Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.7K photos
2.12K videos
13 files
6.41K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ЙПХ ходими ҳужжатларни текширишда аниқланган барча ҳуқуқбузарлик бўйича чора кўради

Ҳукумат қарори (173-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

❗️Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради.

Илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди.

➡️ Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.

🔢 Шунингдек, низомга ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби киритилди.

☑️ Мастлик ҳолати алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида аниқланиши мумкин. Текширув камида 2 та холис иштирокида амалга оширилади (кузатув камерасидан (body camera) фойдаланилган ҳоллар мустасно).

📋Текширувда этанол буғ 0,135 миллиграмм ва ундан кўп бўлганида ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилади.

📌Транспортларнинг туси ўзгартирилган (тонировка) ойналари меъёрларига жавоб беришига аниқлик киритиш учун тауметр мосламасидан фойдаланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат органларига жорий йил якунигача ортиқча харажат қилиш тақиқланди

“Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–208-сон, 15.04.2022 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга мувофиқ, 2022 йилда қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар ошириб бажарилган қисмидан ҳудудий бюджетларга йўналтириладиган маблағларнинг 40 фоизи республика бюджетида қолдирилади.

📌 2022 йил 1 майдан давлат органлари ва ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратмалар қилиш тўхтатилади.

☑️ 2022 йил апрель‒декабрь ойларида давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушган маблағларнинг ҳамда жамғармадаги бўш турган пулларни банкка жойлаштириш орқали олинадиган даромадларнинг 15 фоизи республика бюджетига ўтказилади.

❗️Давлат органлари жорий йил якунигача асосий воситаларни харид қилиши ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаши тақиқланди (мактаблар, боғчалар, тиббиёт ва тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйлари мустасно).

➡️ Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблашда миноралар, кўприклар (эстакадалар), резервуарлар (ўт ўчириш иншоотлари, цистерналар), бостирмалар, шийпонлар, бетон майдонлар ва деворлар (бордюрлар) солиқ базаси сифатида кўрилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ўқувчилар ўртасида “Яшил чироқ” мусобақаси ўтказилади

“Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (212-сон, 26.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий бошқармаларида мактаблар билан ҳамкорликда хизмат қиладиган катта инспектор лавозими жорий этилди (умумий штатлар доирасида).

Қарорга кўра, мактабларда кўнгилли ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидаларини фаол тарғиб қилувчи “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клуби ҳамда “Яшил чироқ” мусобақаси ташкил этилади.

❗️2022 йил 1 сентябрдан “Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади” шиори остида боғча тарбияланувчилари ва ўқувчиларга йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини амалий-кўргазмали ўргатиш йўлга қўйилади.

📋 Қарор билан “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клубини ташкил этиш ва “Яшил чироқ” мусобақасини ўтказиш тартиблари тасдиқланди.

➡️ Клубга 9-11-синф ўқувчилари аъзо бўлиши мумкин.

🔘 “Яшил чироқ” мусобақаси ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

2022 йилда 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қурилади

“Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–249-сон, 18.05.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йилда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари кластер усулида амалга оширилади.

➡️ Шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 2022 йилда жами 2 606 км узунликда цемент-бетон қопламали ички йўллар қуриш назарда тутилган.

🔰 Бунда:

▫️манзилли рўйхатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан секторлар раҳбарларининг жойларда жамоатчилик фикри ва талабини инобатга олган ҳолда билдирган таклифлари асосида шакллантирилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланади;

▫️лойиҳа ташкилотларини жалб этиш, масъул ташкилотлар билан техник шартларни келишиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни давлат экспертизасидан ўтказишни ташкил этиш ишлари буюртмачи ташкилотлар томонидан амалга оширилади;

▫️ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда шакллантирилган нархлар “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали давлат экспертизасидан ўтказилади;

▫️кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи бош пудратчи ташкилот энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали аниқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–272-сон, 07.06.2022 й.) қабул қилинди

📁Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги Битим тасдиқланди.

☑️ Мазкур Битим 2021 йил 9 июнда Тошкент шаҳрида имзоланган.

🏢 Транспорт вазирлиги Битимни амалга ошириш учун масъул ҳисобланади.

⚠️ Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (353-сон, 04.07.2022 й.) билан Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

🔰Низомга кўра, рейтинг баҳолаш қуйидаги кўрсаткич (индикатор)лар асосида амалга оширилади:

🔹таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон натижалари;
🔹таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин, йил якунигача йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолларидаги жарима баллари;
🔹йил якунигача қонуний кучга кирган суд қарорига асосан таълим ташкилотлари битирувчилари айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони;
🔹таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган олий маълумотга ёки илмий даражага эга ўқитувчиларнинг сони тўғрисида маълумотлар.

➡️ Таълим ташкилотлари рейтингини баҳолаш кўрсаткич (индикатор)лар асосида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати амалга оширилади.

📊 Таълим ташкилотлари рейтинги қуйидагича тоифаларга ажратилади:

▫️81 баллдан 100 баллгача – “яшил”;
▫️51 баллдан 80 баллгача – “сариқ”;
▫️50 баллдан паст – “қизил”.

❗️Рейтинг балл кўрсаткичлари республика бўйича ягона шаклда юритилади ҳамда йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

🗓 Рейтинг натижалари ҳар йили 25 январда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

➡️ Низом 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади

“Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2022 йил 1 сентябрдан автотранспортни бошқариш учун ишончномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (my.gov.uz) электрон расмийлаштириш йўлга қўйилади.

❗️Электрон ишончномани нотариал тасдиқлаш талаб этилмайди ва у ЙПХ ходимлари томонидан электрон текширилади.

🔰Электрон ишончнома учун давлат божи ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига (БҲМнинг 3 баравари – 900 минг сўмга) нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

🔹бир ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз (90 минг сўм);
🔹олти ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз (450 минг сўм);
🔹уч йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз (900 минг сўм).

Юридик шахслар ҳайдовчиларининг 2 йилда 1 марта мажбурий малакасини ошириш талаби бекор қилинди.

📌 2022 йил 1 сентябрдан фуқаролар ва йўловчи ташиш лицензиясига эга юридик шахслар ўртасидаги транспорт ижараси шартномаларини нотариал тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Бунда мазкур шартномалар солиқ органларида электрон ҳисобга олинади.

🔘 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача:

▫️4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади ва ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;
▫️лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Қарздорлик мавжуд транспортлар стационар постларда тўхтатилади

Ҳукумат қарори (377-сон, 08.07.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати стационар постларида “Яшил” ва “Қизил” йўлак тамойили асосида ҳаракатланиш тартибини жорий этиш тўғрисида низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, транспорт воситаларининг ҳаракати фото ва видео қайд этиш қурилмалари орқали қайд қилиниб, ҳайдовчиларга ёруғлик диодли экран орқали ишора бериш йўли билан тартибга солинади.

Экранда акс эттирилмаган ёки “Яшил” йўлак бўйлаб ҳаракатланиш ҳақида ишора берилган транспортлар “Яшил” йўлак бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатланади.

❗️“Қизил” йўлакдан ҳаракатланиши буюрилган транспорт воситалари бўйича ҳаракат қатнашчиларининг ҳужжатлари электрон маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда текширилади. Аниқланган қарздорликлар бўйича тўлов амалга оширилганидан сўнг, уларнинг ҳаракатини давом эттиришига рухсат берилади.

☑️ Қарздорлик тўланмаган ҳолларда транспорт воситалари махсус тўхташ жойларига жойлаштирилади.

Қарздорлик аниқланган транспортларга бир нечта ҳолларда, жумладан, қарздорликка асос бўлган қоидабузарлик юзасидан судга мурожаат қилинганда ёки иш судда кўрилаётганда ҳаракатни давом эттиришга рухсат берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланди

Президент қарори (ПҚ–316-сон, 12.07.2022 й.) билан 2022–2026 йиллар давомида республика ҳудудида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастури тасдиқланди.

🔰 Дастур доирасида:

🔸автомобиль йўллари инфратузилмаси комплекс такомиллаштирилади;
🔸автомобиль йўлларида ҳаракатни бошқариш тизими рақамлаштирилади;
🔸жамоат транспорти ривожлантирилади ва рақамлаштирилади.

➡️ Хусусан, Қорақалпоғистондаги шаҳар йўловчи транспортининг 70 та бекатларида йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар жойлаштирилади.

Тошкент шаҳрида 30 та автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot