Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.3K photos
2.18K videos
13 files
6.58K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
#Халқаро_ҳамколик

“Ўзаэронавигация” Маркази ДУК раҳбари Дониёр Джумаев, "Ўзавиация" агентлиги директори Тоҳир Назаров ҳамда Фуқаро авиацияси Халқаро ташкилоти Европа ва Шимолий Атлантика идораси (ICAO) минтақавий директори Николас Ролло ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикасида парвозлар хавфсизлиги назорати сифатли таъминланиши юзасидан техник ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 3 июлдаги 666-XII-сонли “Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенсияни ратификация қилиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди ва 1992 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO)га тегишли мажбуриятларни ўз зиммасига олган ҳолда тўлиқ аъзо бўлди.

ICAOнинг асосий вазифаларидан бири жаҳон фуқаро авиациясида ягона дастур бўйича халқаро стандартларни ишлаб чиқиш ва қабул қилишдир.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |