Muslim.uz
98.5K subscribers
19.7K photos
5.64K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
🌙 БУГУН ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ

Ўқилиши, нияти, тасбеҳи ва фазилатлари

#taroveh #namoz
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍145🤩16😢9🤝8💯7
🌙 МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИДА БУГУНДАН ТАРОВЕҲ БОШЛАНДИ, ЭРТАГА РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ

🗣 Аксар мусулмон давлатлари бугун, 10 март кунидан таровеҳ намозини бошлади. Эртага 11 март, душанба кунини Рамазон ойининг биринчи куни, деб эълон қилди. Жумладан:
🇸🇦 Саудия Арабистони Подшоҳлиги
🇪🇬 Миср Араб Республикаси
🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликлари
🇰🇼 Кувайт
🇶🇦 Қатар
🇧🇭 Баҳрайн
🇪🇭 Фаластин
🇸🇾 Сурия
🇱🇧 Ливан
🇹🇷 Туркия
🇰🇿 Қозоғистон
🇰🇬 Қирғизистон
🇹🇯 Тожикистон
🇹🇲 Туркманистон
🇦🇿 Озарбайжон
🇮🇩 Индонезия
🇧🇳 Бруней

Шунингдек, дунёнинг йирик давлатлари 🇺🇸АҚШ, 🇪🇺 Европа, 🇷🇺Россия ва 🇦🇺 Австралия кабиларда ҳам таровеҳ намози бошланди, эртага Рамазоннинг биринчи куни, деб эълон қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

#ramazon #taroveh #oy
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍277🤩26💯10🤝10😢6
🌙 ФАЙЗГА ТЎЛА ТАРОВЕҲ НАМОЗИ

🗣Шу йил 10 март куни дунё мусулмонлари қатори халқимиз ҳам Рамазон ойининг безаги бўлмиш таровеҳ намозини бошлади.

🌙 Рамазоннинг илк кечаси ҳар доимгидек, шукуҳли ва тароватли бўлди. Айниқса, юртимиздаги 1 600 дан зиёд масжидда хатми Қуръон бошланиб, унинг баракотидан ўлкамиз янада файзга тўлди. Хушовоз қориларнинг бир-биридан гўзал тиловатлари қалбларни тўлқинлантириб, ҳар бир намозхонни шу кунларга етказгани учун Аллоҳга беихтиёр шукроналар айтишига ундаган бўлса ажаб эмас.

Муборак ойнинг фарахбахш кечалари энди бошланди. 27 кун давомидаги хатми Қуръонлар, 30 кунлик таровеҳлар намози ҳар бир мўмин учун катта ажру савоб олиш имкониятидир.

🤲 Шундай раҳмат ва мағфиратга тўла ойнинг қолгани кунлари ҳам мана шундай файз баракотли ўтсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #fayz #namoz
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍201🤩18💯8😢3🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ БУГУНГИ ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА "ШАЙХ ЗАЙНИДДИН” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР

🕌 Бугун, 11 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимиздаги "Шайх Зайниддин" (Кўкча) жоме масжидига жамоат билан бирга таровеҳ намозини адо этадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун фойдали суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, таровеҳ намозида юртимиз машҳур қориларининг қалбга ором берувчи қироатларига сомеъ бўламиз.

📍 Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #muftiy #namoz #masjid #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍146💯9🤩6😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ БУГУНГИ ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ "ОҚ УЙ” МАСЖИДИДА АДО ЭТАДИЛАР

🕌 Бугун, 12 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Миробод туманидаги "Оқ уй" масжидига жамоат билан бирга таровеҳ намозини адо этадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг ҳаммамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, таровеҳ намозида қориларининг қалбга сурур бағишловчи қироатларига сомеъ бўламиз.

📍 Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #muftiy #namoz #masjid #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93💯7🤩5🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИНИ "ОҚ УЙ” МАСЖИДИДА АДО ЭТАДИЛАР

🕌 Бугун, 15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Миробод туманидаги "Оқ уй" масжидига жамоат билан бирга жума намозини адо этадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, барчамиз жума намозидан аввал муфтий Шайх ҳазратларининг мазмунли суҳбатларидан баҳраманд бўлиб, қориларининг қалбга сурур бағишловчи қироатларига сомеъ бўламиз.

📍 Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #muftiy #namoz #masjid #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍105🤩6💯4😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА "ИМОМ ТЕРМИЗИЙ” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР

🕌 Бугун, 15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтдаги "Имом Термизий" масжидида жамоат билан бирга таровеҳ намозини адо этадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, таровеҳ намозидан аввал Муфтий ҳазратларининг ҳаммамизга манзур бўладиган суҳбатларига сомеъ бўлиб, хатми Қуръонда қориларимизнинг гўзал қироатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #muftiy #namoz #masjid #quron
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍106💯6🤩4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💬 Таровеҳ намози тасбеҳи

Убайдуллоҳ қори

#tasbeh #taroveh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍109😢8🤩5💯5🤝2
🗣 СИНИҚ КЎНГИЛЛАРГА ШОДЛИК УЛАШИШ ЭНГ САВОБЛИ АМАЛ

🕌 Айни кунларда юртимиз бўйлаб 1600 дан зиёд жоме масжидларда таровеҳ намозларида хатми Қуръонлар қилинаётгани мўмин-мусулмонларнинг Каломуллоҳга соме бўлишларини таъминламоқда. Шу билан бирга, уламоларимизнинг жомеларга ташриф буюриб, намозхонларга мавъизалар қилиб бераётгани масжидларни файзга, юртдошларимиз қалбини нурга тўлдирмоқда.

Бугун, 20 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтдаги HiTech услубида янгидан қурилган "Ҳасанхон қори" масжидида жамоат билан бирга таровеҳ намозини адо этиб, намозхонларга Рамазон раҳмат ойи экани тўғрисида мавъиза қилдилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари ўз сўзида муборак Рамазон ойида беморлар ҳолидан хабар олиш, инсонларга янада меҳр-эътибор кўрсатиш халқимизнинг эзгу қадрияти эканини қайд этдилар. Хусусан, куни кеча Юртбошимиз 1-сонли “Мурувват” интернат уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиб, улар билан суҳбатлашиб, меҳрини изҳор қилганига алоҳида тўхталдилар. Бундай саховат ишларида юртдошларимиз ҳам шижоатли бўлиш лозимлигига урғу қаратдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#taroveh #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍101🤩4💯3🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИНГ 10 ФАЗИЛАТИ

Таровеҳ намози – бандани кечани ибодат билан бедор ўтказганнинг савобига ноил этади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар киши имом билан то тугатгунча бирга намоз ўқиса, тунни бедор ўтказган деб ҳисобланади”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).


#taroveh #namoz #fazilat #savob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60😢4🤩2💯2🤝1
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ "ҲАЗРАТИ ИМОМ" МАСЖИДИДАГИ ХАТМИ ҚУРЪОН ЯКУНИДА ИШТИРОК ЭТАДИЛАР

Бугун, 5 апрель – Рамазон ойининг 27-куни оқшоми, яъни Қадр кечасида Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” масжидидаги хатми Қуръон якунида иштирок этиб, элу юрт ҳаққига хайрли дуолар қиладилар.

🤲 Мана шундай ҳузурбахш онларда Аллоҳнинг каломи тиловати ва хатми Қуръон дуоларига қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри шерик бўлинг!

📹 Youtube: https://www.youtube.com/@Muslimuzz

Facebook:  https://www.facebook.com/muslimuzportal

🌐 Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#xatm #taroveh #qadr #duo #ramazon
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107💯5🤝3🤩2
📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#taroveh #sahifalar #taqsimot
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍304🤩30💯11🕊6🤝53👏3
🤲 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ

🌙 Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти), деганлар.


📢 Бугун хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.

🕌 Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан танишинг!

Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Андижон –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:30
Қашқадарё –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:10


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#taroveh #namoz #vaqtlar #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍210🤩24🕊9💯54😢3🤝2👏1
#xabar
📢 1 700 ДАН ЗИЁД МАСЖИДДА 27 КУНЛИК ХАТМИ ҚУРЪОН ЎҚИЛАДИ

🕌 Жорий йил Рамазон ойида юртимиздаги 2100 дан ортиқ масжидда таровеҳ намози, шундан 1 700 дан зиёдида 27 кун давомида Қуръони карим хатм қилинади. Бунинг учун мазкур масжидларга 3,5 мингга яқин хушовоз қорилар жалб этилади. 


🌙 Таровеҳ намозининг фазилати ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади" (Имом Бухорий).

🤲 Демак, ушбу муборак ойни ғанимат билиб, Ҳақ таоло розилиги учун кундузлари рўзадор бўлиб, оқшомлари таровеҳ намозларидаги хатми Қуръонларда бардавом бўлсак, гуноҳларимиз кечирилиб, улкан ажру савобларга эга бўламиз, инша Аллоҳ.

🗣Эслатиб ўтамиз, юртимиз масжидларида таровеҳ намози шу йил 28 февраль, жума куни хуфтон намозидан кейин бошланади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#taroveh #namoz #masjid #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍196🤩25😢12🕊7👏43💯1🤝1
🌙 БУГУН РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИ НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?

🌸Жаннат зийнатланади🌸

☝️ Рамазоннинг биринчи куни келганида Аллоҳ таоло Ризвон (жаннат эшикларини қўриқловчи фаришта)га: “Уммати Муҳаммаддан рўза тутиб, кечалари қоим бўладиганлар учун жаннатни зийнатлагин!” деб айтади.

💬Аллоҳнинг яна бир фариштаси борки, унинг бир қаноти ёқутдан, иккинчиси эса зумраддандир. У ҳар кеча: “Тавба қилувчи борми?” деб нидо қилади (Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ. Тарихул Ислом).

🔥Дўзах эшиклари ёпилади🔥

🌙 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: “Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!”, дейди”, деганлар (Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривояти).

🌙Аллоҳнинг раҳмати ёғилади🌙

☝️ Манбаларда, “Рамазон ойининг биринчи кечасида Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч қачон азобламайди”, дейилади.

💬Афсуски, кўпчилик бу кунни бозорда “ҳали уни, ҳали буни сотиб олишим керак” деган бекорчи ўй-ҳаёллар билан ўтказиб юборади.

Демак, банда рамазоннинг илк кунларидан бошлаб уни ғанимат билмоғи лозим экан.

😄Бугун шом намозидан кейин Рамазоннинг илк кечаси кириб келади...

📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#mutolaa #ramazon #taroveh
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍232🤩16🕊16😢12👏10💯1🤝1
☪️ МАСЖИДЛАРНИ ФАЙЗГА ТЎЛДИРГАН ТАРОВЕҲ НАМОЗИ (ФОТОЛАВҲА)

🗣Бугун, 28 февраль куни дунё мусулмонлари қатори халқимиз ҳам Рамазон ойининг безаги бўлмиш таровеҳ намозини бошлади.


🗣Рамазоннинг илк кечаси ҳар доимгидек, шукуҳли ва тароватли бўлди. Айниқса, юртимиздаги 1 700 дан зиёд масжидда хатми Қуръон бошланиб, унинг баракотидан ўлкамиз янада файзга тўлди. Хушовоз қориларнинг бир-биридан гўзал тиловатлари қалбларни тўлқинлантириб, ҳар бир намозхонни шу кунларга етказгани учун Аллоҳга беихтиёр шукроналар айтишига ундаган бўлса ажаб эмас.

📖 Муборак ойнинг фарахбахш кечалари энди бошланди. 27 кун давомидаги хатми Қуръонлар, 30 кунлик таровеҳлар намози ҳар бир мўмин учун катта ажру савоб олиш имкониятидир.

🤲 Шундай раҳмат ва мағфиратга тўла ойнинг қолгани кунлари ҳам мана шундай файз баракотли ўтсин.

#ramazon #taroveh #masjid
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍136🕊18👏84🤩2💯2🤝2😢1
🗣 ИМОН-ЭЪТИҚОДИ МУСТАҲКАМ КИШИ ҚЎШНИСИНИ ИЗЗАТ-ИКРОМ ҚИЛАДИ

🕌 Бугун, 6 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Сирдарё вилоятида жойлашган “Абу Бакр” жоме масжидидаги таровеҳ намозида иштирок этиб, жамоатга маърифий суҳбат қилиб бердилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари масжидга йиғилган мўмин-мусулмонларни Рамазони шариф билан қутлаш баробарида бу йил ушбу фазилатли ой юртимизда юқори кайфиятда ўтаётгани, хусусан, Президентимизнинг қарори асосида “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” шиори остида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётгани, масжидларимизни файзга тўлдираётган хатми Қуръонлар ва таровеҳ намози, юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёзаётган хайрия тадбирлари минглаб аҳолимизни кўнглига қувонч олиб кираётганини қайд этдилар.


💬 Суҳбат асносида Муфтий ҳазратлари динимизда қўшничилик ҳақларига риоя қилиш муҳимлиги, халқимизда қўшничилик муносабатлари қадим-қадимдан шакллангани, инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталари мустаҳкамланишида қўшниларнинг ўрни беқиёслиги ҳақидаги манфаатли суҳбат қилдилар.

💬Шунингдек, мавъизада исломда қўшничилик мажбуриятлари тўртта асосга, яъни қўшнига озор бермаслик, уни ҳимоя қилиш ва азият етказмаслик кабиларга амал қилиш орқали адо этилишини баён этилиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўшнига эҳсон қилиш ҳақидаги:  “Кимнинг Аллоҳга ва охират кунига имони бўлса, қўшнисини иззат-икром қилсин” ҳадиси шарифлари шарҳлаб берилди. 


🤲 Суҳбат якунида Муфтий ҳазратлари барчага икки дунё саодатини насиб қилишини сўраб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

#xabar #taroveh #muftiy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍82😢6🤝6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИНГ 10 ФАЗИЛАТИ

Таровеҳ намози – бандани кечани ибодат билан бедор ўтказганнинг савобига ноил этади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар киши имом билан то тугатгунча бирга намоз ўқиса, тунни бедор ўтказган деб ҳисобланади”, деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).


#taroveh #namoz #fazilat #savob
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74😢10💯7🤝32
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ: УЛУҒ ОЙНИНГ МАҒФИРАТ ДАҲАСИНИ ҲАМ ҒАНИМАТ БИЛАЙЛИК!

🕌 Шу йил, 11 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридаги “Сирож солиҳ” жоме масжидидаги таровеҳ намозида иштирок этиб, жамоатга Рамазони шарифнинг мағфират даҳаси тўғрисида гўзал суҳбат қилиб бердилар.

🌙 Муфтий ҳазратлари масжидга йиғилган мўмин-мусулмонларни Рамазони шариф билан қутлаб, бу фазилатли ой юртимизда ўзгача шукуҳда ўтаётгани, бир ойгина меҳмон бўлган ғанимат ойнинг раҳмат даҳаси ҳам тугаб, иккинчи ўн кунлик – мағфират даҳаси бошлангани, бу даҳа нафақат ойнинг, балки йилнинг ҳам “мағфират кунлари” ҳисобланиши, бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир", дея марҳамат қилганларини баён этдилар. Шунингдек, Ҳақ таолонинг мағфирати кенглиги, саҳобалар ибрати ва мағфират сўраш одоблари ҳақида сўзлаб, жамоатга бу ғанимат кунларнинг фазилатидан тўлиқ баҳраманд бўлишга интилишлари лозимлигини қайд этдилар.


🤲 Манфаатли суҳбат якунида Муфтий ҳазратлари Аллоҳ таолодан барчага икки дунё саодатини насиб қилишини сўраб, элу юртимиз ҳаққига хайрли дуолар қилдилар.

#xabar #taroveh #muftiy

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80😢5🕊4💯3🤩1
#xabar #taroveh #muftiy #ramazon
🌙 ИККИ ДУНЁ САОДАТИГА ЭЛТУВЧИ ФАЗИЛАТ

🕌 Шу йил 16 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги "Ислом" жоме масжидидаги таровеҳ намози асносида ўқилаётган хатми Қуръонда иштирок этдилар.

🗣Муфтий ҳазратлари йиғилган мўмин-мусулмонларга Рамазон ихлос ва эзгу амаллар ойи эканини таъкидлаш баробарида маънавий тарбияга йўғрилган гўзал мавъиза қилиб бердилар.

💬 Муфтий ҳазратлари мўмин бандаларни камолотга етакловчи, жаннатга етиштирувчи, дунё ва охират саодатига йўл очувчи, ризқни кенг қилувчи, яхшиликлар эшигини очувчи ҳамда амалларнинг қабулият белгиси бўлган улуғ фазилатли амаллар ҳақида сўз юритдилар.


🤲 Манфаатли суҳбат сўнгида юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлигини сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍88💯8👏6🤩32