq-la ko‘kka uch,
Har lahza tiriklikni qattiq-qattiq quch,
Toki yo‘limizni to‘sguncha qazo

Yuragingni bergin yolg‘onga, sarxush,
Bexush yurib, ko‘rgin shirin tush.
Musibat ko‘zlarini bog‘lasin ro‘yo.

Ruschadan Vafo Fayzullo tarjimasi.

1997-yil 6-son

@yoshlikjurnali
yoshlikjurnali.uz

t.iss.one/Navoiy_viloyati
Bugun(19 sentyabr) Navoiy viloyati "Maʼnaviyat va ma'rifat" markazi soat 14:00 da ijod ahliga qiziquvchilarni kutib qolamiz!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
DIQQAT! Yangi ijod namunasi

Assalomu alaykum, hurmatli Navoiy viloyati yoshlari! Ertaga 23.11.2024 soat 11:00 da Navoiy davlat universiteti Axborot-resurs (asosiy) markazida viloyatimiz yoshlarining ijod namunalari joy olgan "SUBH"  ("Muharrir" nashriyoti 2024) kitobining taqdimot marosimiga taklif etamiz.
Tadbirda respublikamizning mashhur yosh ijodkorlari, viloyatimiz iste'dodli yoshlari qatnashdi. Jonli she'rlar tinglash,  adabiy gurung bahsidan zavqlanish uchun keling!!! Tadbirda mehmon va muallif ijodkorlar qatnashadi. Barcha adabiyot muhiblarini kutib qolamiz.


Manzil:
NavDU axborot-resurs markazi "Umid" qo‘rg‘oni, mo'ljal: Universitetning Tabbiy fanlar, Jismoniy madaniyat fakulteti yonida.
***
Бунча бизни хор этарлар, пичоғи мой устида,
Қамчисидан қон томар, гар бӯлсалар той устида.

Не надоматлар бу кун бошдин ҳануз айлонадир,
Чангимиздан норизолар бунча кӯп лой устида.

Ҳар гадоким жанда кийгай ҳам юроки чок-чок...
Зар тӯну қиммат либослар нафси оч бой устида.

Ор талашмас, ер талашгай тӯймайин суқ кимсалар,
Отию зотин сӯкарлар парча бир жой устида.

Жар яқосинда турурлар йиғлашиб неча-неча...
Бир-бирининг остига сув қӯйдилар сой устида.

Тунлар истар қуёшнинг нурини сочган дамин,
Кундузи ойни тополмай, баҳс этар ой устида...

Биз тубан йӯлда юрибмиз, майдакаш одам бӯлиб,
Ғийбатимиз бир гадою бир сафар шой устида.

Ҳар қадам фисқу фужурга тӯлди, иблис доғда,
Билки, Даврон, сӯз дегаймиз бош туриб, пой устида.

Шоҳрух ДАВРОН
"СУБҲ" баёзидан

t.iss.one/Navoiy_viloyati
...Майли, менга яна озроқ шароб беринг. Ӯзимни сал тетиклаштириб, машқимни тоблаб олмасам бӯлмайди. Сизнинг олдингиздан чиқиб, Халқ маорифи вазирлигига бораман, у ердаги дарвоза соқчиларини кулдириш осон эмас. Уларнинг ҳаммаси собиқ ӯқитувчилар.

: Алфонс ДОДЕ "Карикатурачи Биксиунинг портфели"

Инглиз тилидан Шоҳиста Ниёзмуҳаммад таржимаси.

@Muza_Ilhom
ЛЕРМОНТОВ

Юрагида сӯзсиз сӯз ёза билдим,
Арзанданг бағрида тождор Николай.
Демак, жаннатда ҳам шеър ёзмоқ мумкин,
Жаҳаннамда ёзмоқ мумкин, ҳарқалай!..

Россия дарбадар, каламушбоқар,
Кафанга зор бӯлган майит фуқаро.
Бору йӯғинг қилич, замбарак, отлар,
Шунда ҳам борлигинг жонимга оро...

Шоирларинг беюз,
сӯзсотар, нокас...
Бош уриб борганинг черковмас, бозор,
Байроғинг қон билан суғорилган хас,
Жасад савдосида қайнайди мозор.

Ой — ҳолсиз тавия иркит этаги,
Шамол ахталанган қулундек ӯқчир.
Замин бир пӯкакдир,
нетсин мендаги
Бӯрон қафасланган савдойи вужуд.

Кӯз очиб кӯрганим тупроқ текислик,
Тубандир, ҳаттоки тубан Азозил.
Менга йӯллагани Мартинов, бироқ
Ҳар кеч Пушкин билан ӯтказдим дуэл.

Кавказ ӯлимимга энага, доя,
Эй тубан Ватаним, сукут эт бирпас...
... Россия бағрида бӯй чӯзар қоя,
Россия бағрида бӯй чӯзар Кавказ!..

t.iss.one/Navoiy_viloyati
Ассалому алайкум

Бир ақлли одам айтганидек, ХОТИНГА ХИЁНАТ — ВАТАНГА ХИЁНАТ! Оила ва ватан ҳимоятида туриш бахти мудом тарк этмасин. Байрамингиз билан, ҳурматли йигитлар!!!

@Muza_Ilhom
t.iss.one/Navoiy_viloyati
***
Jimlik. Orkestr kuy boshlar bo‘g‘ilib,
Ko‘ngil cholg‘ularga urar tarsaki.
Kuylar o‘laverdi birdan tug‘ilib,
Ammo, chalinmadi qalblar qarsagi.

Barmoqlar torlarga mixlangan ko‘yi
Chinqirab yubordi bo‘shliqqa tomon.
Tomosha ahlining ko‘zi o‘yildi,
Ko‘rlik balosiga mubtalo zamon.

Yuragi uzildi so‘nggi dam vaqtning,
Tun va tong uyqashlik kasb etdi zimdan.
Orkestr kuyini to‘xtatdi Bax(t)ning,
O‘liklar sahnaga quladi birdan.

Nozima

@Nozima_Ashurova

@Muza_Ilhom

t.iss.one/Navoiy_viloyati