Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.8K photos
2.14K videos
13 files
6.44K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Транспорт университети ҳамда Варшава политехника университети ўртасида меморандум имзоланди

Тошкент давлат транспорт университетининг Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Б. Тўраев бошчилигидаги делегацияси Польшанинг техника йўналиши бўйича энг нуфузли Варшава политехника университетига ташриф буюрди.

Ташриф давомида университет раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди. Мулоқотда университетлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, Варшава политехника университети билан йўллар ва кўприклар қурилишини лойиҳалаштириш ҳамда эксплуатацияси соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш борасида икки томонлама манфаатли келишувларга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ички йўлларни яхшилаш, кўчатлар экиш, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш масалалари ижроси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жами 2 минг 300 километр цемент-бетон қопламали ички йўллар барпо этиш вазифаси қўйилди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар экиш, янги суғориш тизими ва қудуқ қазиш ишлари сифати кўриб чиқилди.
Келгуси йил якунига қадар давлат хизматлари сони 300 тага етказилиши белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по улучшению внутренних дорог, озеленению, упрощению оказания государственных услуг.
Поставлена задача построить внутренние дороги с цементобетонным покрытием общей протяженностью 2,3 тысячи километров.
Рассмотрен ход высадки саженцев, прокладки сетей орошения и бурения скважин в рамках общенационального проекта «Яшил макон».
Определено, что до конца следующего года количество госуслуг достигнет 300.

#Mirziyoyev #videoselektor #infratuzilma #davlatxizmatlari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
2018 йил 15 июнь, Рамазон ҳайити куни Президентимиз Ислом цивилизацияси маркази пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Бугунги муборак Рамазон кунларида давлатимиз раҳбари ушбу мажмуага яна ташриф буюрди ва қилинган ишларни кўздан кечирди.
Мажмуани чиройли ва сифатли қилиб қуриш билан бирга мазмунига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Ислом цивилизацияси марказининг таркибий қисмлари тўғрисида маълумот берилди.

15 июня 2018 года, в праздник Рамадан-хайит, Президент заложил первый камень в фундамент Центра исламской цивилизации. Глава государства вновь посетил комплекс сегодня, в один из дней священного Рамадана, и осмотрел проделанную работу.
Подчеркнута необходимость уделить особое внимание не только качественному строительства комплекса, но и его содержательному наполнению.
Представлена информация о составных частях Центра исламской цивилизации.

#Mirziyoyev #tanishuv #islom #markaz

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
✈️ Uzbekistan Airways авиакомпанияси Термиз – Санкт-Петербург – Термиз йўналишида авиақатновларни тикламоқда

Жорий йилнинг 5 май санасидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Термиз – Санкт-Петербург – Термиз халқаро йўналишида мунтазам авиақатновларни тиклайди.

Ушбу йўналишда парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида амалга оширилади.

Термиздан учиш: 08:55 (Тошкент вақти билан)
Санкт-Петербургга етиб бориш: 12:20 (Москва вақти билан)

Санкт-Петербургдан учиш: 13:50 (Москва вақти билан)
Термизга етиб келиш: 21:00 (Тошкент вақти билан)

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Батафсил: 👉 www.uzairways.com

☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фарғона_вилояти

Фарғона вилояти транспорт бошқармаси Туркиянинг етакчи автотранспорт ишлаб чиқарувчи корпорация вакиллари ҳамда маҳаллий транспорт корхоналари раҳбарлари иштирокида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Дунёда ўзимизнинг ҳам иқтисодий қудратимизни, ҳам маънавий қудратимизни кўрсатадиган вақт келди.

Президент Шавкат Мирзиёев: Пришло время показать миру как нашу экономическую силу, так и духовную мощь.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
12 апрель куни “Тошкент” автовокзалидан амалга оширилиши режалаштирилган халқаро автобус қатновлари рўйхати

12:00 |
Тошкент – Чимкент чипта нархи 60 000 сўм
16:00 | Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм
17:00 | Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм
18:00 | Тошкент – Нур-Султон чипта нархи 350 000 сўм
18:00 | Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм
18:00 | Тошкент – Хўжанд чипта нархи 100 000 сўм
19:00 | Тошкент – Туркистон чипта нархи 100 000 сўм
19:00 | Тошкент – Қизилўрда чипта нархи 200 000 сўм
19:30 | Тошкент – Олмаота чипта нархи 200 000 сўм


☎️ Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |