NAMOZ VA DUOLAR 🤲
13.5K subscribers
1.69K photos
2.97K videos
7 files
8.77K links
Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси томонидан таъқиқланган манбалар асло қўйилмайди!

Фақат Расмий Манба!
Download Telegram
СОҒЛИҒИНГИЗНИ  АСРАНГ

Маҳзунлик ўпканинг заифлашишига сабаб бўлади.

Асабийлик юрак ва ақлнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Безовталик ошқозоннинг заифлашишига сабаб бўлади.

Ғазаб жигарнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Қўрқув буйракнинг заифлашишига сабаб бўлади.

Барча ёмон ҳислардан қочинг! Чунки, ёмон ҳислар оқибати соғлиғингизга зарар келтиради.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
8👍4
КАМБАҒАЛЛИККА ЧОРА

Абу Забйа розияллоҳу анҳу ривоят қилади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу вафотидан сал олдин хасталаниб қолди. Беморни кўришга келган Усмон розияллоҳу анҳу ундан:
“Сени нима безовта қиляпти?”, деб сўради.
– Гуноҳларим.
– Кўнглинг нимани тусаётир?
– Раббимнинг раҳматини.
– Сенга бир табиб чақирайми?
– Аслида мени касал қилган Табибдир.
– Сенга бир оз маош ёздиришимга рухсат берасанми?
– Маошга эҳтиёжим йўқ.
– Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга тегади-ку!
Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Сен қизларимни камбағалликдан қийналади, деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон камбағал бўлмайди”, деганларини эшитган эдим”, деди».

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
18👍3
#Ҳикмат

«Ҳақнинг ҳайбати бордир. Ҳақ эгаси ҳам ҳайбатлидир. Ундан каззоб ва ботил даъвогар қўрқади».

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
7👍7
#Ҳикмат

Оятни тадаббур қилайлик!

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳ Ўз бандасига (Муҳаммадга, уни асрашда) етарли эмасми?!» (Зумар сураси, 36-оят).

Ғам-ташвишга ботганингизда, балога йўлиққанингизда сизнинг қалбингизни Аллоҳ таолодан бошқа яна ким ҳам кенг қилади?!
Аллоҳга қайтинг!
Чунки У Зотга яқинлашиш чинакам саодатдир.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
17🕊3
Мана буни Ислом дейдилар

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ислом, Ислом деймиз, аслида Ислом нима ўзи? Унда ошкора ва махфий ҳолатлар бир хил бўлиши керак. Ислом қалбингни Аллоҳга таслим этишинг, барча мусулмон ва муоҳадлар сендан омонда бўлишидир».

Изоҳ: Исломдаги ошкора ва махфий ҳолатнинг бир хил бўлиши шундаки, мусулмон киши одамлар олдида ўзини қандай тутса, ёлғиз қолганида ҳам шундай бўлади. Иккиюзламачи, серниқоб бўлмайди. Мусулмон одамдан мусулмонларнинг ўзига ҳам, бошқа диндагиларга ҳам зарар етмайди, бутун инсоният мусулмондан фақат омонлик, яхшилик кўради.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
19🕊2
Пайшанба куни шомдан кейин хуфтонгача ота-оналар ҳақига қуръон ўқиш, дуо қилиш, вафот этганларга Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш лозим:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!»
(Исро сураси, 24-оят).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
22👍9
Кимни насаби ўтирғизса, одоби уни турғизади.

Изоҳ. Насл-насаби машҳур бўлмаган кишини одоби элга танитади, балки чиройли хулқи унинг насабига айланади. Бундай насаб касб этган инсоннинг даражасига не-не насл-насабли зотлар ҳавас қилмайди! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтадилар: «Мўминлар ичида иймони энг мукаммали хулқи энг чиройлиларидир». Яна дейдилар: «Сизларнинг менга энг суюклиларингиз ва Қиёмат кунида менга энг яқин бўладиганларингиз ахлоқи энг чиройлиларингиздир». Демак насл-насаб билан танилишдан кўра одоб билан танилишнинг мартабаси улуғ. Чунки одоб-ахлоқ иймоннинг мукаммалигини белгилайди.

“Унвонул баён”дан.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tabrik #juma
🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📿 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

🤲Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
14
УЙЛАНИШНИНГ БИР ТЎП ФОЙДАСИ

• Уйланиш, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатлардандир.

• Уйланиш, руҳий сокинлик ва истиқрор баҳшида этади.

• Уйланиш, ишлаб чиқариш, янгиликлар яратишни зиёда қилади.

• Уйланиш, жамиятни бир-бирига боғлаб туришга ёрдам беради.

• Уйланиш, отифий туйғуларни тўйдиради.

• Уйланиш, саратон касаллигидан виқоядир.

• Уйланиш, оилага киримни зиёдалаштиради.

• Уйланиш, бу билан кишини дини комил бўлади.

• Уйланиш, зурриёдлар билан ризқланишга сабаб бўлади.

•Уйланиш, бадан учун сиҳҳат-саломатлик ва офиятдир.

• Уйланиш, меҳр-муҳаббатдир.

• Уйланиш, ҳаромдан сақланишдир.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
19👍10
Сафар қандай ой?

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида “сафар ойида сафарга чиқса, тўй қилса бўлмасмиш” каби гаплар айланиб қолади. Ушбу гаплар диний маънода бўлиши ҳам турган гап. Чунки уларнинг замирида сафар ойида сафар қилса, офатга дучор бўлармиш, тўй қилса, оиласи бахтсиз бўлармиш, деган эътиқод ётади. Исломдан олдинги жоҳилият даврида ҳам сафар ойидан шумланиш одати бор эди.

Барча нотўғри эътиқодлар қатори динимиз бу каби хурофотдан иборат фикрларни ҳам тўғрилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу борада бир қанча ҳадислар айтдилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Касаллик юқиши йўқ, ғул йўқ ва сафар йўқ”, дедилар» (Муслим ва Абу Довуд ривояти).
1. «Касаллик юқиши йўқ». Дунёдаги ҳар бир нарса фақатгина Аллоҳ таолонинг иродаси билан бўлади. Жумладан, хасталик юқиши ҳам. Одамлардан жоҳилият эътиқодларини кетказиш учун шунга ўхшаш нозик нарсаларга алоҳида эътибор берилган.
2. «Ғул» йўқ. Ғул жоҳилият аҳли тасаввуридаги бир жин бўлиб, улар уни турли шаклларга кира олади, одамларни адаштириб кетиб, турли балоларга учратади, деган эътиқодни қилишар эди. Ислом бу нотўғри эътиқодни ҳам рад этди.
3. «Сафар йўқ». Жоҳилият аҳлининг сафар ойи тўғрисида ҳам бидъат-хурофотдан иборат ақидалари бор эди. Ислом бундай бўлмағур эътиқодларни ҳам рад этиб, ой-кунларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолоники эканини эълон қилди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойидан шумланишига зид равишда, бу ой Исломда «сафарул хайр» – «сафар яхшилик» деб номланди.

Жоҳилият аҳлининг сафар ойида иш бошлаб бўлмайди, деган хурофотига зид равишда Исломда кўпгина ишлар айнан шу ойда бошланди. Масжиди набавийнинг қурилиши биринчи ҳижрий сананинг айнан сафар ойида бўлди.
Жоҳилият аҳлининг сафар ойида сафарга чиқиб бўлмайди, деган эътиқодига зид ўлароқ, мусулмонлар худди бошқа ойлардаги каби бемалол сафарларга чиқдилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу ойда сафарга чиқиб, Хайбарни фатҳ қилдилар.

Жоҳилият аҳлининг сафар ойида никоҳланиб бўлмайди, деган сафсатасига қарши ўлароқ, мусулмонлар бу ойда никоҳларини ўтказдилар. «Туҳфатул Муҳтож фии шарҳил Минҳож» номли китобда ва бошқа манбаларда Имом Зуҳрийнинг ривоятлари асосида келтирилишича, Пайғамбаримиз алайҳиссалом айнан сафар ойида қизлари Фотимаи Заҳрони Али розияллоҳу анҳуга никоҳлаб бердилар. Ўшанда ҳижратнинг иккинчи йили эди.

©️“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
15👍2
БОЛАНИ ОТАСИ БИЛАН ҚЎРҚИТМАНГ

Шуни ёдда тутингки, ҳеч қачон фарзандни «Отанг келса, калтак ейсан», «Отангга айтаман, жазоингни беради» деган сўзлар билан қўрқитманг. Бу тўғри ибора эмас. Она бу сўзларни ишлатар экан, гўё ўз тили билан «Мен бу уйда ҳеч ким эмасман» деб, фарзандлари олдида ўз қадрини ўзи тўккан бўлади, ўзининг ожизлигини тан олиб, таслим бўлган бўлади.
Бу сўздан сўнг бола «Онамнинг қўлидан ҳеч нарса келмас экан», деган хулосага келади. Кўпинча оналар «Фарзандим менинг сўзимни олмаяпти», деб шикоят қилишади. Аслида эса уларни бадтамизликка ўзлари ўргатган бўлади. Фарзандингизга танбеҳ бермоқчи бўлсангиз, отасини кутмасдан, ўзингиз танбеҳ беринг. Мана шу энг тўғри усулдир.

“Солиҳ фарзанд қандай тарбия қилинади?” китобидан.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
10👍6🔥1
Фузайл ибн Иёз айтади: Сен ҳидоят йўлларидан юргин! Бу йўлларда юрувчиларнинг кам сонли эканлиги сенга зарар келтирмайди. Залолат йўлларидан эҳтиёт бўлгин. Ҳалок бўлувчиларнинг беҳисоблигини кўриб алданиб қолма.


📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
🔥8👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

💐 Хайрли тонг! 💐

Инсон замонга қараб эмас, борлиқга қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий.

🤲 Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDR
10
#кун_ҳикмати

Фарзандларини жуда яхши кўрадиган, уларнинг ҳаётда қоқилмай ўсишини истайдиган ота-она бор эди. Ота-она фарзандларига доимо ғамхўрлик қилишди, болаларини умрнинг ҳамма сўқмоқларидан ўзлари олиб ўтишди. Фарзандларига муттасил тўғри йўлни кўрсатиб, уларнинг бирорта ҳам қийинчилик кўрмасликларига жон-дилдан ҳаракат қилишди.
Аммо... Аммо фарзандлар ноқобил бўлиб улғайдилар.
⸺ О, ҳаёт! ⸺ деди ота-онанинг бундан қалби ғамга тўлиб. ⸺ Нега бундай бўлди?! Биз буни истамаган эдик-ку!
Шунда ҳаёт жавоб берган экан:
⸺ Энди мени айбдор санаманг. Ахир уларни тарбиялашимга ўзингиз йўл қўймадингиз...

Япон масали. Байрам Али таржимаси.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
👍95🔥3
Муҳаммад ибн Алий айтади: «Мўмин ҳар бир ишини шошилмасдан, яхшилаб ўйлаб кўради, у тунда ўтин терувчи каби бўлмайди».

Изоҳ. Бетартиб иш қиладиган, керакли ва кераксиз нарсаларни фарқламайдиган киши ҳақида араблар «тунда ўтин терувчи» деган иборани ишлатадилар. Чунки тунда ўтин теришга чиққан одам ҳўл билан қуруқ ўтиннинг фарқига бормай қўлига илинган ёғочни йиғиштириб келаверади.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
👍83
Заҳар нима?

Бир донишманддан:
– Заҳар нима? – деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:
– Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон.

Jaloliddinrumiyy

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
👍126💯5🥰1
Ҳаммамизга билишимиз керак бўлган саволларга жавоблар

1. Қуръоннинг маъноси нима?
- «Қироат» «Ўқиш»
2. Дастлабки тушган жойи?
- Макка, Хиро ғори
3. Дастлабки тушган куни?
- Қодир куни.
4. У кимнинг сўзи?
- Аллоҳнинг
5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
- Жаброил (а.с)
6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
- Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)
7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёматга қадар қўриқловчи ким?
- Аллоҳ
8. Уни қандай ушлаш керак?
- Таҳоратли ҳолда.
9. Қуръонда Қуъронни қандай номлар билан зикр этилган?
- Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.
10. Маккада нечта сура тушган?
- 86 та
11. Мадинада нечта сура тушган?
- 28 та
12. Қанча порадан иборат?
- 30 та
13. Қанча сура бор?
- 114 та
14. Қанча оят бор?
- 6236 та
15. Қуръонда Аллоҳнинг номи нечта марта берилган?
- 2698 марта.
16. Намоз ҳақида неча марта айтилган?
- 700 марта.
17. Муҳаммад (с.а.в) қандай ном билан номланган?
- Соф сурасининг 6- оятида Аҳмад деган ном билан номланган
18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган?
- Муҳаммад (с.а.в)- 4 марта, Аҳмад Аҳмад (с.а.в)-1 марта
19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
- Пайғамбар Мусо (а.с) нинг
20. Қуръон оятларини дастлаб ким санаб чиққан?
- Ҳалима онамиз
21. Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
- Каъба!
22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
- Пайғамбар Исо (а.с) Мариям ўғли
23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
- Қиёмат куни.
24. Энг узун сура қайси?
- Бақара сураси.
25. Энг қисқа сура қайси?
- Кавсар сураси.
26. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) га Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
- 40 ёшда.
27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар?
- 13 йил
28. У зот Мадинада нечи йил пайғамбар бўлиб турдилар?
- 10 йил
29. Қуръони Каримнининг нозил бўлиши?
- 22 йилу, 5 ой, 14 кун.
30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
- Фотиха
31. Аллоҳ Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
- Фотиха
32. Энг биринчи сура?
- Фотиха
33. Қуръонда номи айтилган ёлғиз аёл?
- Мариям (а.с)
34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
- Намл сурасида.
35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
- 6 та Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброҳим, Нуҳ, Муҳаммад сураси.
36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
- 99 та.
37. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
- Одам имононининг синови.
38.Қуръонда номланган масжидлар нечта?
- 5 та. Улар: Масжид ул- Харам, Масжид ул- Зирар, Масжид ул- Набави, Масжид ул-Акса, Масжид ул- Куба.
39. Қуръонда номи айтилган ва 3- авлод пайғамбарининг номи?
- Иброҳим (а.с)
40. Номи айтилган фаришталар?
- Жаброил, Микайл, Харут, Марут.

Жаннатларни сизга илинаман, азиз диндошим.

"Эслатгин! Албатта еслатиш мўминларга манфаат берур".
Аз-Зарият сураси, 55-оят.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📲
@NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️

https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
24
СЎФИЙ КИМ?

Шайх Ҳасан Басрийнинг шогирдларидан бўлган Абдулвоҳид ибн Зайддан: «Сўфийлар кимлар?» деб сўрашганида: «Улар азму қарорларида ақллари билан турадиган ва қалблари билан ҳаққоний бўладиган, нафслари ёмонлигидан сақланиш учун Раббилари кўрсатмаларини маҳкам тутадиган кишилардир», деб жавоб берган.

Зуннун Мисрий раҳматуллоҳи алайҳдан сўфий кимлигини сўрашганида: «Сўфий мақсади уни толдирмайдиган, маҳрумлик сабабли маҳзун бўлмайдиган (яъни доимо ихлос билан амал қиладиган, дунё учун қайғурмайдиган) кишидир», деб жавоб берган.

Абу Муҳаммад Рувайм раҳматуллоҳи алайҳдан сўрашганида: «Сўфий амали гапига мос келадиган кишидир», деб жавоб берган.

Ориф зотлардан бири бу саволга бундай жавоб берган: «Сўфий (бахиллик, манманлик каби) маънавий кирликлардан мусаффо бўлган, охират фикри билан лиммо-лим тўлган, Аллоҳ таолога суюкли бўлиш учун башардан узилган (яъни қалбини улардан узиб Аллоҳга боғлаган), тупроқ ҳам олтин ҳам унинг назарида баробар бўлган кишидир».

Шайх Шиблий: «Сўфий халойиқдан узилиб Ҳаққа боғланган кишидир», деган. Ушбу гапларнинг хулосаси шуки, сўфийга ҳайвонларнинг овози Аллоҳни эслатиб туради, ҳар бир хушоҳанглар ва наволар У Зотни эслатиб туради, чумчуқларнинг чуғурлаши, гулларнинг хушбуй ифорлари, майсаларнинг чайқалишлари, жавоҳирларнинг ярқирашлари, қуёшнинг нури, осмон ва буржлари, дарахтларнинг ранглари, шишалар, тошлар, уларнинг метинлиги, саодатлар, мусибатлар, ернинг юмшоқлиги, оловнинг ҳарорати, денгизнинг тўлқинланиб оқиши, осмондаги юлдузлар, баланд тоғлар, саҳролар, боғу роғлар, кузлар, баҳорлар, умуман олганда, барча-барча нарсалар кўзлар идрок* эта олмайдиган ягона Зотни унга эслатади. Шу сабабли у ҳамиша Аллоҳ, Аллоҳ, Аллоҳ, деб зикр қилиб туради.

*Идрок этиш деганда бирор нарсани тўлиқ англаб етиш тушунилади. Шунга кўра, бандалар Аллоҳ таолонинг зоти ва сифатларини идрок қила олмайдилар, балки сифатларига тегишли ҳукмларни идрок этадилар.

“Тасаввуф ва нафс тарбияси” китобидан.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
14🎉1
Сахий киши ўзини тийиб туролмайди

Имом Зуҳрий айтарди: «Биз сахий инсонга тажрибалар фойда бермаслигини кўрдик».

Изоҳ. Одатда, бир киши одамларга эҳсон қилганидан кейин ўша пулга ўзи муҳтож бўлиб қолса, кейинги сафар етти ўлчаб бир кесади, қўлидаги молни ушлаб туриш пайида бўлади. Лекин шунга қарамай, табиатан танти инсон қарз ёки ёрдам сўраб келган муҳтож кишининг эҳтиёжини битиришдан ўзини тийиб туролмайди.

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
14
Имом Саховий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш динда ҳам, дунёда ҳам ишларнинг энг баракалиси, афзали ва фойдаси кўпидир».

#иқтибос

📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

📲 @NAMOZVADUOLAR ✔️
•••••••○●🍃🌼🕋🌼🍃●○•••••••
Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://t.iss.one/joinchat/TRIjY7Osth62EDRr
14