Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.7K photos
2.12K videos
13 files
6.41K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент Республика онкология ва радиология тиббиёт марказига ташриф буюрди.
Марказнинг ҳозирги имкониятлари етарли эмаслиги таъкидланиб, Тошкент тиббиёт академияси клиникасининг бўш турган ҳудудида янги бино барпо этиш бўйича топшириқ берилди.
Шу ерда онкология тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди, онкологик ёрдам кўламини кенгайтириш ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Президент посетил Республиканский медицинский центр онкологии и радиологии.
Отметив недостаточность нынешних возможностей центра, глава государства поручил построить для него новое здание на свободной территории клиники Ташкентской медицинской академии.
Здесь же состоялось видеоселекторное совещание по мерам совершенствования системы онкологической помощи, определены конкретные задачи по расширению охвата онкологической помощи и улучшению качества лечения.

#Mirziyoyev #sogliqnisaqlash #onkologiya #yigilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ОАВ вакиллари билан мулоқот қилди

Президент пообщался с представителями СМИ

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Надежда, делающая сильнее. Воля, способная победить любые болезни.

Кучга куч қўшувчи умид алангаси ҳеч қачон сўнмасин. Ҳар қандай дардни енгишга қодир ирода ҳеч қачон букилмасин.

Facebook|Instagram|Twitter
Тошкентда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди

___________________

В Ташкенте состоялось заседание узбекско-таджикской Межправительственной комиссии по торгово-экономическому сотрудничеству



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон-Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси йиғилиши


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев вафоти муносабати билан ҳамдардлик

Соболезнования в связи с кончиной заслуженного деятеля искусств Республики Узбекистан Баходира Юлдашева

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | «Транспортная инфраструктура республики Узбекистан, результаты реформ и приоритетные направления развития»


Информационная служба Министерства Транспорта Республики Узбекистан


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
ҲУДУД ОНЛАЙН:
Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги WYNDHAM Tashkent меҳмонхонасида Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан "Ўзбекистон Республикасининг транспорт инфратузилмаси, ислоҳотлар натижалари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари" мавзусида ОАВ билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, “Uzbekistan airports”АЖ раҳбарлари иштирок этишмоқда.

Мухбир: Умида Қодирова

Энг тезкор хабарларни @hududtv да кузатиб боринг!
ҲУДУД ОНЛАЙН:
2017 йил давомида халқаро юк ташувлари жами 32,2 млн. тонна халқаро юк ташилган бўлса, 2020 йилга келиб ушбу кўрсаткич 47,1 млн. тоннани ташкил этди, шу жумладан, 2020 йилда халқаро юк ташувлари ҳажми 2017 йилга нисбатан 167 фоизга ўсган. Шундан экспорт юклар 4 йил ичида 183 фоизга, импорт юклар 197 фоизга ва транзит юклар 108 фоизга ўсган.

Бу ҳақда пойтахтимизда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган "Ўзбекистон Республикасининг транспорт инфратузилмаси, ислоҳотлар натижалари ва ривожланишнинг устувор йўналишлари" мавзусидаги очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Мухбир: Умида Қодирова

Энг тезкор хабарларни @hududtv да кузатиб боринг!
ҲУДУД ОНЛАЙН:
Айни дамда пойтахтимизда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган очиқ мулоқотда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлининг “Қўнғирот – Каракалпакия посёлкаси” оралиғидаги қисмининг қачон таъмирланиши, Россия Федерациясига ташкил этилаётган чартер қатновлари чипта нархларининг нима сабабдан қимматлиги, қачондан бошлаб мунтазам авиа қатновларнинг сони кўпайтирилиши, поездлар ҳаракатининг қайта тикланиши, Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан маҳаллий ва халқаро йўналишларда чипта нархлари арозонлашуви, Тошкент метрополитени вагонларида юзага келаётган тирбандликларни камайтириш чоралари борасида саволларга мутасаддилардан жавоблар олинмоқда.

Мухбир: Умида Қодирова

Энг тезкор хабарларни @hududtv да кузатиб боринг!
ҲУДУД ОНЛАЙН:
Ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда йўловчиларга қулайликлар яратиш мақсадида 2019 йилда:
“Air India” (Ҳиндистон) ва “Malindo Air” (Малайзия) авиакомпаниялари билан янги интерлайн шартномалари имзоланди;
“Alitalia” (Италия) авиакомпанияси билан амалдаги код-шер шартномаси қайта кўриб чиқилди ва янги йўналишлар қўшилди;
Афғонистон ҳукумати билан ҳаво қатновлари тўғрисидаги битимнинг якуний матни келишиб олинди;
Греция ва Қатар ҳукуматлари билан ҳаво қатновлари тўғрисидаги битимларни ўрнатилган тартибда дастлабки келишиш ишлари амалга оширилди. Бу ҳақда пойтахтимизда ўтказилаётган очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Мухбир: Умида Қодирова

Энг тезкор хабарларни @hududtv да кузатиб боринг!
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Автомобилда йўловчи ташишни тартибга солиш соддалаштирилади

“Aвтомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5108-сон, 07.05.2021 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, 2021 йил 15 майдан 2022 йил охиригача автомобилда йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солишни соддалаштириш бўйича эксперимент ўтказилади. Бунда:

👉 йўловчиларни ҳайдовчидан ташқари тўрттадан ортиқ бўлмаган ўриндиқларга эга бўлган енгил автотранспортларда ташиш якка тартибдаги тадбиркорлар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилади;

👉 якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан йўловчиларни енгил автотранспортларда ташиш лицензия варақасига асосан амалга оширилади;

👉 лицензия варақаси 21 ёшга тўлган ва бошқарувида аризани бериш вақтида 10 йилдан ортиқ бўлмаган вақт давомида эксплуатация қилинаётган автомобиль мавжуд бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга “Лицензия” ахборот тизими орқали берилади;

👉 автомобилда йўловчиларни ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар “Aккредитация маркази” ДУКда аккредитациядан ўтган техник хизмат кўрсатиш станцияларида 6 ойда камида 1 маротаба транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиши шарт;

👉 якка тартибдаги ташувчилар лицензияга эга корхоналарда ҳамда йўловчи ташувчиларга мижозларни излаш бўйича интерактив хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлар (агрегаторлар) томонидан ташкил қилинган махсус текширув пунктларида ойлик тиббий кўрикдан ўтиши шарт;

👉 якка тартибдаги ташувчиларга йўловчиларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти доирасида ходимларни ишга ёллашга рухсат этилмайди;

👉 2021 йил 1 сентябргача якка тартибдаги ташувчиларни давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмайди;

👉 якка тартибдаги ташувчилардан лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи йилига БҲМнинг бир баробари миқдорида ундирилади. Бунда давлат хизматларини кўрсатганлик учун йиғим ундирилмайди;

👉 якка тартибдаги ташувчилар қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини 3 тоннагача юк кўтариш имкониятига эга автомобиль транспортида юкларни ташиш фаолияти билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ставкада тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Қарорга кўра, 2021 йил 1 сентябрдан якка тартибдаги ташувчилар ўз фаолиятини фақатгина агрегаторлар хизматидан фойдаланган ҳолда амалга оширади.

🔰 Юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидагилар учун рухсат этилади:

йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган аэропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;

йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.

Йўловчи ташишда фойдаланилаётган автотранспортларнинг ранги ва махсус серияли давлат рақами белгиси бўйича ўрнатилган амалдаги талаблар 2023 йил 1 январгача тўхтатиб турилади.

Шунингдек, йўналишсиз таксилар учун автомобилнинг олд ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилган яшил рангли ёритиш чироғи, ҳисоблагич (таксометр) ва радиоалоқа воситаси, шунингдек, назорат-касса машинасини ўрнатиш талаблари бекор қилинди.

🔰 Бундан ташқари, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз такси ва якка тартибдаги ташувчилар учун қуйидаги талаблар жорий этилади:

● автомобиль тепасига “TAXI” таниш белгили тўқ сариқ рангли фонарь ўрнатиш;

● тўловни амалга ошириш, шунингдек, босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (шу жумладан уяли телефонлар, планшетлар) бўлиши;

● автомобилнинг приборлар панелида автомобиль транспортининг давлат рақами, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (ёки ушбу фаолият турини амалга ошириш учун лицензия/лицензия варақаси) ва ҳайдовчининг телефон рақами кўрсатилган маълумотлар табличкаси мавжуд бўлиши.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot