Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.6K subscribers
14.7K photos
2.11K videos
13 files
6.4K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Yoshlar_siyosati

Yoshlarga oid davlat siyosatini samarali amalga oshirish, yoshlarning muammolari bilan yaqindan tanishib, ularning taklif va tashabbuslarini qo‘llab-quvvatlash maqsadida O‘zbekiston Respublikasi Transport vaziri Ilhom Mahkamovning Qoraqalpog‘iston Respublikasi Mo‘ynoq tumanida yoshlar bilan uchrashuvi o‘tkaziladi.

📆 Uchrashuv vaqti: 29 - may 2021-yil, soat 12:00.

📍Manzil: Qoraqalpog‘iston Respublikasi Mo‘ynoq tumani "Yoshlar markazi".


O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi Axborot xizmati


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Yoshlar_siyosati

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг муаммолари билан яқиндан танишиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб – қувватлаш мақсадида бугун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани ёшлари билан учрашув ўтказмоқда.

Бугунги кунда Мўйноқ тумани бўйича аҳолининг 5343 нафарини ёшлар ташкил этади. Шундан 1470 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, уларнинг 1396 нафарини бандлигини таъминлаш ва 74 нафарини муаммоларини ҳал этиш ишлари олиб борилмоқда.

Учрашув давомида Илҳом Маҳкамов мамлакатимиз транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва режаларга тўхталиб, ушбу жараёнда ёшларнинг ўрни ва иштироки беқиёс эканлигини қайд этиб ўтди.

Ҳозирги кунда юртимизнинг транспорт ва йўл хўжалиги тизими корхоналарида 41 минг нафардан ортиқ ёшлар фаолият юритаётгани ҳам бунинг ёрқин исботи бўла олади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Facebook | Instagram |
#Yoshlar_siyosati

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қийнаётган масалалар ечими юзасидан вазирга юзланди

Жумладан, Нукус шаҳрига етиб олишда муамоллар мавжудлиги, Мўйноқ тумани марказидан туманнинг чекка ҳудудларига қатновчи жамоат транспортининг йўқлиги билан боғлиқ масалалар кўтарилди.

Транспорт вазири ушбу муаммоларга барҳам бериш мақсадида, туманнниг олис ҳудудларида жамоат транспорти тизимини ташкиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги мутасаддиларига кўрсатма берди. Икки ҳафта ичида тадбиркорларни жалб этган ҳолда йўналишларда босқичма-босқич қатновларни йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Yoshlar_siyosati

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш, ёшларнинг муаммолари билан яқиндан танишиб, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб – қувватлаш мақсадида Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Самарқанд вилояти Пайариқ тумани ёшлари билан учрашув ўтказди.

Бугунги кунда Пайариқ тумани аҳолиси сони 251 минг кишини ташкил этади. Шундан 130 минг нафари ёшлардир. Туман бўйича жами 3335 нафар ўғил-қизлар «Ёшлар дафтари»га киритилган бўлиб, олиб борилган саъйи-ҳаракатлар самараси ўлароқ 2283 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланиб улар «Ёшлар дафтари» дан чиқарилишига эришилди.

Юзма-юз мулоқотда туман ёшлари ўзларини қийнаётган муаммолар ва турли масалалардаги мурожаатлари билан мутасаддиларга юзланишди.

Учрашувда иштирок этган Пайариқ туман ҳокими Дилшод Мусинов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ёшлар томонидан кўтарилган ҳар бир масала ва мурожаатга аниқ ва атрофлича жавоб беришди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |