#Бухоро_вилояти_Яшил_макон
2 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилган эди.
Ушбу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.
Шунга мувофиқ, мамлакатимизда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси, “Бухоро халқаро аэропорти” МЧЖ, “Бухоро минтақавий темир йўл узели” УК ҳамда "Ўзавтовокзал сервис" ДУК Бухоро филиали ходимлари иштирокида аэропорт, темир йўл ва автовокзал ҳудудида дарахтзорларни кўпайтириш мақсадида турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтказиш тадбирлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
mintrans.uz|Telegram|Facebook|Instagram|

November 4, 2021