Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 6 сентябрь (2019 йил)

Ҳукумат қарори билан "Мадад" нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилган.

Ташкилотнинг асосий вазифаларидан бири фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича шу жумладан, онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 11 сентябрь (2012 йил)

“Мардлик" орденини таъсис этиш тўғрисида”ги
Қонун қабул қилинган.

Қонунга кўра, “Мардлик” ордени билан Ватанни ҳимоя қилишга ва Она юрт хизматига ўзини бағишлаган, бунда мардлик ҳамда жасорат кўрсатган Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари ва бошқа фуқаролари мукофотланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 14 сентябрь (2016 йил)

“Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонунга мувофиқ, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини бирор бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди ҳамда бундай чеклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 15 сентябрь (2004 йил)

Сайёҳларнинг Ўзбекистон Республикасига келиши ва кетиши тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган

🔰 Низомга кўра, туристик ташкилотлар Ўзбекистон ҳудудига кириб келаётган чет эллик сайёҳлар ҳақидаги қуйидагилар кўрсатилган маълумотномани улар кириб келишларидан 5 кун олдин "Ўзбектуризм" миллий компаниясига тақдим этадилар:

👉 кириб келаётган сайёҳлар сони, улар қайси давлатдан келаётганлиги ва қабул қилаётган ташкилотдан ҳамроҳ бўлиб борувчи шахс тўғрисида маълумот;
👉 транспорт воситасининг давлат рақами;
👉 Ўзбекистон ҳудудида яшаш ва овқатланиш жойлари кўрсатилган ҳолда, сайёҳларнинг ҳаракат қилиш маршрут ва муддатлари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 18 сентябрь (2006 йил)

“Фирма номлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

☑️ Қонунга кўра, фирма номи юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.

➡️ Ўзганинг фирма номидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 22 сентябрь (1994 йил)

Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекслари қабул қилинган.

📔 Жиноят кодекси жавобгарликнинг асослари ва принципларини, қандай ижтимоий хавфли қилмишлар жиноят эканлигини аниқлайди, ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чораларини белгилайди.

📙 Жиноят-процессуал кодекси жиноят ишларини юритиш тартибини белгилайди. Жиноят-процессуал кодексига кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас.

📒 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс қандай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланишини, маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсга нисбатан қайси орган (мансабдор шахс) томонидан қай тартибда қанақа маъмурий жазо қўлланилиши ва ижро этилишини белгилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 27 сентябрь (2019 йил)

“Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинган.

📌 Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни

📌 1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд шаҳри “Амир Темур” ордени билан тақдирланган ва бу кунни Самарқанд шаҳри куни сифатида нишонлаш таклиф қилинган. Айни шу куни Самарқандда Соҳибқирон Амир Темурнинг ҳайкали очилган. Шундан буён ушбу кун кенг нишонланиб келинади.

ЮНЕСКО Бош конференцияси қарорига мувофиқ, 2007 йилда Самарқанд шаҳрининг 2750 йиллиги кенг нишонланган.

🎵 Самарқанд шаҳрида бир қатор йирик тадбирлар, жумладан 1997 йилдан бери ҳар икки йилда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўтказиб келинмоқда.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 23 октябрь (2019 йил)

“Она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар озиқ-овқат маҳсулотларига доир талаблар тўғрисида"ги Қонун қабул қилинган.

📌 Қонунга мувофиқ, гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#КУН_ТАРИХИ

Орол денгизини уч марта пиёда айланиб чиқиб, уни ўз харитасига туширган сайёҳ

📍https://uza.uz/posts/192353

🔻Ўзбекистоннинг ягона расмий ахборот агентлиги

Ўзбекча🔹O`zbekcha🔹Русская
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 28 декабрь (2017 йил)

“Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

Қонун билан тасдиқланган низомга кўра, “Келажак бунёдкори” медали билан 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари мукофотланади:

👉 ватанпарварлик, фидойилик ва меҳнатсеварлик фазилатларини намоён этиб, халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган;

👉 Ватанимизнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган;

👉 мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган;

👉 ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 7 январь (2008 йил)

“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун (https://www.lex.uz/docs/1297315) қабул қилинган.

🔰 Қонунга асосан:

никоҳда ва никоҳсиз туғилган болалар тенг ҳамда ҳар тарафлама ҳимоядан фойдаланади;

давлат боланинг барча шакллардаги камситишлардан ҳимоя қилинишини таъминлаш учун зарур чораларни кўради;

бола ҳуқуқлари чекланиши мумкин эмас.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Кун_тарихи

🗓 9 январь (2018 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тасдиқланган.

Доктрина ҳарбий соҳада Ўзбекистон миллий хавфсизлигини таъминлашга доир принциплар ва ёндашувларни белгилайди.

Доктринага кўра, мамлакат мудофаасига ва Қуролли Кучларга раҳбарликни Ўзбекистон Президенти — Ўзбекистон Қуролли Кучларининг Олий бош қўмондони амалга оширади. У Ўзбекистон мудофаа сиёсатининг ва ҳарбий қурилишининг асосий йўналишларини белгилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot