Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.1K photos
2.16K videos
13 files
6.51K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Назорат_тадбири

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи Х.Н.Хасилов бошчилигида ишчи комиссиянинг йўловчи вагонларидаги камчиликларни зудлик билан бартараф қилиш юзасидан белгиланган чора тадбирларидаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 11 июнь куни "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ бош директори ва унинг ўринбосарлари барча йўналишлардаги йўловчи поездларида текширув сафарларини бошладилар.

🚂 Бош директор бошчилигидаги ишчи гуруҳ “Тошкент-Андижон-Тошкент” йўналишидаги 60/61-сонли йўловчи поездида назорат ишларини олиб борди. Тошкентдан Андижонгача барча вагонлардаги кондиционерларнинг ишлаши, вагон кузатувчиларининг фаолиятлари назорат қилиб борилди.

👩🏻‍⚕️Бундан ташқари шу куннинг ўзидан бошлаб йўл давомида йўловчиларга ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар бир йўловчи поездлар таркибига тиббиёт ходимлари бириктирилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Назорат_тадбири

🚕 Cурхондарё вилояти транспорт бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ноқонуний йўловчи ташиш ҳолатларининг олдини олиш юзасидан назорат тадбилари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Назорат_тадбири

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида йўналишсиз такси ҳайдовчилари ҳамда жамоат транспортлари ҳайдовчилари, қолаверса, йўловчиларнинг карантин талаблари бўйича белгиланган меъёрларга қай даражада амал қилаётганига эътибор қаратилмоқда.

❗️ Ҳурматли йўловчилар

Жамоат транспорти хизматидан фойдаланиш давомида карантин талаблари бўйича белгиланган барча меъёрларга амал қилинг.

Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигига бефарқ бўлманг.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Назорат_тадбири

Қашқадарё вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан жойларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Назорат тадбирлари давомида йўналишсиз такси ҳайдовчилари ҳамда жамоат транспортлари ҳайдовчилари, қолаверса, йўловчиларнинг карантин талаблари бўйича белгиланган меъёрларга қай даражада амал қилаётганига эътибор қаратилмоқда.

❗️Ҳурматли йўловчилар