Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
15K photos
2.16K videos
13 files
6.5K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🏗 Қурилиши бошланган сунъий иншоотларда 408 та қоида бузилиш ҳолати аниқланди

🛣 23 та объектда бажарилган йўл қурилиш ишлари меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бермаслиги аниқланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзйўлинспекция» ахборот хизмати раҳбари Комилжон Шамсиддинов маълум қилди:

〰️〰️〰️
Жорий йилнинг 10 ойи давомида буюртмачилар томонидан жами 152 та йўл қурилиши ва таъмирланиши тугалланган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига биноан тўлиқлиги ва амалдаги норматив ҳужжатларга мос келиши ўрганилди.

▪️Батафсил
_______________

Расмий хабарлар | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Бугун “Ўзйўлинспекция” Ахборот хизмати бошлиғи Комилжон Шамсиддинов иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида брифинг ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан 2021 йил январь-ноябрь ойлари давомида Обод қишлоқ ва Обод маҳалла дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг

Қарор ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги "Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ–111-сон қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Миракбар Икромов иштирокида ташкил этилган брифингда батафсил маълумот берилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🚇 Темир йўл транспорти ҳамда метрополитенда ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисаларни таснифлаш, хизмат текшируви олиб бориш тартиби белгиланди

Транспорт вазирлигининг тегишли буйруғи, шунингдек, келгусида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги бузилишлари келиб чиқишининг олдини олишга хизмат қилади.

Ҳудудида ҳаракат ва ташишлар хавфсизлиги талабларининг бузилиши билан боғлиқ ҳодисалар содир бўлган темир йўл транспорти субъектлари ёки метрополитен масъул ходимлари мавжуд алоқа воситаси орқали ваколатли органларни ҳамда ҳаракатдаги таркиб ва юк манфаатдори ёки эгаларини содир бўлган ҳодиса ҳақида дарҳол хабардор қилишлари лозим.

Содир бўлган ҳолатнинг кўламидан келиб чиқиб, Транспорт вазирлиги комиссияси, темир йўл транспорти субъекти комиссияси ва метрополитен комиссияси тузилади. Комиссиялар ўз ваколати доирасида хизмат текширувини ташкил қилиш ҳамда якуний хулоса бериш юзасидан қарорлар қабул қилади.

Хизмат текширувини ўтказиш муддати ўн беш иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак.

〰️〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКАда «Ўзтемирйўлназорат» инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Фирдавс Хайриддинов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди:

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🚧 15 та ҳолатда қарийб 1 млрд 576 млн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари сифатсиз бажарилгани аниқланди — «Ўзйўлинспекцияси»

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда инспекция бошқарма бошлиғи Дилшод Охунжонов маълум қилди:

〰️〰️〰️
«Ўзйўлинспекция»га январь-сентябрь ойларида жисмоний ва юридик шахслардан 474 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга ошган. Мурожаатларнинг 133 таси автомобиль йўллари фойдаланувчиларидан келган.

61 та мурожаат бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича 80 та кўрсатма берилди. Кўрсатма талабларини муддатида бартараф этмаган мансабдор шахсларга тегишли чоралар қўллаш бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, суд органларига юборилди.

15 та ҳолат бўйича 1 млрд 576 млн 675 минг сўм миқдоридаги сифатсиз бажарилган қурилиш-монтаж ишларини ҳисоботдан чиқариш юзасидан буюртмачиларга талабнома киритилди. Яъни сифатсиз бажарилган қурилиш ва таъмир ишлари пудратчилар томонидан, уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қайта бажартирилди.

Батафсил
〰️〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг

🚌📸 Тошкент автобусларига қоидабузарликларни қайд этувчи камералар ўрнатилмоқда

Шаҳарнинг асосий кўчаларида автобуслар учун алоҳида ҳаракатланиш йўлаклари ажратиб бериляпти. Бу йўлакларга ва автобус бекатларига машинасини қўйиб кетган ҳайдовчилар автобусларга ўрнатиладиган видеорегистраторлар орқали автоматик жаримага тортилади.

2022 йил 19 декабрь кунидан 21 декабрь кунига қадар кўчаларга 87 километр йўл чизиқлари, жумладан, 78.5 километр оқ рангли ва 8.5 километр сариқ рангли йўл чизиқлари чизилди.

〰️〰️〰️
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда ИИВ ЖХД Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов маълум қилди:

🗣Батафсил
〰️〰️〰️

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM