#билдириш
#онлайн

⚡️⚡️⚡️Хабар қилганимиздек, бугун вилоят раҳбари Зойир Мирзаев бошчилигидаги масъуллар иштирокида Ангрен шаҳрида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Қабул жараёнларини қуйидаги ҳавола орқали тўғридан тўғри кузатишингиз мумкин.

➡️Батафсил:
https://fb.watch/dY1VDWnhB2/

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#билдириш

⚡️⚡️⚡️Вилоят ҳокимининг оммавий сайёр қабули давом этади: навбатдаги манзил — Бекобод шаҳри

❗️
Бекобод шаҳри аҳолиси билан бевосита учрашиш, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш, мурожаатларини ўрганиш бўйича оммавий сайёр қабул ташкил этилмоқда.

📌Унда вилоят ҳокими, сектор раҳбарлари, бошқарма-ташкилотлар, хусусан, масалаларга бевосита алоқадор ва дахлдор туман ташкилотлари мутасаддилари иштирок этишади.

📍Сайёр қабул бугун соат 15:00 дан бошлаб "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги сайилгоҳда бўлиб ўтади.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Расмий
#билдириш

Ҳарбий бўлишни ният қилган ёшларни мулоқотга таклиф қиламан!

Ҳурматли ёшлар! Сизнинг ҳарбий хизматчи бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафида хизмат қилиш ниятингизга кимлар ёки қандай омиллар тўсиқ бўлмоқда? Баъзида ҳарбий хизматга боришнинг қинғир йўллари, усуллари ҳақида гаплар қулоққа чалиняпти. Шу масала ҳақида сизнинг дангал фикрингиз, аниқ таклифларингизни кутаман.

Мен Ватанимиз ҳимоячиси бўлишни ният қилган мард ва жасур йигитлар билан очиқ мулоқотга тайёрман. Ҳурматли ота-оналар, сиз фарзандингизни армияга юборишда қандай тўсиққа дуч келдингиз? Келинг, шу ҳақида очиқчасига гаплашамиз.

Бугун бўлиб ўтган ҳарбий-маъмурий сектор йиғилишида мазкур масалага оид дастлабки, хулоса ва фикрлар, шунингдек,  мутасаддиларнинг изоҳларини эшитдим. Асосий ишларимиз ҳали олдинда. Жорий йил 17 февраль куни шу масала бўйича ота-оналар ҳамда ёшлар билан учрашиш, мулоқот қилишни режалаштирдим.

Ҳарбий бўлишни орзу қилган, ноаниқ сабабларга кўра армияга боролмаётган Тошкент вилояти ёшларини, ота-оналарни бу учрашувга таклиф қиламан.  Мулоқот 17 февраль куни 10:00 да Нурафшон шаҳридаги "Нурафшон бизнес сити" дирекцияси биносида бошланади.

Мулоқотда қатнашинг, фикр ва таклифларингизни билдиринг.

Зойир Мирзаев,
Тошкент вилояти ҳокими


Рўйхатдан ўтиш учун телефонлар:
71 232 80 49
99 766 79 09
99 306 30 10

📱
Instagram | 📱 Twitter | 🌐YouTube | 📱 Facebook  | Telegram