Mirarab.uz | Расмий канал
5.2K subscribers
18.8K photos
5.62K videos
18 files
18.7K links
Мир Араб олий мадрасасининг расмий саҳифалари
mirarab.uz
https://www.facebook.com/Mirarabuz
https://youtube.com/channel/UCiPXSpL9X0uFBy8nf4o3cOg
https://www.instagram.com/miraraboliy?igsh=NWpteDZ1ZGt3ZDh0
☎️ +99895 608 45 99

https://t.iss.one/diniysavol
Download Telegram
#ТАБОБАТ

Ёшликни узайтирувчи маҳсулотлар

Сельдер — ёшартирувчи хусусиятга эга кучли, асосий маҳсулот. Тери саломатлиги учун керакли жуда кўплаб моддалар сақлайди.

Куркума — теримиз ҳимоячиси, ҳар хил тошмалар тошишини бартараф қилади ва тери рангини яхшилайди.

Кўк чой — ўзида таурин моддасини сақлайди. Бу модда тери тонусини ошириб, соғлом кўриниш беради.

Овсянка — қонни тозалайди, ичаклар ишини стимуллайди, юракни бақувват қилади. Соч ва тирноқлар структурасини тиклайди.

Кефир (қатиқ) — таркибидаги лактобактериялар ичакларда витаминлар сўрилишини яхшилайди ҳамда организмда қариликни секинлаштирувчи Q–ферменти ҳосил бўлишини рағбатлантиради. Бир кунда бир стакан кефир ичиш кифоя қилади.

🍀Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @Mirarabuz
#ТАБОБАТ

Асал билан қовоқ жигарни даволайди

🔶 Қовоқ асал билан биргаликда жигарни мукаммал даражада тозалайди ва тиклайди. Қовоқни тепа қисмини кесиб, уруғини тозалаб олишингиз керак.

🔶 Олинган идишга 300 мл асал солиб, кесилган тепа қисми билан ёпинг.
Хона ҳароратида бир кунга қолдиринг. Бир кундан кейин ошқовоқда ҳосил бўлган асал суюқлигини сузиб олинг. Қовоқ аралашмасини кунига 3 махал оч қоринга ичиш керак. Даволаш курси 3 ҳафта

🍀Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 @mirarabuz
#табобат

Тонгда 3 хил қуритилган мева ейиш умуртқа поғонасини тиклайди ва куч қўшади

1,5 ой давомида нонуштада қуйидагиларни истемол қилинг:
• Қуритилган ўрик
• Анжир
• Олхўри

Қандай истеъмол қилинади?
• 1 дона анжир меваси
• 5 та қуритилган ўрик
• 1 дона олхўри

Ушбу меваларда интервертебрал юмшоқ дискларни ташкил этувчи тўқималарнинг тикланишига ва янада барқарор ва эластик бўлишига олиб келадиган моддалар мавжуд.

🔄 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/Mirarabuz
#табобат

❗️Ҳар куни 4 5 донадан ошқовоқ уруғини ўзини ёки талқонини еб юрилса нима бўлади:
- Иммунитет баққуватлашади;
- Тез-тез шамоллашлар, йўтал ва тумов умуман кузатилмайди;
- ”Цинк”, микроэлементлардан муаммо бўлмайди;
- табиий имминомодолинга тўйиб юрасиз;
- ҳолсизлик ва зарарли бакетиряларга қарши кучли ҳимояга эга бўласиз
.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

🔄 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/Mirarabuz
#ТАБОБАТ

АНОРНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТИ

Анор қадим замонлардан шифобахшлиги билан эъзозланиб, меваларнинг султони ҳисобланган. Анорнинг юзлаб турлари мавжуд бўлиб, меваси таркибида органик кислоталар, витаминлар, шунингдек микробларни йўқ қилувчи моддалар мавжуд. Анорнинг асосан пояси, шохи, гули, илдиз пўстлоғи ва меваси даво сифатида қўлланилади.
Ўрта асрда Европалик табиблар анор шарбатидан асабларни тинчлантиришда фойдаланганлар.
Хитой табобатида анор гулларидан тайёрланган дамлама ичбуруғ, тишларнинг қимирлаб қолиши ва тушиб кетишиниyu олдини олишда фойдаланилган. Анор гулларининг қуритилган кукуни турли жароҳатларга ишлатилган...

БАТАФСИЛ ўқинг!

🖌 Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

🔄 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/sof_aqida_sari
#ТАБОБАТ

Шифокорлар: “Кўп сув ичинг” дейиши сабабини биласизми?

Соғлом одам кунига ўрта ҳисобда 2 литр сув ичиши дуруст. Бу шифокорларнинг тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув ила ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотишини (дегидрация) олдини олган бўламиз.

Кофеинсиз (шарбатлар, чой) ҳамда тузга бой бўлмаган ичимликлар сув ўрнини босиши мумкин.

Кофеинли ичимликлар (аччиқ қора чой, қаҳва) танада сув йўқотилишига сабаб бўлгани учун, ортидан сув ичиб юборилгани маъқул.

Сувнинг вужудимизга фойдалари: ...

БАТАФСИЛ ўқинг!

🔄
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/Mirarabuz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

telegram | facebook | youtube | mirarab.uz
#табобат

Асабингизни асранг!

Инсон асабийлашса мия, жигар, буйрак ва юракка озуқа ташувчи йўллар бўғилади. Кўз қорачиғи кенгайиб, юрак уриши тезлашади. Бундай вақтда жигардан углеводлар (зарарли суюқлик) ажрала бошлайди. Аъзоларнинг бундай пала-партиш ишлаши кўп касалликларнинг (стенокардия, инфаркт, инсулт) келиб чиқишига сабаб бўлади.

Очиқ чеҳрали, босиқ, вазмин одамлар руҳан ва жисмонан тетик бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазабланган пайтда ўтириб олишни, яна босилмаса, ётиб олишни ёки таҳорат янгилаб, икки ракат намоз ўқишни тавсия қилганлар.

Асаб толаларининг узилиши аъзоларимиздаги озиқ моддалар камайишига, ҳолсизликка олиб келади. Масалан, жисмимизда калций моддаси етишмаса, мушакларимиз оғриб, суякларимиз мўрт бўлиб қолиши мумкин. Юзимизга табассум қайтиши биланоқ, миямиз тажангликни сўндирувчи моддалар ишлаб чиқара бошлайди.

Мунтазам бадантарбия қилиш, очиқ ҳавода айланиш, айниқса, уйқуга ётишдан олдин беш-ўн дақиқа юриш жуда фойдали. Табиат қўйнига чиқиб завқланиш, вақти-вақти билан тоза сув ҳавзаларида чўмилиб туриш ҳам керак. Шунингдек, озуқага бой овқатларни меъёрида ейиш яхши. Эзгу ният, чиройли сўз, яхши амал, ота-она, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан яхши муносабат ҳам асабларимизга тинчлик беради, мустаҳкамлайди. Демак, имкон борича турли асаббузарликларнинг олдини олишга интилишимиз, яхшиликка ишонч, келажакка умид билан яшашга ўрганишимиз зарур.

🔄 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/Mirarabuz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
telegram | facebook | youtube | mirarab.uz
#Табобат
СЕДАНА ЖИЛО БЕРАДИ, ШИФОДИР ЯНА...

Седана уруғи таркибида 40 фоиз мой, эфир мойи, С дармондори, кемпферол, алкалоидлар, липаза, минерал моддалар бор. Эфир мойида эса олеин, линол, миристин, пальмитин ва бошқа кислоталар бор.


Тарихга бир назар
Буюк аллома Абу Али ибн Сино седана борасида “Тиб қонунлари” асарида қуйидагича ёзиб қолдирган: “...ўткир, тозаловчи, балғам кўчирувчи. Осилиб турувчи сўгалларни, холларни, доғни кетказади. У шиллиқли ва қаттиқ ўсмаларни шимдиради. Сирка билан қўшиб шиллиқли яраларга ва яраланган қўтирга қуйилади. Тумовга фойда қилади, седана мойини бош оғриғи билан касалланган кишининг пешонасига суртилса, фойда қилади. Агар уни кечаси сирка билан ивитиб қўйиб, эрталаб янчилса ва касалнинг бурнига томизилса, самара беради. Бош оғриқлари ва юз фалажига фойда қилади. Сиркада қайнатилгани билан оғиз чайқалса, тиш оғриғига фойда қилади.
Седана ингичка гижжани ва қовоқ уруғига ўхшаш гижжани ўлдиради. У асал ва илиқ сувга қўшиб ичилса, қовуқ ва буйракдаги тошларни кетказади. Иситмани қолдиради. Унинг тутунидан газандалар қочади”.

Халқ табобатида қўлланилиши
Унинг уруғи эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиришда, юрак хасталикларида, ич қотиш (қабзият)да сурги дори сифатида тавсия этилади. Бавосил (геморрой)ни даволашда 1 гр. уруғдан 3 марта ичилади. Вазелин ёки мол ёғи билан омухта қилиб, суртма мазь ҳосил қилинади. Сўнг кунига 2 марта жароҳатга сурилади.
Танада совуқлик ортиб кетганда, седана фойда беради. У ўпка шамоллаганда, сариқ касалида, бронхит, диққинафас, кўнгил айнишга қарши қўлланилади. Бу хасталикларни даволашда седана уруғи пиширилган ёки сув, асал билан аралашган ҳолида ичилади. Узоқ вақт мобайнида уни мойга аралаштириб, эрталаб истеъмол қилиб юрилса, юз терисини тозалайди.
Седанани узум сиркаси билан хамирга қориб боғланса, сўгаллар, чипқонлар ва қаттиқ шишларни даф этади.

Седана мойи
Седана мойининг мизожи иссиқ ва қуруқдир. Бу мойни истеъмол қилиш ва суртиш бўғим касалликларида, қон томирлардаги тиқилмаларни даф этишда яхши самара беради. Седана мойи толиқиш, беланги (бел оғриғи), кишиларга ғайрат бағишлашда шифо бўла олади.

Седана уруғи истеъмолининг меъёри қанча?
Ҳар бир неъматнинг қабул қилиш меъёри бор. Хусусан, седана уруғи ва мойини истеъмолида ҳам, албатта, меъёрга амал қилиш зарур. Седана мойидан бир кунда бир марта қабул қилиш меъёри 7 мл.дан ошмаслиги керак. Уруғидан бир марта истеъмол қилиш миқдори совуқ мизожли кишилар учун 7 гр., иссиқ мизожларга эса 1,75 гр. кифоя.

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,
доришунос.

🔄 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/Mirarabuz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг

telegram | facebook | youtube | mirarab.uz
#ТАБОБАТ

Шакар емай қўйсак, танамизда нима ҳолат юз беради? Биласизми?

1) Қувват қўшилади.
2) Вазнингиз нормаллашади.
3) Ичакдаги муаммолардан халос бўласиз.
4) Таъм билиш яхшиланади.
5) Ёш кўрина бошлайсиз.
6) Кайфиятингиз яхшиланади.
7) Уйқунгиз яхшиланади.
8) Хотирангиз яхшиланади.
Лекин сиз шакар емасам, мазам қочади ёки ейиш керак, у ҳам керак, дейсиз.

Тавсия!
Шакарни асалга алмаштиринг. Шакар емасангиз, нима бўлишини юқорида санаб ўтдик. Бу эслатмалар сизнинг соғлом бўлишингиз учундир!

🔄 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.iss.one/Mirarabuz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
telegram | facebook | youtube | mirarab.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Табобат

💊РЎЗА ТУТИШ ҚАНДЛИ ДИАБЕТ ВА ТЕРИ КАСАЛЛИКЛАРИГА ЧАЛИНМАСЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

🟡 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
✈️ https://t.iss.one/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
telegram | facebook |📹 youtube
🌐 mirarab.uz |🌐 instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Табобат

🍶Қатиқ ичинг, қаримайсиз!

➡️ Узоқ умр кўришни истасангиз, ҳар куни бир стакан қатиқ ичинг. Шунда организмингиз кун сайин ёшариб бораверади

➡️ Асабий ва иштаҳасиз бўлсангиз, эрталаб нонуштадан ярим соат аввал бир стакан қатиб ичиб олинг. 

➡️ Ухлашга ётишдан аввал ичилган бир стакан қатиқ ошқозон-ичакларга ижобий таъсир кўрсатиб, тинчлантиради.

🟡 Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
✈️ https://t.iss.one/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
telegram | facebook |📹 youtube
🌐 mirarab.uz |🌐 instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТАБОБАТ

Қаришни истамасангиз, анор енг!

🩸Анор юрак-қон томир тизими касалликларини олдини олишга ёрдам берадиган ҳақиқий табиий эликсир бўлиб, бошқа кўплаб шифобахш хусусиятларга эга.

🩸Анорда кўп миқдорда А, C ва Е витаминлари;  темир ва антиоксидантлар - организмдаги ҳалокатли жараёнларни қўзғатадиган зарарли эркин радикалларни нейтраллаштирувчи моддалар мавжуд.

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТАБОБАТ

● Абу Али ибн Сино умрни баракали қилиш ва сермазмун ҳаёт кечириш учун қуйидагилар зарур эканлигини аниқлаган:

🔸жоҳил бўлмаслик
🔸таомга ўч бўлмаслик
🔸шароб ва хамр ичмаслик
🔸ширинсухан бўлиш


«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табобати» китобидан

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#кечиримли_бўлиш
#табобат

Кечиримли бўлишнинг саломатликка таъсири!


МУАММО
Олимларнинг фикрича адоват ёки кек сақлаб юриш инсон саломатлиги учун зарарли бўлиб, юрак-қон томир ва иммун тизимининг бузилишига, бош ҳамда бўғимлар оғриғига олиб келади. Бундан ташқари инсонда депрессия, хавотир, жиззакилик каби муаммоларни келтириб чиқарар экан.

ТАДҚИҚОТ
Доктор Майкл Берри ўзининг “Саратонни даволаш” номли китобида бундай ёзади: “Дарҳақиқат, кечиримли ва саховатли бўлиш инсон саломатлигига ижобий таъсир қилади. Илмий тадқиқотларда, асабий таранглик, гина-адоват сақлашлик овқат ҳазм қилиш ва қон айланиш тизимига салбий қилиши ва бу – саратон касаллигини келтириб чиқариши аниқланган”.

НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Психологлар бундай ҳолатдан чиқиб кетишнинг йўли инсон кечиримли бўлишга ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлашади. Кечиримли бўлиш инсонлар ўртасидаги яхши муносабатларни таъминлашга ҳамда уни мустаҳкамлашга кўмак беради...

🖥 БАТАФСИЛ

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#табобат

Анор – жаннат меваси


Аллоҳ таоло Қуръони каримда 2 ўринда анорни зикр қилган. Анъом сураси 99- ва ар-Раҳмон сураси 68-оятлар.
«Бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни чиқарамиз» (Анъом сураси, 99-оят).
«Икковларида мевалар, хурмо ва анорлар бор» (ар-Раҳмон сураси, 68-оят).
* * *
Али розияллоҳу анҳу айтади: “Анорни ёғи билан бирга енглар. Шундай қилиш меъдани ошлайди” (Имом Аҳмад ва бошқалар ривояти).
"Анор ёғи” деб, анор доналари ёпишиб турган деворларига айтилади. Таъми тахир бўлган анорнинг “ёғи” анор доналари билан бирга ейилганда тахирлиги сезилмайди. Шу боис ошқозонга тушганда уни зарарли моддалардан тозалайди.

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#табобат

Табиблар айтишади:
"Кимки, ошқозонида балиқ ва тухумни жамлаб олса (яъни, қўшиб еса), сўнгра фалаж бўлиб қолса ёки юз фалажи бўлса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ҳаммомга тўқ қоринга кирса (чўмилса) сўнгра фалажликка йўлиқса, фақат ўзини айбласин.

Кимки ошқозонида сут ва балиқни жамласа (яъни, бирга еса) сўнгра пес (подагра) ёки мохов касалига йўлиқса, фақат ўзини айбласин".


©️ Шайх, доктор Камол ал-Ҳут Ҳусайний.

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.iss.one/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM