#шукуҳ
#фестивал
Ёшлар умримиз гуллари, эртанги кунимиз ниҳолларидир. Ҳар қандай жамият эртанги куни ва истиқболини ёшлар тимсолида, уларнинг орзу ва интилишлари мисолида аниқ тасаввур қилади.
Бугун вилоятимиз марказида ўтказилган Ёшлар кунига бағишланган фестивал, унда иштирок этган кўзлари ёниб турган, ўктам ва шижоатли ёшларимизга боқиб, мамлакатимизнинг эртанги нурли келажаги ҳақида кўнгилда мунаввар туйғулар, умидлар уйғонади...
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/Mirzayev_Zoyir
Facebook | Instagram

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi

#табрик
#шукуҳ
⚡️Хабар қилганимиздек, Нурафшон шаҳридаги "NURAFSHON SMART CITY" ҳудудида янги қуриб битказилган амфитеатрда мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ташкиллаштирилган катта байрам тадбири бўлиб ўтди.
🔹Тантанали маросимда
Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев байрам тадбири иштирокчилари ва улар тимсолида вилоят аҳлини байрам билан табриклади.
🔹Қуйида ана шу табрик матни эълон қилинмоқда.
👉Батафсил
➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
Халқимизнинг чинакам ардоқли байрамига айланиб бораётган Ўқитувчи ва мурабийлар куни вилоятимизда бу гал "Nurafshon biznes city” амфитеатрида бўлиб ўтди.
Бу байрамни вилоятимизнинг том маънода юрагига айланиб бораётган навқирон шаҳримиз Нурафшонда ниҳоятда саноқли кунларда — 78 иш кунида қуриб битказилган мазкур муаззам майдонда нишонлаётганида алоҳида маъно бор.
Негаки, бу қутлуғ айём бугун чинакамига халқимизнинг энг ардоқли байрамларидан бирига айланиб улгурди.
Мана шу муаззам майдонда вилоятимизнинг асосий байрам тадбирида иштирок этиб, устозларни байрам билан қутладик, уларга муҳтарам Президентимиз йўллаган байрам табрикларини ўқиб эшиттирдик.
Бир гуруҳ таълим-тарбия соҳаси фидойиларига вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ва эсдалик совғаларини тортиқ этдик.
Санъат усталари ва ижрочи ёшларимиз томонидан тайёрланган катта байрам концерт дастури устоз ва мураббийларимизга чинакам байрам шукуҳи ва қувончини ҳадя этди.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!

Шу кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб халқимиз ҳаётидаги муҳим ва шонли сана — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги катта тантаналар билан нишонланмоқда.
Бош Қомусимиз байрами арафасида мамлакатимизнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимиз байрам эсдалик нишонлари билан тақдирланмоқдалар.
Бугун вилоятимиз равнақи учун истиқболли лойиҳалар билан хизмат қилишга бел боғлаган фаол ва ташаббускор сармоядорларга ҳам давлатимиз раҳбари номидан «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонларини топширдик.
📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” тантаналар мажмуасида декабрь ойининг иккинчи якшанбаси – Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан тантанали тадбир ташкиллаштирдик.
Сана муносабати билан ёзилган тўкин дастурхон атрофига нуронийлар, кластерлар вакиллари, фермерлар, миришкор боғбонлар таклиф этилди.
Ризқ-рўзимиз манбаи бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда самарали фаолият юритиб келаётган бир гуруҳ соҳа фидойиларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширдик.
📱 Instagram | 🌐 Twitter | 📱 Facebook | ✉ ️ Telegram

#Шукуҳ
Вилоятимизда байрам арафасида бир қатор объектлар фойдаланишга топширилди
Халқимизда тўйга тўёна билан келиш сингари яхши удум бор. Севимли Наврўз байрами арафасида вилоятимизнинг маъмурий маркази – Нурафшон шаҳрида, шунингдек, шаҳар ва туманларда кўплаб объектлар фойдаланишга топширилди. Хусусан, 100 дан ортиқ маҳаллага ичимлик суви кириб борди, йўллар таъмирланди, ишлаб чиқариш қувватлари ва аҳолига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган корхоналар фойдаланишга топширилди. Айни бир пайтда 30 та маҳалла фуқаролар йиғини биносининг қурилиши якунланиб, элга хизмат қилишни бошлади. 11 та спорт объекти, умумтаълим мактаби ва мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 3 та тиббиёт муассасаси ҳам Наврўз арафасида аҳолига хизмат крсатишни бошлади.
Алоҳида таъкидлашни истардимки, Наврўзда фойдаланишга топширилган объектлар орасида 3 та бино ниҳоятда керакли, халқимиз, зиёлилар кутаётган, вилоят маркази учун зарур бўлган объектлар эди. Булар – Нурафшон-Бекобод йўналишидаги қурилган янги кўприк, Республика IT паркининг вилоят филиали ғамда маънавийт ва маданият кошонасига айланган "Нуронийлар уйи"дир. Шундай қилиб давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги билан Нурафшонни пойтахт вилоятининг ҳақиқий маркази, юрагига айлантириш йўлида яна бир катта қадам ташланди.
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐 YouTube | 📱 Facebook | ✉️ Telegram

Бугунги кунда Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган муҳтарама аёлларимиз турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилишмоқда. Жумладан, раҳбарлик лавозимида 3865 нафари, тадбиркорлик соҳасида 6510 нафари, прокуратура соҳасида 14 нафари, суд идораларида 51 нафари, ички ишлар тизимида 126 нафари, тиббиёт соҳасида 48 минг, қишлоқ хўжалиги соҳасида 22 минг, давлат идораларининг турли йўналишларида 27 минг, таълим соҳасида 30 мингдан зиёдроқ хотин-қизлар фаолият юритмоқда.
Чирчиқ шаҳридаги «Кимёгарлар» кошонасида вилоятнинг асосий байрам дастури бўлиб ўтди. Айни пайтда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида, қишлоқ ва маҳалларида тантанали маросим, байрам дастурлари давом этмоқда. Бугун марказий хиёбонлар, аҳоли дам олиш масканлари, кўнгилочар манзиллар меҳмонларни кутиб олишга шай. Байрам шукуҳи вилоятимиз бўйлаб кезиб юрибди.
Байрамингиз муборак бўлсин муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар!

https://www.youtube.com/live/iyAlbnL35Xo?si=-c6t2tyfFqwSLh3d
#шукуҳ
ОЛАМ НУРГА ТЎЛСИН СЕН БИЛАН, НАВРЎЗ!
Она диёримиз узра ўзининг файзли қадамлари билан халқимизнинг энг қадимий, асл миллий байрами – Наврўзи олам шукуҳи кезиб юрибди.
Бугун мана шундай фарахбахш байрамни вилоятимиз аҳли ва фаоллари билан жамулжам бўлиб, кундан кун чирой очиб бораётган навқирон шаҳримиз — Нурафшонда катта хурсандчилик билан тантана қилдик.
Наврўзи олам дуолар ижобат бўладиган муқаддас Рамазон ойида нишонланаётгани унинг файзи ва тароватига ўзгача мазмун бағишлаётгани шубҳасиз.
Бир-биримизга ўзаро меҳр ва оқибат кўрсатиб, саховат ва мурувват билан табаррук кексаларимизни йўқлаш, ногиронлиги бўлган шахслар, ёрдамга муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, ҳашарлар ўтказиб, юртимизни янада обод қилиш каби савобли ишларимиз Наврўзнинг файзига янада файз қўшмоқда.
Наврўзнинг бугунгидек халқ сайиллари тарзида нишонланишининг ҳам жуда теран маъноси, маърифати бор. Наврўз сайлида туман ва шаҳарларимиздан ташриф буюрган жамоалар миллий урф-одат ва анъаналаримиз, қадимий ҳудудларимизга хос осори-атиқларимиз, шунингдек, вилоятимизнинг бебаҳо табиати, диққатга сазовор жойлари, баҳорий тансиқ таомларини ўзида акс этган бадиий композицион дастурлар намойишига катта эътибор қаратганлари, ўйлайманки, барчамизга олам-олам завқ бағишлади.
Ҳазрат Мир Алишер Навоий бобомиз “Ҳар тунинг қадр ўлубон, ҳар кунинг бўлсин Наврўз!” деб ёзганларида Наврўзнинг ободлик, тинчлик-тотувлик, аҳиллик, бағрикенглик рамзи, қалбларимизда яратувчанлик ва бунёдкорлик иштиёқини уйғотадиган энг гўзал ва жозибадор байрам эканини назарда тутган бўлсалар ажабмас.
Ана шу улуғ айём – шарқона янги йилнинг бошланиши билан бугунги сайил иштирокчиларини, улар тимсолида вилоятимиз аҳлини чин қалбдан, самимий қутладик.
Яна бир бора Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Facebook
📱 Instagram | 📱 Twitter | 🌐 YouTube | 📱 Facebook | 🕊 Telegram

YouTube
Navro'z bayrami
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шукуҳ
Президентимиз бугун Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталида бўлиб, бир гуруҳ иккинчи жаҳон уруши фахрийлари билан мулоқот қилдилар, байрам билан муборакбод этдилар. Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи Муҳиддин ота Дўсанбоев бугун давлатимиз раҳбари билан кўришдилар. Отахоннинг орзуси амалга ошди. Набиралари олий таълим даргоҳига ўқишга қабул қилинди. Олий таълим вазири Конгратбай Шарипов бу ҳақидаги сертификатни Муҳиддин отага ўз қўли билан топширди.
Айтиш жоизки, бугун вилоятимизда 16 нафар уруш фахрийлари истиқомат қилади. Давлатимиз раҳбарининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонларига асосан, уруш фахрийларига муҳтарам Юртбошимизнинг байрам табриги ва совғаларини топшириш тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Бугун вилоят сектор раҳбарлари томонидан мазкур совғалар фахрийларга етказилди.
Хусусан, бугун Ангрен шаҳрида истиқомат қилаётган уруш фахрийлари – Николай Прокошкин, Мария Овасапова, Роза Жаназарова ва Элвира Якименконинг хонадонларида бўлиб, Юртбошимизнинг байрам табриклари ва совғаларини етказдим, самимий суҳбатлашдик.