Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.2K subscribers
17.1K photos
2.36K videos
14 files
7.06K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Тезкор_хабар
2019 йил 16 май куни соат 9:30 ларда Самарқанд шаҳри Даҳбед кўчасида 404- рақамли “Шоҳи Зинда АББ – Лаззат чойхонаси” йўналишида “Зилола Ўктам қизи” МЧЖга тегишли ISUZU SAZ NP 37 русумли, давлат рақами 30 324 VAA бўлган ҳайдовчи О. Аҳмедов бошқариб келаётган автобус “Лаззат” чойхонасидан “Шоҳи Зинда АББ” томон ҳаракатланиб келаётган вақтда, Самарқанд шаҳри томондан келаётган Spark русумли давлат рақами 30 G 017 DA бўлган Ж. Холбеков бошқарувидаги автомобиль қарама-қарши йўналишга чиқиб йўл транспорт ҳодисаси содир қилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси туфайли қурбон бўлганлар йўқ. Автобус йўловчилардан 2 нафари ва Spark ҳайдовчиси ўрта оғирликдаги тан жароҳати олгани сабаб касалхонага ётқизилган. Ушбу ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ЙҲХБ томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги барча ҳайдовчиларни йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақиради.

Каналга уланиш:👇🏻👇🏻
https://t.iss.one/Mintrans_uz
#Тезкор_хабар

🚨 “Тахтақорача” довонида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди

⚡️
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида қалин қор ёғганлиги сабабли турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

🛣 Йўлларни қордан тозалаш, музламаларни бартараф қилиш мақсадида қум-туз аралашмасини сепиш ишлари амалга оширилмоқда.