Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
16.4K photos
2.32K videos
14 files
6.86K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги қурилиш лойиҳалари, жумладан Янги Ўзбекистон кўчаси, "Янги Ўзбекистон" боғи, "Тошкент-Шарқий" аэропорти ва Олимпия шаҳарчасида қуриладиган иншоотлар тақдимоти билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с презентацией проектов по строительству ряда объектов в городе Ташкенте, в том числе вдоль улицы Янги Узбекистон, на территории парка "Янги Ўзбекистон", аэропорта "Ташкент-Восточный" и Олимпийского городка.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Электрон_тендер

Электрон тарзда ташкил этилган дастлабки тендер ғолиблари аниқланди

“Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (738-сон, 06.12.2021 й.) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича электрон ахборот тизими ишлаб чиқилди.

Бугунги кунда республика бўйича барча ҳудудлардан йўналишлар ушбу электрон ахборот тизимига жойлаштирилиб, умумий ҳисобда 311 та лотлар тендерга чиқарилди.

Тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Электрон_тендер

Автомобилда йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерлар электрон тарзда ўтказилмоқда

2022 йил 1 мартдан шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини бириктириш юзасидан очиқ тендерлар фақат электрон ахборот тизими орқали ўтказилмоқда.

Тендерга жойлаштирилган йўналишлар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлиш, тизимдан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни юклаб олиш ҳамда тендерда қатнашиш учун таклифларни тақдим этиш жараёнлари e-tender.uztrans.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Янги Ўзбекистон кўчасида уй-жойлар, маҳалла марказлари, Олимпия шаҳарчаси, «Тошкент-Шарқий» аэропорти ва бошқа иншоотлар қурилиши ҳақида маълумот берилди.
Иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
- Энг муҳими - халқимизга муносиб яшаш шароити ва иш ўринлари яратиш, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией строительных проектов.
Представлена информация о строительстве объектов вдоль улицы Янги Узбекистон, махаллинских центров, Олимпийского городка, аэропорта «Ташкент-Восточный» и других сооружений.
Поручено уделить особое внимание увеличению рабочих мест.
- Самое главное - создать достойные условия жизни и рабочие места для нашего народа, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #taqdimot #bunyodkorlik #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланади.

Кун тартибидан учта масала - йўл инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ички йўлларни яхшилаш бўйича устувор вазифалар, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари муҳокамаси ўрин олган.

Скоро начнется видеоселекторное совещание под председательством Президента Шавката Мирзиёева.

На повестке дня три вопроса - приоритетные задачи по развитию дорожной инфраструктуры и улучшению внутренних дорог, реализация общенационального проекта "Яшил макон", дополнительные меры по упрощению оказания государственных услуг, сокращению бюрократических барьеров и развитию национальной системы государственных услуг.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

“Бугун муҳокама қиладиган учта масаламиз бевосита инсон қадри билан боғлиқ, халқимизни рози қилишга қаратилган. Уларни бажармасликка ҳеч қайси раҳбарнинг ҳаққи йўқ.

Кун тартибидаги биринчи масалада ички йўллар сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифаларни муҳокама қиламиз.

“Ташаббусли бюджет” портали орқали аҳолидан тушган 20 мингта ёки жами таклифларнинг 25 фоизи ҳам ички йўлларни яхшилаш билан боғлиқлиги масаланинг долзарблигини кўрсатмоқда”, деди давлат раҳбари.

Бу борада Андижон тажрибаси кўрсатиб ўтилди. Вилоятдаги цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан кластер ташкил этилиб, олис ва чекка маҳаллалардаги 23 километр қум-шағал йўллар цемент-бетон қопламага ўтказилди.

Ушбу 31 та маҳаллада асфальт-бетон ўрнига цементдан фойдаланиш орқали қурилишдан 600 миллион сўм иқтисод қилинди. Бу ишларнинг ҳисобига 350 минг долларлик битум импорти учун маблағ тежалди.

Энг асосийси, кластер ўзи қурган йўлларни 10 йил давомида кафолатли сақлашни зиммасига олган.
“Ҳар бир вилоятда йирик цемент корхоналари ва хусусий корхоналар билан биргаликда йўл қуриш ва эксплуатация кластерларини ташкил этиш орқали ички йўлларнинг эгасини топиш бўйича топшириқ берган эдим.

Бу борада Қорақалпоғистон, Жиззах, Қашқадарё ва Навоийдаги ишлар аҳволи қолган ҳудудларга қараганда ҳали суст”, деди Президент.

Бу ҳудудлар ҳокимларига масаланинг ичига кириб, жиддий шуғулланиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Умуман, 2022 йилда 2 минг 300 километр, шу жумладан Андижонда 270 километр, Фарғонада 200, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида 190, Навоий, Наманган ва Самарқандда 180, Бухоро, Жиззах ва Сурхондарёда 170, Қорақалпоғистон ва Хоразмда 160, Сирдарёда 150 километр цемент-бетон қопламали ички йўлларни барпо этиш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун 2022 йилда цемент ишлаб чиқариш ҳажми 3,5 миллион тоннага кўпаяди. Яъни, жорий йил якуни билан маҳаллий цемент ишлаб чиқариш ҳажми 18 миллион тоннага етади. Бу билан ички эҳтиёжлар тўлиқ қопланиши таъкидланди.
Бош прокуратурага янги қурилаётган цемент-бетон қопламали йўллар сифати устидан қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Шу билан бирга, Бухоро, Сирдарё, Хоразм вилоятларида цемент корхоналари мавжуд эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Шу муносабат билан “Ўзбекистон темир йўллари” ушбу вилоятларда йўл қуриш учун темир йўл орқали цемент ва шағал ташишга 50 фоиз чегирма берадиган бўлди.

Йиғилишда йўл кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 1 майдан бошлаб йил якунига қадар импорт қилинаётган цемент-бетон қопламали йўл қуриш техникалари божхона божи ва утилизация йиғимидан озод қилиниши белгиланди.

Мазкур ишларга қўшимча 500 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Жорий йилда халқаро молия ташкилотларидан 80 миллион, келгуси йилда бу ишларни кенгайтириш учун 200 миллион доллар маблағ жалб қилиш чоралари кўрилади.
Пойтахтда ҳам 250 километр цемент-бетон қопламали йўллар қурилади. Бу ишлар учун Тошкент шаҳри маҳаллаларини обод қилишга ажратилган 1 триллион сўмга яна 200 миллиард сўм йўналтиради.

Булардан ташқари, 2022 йилда туман марказлари ва шаҳарларда 670 километр пиёда ва велосипед йўлаклари барпо этиш режа қилингани, улар ҳам цемент-бетондан бўлиши кераклиги айтилди.

Март ойида 25 кун давом этган ёғингарчилик дренаж тизимидаги камчиликларни кўрсатган, шу боис ушбу йўлакларни лойиҳалашда лотоклар қуришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги қайд этилди.
#Диққат_тендер

Қашқадарё вилояти ҳудудидаги автобус йўналишлари ва йўналишли такси йўналишларида ишлаш ниятида бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

❇️ 2022 йилнинг 15 ва 19 май кунлари соат 15:00 да қатор йўналишларда йўловчи ташиш ҳуқуқига эгалик қилиш бўйича электрон тарзда очиқ тендер танловлари бўлиб ўтади.

✍️ Ушбу электрон тендер Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги “Автомобиль транспортида йўловчи ташиш йўналишлари бўйича очиқ тендерларни электрон тарзда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 738-сонли қарори талабларига мувофиқ ўтказилади.

Қизиқиш билдирган тадбиркорларни очиқ тендер танловларида қатнашишга таклиф этамиз.

🔗 Танловга қўйилган йўналишлар ва танлов шартлари билан қуйидаги ҳавола орқали батафсил танишишингиз мумкин.

☎️ Маълумот учун телефон: (+99871) 202-05-01 (371)


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Андижон_вилояти

Автомобиль транспортида халқаро юк ташувларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |