СОНЕТ
Жилмайганинг ишқми, киноя
Меҳрми ё нафратми, шафқат.
Гўзалдирсан сен бениҳоя,
Термулганча йиғлайман фақат.
Мўъжизадир товшу, нигоҳинг
Мўъжизадир юрганинг ерда.
Оламларга сиғмас чиройинг,
Ёзсам дейман юз мингта шеърда.
Оҳ қанчалар хушрўйсан, бе кам
Сенинг хуснинг илоҳдан, кўкдан.
Сени йўқдан яратган Эгам,
Ўзи қанча чиройли экан?
Сени шундай мукаммал, аъло
Яратганга минг минг тасанно!
МУҲАММАД ИСМОИЛ
Жилмайганинг ишқми, киноя
Меҳрми ё нафратми, шафқат.
Гўзалдирсан сен бениҳоя,
Термулганча йиғлайман фақат.
Мўъжизадир товшу, нигоҳинг
Мўъжизадир юрганинг ерда.
Оламларга сиғмас чиройинг,
Ёзсам дейман юз мингта шеърда.
Оҳ қанчалар хушрўйсан, бе кам
Сенинг хуснинг илоҳдан, кўкдан.
Сени йўқдан яратган Эгам,
Ўзи қанча чиройли экан?
Сени шундай мукаммал, аъло
Яратганга минг минг тасанно!
МУҲАММАД ИСМОИЛ
👏8
Президент Девонидаги бугунги ўзгаришларга бир фуқаро сифатида ўз муносабатимни билдиргим келди. Албатта амалдорларни танқид қилиш яхши нарса, халқ сизни қаҳрамон сифатида кўкка кўтаради, лекин яхши амалдорнинг яхши томонини айтиб ўтиш, тан олиш, торозини посонгисини тенг тутиш, инсонни бирёқлама фикрлашдан сақлайди.
Ғофуржон Мирзаев Сирдарё вилояти хокими бўлиб ишлаган даврда тақдир тақозоси билан бир икки йил Сирдарёда ишладим ва бу инсондаги фазилатлар, юрагимда у кишига нисбатан чуқур эҳтиром уйғотди.
Маълумки, Ховос икки ярим минг йиллик тарихга эга қадимий қасаба. Аммо на бир зиёратгоҳи бор эди, на археологик қазилма ишлари олиб борилган эди, на олимлар илмий тадқиқот ишлари олиб боришган эди. Ғофуржон ака, биринчи иш кунини Ховос тепаликларини обод қилишдан бошладилар. Бугун у ерда катта зиёратгоҳ бор, ер остида қолган шаҳар ҳам топилди, олимларнинг шаҳар ҳақидаги китоби ҳам чоп этилди, Ховос сити ҳам қурилди.
Сирдарёдаги 160 га яқин қабристоннинг ҳаммаси айнан Ғофуржон ака даврида қайта қайта тозаланди, обод этилди, шайхларга, гўрковларга керакли иморатлар қуриб берилди. Бундай хокисорликни ҳамма хокимдан ҳам топиб ололмайсиз.
Ғофуржон ака Сирдарё хокимлиги даврида деярли ҳеч кимнинг тўй ҳашамига борган эмас, аммо жанозага, таъзияга албатта бориб ўзлари Қуръон тиловат қилар эдилар. Бировнинг туғилган куни эканлигини билиб қолсалар, кичкина бўлсада албатта эсдалик совғаси жўнатар эдилар.
Ковид пайти ўзлари қўлига микрафон олиб, одамларни кўчага чиқмасликка даъват этиб юрганини деярли ҳамма сирдарёликлар кўрган. Шу ишни бошқа одам қилса ҳам бўларди, лекин ҳар куни ўзлари кўчага чиқиб, жон куйдириб одамларни огоҳ этишдан, ўзларини асраш кераклигини айтишдан тўхтамасдилар.
Сардоба тошқини даврида деярли бир йил кирзавой этикда, солдатлар киядиган яшил фуфайкада юрдилар.
Пахта йиғим терими бошланганда аҳли оиласи, фарзандлари биринчилардан бўлиб теримга чиқар, эл қатори, эл билан бирга бир ой, бир ярим ой эртадан кечгача пахта терар эди.
Албатта, Сирдарёда ҳам камчиликлар кўп. Бир ярим мингта врачлик ўрни бўш. Ажралишлар юқори. Айрим жойларнинг ери шўр, суви шўр. Ичимлик суви етишмайди. Мактаб бинолари кам. Кўплар гувоҳ, мажлисларда буни очиқдан очиқ айтганман, танқид қилганман, бошқа депутатлар ҳам бу масалани кўтариб чиқишган, лекин Ғофуржон ака, бирор марта буни нотўғри қабул қилмаган, қайтага бизларни қўллаб қувватлаган, оғриқли жойларни тузатиш пайида бўлган. Ғофуржон ака даврида Сирдарёда тўрт мингга яқин янги иморат қурилди, ишга туширилди.
Ўғлим Жавҳарбек Оҳангаронда автоҳалокат туфайли, икки оёғи, бир қўли, қовурғаси синиб шифохонага тушди. Истиҳола туфайли, буни ҳеч кимга ошкор этолмадим. Аммо шифохонадагилар муолажани чўзиб юборишди. Натижада суяклардаги ёғ қонга қўшилиб, ўғлим нафас ололмай қолди, мияга қон бориши қийинлашди, ўғлим хириллаб қолди. Вазият ниҳоятда кескинлашди. Ўғлим ўлим тўшагида ётарди. Воқеадан хабар топган Ғофуржон ака, дарҳол ўғлимни “Тез ёрдам” машинасида Тошкентга келтирди, операция тўрт соат давом этди, Ғофуржон ака тўрт соат давомида шифохона ҳовлисидан кетмади. Ўша куни жума куни эди, Сирдарёдаги ҳамма жомъе масжидлари номозхонларидан ўғлимни ҳақига дуо қилишларини шахсан ўзлари илтимос қилдилар.
Ғофуржон ака, жуда китобхон инсон. Минглаб китобларни ўқиган десам муболаға эмас. Ҳазрат Пайғамбаримиз ҳақларида, Ҳазрат Умар, Ҳазрат Абу Бакр ҳақларида соатлаб суҳбатлашганмиз.
Илоҳо, умрлари узоқ бўлсин. Муҳтарам Президентимизнинг ёнларида мана шундай қалби тоза, шижоатли, оддий инсонлар борлиги кишини қувонтиради. Янги лавозим муборак бўлсин Ғофуржон ака!

👍7
ДУЧОРМАН
Айбим кўпдир, айбим кўп, сиғмайди торозига.
Ишқим тушди қизларнинг кўзлари шаҳлосига.
Тунлари кўролмайман, кундуз соғиниб борсам,
Дуч келаман юз мингта тош отар норозига.
Битмас ишга бош урдим, тўсиқли йўлда юрдим,
Жонимни тикиб турдим, қаҳри қаттиқ қозига.
Боримни олгин дедим, зоримни олгин дедим,
Мени севгим ўхшамас, бу дунё савдосига.
Бу дунёда гул кўпдир, атиргулу райҳон кўп,
Ишқим тушди тиканли, гулларнинг подшосига.
Ортидан кўп йўл юрдим, юрганда ҳам мўл юрдим,
Шунча юрсам етардим осмоннинг Зуҳросига.
Оҳ деб оловда юрдим, шеърдан Тожмаҳал қурдим,
Ой нурин сиёҳ қилдим ёзай деб қиёсига.
Бу йўлда енгилмасман, хато қилдим демасман,
Дунё бир кун бергай тан, ўз қилган хатосига.
Ер юзида танҳо у, шаҳло у, шу сабаб ҳам
Дучорман Ер юзининг энг катта жазосига.

👍11❤1👏1
* * *
Мени диддан Худо қисмаган,
Шоир бўлмоғимни истаган.
Шундан кўзим болалигимдан
Ҳар кун гўзалликни излаган.
Гулми, кўкда ё учган каптар,
Булбулми ё сеҳрли шаҳар.
Ё денгизда қуёш ботиши,
Ёки файзли мунаввар саҳар.
Гвинея чакалаклари
Ё Мирзачўл ҳандалаклари
Ёки ақлу ҳушимни олган
Кўркам Кашмир капалаклари.
Кўрдим,
тинмай кезганман олам.
Голливуднинг гўзалларин ҳам.
Истанбулда ёки Парижда
Кўпдир кўркам, гулсанам...
Аммо...
Сени кўрдим, кўксимда — қуюн
Гўзалликнинг шоҳисан — гулгун,
Бор ҳунарин кўрсатмиш Тангрим,
Сенинг тенгсиз, жамолинг учун.
Арастуда қанча заковат
Искандарда қанча жасорат
Бўлса агар,ҳадсиз, мукаммал
Сенда шунча ҳусну латофат.
Президент сайловига хос,
Тўлдиргандай қутини қоғоз,
Сенинг учун борини тикиб
Янграр эди миллион овоз.
Сен юз йилда бир бор туғилган
Нодира ё Бибихонимсан,
Сенинг ҳуснинг таърифи ҳали
Ошиб ўтар замонамиздан.
Сени қайдан учратдим дилдор.
Товоним йўқ, тўлашга бирор.
Қўшиним йўқ, ишғол этгали
На сардорман ва на ҳукмдор
Сен ўтганда,
эгилар тоғлар,
Булутларда сузар қишлоқлар
Буркагани боғу бўстонга
Ойга қараб учар ирмоқлар
Сен — баҳорсан, тенги йўқ асло
Шоирман-у, бошда
тожим йўқ.
Сени севиб яшайман
аммо.
Уйланмоққа ҳеч иложим йўқ.
МУҲАММАД ИСМОИЛ
Мени диддан Худо қисмаган,
Шоир бўлмоғимни истаган.
Шундан кўзим болалигимдан
Ҳар кун гўзалликни излаган.
Гулми, кўкда ё учган каптар,
Булбулми ё сеҳрли шаҳар.
Ё денгизда қуёш ботиши,
Ёки файзли мунаввар саҳар.
Гвинея чакалаклари
Ё Мирзачўл ҳандалаклари
Ёки ақлу ҳушимни олган
Кўркам Кашмир капалаклари.
Кўрдим,
тинмай кезганман олам.
Голливуднинг гўзалларин ҳам.
Истанбулда ёки Парижда
Кўпдир кўркам, гулсанам...
Аммо...
Сени кўрдим, кўксимда — қуюн
Гўзалликнинг шоҳисан — гулгун,
Бор ҳунарин кўрсатмиш Тангрим,
Сенинг тенгсиз, жамолинг учун.
Арастуда қанча заковат
Искандарда қанча жасорат
Бўлса агар,ҳадсиз, мукаммал
Сенда шунча ҳусну латофат.
Президент сайловига хос,
Тўлдиргандай қутини қоғоз,
Сенинг учун борини тикиб
Янграр эди миллион овоз.
Сен юз йилда бир бор туғилган
Нодира ё Бибихонимсан,
Сенинг ҳуснинг таърифи ҳали
Ошиб ўтар замонамиздан.
Сени қайдан учратдим дилдор.
Товоним йўқ, тўлашга бирор.
Қўшиним йўқ, ишғол этгали
На сардорман ва на ҳукмдор
Сен ўтганда,
эгилар тоғлар,
Булутларда сузар қишлоқлар
Буркагани боғу бўстонга
Ойга қараб учар ирмоқлар
Сен — баҳорсан, тенги йўқ асло
Шоирман-у, бошда
тожим йўқ.
Сени севиб яшайман
аммо.
Уйланмоққа ҳеч иложим йўқ.
МУҲАММАД ИСМОИЛ
👍8❤2
СЕНСИЗ
Мен соғиндим сени, кўзи шаҳлони
Ўзимни қўймоққа тополмасман жой.
Мендан тортиб олдинг бутун дунёни,
Энди на Ер бордир, на осмонда Ой.
Қачон тортиб олдинг, айт мендан қачон
Нафас олай десам нечун йўқ ҳаво?
Қани пойимдаги жумлаи жаҳон,
Қани теппамдаги мусаффо само?
Нечун кўчалар бўш, бўм бўшдир шаҳар,
Чириллаб айланар бу чархи фалак.
Ургим келаётир кўксимга ханжар,
Бўғзимда бир йиғи инграр жонсарак.
Жой йўқ ўз ичимда ўзимга. Бироқ.
Ҳозир ёриламан, портлайман ғамдан.
Овозимда мингта момоқалдироқ,
Минг зилзила кучи чиқар танамдан.
Ҳеч ким қололмайди борлиқни асраб,
Уммонлар тошади, қулайди тоғлар.
Оловли вулқондай отилар сачраб,
Менинг қалбимдаги дарду фироқлар.
Мен сенинг ёнингга бораман ҳозир,
Қуюндай дарғазаб, сочиб чанг тўзон.
Сенга севги изҳор қилмоққа қодир,
Сенга бўлмоқ учун Ер ила осмон.
Мен ўраб оламан тўрт тарафингни,
Сен учун мен мингта одам бўламан.
Бажараман барча айтган гапингни,
Сендан бир он кетмас байрам бўламан.
Қайга боқсанг унда кўринаман мен,
Кимга сўзласанг мен бераман жавоб.
Тунда севиб мени ёпинасан сен,
Тонгда уйғотаман мисоли офтоб.
Мен бўламан сенинг олган нафасинг.
Сен учун бўламан сув, ҳаво, тупроқ.
Менга буюк бахтдир, бахтли яшашинг,
Буюк бахтдир, ҳатто сен учун ўлмоқ!
МУҲАММАД ИСМОИЛ
Мен соғиндим сени, кўзи шаҳлони
Ўзимни қўймоққа тополмасман жой.
Мендан тортиб олдинг бутун дунёни,
Энди на Ер бордир, на осмонда Ой.
Қачон тортиб олдинг, айт мендан қачон
Нафас олай десам нечун йўқ ҳаво?
Қани пойимдаги жумлаи жаҳон,
Қани теппамдаги мусаффо само?
Нечун кўчалар бўш, бўм бўшдир шаҳар,
Чириллаб айланар бу чархи фалак.
Ургим келаётир кўксимга ханжар,
Бўғзимда бир йиғи инграр жонсарак.
Жой йўқ ўз ичимда ўзимга. Бироқ.
Ҳозир ёриламан, портлайман ғамдан.
Овозимда мингта момоқалдироқ,
Минг зилзила кучи чиқар танамдан.
Ҳеч ким қололмайди борлиқни асраб,
Уммонлар тошади, қулайди тоғлар.
Оловли вулқондай отилар сачраб,
Менинг қалбимдаги дарду фироқлар.
Мен сенинг ёнингга бораман ҳозир,
Қуюндай дарғазаб, сочиб чанг тўзон.
Сенга севги изҳор қилмоққа қодир,
Сенга бўлмоқ учун Ер ила осмон.
Мен ўраб оламан тўрт тарафингни,
Сен учун мен мингта одам бўламан.
Бажараман барча айтган гапингни,
Сендан бир он кетмас байрам бўламан.
Қайга боқсанг унда кўринаман мен,
Кимга сўзласанг мен бераман жавоб.
Тунда севиб мени ёпинасан сен,
Тонгда уйғотаман мисоли офтоб.
Мен бўламан сенинг олган нафасинг.
Сен учун бўламан сув, ҳаво, тупроқ.
Менга буюк бахтдир, бахтли яшашинг,
Буюк бахтдир, ҳатто сен учун ўлмоқ!
МУҲАММАД ИСМОИЛ
👏6❤3🔥1
Forwarded from МАРВАРИД ФИКРЛАР
***
Замон сенга муҳтож эканлигини қанчалик англай олсанг, шунчалик истеъдодлисан.
Муҳаммад ИСМОИЛ
@Marvaridfikrlar
Замон сенга муҳтож эканлигини қанчалик англай олсанг, шунчалик истеъдодлисан.
Муҳаммад ИСМОИЛ
@Marvaridfikrlar
👏2
Forwarded from МАРВАРИД ФИКРЛАР
***
Ердаги одамни хўрлаш, унинг кўкдаги ҳимоячисини инкор қилишдан бошланади.
Муҳаммад ИСМОИЛ
@Marvaridfikrlar
Ердаги одамни хўрлаш, унинг кўкдаги ҳимоячисини инкор қилишдан бошланади.
Муҳаммад ИСМОИЛ
@Marvaridfikrlar
👍6👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаволаниб учган зарра-ю қумлар,
Сувга етиб келгач, елданда қолар.
Тоғлардан сел билан оқаётган тошлар,
Текисликга етиб келгач селданда қолар.
Бу дунё алдоқчи ишонма унга,
Отангдан қолгандур, сенданда қолар.
Йўлга чиқсанг ўнг у сўлинга қара,
Қанча шахар, қанча мозор,
қанча мақбара.
Бунда барча тенгдур гадою тўра.
Созанда чалаётган найингдан сўра,
Созу, нозу, раққоса, эски ноғора.
Бошқалардан қолган сенданда қолар...
Сувга етиб келгач, елданда қолар.
Тоғлардан сел билан оқаётган тошлар,
Текисликга етиб келгач селданда қолар.
Бу дунё алдоқчи ишонма унга,
Отангдан қолгандур, сенданда қолар.
Йўлга чиқсанг ўнг у сўлинга қара,
Қанча шахар, қанча мозор,
қанча мақбара.
Бунда барча тенгдур гадою тўра.
Созанда чалаётган найингдан сўра,
Созу, нозу, раққоса, эски ноғора.
Бошқалардан қолган сенданда қолар...
👍4❤3👏1
Forwarded from Gazetalar sharhi
29-1-8.pdf
3 MB
«Hurriyat» газетасининг 2025 йил 23 июль кунги 29 (1456)-сони мутолаа учун ҳавола қилинмоқда.
©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.
📰 Мутолаа энг севимли машғулотингизга айлансин!
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
👨⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!
©️ Газета таҳририят томонидан тақдим этилди.
📰 Мутолаа энг севимли машғулотингизга айлансин!
〰️〰️〰️〰️〰️
Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/gazetalar_sharhi
👨⚕️ Salomatligingizga e'tiborli bo‘ling!
👍4
Forwarded from «ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали
#Нигоҳ
«Hurriyat» газетасининг 2025 йил 23 июль кунги 29 (1456)-сонида "Шарқ юлдузи" журнали ходими Муҳаммад Исмоилнинг "Бекобод ёруғ ўзгаришлар жараёнида" номли мақоласи чоп этилди. Мақолада "Долзарб 90 кун" тадбирлари доирасида сўз юритилади. Жумладан, "Шарқ юлдузи" журнали ҳақида ҳам фикр юритилган.
Бизни кузатиб боринг:
Telegram| Facebook | web-sayt

👍4❤1
Миллатимизнинг мард, қалби олов, енгилмас курашчиларидан бири, миллат учун бошини кундага қўйган, бутун умри мобайнида эрк, озодлик, миллат мустақиллиги учун курашган исёнкор инсон, жанговор шоир, соҳир овоз ҳофиз Дадахон Хасан - 85 ёшда! Бугун, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида миллат қаҳрамонининг 85 ёшли тўйи гулдурос қарсаклар остида кенг нишонланди, етти иқлимдан меҳмонлар келишди, 85 ёшли ҳофиз "Лайло" қўшиғини жонли ижро этди. Ҳақиқий тўй мана бундоқ бўлади! Яшанг, офарин Дадахон ака! Яшанг миллат қаҳрамони!
👍1
Media is too big

👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✍️“Қўмсаш” рукнидан: Лайло
“Лайло” қўшиғини кўпчилик Илҳом Фармонов куйлаган деб ўйлайди. Бизнинг авлод шу қўшиқни эшитганмиз. Аслида бу қўшиқни илк бор Дадахон Ҳасанов айтган. Сўзлари Рауф Парфи қаламига мансуб. Шеър қўшиқ давомида ўзгарган, силлиқлашган, енгиллаштирилган.
Афсус, Дадахон Ҳасанов ҳам, Рауф Парфи ҳам муносиб баҳоланмади...
Эшитинг ва ўқинг: Лайло
Балки ўчган эдим ёдингдан,
Ширин хаёлингни буздимми?
Лайло-Лайло, сенинг ёнингда
Япроқ каби кўрдим ўзимни,
Ширин хаёлингни буздимми?
Сени ўйлаб келмайдир уйқу –
Қора туннинг ўзга сеҳри бор.
Тушларимда топай деб гулрў
Ман ухларман мангу эҳтимол.
Гўзал тушлар тилайман, Лайло...
Яна пайдо бўлдинг йўлимда,
Яна йўлларингда бўзладим.
Бечора қалб сенинг қўлингда,
Кўзларингда менинг кўзларим.
Нечун пайдо бўлдинг йўлимда?..

🔥6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон 🇺🇿халқ шоири Омон Матжон "Аёлга мақтов" шеърини ўқимоқда...
🔥3❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каримбой Раҳмон, Омон Матжон, Бобомурод Ҳамдамов хонадонимиз меҳмони...
🔥3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Улуғлар жам бўлганда. Ўзбекистон 🇺🇿халқ артисти Шерали Жўраев, Шайх Алоуддин Мансур, Анвар қори Турсунов, Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим, улуғ устоз Абдусаид Кўчимов...
👏6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Азиз Устоз. Одинахон Аъзамқулова шеъри. Нозимжон Толипов видеоролиги.
👍5