#Янгиликлар
#Психологик_муаммолар_ва_ечим
ЁШЛАР ОРАСИДАГИ ПСИХОЛОГИК МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
🇺🇿 Бугун Мир Араб олий мадрасасида “Ёшлар орасидаги психологик муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида
маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
▪️ Тадбирда Бухоро давлат университети профессори, психолог Улуғбек Жумаев, Олий мадраса Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Мустафо Ходжаев, “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси ўқитувчилари, талаблар ҳамда ходимлар иштирок этди.
▪️ Мазкур тадбирда Бухоро давлат университети профессори, психолог Улуғбек Жумаев “Ёшлар орасидаги психологик муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари” мавзусида маъруза қилди. У.Жумаев ўз маърузасида бугунги кунда ёшлар ўртасидаги лоқайдлик, оммавий маданиятнинг ёшларга таъсири ҳамда психологик муаммоларнинг ечими, шунингдек, суицид келиб чиқишининг дастлабки сабаблари борасида маълумот берди.
▪️ Тадбирда сўзга чиққан Олий мадраса “Диний фанлар ва тиллар” кафедраси ўқитувчиси Иброҳим домла Саидов эса ислом ахлоқи, замонавий илм-фан ютуқларини ўзлаштириш лозимлиги тўғрисида нутқ сўзлади.
▪️ Тадбир якунида юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги борасида дуойи хайрлар қилинди.
✏️ Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати
◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
#Психологик_муаммолар_ва_ечим
ЁШЛАР ОРАСИДАГИ ПСИХОЛОГИК МУАММОЛАР ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ ЙЎЛЛАРИ
маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏2❤1🔥1😢1