#савол_жавоб
ҚУРБОНЛИКДА ШЕРИКЛАР СОНИ ЕТТИТАДАН КАМ БЎЛИШИ
❓1676-САВОЛ: Қорамол ва туя кабиларда 4-5 киши шерик бўлса ҳам бўлаверадими ёки шериклар 7 та бўлиши шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Туя ва қорамол каби ҳайвонларда шерик бўлиб қурбонлик қилувчилар сони еттита бўлиши мажбурий эмас. Балки бир кишидан то етти кишигача шерик бўлиб, қурбонлик қилишлари жоиз. Муҳими ундан кўпайиб кетмаслиги шарт. Ундан кам бўлса, ҳеч қандай хато ёки камчилик ҳисобланмайди. Шунингдек, шериклар сонининг жуфт ёки тоқ бўлишининг ҳам ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Валлоҳу аълам.
✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
#савол_жавоб
ЭҲРОМДА ЮЗГА КРЕМ СУРТСА БЎЛАДИМИ?
❓1677-САВОЛ: Эҳромда юзни қуёш нуридан сақловчи крем суртса нима бўлади? Уни озроқ хушбўй ҳиди ҳам бор.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Крем асли хушбўйлик учун эмас, юз терисини яхшилаш учун тайёрланган бўлиб, хушбўй ҳидли бўлмаса, уни ишлатиш жоиз. Аммо крем хушбўйлик учун мўлжалланган бўлса, уни эҳромли ҳолатда ишлатиш жоиз бўлмайди ва ишлатган тақдирда жонлиқ вожиб бўлади.
Шуни таъкидлаш керакки, саволда сўралгандек терини парваришлаш учун тайёрланган кремнинг озгина хушбўй ҳиди бўлса, унинг ҳукми фойдаланувчининг ниятига боғлиқ бўлади. Агар бадани ёки юз терисини парваришлаш учун ишлатса, жоиз ва зиммасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Аммо ундан хушбўйланиш мақсадида фойдаланса, зиммасига каффорат лозим бўлади. Шунга кўра, эҳромда имкон қадар хушбўй кремлардан фойдаланмаслик мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

👍1🔥1
#савол_жавоб
ЧЕТДАН КЕЛАЁТГАН ҚИМИЗЛАРНИНГ ҲУКМИ
❓1682-САВОЛ: Ҳозирги кунда қимиз ичиш урфга кирмоқда. Олдинлари ҳам ичилар эди-ю, лекин ҳозиргидек омма орасида урф эмас эди. Ҳар хил қимиз турлари қўшни давлатлар орқали кириб келмоқда. Асл қимиз шариатда ҳалол деб билардик. Лекин баъзи ҳолларда ташқаридан кириб келган қимизларни одамлар ичганида бош айланиши, тана бўшашиши ва бошқа ҳолатлар бўлаяпти экан. Саволим шуки қайта ишлов берилган қимизларни ичса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, қимиз отнинг сути ва уни фақиҳларимиз бир овоздан ҳалол деб ҳукм қилишган. “Ҳидоя” китобида от сутини ичишда ҳеч қандай зарар йўқлиги айтилади.
Демак, табиий, ҳеч нарса қўшилмаган қимиз ичишнинг ҳеч қандай зарари йўқ. Четдан келадиган қимизлар табиий қимизнинг ўзи бўлса, ичиш мумкин. Лекин бу борада маълумотга эга айрим одамларнинг гувоҳлик беришича, бу турдаги қимизларга қорамол сути, асал ва турли ачитқилар қўшилар экан. Асал эса маҳсулотнинг ачитиш жараёнини тезлаштиради. Шу боис қимизга қўшимча моддалар (асал, ачитқилар, қатиқ бактериялари) қўшилиб ачитилган бўлса ва инсонни маст қиладиган даражага етказса, бу ҳолда унинг озини ҳам, кўпини ҳам истеъмол қилиш ножоиз саналади. Валлоҳу аълам.

👍3❤2🔥1
#савол_жавоб
ТОВУҚ ЁКИ БАЛИҚ ФЕРМАЛАРИ ЗАКОТИ
❓1681-САВОЛ: Фермада боқилаётган товуқ ва балиқлардан закот бериладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳозирда товуқ ёки балиқ етиштириш учун махсус фермалар ташкил қилинмоқда. Бунинг учун махсус бинолар, ҳовузлар барпо қилинади. Мазкур фермаларнинг ери, биноси ёки ҳовузларидан закот берилмайди, чунки уларни сотиш мақсад қилинмаган. Товуқ ёки балиқларни сотиб олаётганда боқиб, кейин сотиш мақсад қилинган бўлса, улардан тижорат моллари закоти (қийматининг 1/40 миқдори) берилади. Агар товуқ ёки балиқлар тухум олиш мақсадида боқилаётган бўлса, улардан закот берилмайди, ҳатто тухумдан қолгандан кейин сотиб юбораман деган ният бўлса ҳам. Балки тухумларнинг пулидан (агар ишлатилмай турган бўлса) закот берилади. Ушбу товуқ ва балиқлар учун олиб қўйилган ем ва дорилардан эса закот берилмайди. Валлоҳу аълам.

❤1
#савол_жавоб
ҲОЖИЛАР ҲАЙИТ НАМОЗИНИ ЎҚИЙДИЛАРМИ?
❓1689-САВОЛ: Ҳожилар қурбон ҳайити куни ҳайит намозини ўқийдиларми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳожилар арафа куни Арафотда туриб, шом вақтида Муздалифага юрадилар. Ҳайит куни бомдод намозини ўқиб, Минога йўл оладилар. Улар ҳайит намозини ўқимайдилар. Фақиҳларимиз “Ҳожининг зиммасида ҳажнинг арконлари борлиги туфайли шариат улардан ҳайит намози ўқишни соқит қилган”, деганлар. Шу боис ҳожилар ҳайит намози ўқимайдилар. Валлоҳу аълам.

🔥2❤1
#савол_жавоб
ЮРИБ КЕТАЁТИБ САЖДА ОЯТИНИ ЎҚИШ
❓1693-САВОЛ: Талабаман, ўқишга пиёда қатнайман. Шу бориш-келишимда ёдлаган оятларимни такрорлаб юраман. Саволим сажда оятини бир неча марта такрорласам неча марта сажда қилишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пиёда юришда сажда оятини неча марта ўқиган бўлсангиз, ана шунча тиловат саждасини қиласиз. Бу ҳолатда битта сажда оятини бир неча марта ўқийcизми, ёки бошқа-бошқа сажда оятларини ўқийсизми, фарқи йўқ. Шунинг учун юраётганда ўқиган сажда оятини ҳисоблаб боришингиз керак. Уйга келганда ёки сажда қилишга шароит бўлиб қолганда ҳар бири учун сажда қилиб қўясиз. Валлоҳу аълам.

🔥2
#савол_жавоб
ҚУРБОНЛИК ГЎШТИНИ АЛМАШТИРИШ
❓1696-САВОЛ: Онамнинг қон босими бор. Қўй гўшти ея олмайдилар. Ўзимиз қурбонликка сўйган қўй гўштининг бир қисмини, қассобга бериб, мол гўштига алмаштирсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу иш жоиз эмас. Чунки, уни бошқа гўштга алмаштириш сотиш ҳисобланади. Уламолар қурбонлик ҳайвонининг териси ва гўштини сотиб бўлмаслигини, сотиб қўйган бўлса, пулини садақа қилиш лозим бўлишини айтишган. Аммо узоқ муддат хизмат қиладиган ашёлар (қозон, ўчоқ кабилар)га алмаштиришни жоиз дейишган.
Онангиз қўй гўшти ея олмасалар, мол гўшти олиб келиб беринглар ёки етти ва ундан кам киши тўпланиб, қорамол сўйинглар. Шунда сиз айтган муаммо келиб чиқмайди. Валлоҳу аълам.

ЭМИКДОШНИНГ АКАСИ МАҲРАММИ?
❓1327-CАВОЛ: Эмикдошимнинг туғишган, лекин отаси бошқа бўлган акаси менга номаҳрамми ёки маҳрамми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эмикдошингиз гўдаклигида сизнинг онангизни эмган бўлса, унинг ака-укалари сизга номаҳрам бўлади. Чунки сиз улар билан бир онани эмганингиз йўқ.
Агар сиз чақалоқлигингизда эмикдошингизнинг онасини эмган бўлсангиз, у аёлнинг барча фарзандлари сизга маҳрам бўлади. Баъзиларининг отаси эмикдошингизнинг отасидан бошқа бўлса ҳам ҳукм шундайлигича қолади, яъни маҳрам бўлади. Буни аёл иккинчи марта турмушга чиққанда ўзи билан эргаштириб келган бола мисолида кўриш мумкин. Бу ҳақда аллома Хаскафий шундай деганлар:
( وَلَا حِلَّ بَيْنَ رَضِيعَيْ امْرَأَةٍ ) لِكَوْنِهِمَا أَخَوَيْنِ وَإِنْ اخْتَلَفَ الزَّمَنُ وَالْأَبُ
"Бир аёл эмизган икки бола ўртасида никоҳ ҳалол бўлмайди. Чунки улар (эмишган) ака-укадир. Агарчи турли вақтларда эмган бўлса ҳам, ёки оталари бошқа-бошқа бўлса ҳам" ("Дуррул мухтор" китоби, Разоъ боби).
Валлоҳу аълам.
✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
ЭМИКДОШНИНГ АКАСИ МАҲРАММИ?
❓1327-CАВОЛ: Эмикдошимнинг туғишган, лекин отаси бошқа бўлган акаси менга номаҳрамми ёки маҳрамми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эмикдошингиз гўдаклигида сизнинг онангизни эмган бўлса, унинг ака-укалари сизга номаҳрам бўлади. Чунки сиз улар билан бир онани эмганингиз йўқ.
Агар сиз чақалоқлигингизда эмикдошингизнинг онасини эмган бўлсангиз, у аёлнинг барча фарзандлари сизга маҳрам бўлади. Баъзиларининг отаси эмикдошингизнинг отасидан бошқа бўлса ҳам ҳукм шундайлигича қолади, яъни маҳрам бўлади. Буни аёл иккинчи марта турмушга чиққанда ўзи билан эргаштириб келган бола мисолида кўриш мумкин. Бу ҳақда аллома Хаскафий шундай деганлар:
( وَلَا حِلَّ بَيْنَ رَضِيعَيْ امْرَأَةٍ ) لِكَوْنِهِمَا أَخَوَيْنِ وَإِنْ اخْتَلَفَ الزَّمَنُ وَالْأَبُ
"Бир аёл эмизган икки бола ўртасида никоҳ ҳалол бўлмайди. Чунки улар (эмишган) ака-укадир. Агарчи турли вақтларда эмган бўлса ҳам, ёки оталари бошқа-бошқа бўлса ҳам" ("Дуррул мухтор" китоби, Разоъ боби).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
#савол_жавоб
АЁЛ КИШИНИНГ ТОР КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИШИ
❓1706-САВОЛ: Мен уйда бегоналар бўлмагани учун тор кийимлар кийиб юраман. Агар авратларни тўсиб турса, тор шим ёки тор иштонда намоз ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай кийим агар тана аъзоларининг рангини билдириб турса, бу билан намоз ўқиш мумкин эмас. Агар рангини билдирмаса, лекин тана аъзоларини билдирадиган даражада тор бўлса, бу ҳолатда ўқиган намози фиқҳий жиҳатдан намоз бўлгани билан макруҳлик билан адо этилган бўлади.
Шунинг учун гарчи уйда ёлғиз бўлсангиз ҳам, намоз ўқишда эгнингизга аъзолар ранги ва шаклини билдирмайдиган, кенг ва қалин кийим кийиб, намоз ўқисангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
АЁЛ КИШИНИНГ ТОР КИЙИМДА НАМОЗ ЎҚИШИ
❓1706-САВОЛ: Мен уйда бегоналар бўлмагани учун тор кийимлар кийиб юраман. Агар авратларни тўсиб турса, тор шим ёки тор иштонда намоз ўқиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай кийим агар тана аъзоларининг рангини билдириб турса, бу билан намоз ўқиш мумкин эмас. Агар рангини билдирмаса, лекин тана аъзоларини билдирадиган даражада тор бўлса, бу ҳолатда ўқиган намози фиқҳий жиҳатдан намоз бўлгани билан макруҳлик билан адо этилган бўлади.
Шунинг учун гарчи уйда ёлғиз бўлсангиз ҳам, намоз ўқишда эгнингизга аъзолар ранги ва шаклини билдирмайдиган, кенг ва қалин кийим кийиб, намоз ўқисангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍4🔥1
#савол_жавоб
МУЗОРАБАДАГИ БОНУСЛАР
❓1707-САВОЛ: Бир тижоратчи ўз бизнесини ривожлантириш мақсадида бир шахсдан музораба асосида маблағ олган. Ушбу тижорат фаолияти давомида маълум бир заводдан катта миқдорда товарлар харид қилган. Йил охирида завод томонидан ушбу харид миқдори муносабати билан бонус тариқасида маълум миқдорда пул берилди. Савол шундан иборатки: музораба фойдасини тақсимлашда мазкур бонус пул ҳам фойда сифатида қараладими? Ва шу бонусдан ҳам сармоя эгаси улуш оладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда айтилган ҳолатда бонус ҳам фойда қаторида келишилган ҳиссага кўра тақсимланади. Чунки музориб, яъни ишни бажарувчи томонга завод томонидан берилган мазкур бонус айнан музораба йўли билан қилаётган тижорати орқали келган. Музорабанинг шартларидан бири музораба орқали амалга оширилган ишдан тушган фойданинг келишувга кўра бўлинишидир. Валлоҳу аълам.
✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
МУЗОРАБАДАГИ БОНУСЛАР
❓1707-САВОЛ: Бир тижоратчи ўз бизнесини ривожлантириш мақсадида бир шахсдан музораба асосида маблағ олган. Ушбу тижорат фаолияти давомида маълум бир заводдан катта миқдорда товарлар харид қилган. Йил охирида завод томонидан ушбу харид миқдори муносабати билан бонус тариқасида маълум миқдорда пул берилди. Савол шундан иборатки: музораба фойдасини тақсимлашда мазкур бонус пул ҳам фойда сифатида қараладими? Ва шу бонусдан ҳам сармоя эгаси улуш оладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Саволда айтилган ҳолатда бонус ҳам фойда қаторида келишилган ҳиссага кўра тақсимланади. Чунки музориб, яъни ишни бажарувчи томонга завод томонидан берилган мазкур бонус айнан музораба йўли билан қилаётган тижорати орқали келган. Музорабанинг шартларидан бири музораба орқали амалга оширилган ишдан тушган фойданинг келишувга кўра бўлинишидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4🔥1
#савол_жавоб
CHATGPT ДАН ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ОЛИШ
❓1711-САВОЛ: Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу жоиз эмас. Тўғри, Chatgpt платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот.
✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
CHATGPT ДАН ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ ОЛИШ
❓1711-САВОЛ: Chatgpt (сунъий интеллект) орқали диний саволларимизга жавоб олсак бўладими, шу жавобларга амал қилсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу жоиз эмас. Тўғри, Chatgpt платформаси айрим соҳаларда инсонларга фойда бермоқда. Аммо диний саволларга тўғри жавоб беришга ожизлик қилади. Чунки у ҳам инсон омили томонидан ишлаб чиқилган бир маҳсулот.
Қолаверса, баъзан саволларга тахминий жавоблар, ҳатто бу масала фалон китобда бор деб, арабий иборалар ҳам бериши мумкин. Лекин у келтирган иборалар на у айтган китобда ва на бошқа фиқҳий манбаларда учрамайди. Шу боис шаръий масалаларга аҳли илм, мутахассисларга мурожаат қилиш орқали ечим топиш даркор. Аллоҳ таоло ояти каримада шундай марҳамат қилган:
فَاسْأَلُوا أَهْلَ الذِّكْرِ إِنْ كُنْتُمْ لَا تَعْلَمُونَ
“Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўрангиз!” (Анбиё сураси, 7-оят). Мусулмон одам бирор нарсани билмай қолса, уни биладиган кишидан, ўша соҳанинг «зикр аҳли»дан ўрганиши лозим бўлади. Шундай экан, эътиқод ва дину-диёнатга тегишли нарсаларни ҳам шу соҳанинг билимдонларидан сўраш талаб этилади. Буюк тобеий Ибн Сирин роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
إن هذا العلم دين فانظروا عمن تأخذون دينكم. رواه مسلم
“Албатта, бу илм диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранглар” (Имом Муслим ривояти).
Мазкур иборанинг шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар:
“Бу илм” сўзидан мурод Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматга олиб келган Қуръони карим ва ҳадиси шарифдан иборат бўлган таълимотдир. Уни ишончли ва адолатли зотлардан олмоқдамисиз ёки йўқ, шунга назар солинглар, яъни қаердан, кимдан илм олаётгангизни аниқ билинглар”. (“Мирқотул мафотиҳ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2❤1🔥1
#савол_жавоб
ЭШИК ВА ДЕВОРЛАРГА ПАРДА ИЛИШ
❓1712-САВОЛ: Эшик ва деворларга парда илиш мумкин эмасми? Шундай мазмунда ҳадис бор деб эшитдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эшикка парда тутиш мумкин. Ҳадиси шарифда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо эшикка илган пардани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиртиб ташлаганларининг сабаби бу пардада қанотли отларнинг тасвири бор эди. Демак, пардада жонли нарсанинг сурати бўлмаса, уни илиш жоиз. Аммо деворга бирор сабабсиз, ёки заруратсиз парда илиб қўйиш танзиҳий макруҳ саналади. Бирор бир сабаб туфайли шунга мажбур бўлса, илиш мумкин. Валлоҳу аълам.
✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
ЭШИК ВА ДЕВОРЛАРГА ПАРДА ИЛИШ
❓1712-САВОЛ: Эшик ва деворларга парда илиш мумкин эмасми? Шундай мазмунда ҳадис бор деб эшитдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эшикка парда тутиш мумкин. Ҳадиси шарифда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо эшикка илган пардани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиртиб ташлаганларининг сабаби бу пардада қанотли отларнинг тасвири бор эди. Демак, пардада жонли нарсанинг сурати бўлмаса, уни илиш жоиз. Аммо деворга бирор сабабсиз, ёки заруратсиз парда илиб қўйиш танзиҳий макруҳ саналади. Бирор бир сабаб туфайли шунга мажбур бўлса, илиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥2
#савол_жавоб
ТИЛОВАТ САЖДАСИ ҚАЧОН ВОЖИБ БЎЛАДИ?
❓1758-САВОЛ: Тиловат саждаси сажда оятини тўлиқ тиловат қилиш билан вожиб бўладими ёки саждани вожиб қилувчи калиманинг ўзини ўқиш биланми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуръони каримнинг 14 жойида сажда оятлари мавжуд бўлиб, ҳанафий мазҳабига кўра, уларни ўқиш ёки эшитиш сабабли тиловат саждасини қилиш вожиб бўлади. Мазкур сажда оятларини қанча миқдорини ўқиса, тиловат саждаси вожиб бўлиши ҳақида турлича гаплар зикр қилинган бўлиб, аллома Ибн Обидийн роҳимаҳуллоҳ шундай нақл қилганлар:
“Бу борада энг тўғри гап шуки, саждага буюрилган сўз ва унинг олдидаги ёки ортидаги бир калимани ўқиса, тиловат саждаси вожиб бўлади. Акс ҳолда, яъни саждага амр қилинган калимадан олдинги ёки кейинги калималарни ўқиса, лекин саждага буюрувчи калимани ўқимаган бўлса, ёки саждага буюрувчи калиманинг ўзини ўқиган бўлса, сажда қилиш вожиб бўлмайди” (“Раддул-муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

❤3🔥1
#савол_жавоб
СОТИШ МАҚСАДИДА ЯЙЛОВДА БОҚИЛАДИГАН ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЗАКОТИ
❓1759-САВОЛ: Яйловда сотиш мақсадида қўй боқса, тижорат моли ҳисобида бўладими ёки яйлов чорваси ҳукмида закот чиқариладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизга кўра, қўй, эчки ва қорамол каби ҳайвонлар йилнинг аксари, яъни олти ойдан кўпроқ вақт яйловда боқилса, улардан чорва ҳайвонларининг закоти берилади. Лекин бунинг учун улар насл олиш ва кўпайтириш мақсадида боқилиши шарт. Агар ҳайвонлар сотиш мақсадида харид қилиниб, шу мақсадда боқилаётган бўлса, у ҳолда улар тижорат моли саналади. Шунга кўра улардан тижорат молларининг закоти, яъни қийматининг 1/40 (қирқдан бири)ни бериш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

ЧАП ҚЎЛДА ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШ
❓1762-САВОЛ: Мен туғма чапақайман, ишларни ҳам чап қўлимда қиламан. Аммо овқатни ўнг қўлим билан ейман. Лекин гўшт тўғраш ва таом пишириш каби ишларни чап қўлда бажараман. Яқинларим, бу ишинг макруҳ ва жоиз эмас, дейишади. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, яқинларингизнинг бу гаплари нотўғри. Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда: "Сизлардан бирингиз таом еса, ўнг қўли билан есин ва ўнг қўли билан ичсин. Чап қўли билан емасин ва ичмасин! Чунки Шайтон чап қўли билан ейди ва ичади ҳамда чап қўли билан ушлайди ва беради", деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Лекин мазкур ҳадисдаги буйруқни уламолар мандублик учун, дейишган. Ҳадиси шарифдаги тақиқ борасида эса, “Бу танзиҳий (ҳалолга яқин) макруҳ бўлиб, у ҳам узрсиз ҳолатларга тегишлидир", деганлар. Шунга кўра, агар ўнг қўлида жароҳат ёки беморлик борлиги сабабли уни ишлата олмаса ёки ишлатиш машаққат туғдирадиган бўлса, у ҳолда чап қўлида таом ейиш ва ичиши ҳамда бошқа ишларни қилиши макруҳ эмасдир”, деганлар (“Умдатул-қорий” китоби).
Демак, сиз ҳам туғма чапақай бўлганингиз сабабли таомни ўнг қўлингиз билан еб-ичиб, овқат тайёрлаш ва бошқа ишларни чап қўлда бажарсангиз, ҳеч-бир макруҳликсиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

🔥3❤1
#савол_жавоб
МЎМИЁ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
❓1764-САВОЛ: Мўмиё ҳалолми? Уни истеъмол қилса бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мўмиё ҳалол ва уни истеъмол қилиш жоиз. Мўмиё тоғ жинсидан сизиб чиқадиган қуюқ модда бўлиб, табобатда қадимдан ишлатиб келинган.
Шаръий жиҳатдан эса, у тоғ жинсидан сизиб чиқадиган табиий модда ва зарарсиз эканлиги эътиборидан истеъмоли ҳалол ҳисобланади. Зеро, динимизда:
“Нарсалар аслида мубоҳ (ҳалол)дир”, деган қоида бор.
Бундан маълум бўладики, барча нарсалар инсон учун яратилган бўлиб, улардан фойдаланиш ҳалол. Қатъий далил собит бўлмагунича ҳеч бир нарса ҳаром бўлмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ китобида ҳалол қилган нарса ҳалол, ҳаром қилган нарса ҳаром, сукут қилган нарса афв (этилган) дир. Аллоҳдан офиятни сўранглар, чунки Аллоҳ эсдан чиқаргувчи эмас”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). Яъни Аллоҳ таоло баъзи нарсалар борасида ҳалол ёки ҳаром, деган ҳукмни баён қилмаган. Шунинг учун ҳам улар мубоҳлик ҳукмида қолаверади. Валлоҳу аълам.

ЛАЗЕР ЙЎЛИ БИЛАН ХАТНА ҚИЛИШ
❓1765-САВОЛ: Ўғлимизни хатна қилдирмоқчи эдик, лазер йўли билан хатна қилиш усулида оғриғи кам ва қон чиқмасдан қилинар экан, шу усулни қўлласак суннатга мувофиқ келадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, лазер усули билан хатна қилиш ҳам жоиз. Динимизда ўғил болаларни хатна қилиш суннат амал ҳисобланади. Хатнада закарнинг уч қисмини қоплаб турган ортиқча юмшоқ тери кесилади.
Уни қайси шаклда кесилса ҳам суннат адо бўлаверади.
Ҳанафий мазҳаби бўйича, хатна боланинг ҳолига қараб, балоғат ёшига етгунича саломатлиги кўтарадиган бўлганда қилинади.
Бола учун қайси усул фойдали ва енгилроқ бўлса, соҳа мутахассиси тавсияси билан хатнани амалга ошириш жоиздир. Валлоҳу аълам.

❤1🙏1
#савол_жавоб
ТУТ ВА ЁНҒОҚ ДАРАХТЛАРИ ТАГИДА ШОМДАН КЕЙИН ЎТИРИШ ВА УХЛАШ
❓1766-САВОЛ: Шомдан кейин тут ва ёнғоқ дарахтларини тагида ўтириш ва ётиш мумкин эмас, жинлар тегади дейишади. Шу гап тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу гап тўғри эмас. Албатта, мусулмон инсон ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси ва изни билан бўлади, деб эътиқод қилиши шарт. Жинларнинг борлиги Қуръон ва ҳадисларда зикр қилинган. Улар турли овлоқ жойлар, ташландиқ уйлар ва бошқа жойларни маскан тутиб яшашади. Лекин улар инсонларга ҳар доим ҳам зарар етказа олмайдилар.
Ёнғоқ дарахти остида кўп ўтириш ва ухлашга келсак, у тиббий жиҳатдан зарарли бўлгани учун тавсия қилинмайди. Чунки тадқиқотларга кўра, ёнғоқ дарахтидан кўп миқдорда эфир ажралиб чиқади. Бу эса, инсон нафас олганида унинг марказий асаб тизимига салбий таъсир қилади. Шунга кўра, ёнғоқ ва шу каби дарахтлар остида узоқ муддат бўлишдан қайтариш шаръий эмас, балки тиббий сабабларга кўра айтилган бўлиб, бу ишларни жинларга боғлаш тўғри эмас. Валлоҳу аълам.

👍3🔥1
#савол_жавоб
НАМОЗДА САЛОМ БЕРИШ ЭСДАН ЧИҚСА, ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ?
❓1767-САВОЛ: Баъзи ҳолларда намоздан кейин салом бериш эсдан чиқиб қолади, сўнг ёдга тушади. Мана шундай пайтда нима қилинади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда саломни унутиб, бир рукн (уч тасбеҳ миқдорича) ўтириб қолса-ю, кейин ёдига тушиб қолса, агар намозни бузадиган иш қилмаган бўлса, унда саломни кечиктиргани учун саждаи саҳв қилиши вожиб бўлади. Яъни, тезда саждаи саҳв қилиб, сўнг аттаҳиёт, салавот ва дуоларни ўқиб салом бериб тугатади. Агар намозни бузадиган иш қилган бўлса, у ҳолда намозни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам.